ВУЗ: Не указан
Категория: Не указан
Дисциплина: Не указана
Добавлен: 05.12.2023
Просмотров: 422
Скачиваний: 1
ВНИМАНИЕ! Если данный файл нарушает Ваши авторские права, то обязательно сообщите нам.
Диагноз. Эпизоотологик маълумотлар, клиник белгилар, патанатомик ўзгаришлар ва гистологик текширувлар асосида қўйилади.
Даволаш. Самарали даволаш усули йўқ. Метилен кўки препаратини қўллаш фақат касалликни кечишини секинлаштиради. Метилен кўки 3г 1 кг корма озиқа ҳисобига 13-15 кун давомида бериб борилади (даволаш курси2-3 маротаба).
Озуқавий антибиотиклар ҳам яхши даволовчи-профилактик самарага эга, уни 6 кун давомида қуйидаги дозада бериб борилади: биоветин – 200 мг; биовит–120 - 400 мг; биовит-80 - 620 мг; биовит-40 - 1300 мг; кармогризин - 400 мг; кормогризин 10 - 200 мг балиқларнинг ҳар бир кг тана оғирлиги ҳисобида. Статсионар носоғлом хўжаликларда озуқавий антибиотикларни 3-4 маротаба 3 ҳафта оралатиб кўлланилади.
Касалликнинг олдини олиш ва қарши курашиш чора-тадбирлари. Балиқчилик хўжаликларида оптимал зоогигеник шароитларни таъминловчи умумий профилактик, ветеринар-санитар ва балиқчилик-мелиоратив тадбирларни ўз вақтида катъий равишда амалга оширишга қаратилган бўлиши керак. асосий эътиборни сув ҳавзаларнинг, ҳамда овлаш асбоб-ускун алар, инвентарлар ва тирик балиқларни сақлайдиган идишларни дезинвазияси ва дезинфекциясига эътибор берилиши керак, ушбу тадбирлар қўзғатувчи ва иккиламчи инфекцияларини йўқотишига қаратилиши лозим.
Ўстирувчи балиқларга доимий врачлик назоратини ўрнатиш ва хўжаликка янги келтирилган балиқларни карантинга сақлаш, балиқларни касалликка чидамлилигини ошириш учун уларни туйимли аминоқислоталар, протеин, витамин ва микроелементларга бой озуқалар билан таъминлаш яхши самара беради. Сув ҳавзаларда табиий озуқа баъзасини яхшилаш.
Касаллик келиб чиққан такдирда карантин ўрнатилади. Носоғлом сув ҳавзаларида доимий ишчиларни беркитиш, уларга махсус кийим-бош, алоҳида инвентар, овлаш асбоб-ускуналарни, тирик балиқларни транспортировкаси учун идишларни ажратиш. Ўлган балиқларни овлаб 20% ли хлор ёки сўндирилмаган оҳак билан зарарсизлантириб, сув ҳавзалардан ўзоқроқ жойда 1,5 м чуқурликда кўмиб ташлаш.
Носоғлом хўжаликдан овланган балиқларни база, складларга сақланмасдан тўғридан-тўғри истеъмолга чиқариш. Тирик балиқларни олиб келган идиш ва сувини дезинфекция қилиб, сувларни канализатсияга оқизиб юбориш. Товарлик кўриниши талабга жавоб бермаса, вет.врач-ихтиопатологнинг хулосасига кўра қайнатиб парранда, чўчқа, гўштхўр ҳайвонларга эдириш ёки утилизатсия қилиш.
3. Гафф касаллиги (юксов ёки сертлан касаллиги) – ўрта ўткир кечувчи юқумли касаллик бўлиб, йиртқич балиқлар орасида спородик шаклда намоён бўлади. Касалликка айрим гўштхўр ҳайвонлар, паррандалар ҳамда одамлар мойил.
Касаллик ўтган асрнинг 30-йилларида Ғарбий ва Шарқий эвропанинг айрим раёнларида балиқлар орасида қайд этилган. Бундай балиқларни гўштхўр ҳайвонлар ва одам истеъмол қилганларида уларда ўта оғир кечувчи касаллик келиб чиққан. Ҳозирги пайтда балиқ, ҳайвон ва одамлар орасида географик жойлашуви бир-биридан узоқ жойларда, олдин келиб чиққан пунктлар билан ўзаро ҳеч қандай эпизоотологик ва эпидемиологик боғлиқлик бўлмаган.ўнлаб энзоотик ва эндемик манбалари қайд этилган. Собиқ Иттифоқда балиқ, ҳайвон ва одамлар орасида бир вақтнинг ўзида содир бўлган ҳолатлар мавжуд. Масалан: 1934-1935 йилларда Ленинград областида, 1946-1948 йилларда Ғарбий Сибирда, 1960 йилда Харков областида, 1971—1972 йилларда Урал ортида кузатилган.
Этиологиясива патогенези. Касалликни илк маротаба қайд этилишига бир асрга яқин вақт ўтган бўлсада, унинг этиологияси аниқланмаган. Касалликни келиб чиқиши ва балиқларда токсик, заҳарли таъсирини намоён бўлишини айрим тадқиқотчилар сув ҳавзаларнинг чиқинди сувлар билан ифлосланганлигидадир деб ҳисобласалар, айримлари эса қирғоқдаги спорынялар – склеротсийларни балиқлар истеъмол қилганларидан келиб чиқади деган фикрни билдирмоқдалар.
Балиқларнинг ўлиши сувда кислороднинг этарли бўлмаслиги сабабали улар организмида кислороднинг этарли микдорда тушмаслиги натижасида содир бўлади. Ҳозирги пайтда кўпчилик тадқиқотчилар томонидан тиаминаза балиқларда Гафф касаллигини келтириб чиқаришини исботланган.
Касалликнинг клиник белгилари ва патанатомик ўзгаришлари. Касал балиқлар ориқланади, ошқозон ва ичакнинг ҳажми кичраяди, касалликни оғир кўринишида ва ўлишдан олдин эса ичак атрофияга учраб худди ипга ўхшаб қолади. Қон ишлаб чиқарувчи органлар функцияси бузилади, нафас олиши ишдан чиқади, умумий модда алмашинуви ўзгаради,енергия ресурслардаги сарф-харажат ортади, жигарнинг ҳажми майда-кичраяди, балиқ танасининг биохимик таркиби ўзгаради, жумладан аминокислоталар таркиби ўзгариб, паралич ривожланади.
Даволаш ишлаб чиқилмаган.
Профилактикаси. Барча балиқчилик хўжаликлари ва табииий сув ҳавзаларида комплекс балиқчилик-меълиоратив тадбирлари ўтказилади. Бунда сувнинг ҳаддан ташқари «гуллаб» кетишшига йўл қўймаслик, биринчи навбатда кўк-яшил ўтларнинг олдини олиш. Ветеринари-снитария тадбирлари ҳовузлар ва ички сув ҳавзаларда оптимал зоогигеник шароитларни таъминлашга қаратилиши лозим.
Балиқчилик сув ҳавзаларда азот ва фосфор ўғитларини нормалари ва таркибини қатъий равишда назорат қилиш. Табиий сув ҳавзаларда, айниқса ўғит ва бошқа химявий препаратлар қўлланиладиган минтақадаги сув ҳавзаларида кўк-яшил ўтларни ўта тезлик билан ривожланишига қулай шароит яратиб берувчи биоген элементларнинг дастлабки (меъёрий-фон) кўрсаткичи миқдорини назорат қилиш.
Гафф касаллигига гумон қилинган ва ўлган балиқ кузатилса, дастлаб касалликка мойил ҳайвонларга биопроба қўйиш йўли билан балиқ организмида заҳарли моддалар сони аниқланади, то сабаби аниқлангнча балиқларни овлаш манъ этилади, овланган балиқларни эса савдога ва умумий овқатланиш тармоқларига чиқармаслик чоралари курилади.
Гафф касаллигининг пайдо бўлиши ёки касалликнинг манбаи пайдо бўлганлиги тўғрисида ветеринария ва балиқчилик хўжаликлардаги тегишли мутахассислар, медитсина-санитария хизмати ходимларига хабар берилади, аҳоли орасида эса тарғибот ишлари олиб борилади.
Мавзу 4.3. Заҳарланишлар.
Режа:
-
Заҳар тушунчаси. -
Заҳарланишни лабораторияда аниқлаш усуллари. -
Заҳарланган балиқларни клиник кўрикдан ўтказиш ва патанатомик ёриб кўриш. -
Лаборатор текшириш учун намуна олиш, консервациялаш ва жўнатиш.
Таянч иборалари: Дистрофия, модда алмашувининг бузилиши, экзофталмия, кўзнинг шох пардасининг хиралашуви, суякларнинг нртўғри шаклланиши, қоринда сувнинг тўпланиши(водянка), ёруғликдан қўрқиш, тери қатламининг қорайиши, кўпайиш функциясининг бузилиши, сирроид, конвулсия, қоннинг қотиб қолиши, қон қуйилиш, анемия, геморрагия.
Асосий адабиётлар:
1. Осетров В.С. (под редаксией) «Болезни рыб». Справочник, Москва ВО Агропромиздат, 1989.
2. Шишков В.П. «Ветеринарный энциклопедический словар», Москва, Издателство «Советская энциклопедия», 1981.
3. Ҳақбердиев П.С. ва бошкалар/ «Баликчилик ва балик касалликлари», Самарканд, 2008.
4. Ҳақбердиев П.С., Қурбонов Ф.И., Қаршиева В.Ш. «Балиқ ва асалари касалликлари» Ўқув қулланма/ Тошкент, 2016 й.
Қўшимча адабиётлар:
-
Каримов И.А. «Юксак маънавият энгилмас куч».Маънавият Т, 2008. -
Мирзиёев Ш.М. Эркин ва фаровон демократик Ўзбекистон давлатини биргаликда барпо этамиз. Тошкент, “Ўзбекистон” НМИУ, 2017. – 29 б. -
Мирзиёев Ш.М. Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови. Тошкент, “Ўзбекистон” НМИУ, 2017. – 47 б. -
Мирзиёев Ш.М. Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз. Тошкент, “Ўзбекистон” НМИУ, 2017. – 485 б. -
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сонли Фармони. Тошкент, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 6-сон, 70-модда. -
Ҳақбердиев П.С., Турсунқулов А.Р. «Балиқларнинг юқумли ва юқумсиз касалликлари».Ўқув қўлланма., Самарқанд, 2010. -
Ҳақбердиев П.С., Тайлоқов Т.И. «Балиқларнинг паразитар касалликлари». Ўқув қўлланма., Самарқанд, 2009 йил. -
Ҳақбердиев П.С., Қаршиева В.Ш. «Балиқларнинг заҳарланиши».Ўқув қўлланма., Самарқанд, 2009.
Интернет маълумотлари.
www.ziyonet.uz
Email:zooveterinariya@ mail.ru
Email:veterinariya@ astavis.ru/
www.sea@mail.net21.ru
www.veterinary@actavis.ru
www.fvat@academy.uzsci.net
www.dbugs.net/page/6
www.book.tr200.net/v.php?id=1329599
1.Заҳар – бу ёт-бегона модда (ксенобиотик) бўлиб, организмнинг турли структуралари билан ўзаро алоқага кириб, унинг ҳаётий фаолиятини издан чиқаради ва маълум шароитда касаллик ҳолатига, заҳарланишига олиб келади.
Заҳар (токсин) – бу организмнинг ҳаётий фаолиятини издан чиқариш (заҳарланиш) қобилиятига эга бўлган химиявий модда бўлиб ҳисобланади. Гидробионтлар учун қўйидаги заҳарланиш даражалари мавжуд.
-
Ўлим концентрацияси (дозаси) – бунда ўткир ёки сурункали заҳарланишда ҳайвонларнинг ҳаммаси (ск100) ёки ярми (ск50) нобуд бўлади. -
Заҳарли (токсик) концентрацияси – организм томондан заҳарнинг максимал концентрациясини қабул қилиб (ск0) касалликнинг клиник белгилари яққол намоён бўлсада, аммо ўлим кузатилмайди. -
Чегаравий (пороговие) концентрацияси - заҳарли модданинг минимал концентрацияси бўлиб, организмда ишончли патологик ўзгаришни содир этади, буни сезгирли текшириш усулларида аниқлаш мумкин.
4. Рухсат этиладиган концентрацияси (ПДК)- бу балиқчилик сув ҳавзаларида заҳарли моддаларнинг рухсат этиладиган концентрацияси бўлиб, бунда сув ҳавзаларнинг режимига, балиқларнинг ва бошқа гидробионтларнинг ҳаётига салбий таъсир этмайди ва сув ҳавзаларда токсин моддаларнинг тўпланиб қолиш хавфига эга эмас.
Заҳарланишнинг кечиши ва давомийлигига қараб ўткир, ярим ўткир ва сурункали оқимлари бўлади.
Касалликнинг ўткир оқими балиқларнинг организмида жуда кўп микдорда заҳарли моддалар тушади, касалликнинг клиникаси яққол ривожланиб, намоён бўлиб, 3-7 кун ичида балиқларнинг оммавий равишда нобуд бўлиши ёки соғайиши кузатилади.
Ярим ўткир оқими секинлик билан ривожланади. Клиник белгилар ўртача ҳолатда (муътадил) намоён бўлиб, балиқларнинг 10-30 кун ичида аста-секинлик билан нобуд бўлиши кузатилади.
Сурункали оқимда эса организмга заҳарли моддаларни бир неча маротаба аста-секинлик билан тушади, ўзоқ муддат давомида (ойлар) балиқларни нобуд бўлишига олиб келади, стресс (қўзғалиш) ҳолатига тушиб қолса, касаллик авжига чиқиб, балиқларни оммавий нобуд бўлиши кузатилади.
Табиий сув ҳавзалардаги заҳарланишларни О.Н. Крылов (1980) 3 гуруҳга бўлинади.
-
Табиий заҳарланиш. Чучук сув билан денгиз (шўр) сувларни чегарасида, чучук сувларни шўрланиб қолиши ва сувларни чучук сувда қўшилиб қолиши натижасида юз беради. -
Кўк-яшил сув ўтларнинг заҳарлари таъсиридаги заҳарланишлар. Бунда кўк-яшил сув ўтларининг нобуд бўлиши оқибатида кислород камайиб, заҳарли моддалар ҳосил бўлади. -
Келиб чиқиши антропоген бўлган химиявий моддалар билан заҳарланишлар. Бунда сув ҳавзаларга саноат чиқиндилари билан систематик равишда ифлосланиш оқибатида келиб чиқади.
Кўлмак, ташландиқ, йиғилиб қолган сувларнинг келиб чиқиши, пайдо бўлишига қараб 3 та гуруҳга бўлинади.
-
саноат чиқиндиларидан ҳосил бўлган. -
Коммунал хўжалик. -
Қишлоқ хўжалик.
Ҳамда юзаки кўлмак сув майдонларидан йиғилган сув ҳавзалари.
Е.А. Веселова (1971)нинг классификацияси бўйича оқмас (кўлмак) сувлар 2 та категорияга бўлинади: неорганик (неорганик компонентлар кўпчиликни ташкил қилади) ва органик ( органик компонентлар кўпчиликни ташкил қилади). Бу категорияларнинг ҳар бири қўйидаги 2 та гурўҳга бўлинади.
-
махсус токсик хусусиятга эга бўлмаган оқмас сувлар. -
Махсус заҳарли хусусиятга эга бўлган сувлар.
Пестицидлар ўзининг ишлаб чиқариш–амалиётга қўлланишига, вазифасига қараб қўйидаги гурўҳларга бўлинади.
-
Акарацидлар – ўсимликларга заҳарли таъсир этувчи, каналарга қарши восита. -
Альгицидлар – сув ҳавзаларидаги кўк-яшил сув ўтлари ва бошқа бегона ўтларга қарши воситалар. -
Аттрактантлар – ҳашоротларни ўзига чақирувчи, чорловчи моддалар. -
Гербицидлар – бегона, ёввойи ўтларга қарши воситалар. -
Десикант ва дефолиантлар – ўсимликларни қуритиш ва баргларини туширувчи воситалар. -
Инсектицидлар – зараркунанда ҳашоратларга қарши воситалар. -
Зооцидлар – кемирувчиларга қарши воситалар. -
Ларвоцидлар – ҳашоратларнинг личинкаларига қарши воситалар. -
Моллюскоцидлар – моллюскаларга қарши воситалар. -
Репеллентлар – ҳашоратларни қўрқитувчи воситалар. -
Фунгицидлар – замбўруғларга қарши восита.
Пестицидлар сувдаги чидамлилигига (95% гача парчаланиши) қараб қуйдаги гурўҳларга бўлинади.
-
Кам барқарорли – 10 сўткагача (кунгача. -
Мўътадил – 11-60 кунгача -
Ўртача – 2-3 ойгача -
Юқори – 3-6 ойгача -
Жуда юқори – 6 ойдан 1 йилгача -
Ўта юқори барқарорлик – 1 йилдан кўп.
Материал кумуляция (тўпланиши) хусусиятига қараб (Л.А. Лесников ва К.К. Врогинский, 1974) қуйдагиларга бўлинади:
-
Ўта юқори кумуляция хусусиятига эга бўлган моддалар – тўпланиб қолиш коэффиценти (кн) – 1000 ва ундан юқори. -
Юқори кумуляция хусусиятига эга моддалар кН – 201-1000. -
Ўрта кумуляция хусусиятга эга - кН 51-200. -
Кам кумуляция хусусиятга эга – моддалар - кН – 50 гача.
Балиқ ва сувдаги организмларга ўткир заҳарли даражасидаги токсин моддалар қўйидаги гуруҳга бўлинади.