Файл: Yuzjag jarrohligi fanidan oraliq nazorat javoblari.docx

ВУЗ: Не указан

Категория: Не указан

Дисциплина: Не указана

Добавлен: 12.01.2024

Просмотров: 288

Скачиваний: 1

ВНИМАНИЕ! Если данный файл нарушает Ваши авторские права, то обязательно сообщите нам.

СОДЕРЖАНИЕ

6

Yuz-jag’ jarrohligi fanidan oraliq nazorat javoblari.

БИЛЕТ № 1

ПЛАСТИК ОПЕРАЦИЯЛАРГА КЎРСАТМА

ПЛАСТИК ОПЕРАЦИЯЛАРГА ҚАРШИ КЎРСАТМАЛАР

МАҲАЛЛИЙ

УМУМИЙ:

1.Ўткир ва сурункали инфекциялар

2.Ўткир ошқозон-ичак касалликлари

3.Рухий касалликлар

4.Юрак-қон томир етишмовчилиги

5.Ноаниқ этиологияли субфебрилитет ва бқ.

3)Фантомда цистотомия операция утказиш

3)Фантомда цистэктомия операция утказиш.

БИЛЕТ № 3

1)Одонтома, цементома. Клиникаси,

рентгендиагностикаси. Хирургик даволаш усуллари.

2) Эркин тери билан пластика килиш. Эркин лахтаклар турлари.

БИЛЕТ № 4

1)Эпулис. Клиник кўриниши, ташхислаш, даволаш.

2)Филатов банди ўтказилишига кўрсатма ва қарши кўрсатмалари.

3)Фантомда оёқчали лахтак билан маҳаллий пластика.

БИЛЕТ № 5

1)Атерома. Тугма кисталар(эпидермоид ва дермоид ) Патогенез, клиника, хирургик даво.

2)Юз нерви неврити. Мимик мушаклар парез ва параличи.

3)Фантомда икки оекчали лахтак билан маҳаллий пластика

БИЛЕТ № 6

2)Юз-жағ соҳасига тўқималарни эркин кўчириб ўтказишга кўрсатмалар. Даволаш усуллари.

3)Фантомда учрашувчи Лимберг учбурчакли лахтаклар билан маҳаллий пластика

БИЛЕТ № 7

2)Тиклов операцияларини режалаштириш . J. Josephбуйича беморларнинг рухий холати категорияси.

БИЛЕТ № 8

1)Сўлак безларининг ҳавфли ва ҳавфсиз ўсмаларни қиёсий ташҳислаш.

2)Пластик микрохирургияга курсатма ва карши курсатмалар .

ПЛАСТИК ОПЕРАЦИЯЛАРГА КЎРСАТМА

ПЛАСТИК ОПЕРАЦИЯЛАРГА ҚАРШИ КЎРСАТМАЛАР

МАҲАЛЛИЙ

УМУМИЙ:

1.Ўткир ва сурункали инфекциялар

2.Ўткир ошқозон-ичак касалликлари

3.Рухий касалликлар

4.Юрак-қон томир етишмовчилиги

5.Ноаниқ этиологияли субфебрилитет ва бқ.

БИЛЕТ № 9

1)Сўлак безларини ўсмаларини даволашнинг асосий усуллари.

2)Тиклов операцияларига кўрсатмалар ва қарши кўрсатмалар.

3)Фантомда Аббе буйича пластика.

БИЛЕТ № 11

1)Остеобластокластома. Клиникаси, ташхислаш ва даволаш

2)Юз-жағ соҳасига нуқсон ва шакл бузилишларининг миқдори ва сифат ҳарактеристикаси.

БИЛЕТ № 12

1)Фиброз тукималар усмалари - нейрофиброматоз, клиник кечиши, даволаш

БИЛЕТ № 13

1)Ўсмаларни пайдо бўлиш назарияси .Гемангиома, лимфангиома

2)Маҳаллий тўқималар билан пластика қилиш: Лимберг учрашувчи учбурчакли лахтаклар .

3)Фантомда юқори жағ резекцияси операция этапларини ўтказиш

БИЛЕТ № 14

1)Амелобластома . Клиникаси, ташҳислаш ва даволаш.

3)Фантомда юқори жағ остеотомиясини ўтказиш.



В) Яценко, Краузе, Лоусал усули бўйича 0.8 мм дан қалин бўлган лахтаклар терининг барча қаватини қамраб олади.

3)Фантомда турли хил чоклар қўйиш ва олиш.

БИЛЕТ № 4

1)Эпулис. Клиник кўриниши, ташхислаш, даволаш.


Унинг 3 тури тавофут этилади:

  • гигант ҳужайрали: Гигант ҳужайрали эпулис турли ёшдаги беморларда учраши мумкин. Гигант ҳужайрали ўсма катта ҳажмгача ўсиб кетиб, овқатланишга ва гаплашишга халақит беради. Гигант ҳужайрали эпулисда альвеоляр ўсиқда суяк дистрофияси кузатилади. Альвеоляр ўсиқда периостал реакция кузатилмайди.

  • Фиброзли: Фиброзли ангиоматоз эпулис клиник кўриниши жиҳатидан гигант ҳужайрали эпулисга ўхшайди. Эпулисларнинг шаклланишида периодонт ва альвеола деворлари иштирок этади. Уларнинг ҳосил бўлишида ҳар хил ташқи омиллар, емирилган тишлар билан узоқ вақт давом этувчи механик таъсирлар, айниқса, тишларнинг ривожланиш даврида, ҳамда ҳомиладорлик пайтидаги гормонал мувозанат бузилишининг аҳамияти каттадир.

  • Ангиоматозли: Ангиоматоз эпулис – қон томирларига бой грануляцион тўқимадан тезлик билан ривожланади ва жадал ўсиб, катталашади, айниқса, ҳомиладорлик даврида унинг ўсиши янада тезлашади.

Ангиоматоз эпулисларнинг юза майдони майда доначали бўлиб, тиниқ малина рангига ўхшайди

Рентгенологик текширувда яллиғланиш табиатли эпулисларда альвеоляр ўсиқда бироз остеопороз кузатилади.
Булар ичида фақат гигант ҳужайрали тури ҳақиқий ўсмаларга киради. Уларнинг альвеолар ўсиқда жойлашиши, клиник кўринишини ўхшашлиги ва даволаш услубининг бир хиллиги учун бир хил термин билан эпулис деб аталади. Ўсма альвеолар ўсиқда жойлашиб, думалоқ ёки овал шаклда, тўқ қизил тусда, усти силлиқ бўлиши ҳам мумкин. Ўсма секин ўсади ва оғриқсиз бўлади. Ўсманинг устки қисми кўп қаватли ясси эпителий билан қопланган бўлиши мумкин. Баъзи ҳолатларда ўсманинг эпителий қатлами антагонист тишлар билан жароҳатланади ва яралар кузатилади. Ўсмани пайпаслаганда юмшоқ эластик консистенцияда, ўсма соҳасида жойлашган тишлар эса қийшайган, баъзида қимирлаган, лекин оғриқсиз бўлади.

Клиник кўринишижиҳатдан эпулис қўзиқоринга ўхшаб милкда, ингичка ёки кенг оёқчада жойлашади. Кўпинча эпулислар оғизни даҳлиз қисмида ривожланади.

Фиброз эпулислар зич эластик консистенцияга эга бўлиб, кўп қаватли ясси эпителий билан қопланган, оғриқсиз ва тез қонаши кузатилади. Фиброз эпулис секин ўсади


Даволаш.Эпулисларнинг ҳамма турлари фақат хирургик усул ёрдамида даволанади. Ўсмаларнинг ўрни коагуляция қилинади. Эпулис соҳаларидаги тишларнинг илдизлари очилиб, қимирлаб қолганда, улар олиб ташланади.

2)Филатов банди ўтказилишига кўрсатма ва қарши кўрсатмалари.


Филатов банди .

1916 йил биринчи булиб, В.П.Филатов томонидан тери ва тери ости ёғ кавати клетчаткасидан икки оёкчали найсимон лахтак шакллантирилган ва биринчи булиб нашр этирилган, 1935 йил Гиллис томонидан анологик пластика методи нашр этилди. Филатов пластикаси биринчи нашр эттирилгани сабабли усул автор номи билан аталадиган бўлди.

Кўрсатма юзнинг катта хажмдаги ва тешиб ўтувчи нуқсонлари хисобланади. Бaнд ҳoсил қилинaдигaн сoxa бир нeчa фaктoрлaргa бoғлиқ, булaрдaн aсoсийлaри ҳисoблaнaди: дeфeкт кaттaлиги, тeри рaнги вa сoчлaр бoрлиги, кoсмeтикa, тaбиий тeри зaҳирaси. Бaндни дeфeкт сoxaгa ўткaзишни қулaйлиги, мигрaция бoсқичлaринингкaмaйиши. Дeфeкт юзни кaттa ҳaжмини эгaллaгaндa, сeзилaрли миқдoрдa плaстик мaтeриaл кeрaклиги, бaнд ҳoсил қилиш учун қулaй сoxa қoрин ён юзaси. Бу сoxaдa тeри вa тeри oсти клeтчaткaни кaттa зaҳирaси бoрлиги. Қoрин тeрисини жудa сeзилaрли сoчлaр билaн қoплaнгaнлиги вa кaттa ҳaжмдaги бaнд бaндни кўкрaк ён юзaси пaрaллeл қoвурғaлaр ҳoсил қилиш. Кaттa бўлмaгaн бaндни eлкa ички юзaсидa ёқи билак ҳoсил қилиш мумкин. Бaндни бўйиндa ҳoсил қилиш, aсoсaн aёллaрдa, кoсмeтикaни сaқлaшгa қaрaтилгaн бўлиши кeрaк. Бaндсимoн лaxтaклaр бўғим сoxaсидa ҳoсил қилингaндa бўғим ҳaрaкaтини чeгaрaлaши мумкин. Бaндни бeлдa ҳoсил қилиш кўп қўллaнилмaйди чунки уни дeфeкcт соҳaсигa кўчириш вa oпeрaциядaн кeйинги нoқулaйлик.

Рaсмдa кўрсaтилгaн тaнa сoxaлaри, бaндсимoн лaxтaк ҳoсил қилиш учун ишлaцa бўлaдигaн сoxaлaр.

Тaбий тўқимa зaҳирaлaри бaнд ҳoсил қилинaдигaн сoxaдa aниқлaнaди, тeри иккитa бaрмoқ билaн бурмaгa йиғилaди. Бу усул билaн мaксимaл кeнгликдaги тeри- ёғ лeнтaси aниқлaнaди, қaйси сoxaдaн oлиш мумкинлиги. Бaнд ҳoсил қилишдa тeри ёғ лeнтaси шундaй бичилaди, узунлигини нисбaти eнигa 3:1. бу нисбaт бaндни йeтaрли oзиқлaнишини тaминлaйди, бир oёқли лaxтaкдeк. Тeзкoр бaнд ҳoсил қилишдa, бир oёқни янги сoҳaгa биттaдa кўчиргaндa, нисбaт 2:1.

3)Фантомда оёқчали лахтак билан маҳаллий пластика.



БИЛЕТ № 5

1)Атерома. Тугма кисталар(эпидермоид ва дермоид ) Патогенез, клиника, хирургик даво.


Ateroma (yun. athera – boʻtqa) – yumshoq, elastik, yuzasi silliq teriga yopishgan ogʻriqsiz tuzilma, xavfsiz oʻsma; yogʻ bezi chiqish yoʻlining bekilib qolishidan paydo boʻladi. Boshning sochli qismi, yuz, tashqi jinsiy a’zolarda kuzatiladi, koʻpincha yakka holda, ba’zan koʻp boʻladi. Jarrohlik yoʻli bilan davolanadi.

Ateromayallig’lanishhavfiyuqoribo’lgano’sma. Chunki yog’ bezidan ajralgan yog’ mikroblar uchun ozuqa hisoblanadi. Ateroma tananing turli sohalarida bo’lishi mumkin yakka holda yoki ko’p(ateromatoz).


Epidermoid kistlar uchun boshqa nomlar epidermal kista, infundibulyar kista, epidermal inklyuziya kistasi, keratin kista va yog’ kistasi.

Эпидермал кисталар, кератинли кисталар тоифасига кириб, ёғ безлари фолликуласининг чиқарув тешиги бекилиб қолиши натижасида пайдо бўлади. Юз териси, бўйин ва сочли қисмида эпидермис остида жойлашади. Яллиғланиши натижасида оғриқ, атроф тўқималар шиши ва қизариши кузатилади.

Дермоид киста эмбрионал тараққиёти даврида юз шаклланишида нуқсон натижасида пешона, юқори ва пастки жағ дўмбоқлари қўшилиши сохаларида ривожланади. Одатда дахан ости сохаси, оғиз туби, бурун илдизи ва қанотлари, кўз косасининг ташқи ва ички қирғоқларида жойлашиб, кўп холларда ёшларда учрайди.

Дермоид кистаси бўшлиқли хосила бўлиб, қалин тери қоплама билан қопланган, хосила нохуш хидли, бўтқасимон, хира-оқиш модда билан тўлган. Киста ичидаги ажратма эпидермис, ёғ безлари, тер бези ва соч фолликуласи махсулотлари, баъзан таркибида соч сақлайди.

Кўздан кечирганда ўсмасимон, юмалоқ шаклли, аниқ чегараланган, оғриқсиз, устини қопловчи тери ёки шиллиқ қаватга ёпишмаган бўлади. Оғиз тубида жойлашса, у жағ-тил ости мушаги ўрта чизиғида сарғиш рангда кўринади. Катта ўлчамдаги киста тилни тепага кўтаради, гапириш ва овқатланишга қийинчилик туғдиради.

Гистологик текширилганда киста тери элементлари, яъни кўчган тери, соч фолликуллари, ёғ безларидан иборатлиги кўринади.

Даволаш: кистани капсуласи билан олиб ташлаш.

  • Агар киста жағ-тил ости мушаги устида жойлашган бўлса, операция оғиз ичидан ўтказилади.

  • Дахан остидаги кистани ташқаридан кесим билан олиб ташланади.


Dermoid kista. Dermoid kista embrional taraqqiyoti davrida yuk shakillanishida nuqson natijasida peshona, yuqori va pastki jag’ do’mboqlari qo’shilishi soxalarida rivojlanadi. Odatda daxan osti soxasi, og’iz tubi, burun ildizi va qanotlari, ko’z kosasining tashqi va ichki qirg’oqlarida joylashib, ko’p xollarda yoshlarda uchraydi. Dermoid kistasi bo’shliqli hosila bo’lib, qalin teri qoplama bilan qoplangan, hosila nohush hidli, bo’tqasimon, xira-oqish modda bilan to’lgan. Kista ichidagi ajratma epidermis, yog’ bezlari, ter bezi va soch follikulasi maxsulotlari, ba’zan tarkibida soch saqlaydi


2)Юз нерви неврити. Мимик мушаклар парез ва параличи.


Юз нервининг невропатияси (неврити) касаллигида мимик мушаклари бўшашади ѐки ҳаракати йўқолади, кўз юмилмайди, пешона, лаб бурун бурмалари ѐзилади. Пуфлаш, ҳуштак чалиш мумкин бўлмай қолади. Овқат чайнаш қийин-лашиб қолади, суюқлик ичаѐтганда фалажланган томонга оқиб кетади. Юз нерви қайси қисми зарарланганга қараб қў-шимча белгилар учрайди:

1. Юз нервининг мияча—кўприк бурчаги зарарланганида мимик мушаклар фалажланиши билан бирга эшитишнинг сусайиши, қулокда шовқин, мияча; фаолиятининг бузилиши, баъзида қарама-қарши тарафда пирамида йўлининг зарарла-ниш белгилари учрайди.

2. Юз нерви ўзагидан чакка суяги қаттиқ қисмининг кат-та нерви ажралгандан сўнги қисми зарарланганда эшитиш-нинг патологик кучайиши—гиперакузия қўшилади.

3. Агар касаллик юз нервининг чекка суягининг қаттиқ қисмининг катта нерви ажралмасдан олдинги қисми зарар-ланганида, кўз ѐши ажралишининг бузилиши, камайиши, тўхтаб қолиши ксерофтальмия қўшилади.

4. Агар юз нервининг ноғора тори ажралмасдан олдинги қисми зарарланса, тилнинг олдинги 2/3 қисмининг ярмида маза-таъм билиш сезгисининг йўқолиши ва сўлак ажрали-шининг сусайнши қўшилади.

Шикастланишсимптомлари.

1. Юз нервининг шикастланишининг марказий ва периферик турлари фарқаланади. Периферик шикастланишда, юзнинг ярмида ҳамма мимика мушакларининг фалажлиги кузатилади. Марказий фалажланишда бурун-лаб бурмаси текисланади,оғиз бурчакларининг тушиши (шикастланган томонга қарама-қарши томонда).

2. Кўз ѐруғининг кенгайиши (периферик фалажликда).

3. Қошларни кўтариб бўлмайди (периферик фалажликда).

4. Лагофталм, Белл феномени (периферик шикастланганда).

5. Бурун лаб бурмаларини силлиқлашиши.

6. Хуштак чалиб бўлмайди.

7.Тилнинг олдинги 2/3 қисмида таъм сезишнинг йўқолиши.

Бемор шикоятлари:

1. Юзнинг бир тарафини бир кунда қийшайиши

2. Суюқлик ичганда оғзидан оқиши

3. Бир тарафда кўзининг ѐшланиши ѐки қуриши

4. Кўзини бир тарафда тўлиқ юма олмаслиги

5. Қошини кўтара олмаслиги
Объектив текшириш натижалари:

1. Бемор тушкун

2. Юзининг бир тарафи осилган

3. Бемор суюқлик ичаѐт-ганда зарарланган тарафдан оқади

4. Бемор қошини кўтара олмайди, кўзини тўлиқ юма олмайди, юзини шишира олмайди, қо-воғини сола олмайди, ҳуштак чала олмайди

5. Зарарланган тарафда кўз ѐши оқади