ВУЗ: Не указан

Категория: Не указан

Дисциплина: Не указана

Добавлен: 05.12.2023

Просмотров: 419

Скачиваний: 1

ВНИМАНИЕ! Если данный файл нарушает Ваши авторские права, то обязательно сообщите нам.


Балиқларни (айниқса личинкалари ва бир ёшгача бўлганларини) ташишда вужудга келадиган шикасиланишларнинг асосий сабаби бу уларнинг яхши ташкил лаштирилмасликлари оқибатидир.

Балиқлар, уларнинг икраси ва личинкалари ҳовуздаги балиқларни контрол равишда овланганида ҳам шикастланишлари мумкин, ҳамда уларни даврий равишда сортировка, бонтировка ҳамда гипофизар инъексия қилиш орқали овлангаларида ҳам шикастланишлари мумкин. Профилактик ишларни амалга оширишда, ванналардан фойдаланиш жараёнларида ҳам шикасиланадилар. Балиқларда шикастланишларда чидамлилик турлича, пеляд, оқ ва ола пешонадўнг балиқлар ва форел жуда ҳам оғир ўтказишади. Шу сабабли уларда оммавий равишда ўлим кузатилиши мумкин.

Балиқларнинг шикастланиш омилларига йиртқич балиқлар, ҳашаротларнинг личинкалари, паррандалар ва балиқларнинг бошқа душманлари, сувдаги ўсимликларнинг зичлиги, портлаш ишлари ҳам, шунингдек, балиқларни гидроқурилмалар орқали ўтказиш ҳам муҳим ўринни эгаллайди.

Клиник белгилари. Балиқларни овлаш қуроллари, инвентарлари, ташишда ишлатиладиган идишларнинг таъсирида келиб чиқувчи шикастланишларда балиқларнинг танасидаги тангачаларни қуруқсизланиши, сузғичларнинг синиши, танасига яраларни ҳосил бўлиши, чуқур мускул қатламига лат эган жойлар, ҳамда эзилиш кузатилиб, унинг оқибатида қон қўйилиш ва энгил-жароҳат олишлари мумкин.

Балиқ ўстирувчи хўжаликларда, қишловчи бассейнли комплексларда меъёрдан ортиқ балиқларни ўстириш жараёнида уларнинг тери қатламида жароҳатланиш, шиллиқ моддасининг йўқолиши кузатилади. Икра ва личинкаларини ўстириш ва инкубатсиялаш жараёнида, малки ва бир ёшдаги балиқ личинкалари орасида туғма майибларнинг пайдо бўлиши намоён бўлади.

Узоқ муддатли босим таъсирида балиқларнинг айрим органлари атрофияга учраб уларнинг ўлиши, нобуд бўлиши кузатилади. Бундай шикастланишлар асосан ва кўпроқ кўкрак ҳамда қорин сузғичларнинг асосида, агарда қишловчи бассейн комплексларнинг туби тошлар, тошчалар билан қопланган бўлса, кузатилади. Натижада жароҳатланиш кузатилади, айрим пайтларда бундай жароҳатланишлар тери қатламанинг ўлиши билан эмас, балким мускул қатлами ҳам жароҳатланади, бундай ҳолатлар айниқса ориқланган балиқларда яққол кўзга ташланади. Агарда бундай шикастланишлар тананинг кўп қисмини эгаллаган бўлса, ўлимнинг сабабчисига айланади. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ҳатто жуда ҳам кам шикастланишлар организмни кучсизлантириб, организмни иккиламчи инфексияларга бўлган мойиллигини оширади.


Диагноз балиқларни клиник кўрикдан ўтказиш асосида ва шунингдек, танада тирналган, шикастланган, яралар, сузғичларнинг ишдан чиққанлиги, қон тўпланганлиги, қон қўйилганлигига қараб қўйилади. Механик шикастланишларни айрим инфектсион ва инвазион касалликлар оқибатида пайдо бўладиган жароҳатлардан фарқ қила олишимиз керак.

Профилактикаси. Биринчидан, шикастланишнинг келиб чиқиш сабабларини йўқотишга қаратилган тадбирларни амалга ошириш, балиқ овлашда ишлатиладиган асбоб-ускуналарни, овланган балиқларни ташишда ишлатиладиган асбоб-ускуналарни, транспорт воситаларини, ҳамда шундай тирналишлар, яралар олишнинг олдини олиш тадбирларини амалга ошириш талаб қилинади.

Ҳовузлардаги балиқларнинг овлашда балиқ йиғувчи ёки тўпланувчи чуқурларда ёки балиқ ушловчи ускуналарда балиқларнинг травма олишларининг олдини олиш мақсадида, уларда этарли микдорда сув бўлиши шарт. Балиқлар қўл тўрини (асбобини ) сувдан кўтарганларида балиқлар микдори 5-7кг дан, агарда кўтарма тўр бўлса 30-50 кгдан ошмаслиги керак Катта ёшдаги балиқларни ташишда этарли микдорда ташувчи идишларда сув бўлиши шарт (бир балиқнинг ҳажмига камида 10 маротаба зиёд сув ҳисобида).


2. Сузғич пуфагининг яллиғланиши ёки аеротсистит – бу чучук сувдаги балиқларнинг юқумли касаллиги бўлиб, касаллик сузғич пуфагининг яллиғланишининг спетсификлиги ва паренхиматоз органларида чуқур патологик жараёнларни кечиши билан характерланади.

Бу касаллик балиқларнинг оммавий касаллиги сифатида 1962 йилда маълум бўлди ва Ғарбий ва Шарқий эвропа давлатларида (Австрия, Венгрия, Полша, Чехия, Словакия, Германия) ва Собиқ Иттифоқда қайд этилган. Касаллик сунъий сув ҳавзаларида этиштираётган балиқчилик хўжаликларига катта иктисодий зарар этказади. Сеголетка ва бир ёшгача бўлган касал балиқларнинг ўлими 39, 40 % га, баъзан эса 90% гача (кўпинча қиш ойларида) этади, Товарлик балиқларни эса 50 % и нобуд бўлади. Бундан ташқари, касал балиқларнинг тана оғирлиги кескин пасаяди, истеъмолга яроқсизлиги туфайли брак қилинади, ҳамда эпизоотик ва карантин тадбирларини ўтказишдаги сарф – харажатлар.

Этиологияси. Касалликнинг этиологияси ҳанўзгача аниқ эмас. Бир қанча фикр-мулоҳаза, теориялар мавжуд. Айрим муаллифларнинг билдиришича касалликни келиб чиқиш сабаби бу уларни тўйимсиз озиқалар билан боқиши, карп турдаги балиқларнинг ўстириш биотехнологиясини бузилиши ва бактериал микрофлоранинг турли-туманлигидандир.

Немис тадқиқотчилари (Р.А. Бачман, W.Аҳне) карп турдаги касал балиқларнинг сузғич пуфаги ва бош миясидан (ўткир оқимида) вирусни ажратиб олганликлари тўғрисида маълумот беришадилар. Бироқ, экспериментда табиий равишда сузғич пуфагининг яллиғланишида кузатиладиган манзарани қайд этилмаган, Шунинг учун ҳам бу касалликни вирус табиатли касалликлар қаторига киритиш мумкин эмас. Лекин бир вақтнинг ўзида эпизоотологик тажрибаларда уни (ВПП) юқумли касаллик эканлиги исботланган. Чунки бу касаллик балиқларни ташиш, транспортировка жараёнида, соғлом балиқларни касалликка носоғлом бўлган сув ҳовузларда ёки соғлом балиқларни касаллари билан биргаликда сақланганида, шунингдек носоғлом сув ҳавзаларининг сувлари орқали ўтиши аниқланган.

Эпизоотологик маълумотлар. Касалликка сеголетка ва икки ёшгача бўлган карп, сазан ва уларнинг гибридлари мойил. Сузғич пуфагининг яллиғланиш касаллиги кўпроқ карп турдаги балиқларни ўстирувчи хўжаликларда учрайди. Бошқа турдаги балиқлар (кумуш ва тиллранг карас, плотва, верховка, пескар, окун, щука, лин, оқ амур, пешонадўнг, форел) карп турдаги балиқлар билан биргаликда сақланганида касалликка чалинмайди.

Касаллик манбаи – касал балиқлар,
уларнинг экскрет ва секретлари, ўлган балиқларнинг жасадлари, ҳамда касалланиб согайган балиқлар. Зарарланиш касал ва соғлом балиқларни бирга сагланганда, ҳамда соғлом балиқларни носоғлом сув ҳавзаларида ўтказаётганда, ундаги сув ва лойқа орқали кузатилади.

Касалликнинг ўткир энзоотик, баъзан эпизоотик кўриниши ёзда кузатилади. Йилнинг бошқа фаслларида эса касаллик ярим ўткир ва сурункали оқимларда кечади. Касалликнинг кечишида ва намоён бўлишида балиқларни зич сақлаганлиги, боқиш ва сақлаш шароитлари ҳамда сув ҳавзаларнинг зоогигеник ва санитар ҳолатига боғлиқ.

Иммунитет. Касалланиб соғайган балиқларда нисбий иммунитет ҳосил бўлади.

Клиник белгилар. Касалликнинг инкубатсион (яширин) даври сув ҳавзаларнинг санитар-епизоотик ҳолати ва экологик шароитга боғлиқ ҳолда 35-90 кун, айрим тадқиқотчиларнинг маълумотига кўра сувнинг ҳарорати +150С дан паст бўлса – 8 ойгача давом этиши мумкин.

Касалликнинг ўткир оқими. Олдинлари соғлом бўлган сув ҳавзаларида ҳамда носоғлом хўжаликлардан келтирилган балиқларда кузатилади. Статсионар носоғлом хўжаликларда, қайсиким, ўзини-ўзи ўстирувчи балиқлар билан таъминлайди, касаллик ярим ўткир ва сурункали оқимларда кечади.

Касалликнинг ўткир оқимида касал балиқлар ташқи таасуротларга кучсиз жавоб қайтаради, улар сув ҳавзаларнинг қирғоқларида ва сув юзасига пассив сузиб юради. Уларни қўлда ушлаш осон. Озиқа қабул қилмайди. Патологик жараённинг ривожланиши натижасида касалликнинг клиник белгилари намоён бўлади, қорин деворининг анус области қисми катталашади, гидростатик мувозанат ва ҳаракат координатсияси бузилади. Балиқлар ё ёнбошига, ёки бошини пастга қилиб вертикал ҳолатда сузади. Касалликнинг ўткир оқими 14-20 кун давом этиб, икки ёшдаги балиқларнинг 80-100% зарарланади, балиқларнинг аҳволи оғирлашади ва оммавий равишда нобуд бўлишига олиб келади.

Ўлмай қолганг балиқларда касаллик ярим ўткир ва сурункали оқимга ўтиб олади. Касалликнинг ярим ўткир оқимида намоён бœлган белгилар ўнчалик яққол сезилмайди ва касалланган балиқлар миқдори ҳам кам. Патологик жараён касалликниниг 25-30-кунларида бироз авж олади, сўнгра пасайиб боради. Қишда эса касаллик сурункали оқимда кечиб, сеголетка балиқларнинг аста – секинлик билан нобуд бўлиши кузатилади. (59-90% гача).

Касалликнинг сурункали оқимида клиник белгилар кучсиз номоён бўлади. Айрим пайтларда баъзи балиқларда қориннинг дамланиши кузатилади. Патологик жараённинг пасайиши билан касал балиқлар соғломларидан ўнчалик фарқ қилмайди. Эркин сузиб юрувчи сув ҳавзаларида балиқлар орасида ўлим содир бўлмасада, қишлагандан сўнг икки ёшли балиқларнинг 35-60% нобуд бўлиши мумкин.


Касал балиқларнинг қон таркибида кучли ўзгаришлар кузатилади. Касалликни ўткир оқимимда СОЕ (РОЕ) 1,5-2 марта тезлашган, гемоглобин микдори 20-40%, эритротситлар сони эса 18-42% га камаяди. Ривожланаётган лейкотситоз лейпопенияга ўтади. Лимфотситлар камайиб, монотситлар 35-55% гача, полиморфўзаклилар 14 % гача кўпаяди. Қонда кўп микдорда ёш эритротситларнинг ҳосил бўлганлиги кузатилади.

Касал балиқларда оқсил синтезининг бузилиши, азот ва углевод-ёғ алмашинуви издан чиқади.

Патологоанатомик ўзгаришлар. Касалликнинг ўткир оқимининг бошида сузғич пуфагининг девори тиниқсиз ва ҳар жойи қалинлашган,қон томирлари қон билан тўлган, уларнинг йўналишида нуқтасимон, доғсимон қон қўйилган. Сузғич пуфагини олдинги камерасининг ички ва ташқи пардалари орасида серозли (зардобли) экссудатнинг тўпланиши оқибатида ёпишган, қўшилган бўлади.

Патологик жараённинг ривожланиши оқибатида паренхиматоз органлардаги ўзгаришлар яққол кўзга ташланади. Сузғич пуфагининг ҳар

Иккала камераси зардобли-геморрагик яллиғланган ҳолатда, унинг девори диффузли қалинлашган, серозли фибриноз экссудат билан тўлган, кенг хажмдаги доғсимон қон қўйилган. Иккиламчи, йирингли инфекциянинг ривожланиши оқибатида серрозли-геморрагик яллиғланиш йирингли яллиғланишга ўтади. Бунда сузғичиз пуфагининг ичида экссудат йиғилади ёки унинг девори йирингли-некротик ҳолатда бўлади, қорин девори яллиғланган. Кўпинча сузғич пуфагининг орқа бўлаги атрофида бўшлиқ ҳосил бўлади, қайсиким зардобли-йирингли экссудат билан тўлган бўлади. талоқ 1-2 марта катталашган, бўшашган, шакли ўзгарган, қорамтир-қизил тусда. Буйрак қон билан тўлган, шишган, юмшоқ, баъзан эса буйрак ва талоқнинг капсуласи остида кўкимтир-оқ тугунаклар мавжуд. Жигар оқарган, бўшашган.

Касалликнинг ярим ўткир оқимида эса сузғич пуфагида зардобли ёки зардобли-геморрагик яллиғланиш кузатилади, қайсиким морфологик хусусияти жиҳатдан ўткир оқимдаги ўзгаришдан фарқ қилмайди. Карийиб 10% ўлган балиқларда талоқнинг катталашуви ва буйракнинг қон билан тўлганлиги кузитилади.

Агарда, касаллик сурункали оқимда кечса, сузғич пуфаги (сеголетка) зардобли шишган. Ички ва ташқи пардаларнинг орасида тиниқ ёки бироз нотиниқ экссудат йиғилган бўлади, кейинчалик эса бироз қотиб сарғич тусга киради.

Прогноз. Касалликнинг якуни патологик жараённинг ривожланиш даражасига боғлиқ. Агар, жараён зардобли яллиғланиш билан чегараланган бўлса, ҳеч қачон асоратларсиз кечиб, касаллик соғайиш билан якунланади, қон қўйилган жойда гемолин пигменти тўпланиб қолса, яллиғланиш ўрнини эса чандиқ эгаллайди.