ВУЗ: Не указан

Категория: Не указан

Дисциплина: Не указана

Добавлен: 05.12.2023

Просмотров: 416

Скачиваний: 1

ВНИМАНИЕ! Если данный файл нарушает Ваши авторские права, то обязательно сообщите нам.


Витамин Д етишмаслиги оқибатида эса калий-калсий алмашинуви бузилади, ўсишдан қолади, жабра қапқоқчаси ўсмай қолади, танаси қийшаяди, тетания кузатилади.

Токоферол етишмаслигида балиқларнинг ўсиши ёмонлашади, мускулларда, буйракда ва бошқа органларда дистрофик ўзгаришлар кузатилади.

Витамин C етишмаслигида дум, қорин ва кўкрак сузғичларининг терисида шишлар пайдо бўлади, умуртқа поғонасининг қийшайиб қолиши, туғма майиб (уродство), суяк ва пайлар шаклланишининг бузилиши оқибатида пучеглазие, жигарнинг геморагияси ҳамда буйрак ва ичакларда, жабраларда оқ доғлар ҳосил бўлади, баъзан эса жигар ҳужайрасининг некрози, регенератив жараённинг пасайиши кузатилади.

Витамин Е етишмаслигида – кўпайиш функциясининг бузилиши, икраси оқимтир тусга киради, томирларнинг ўтказувчанлиги ошади, нафас олиши қийинлашади, организмда витамин А нинг бузилиши натижасида заҳарли моддалар – гипероксидлар ҳосил бўлади, анемия, транссудат перитонеал бўшлиқда ва перикарда, мускул ва миокардда дегенератив ўзгариш, жигарда баъзан сероидларнинг йиғилиб қолиши кузатилади.

Витамин Н (биотин) етишмаслигида эса иштаханинг йўқолиши, ўсишдан қолиш, тери қатламининг қорайиши ва зарарланиши, конвулсия, шиллиқ моддасининг ҳаддан ташқари ажралиши, мускулларнинг атрофияси, анемия ва ичакларнинг яллиғланиши кузатилади.

Пантотенова кислотасининг етишмаслиги ёки йўқлиги оқибатида балиқларнинг ўсишдан қолиш, жабра эпителиясининг нотўғри ўсиши, жабрасининг ёпиши ва шишиб қолиши, терининг зарарланиши ҳамда юрак мускулатурасининг анемияси ва оммавий равишда нобуд бўлиш кузатилади .

Витамин мезоинозит (инозитол) балиқларнинг ўсишида асосий омиллардан бири ҳисобланади. Унинг етишмаслиги оқибатида балиқларнинг ўсиши секинлашади, иштахаси йўқолади, анемия ҳолати вужудга келади, дум ва бошқа сузғичларнинг синувчанлиги ошади, терида ярачалар пайдо бўлади, ошқозонда қон қўйилишлар, ўлим даражаси ошади.

Викасолнинг етишмаслигида (синтетик витамин К) қоннинг қотиб қолиши пасаяди, қон қўйилиш, анемия, балиқларнинг танасида ва сузғич аппаратларида геморрагия кузатилади.

Холин моддасининг етишмаслиги оқибатида эса озуқа ёмон ҳазм бўлади, буйрак ва ичакларда қон қўйилиши (кетиши), жигарда ёғнинг йиғилиб қолиши, амидобензой кислотасининг (витамин ПАБК) етишмаслиги оқибатида эса иштахани йўқолиши, жабрасининг шишиши (ошқозони ҳам) конвулсия ва танасининг оқариши кузатилади.


Диагноз. Гиповитаминоз касалликларида аниқ диагноз қўйиш жуда ҳам мушкил, чунки уларнинг клиник белгилари бир-бирига жуда ўхшаш, шунинг учун ҳам озуқани сифат кўрсаткичи бўйича, озуқа ратсионининг анализ қилиш, клиник белгилар ва патанатомик ўзгаришлар асосида диагноз қўйилади. Айрим юқумли касалликлардан фарқ қилиш керак.

Олдини олиш ва қарши курашиш тадбирлари.

Гиповитаминозларнинг олдини олишда универсал восита - бу балиқларнинг ратсионига тирик табиий витаминга бой озуқаларни киритиш билан амалга оширилади. Балиқчилик тармоғини интенсификатсиялашда бундай имкониятлар чегаранганлиги сабабли, уларнинг озуқасига турли хил витаминли қўшимчалар, премикслар, дрожлар, балиқ мойи, кўк масса, ҳайвонларнинг жигари, қуруқ сут ва бошқалар киритилади. Балиқларни сунъий озиклантиришда гиповитаминозларнинг олдини олишда уларнинг ратсиони таркиби, тўйимлиги ва биологик актив моддалар билан балансланган бўлиши керак. Карп турдаги балиқларда витаминларнинг микдори кунлик эхтиёжи 1 кг озуқа ҳисобида қуйидагича, мг ҳисобида: витамин А 20-2000 ИЕ, тиамин -0,15 мг, рибофлавин 0,2-10 мг, инозитол 200-300 мг, витамин С-20 мг, витамин э 70-100 мг.

4-Боб. Балиқларнинг юқумсиз касалликлари.
Мавзу 4.2. Этиологияси ноаниқ бўлган асалликлар. Сузғич пуфагининг яллиғланиши. Гафф касаллиги.

Режа:

1. Этиологияси ноаниқ бўлган касалликлар.

2. Сузғич пуфагининг яллиғланиши.

3. Гафф касаллиги.
Таянч иборалари: Дистрофия, модда алмашувининг бузилиши, экзофталмия, кўзнинг шох пардасининг хиралашуви, суякларнинг нртўғри шаклланиши, қоринда сувнинг тўпланиши(водянка), ёруғликдан қўрқиш, тери қатламининг қорайиши, кўпайиш функциясининг бузилиши, сирроид, конвулсия, қоннинг қотиб қолиши, қон қуйилиш, анемия, геморрагия.
Асосий адабиётлар:

1. Осетров В.С. (под редаксией) «Болезни рыб». Справочник, Москва ВО Агропромиздат, 1989.

2. Шишков В.П. «Ветеринарный энциклопедический словар», Москва, Издателство «Советская энциклопедия», 1981.

3. Ҳақбердиев П.С. ва бошкалар/ «Баликчилик ва балик касалликлари», Самарканд, 2008.

4. Ҳақбердиев П.С., Қурбонов Ф.И., Қаршиева В.Ш. «Балиқ ва асалари касалликлари» Ўқув қулланма/ Тошкент, 2016 й.


Қўшимча адабиётлар:


  1. Каримов И.А. «Юксак маънавият энгилмас куч».Маънавият Т, 2008.

  2. Мирзиёев Ш.М. Эркин ва фаровон демократик Ўзбекистон давлатини биргаликда барпо этамиз. Тошкент, “Ўзбекистон” НМИУ, 2017. – 29 б.

  3. Мирзиёев Ш.М. Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови. Тошкент, “Ўзбекистон” НМИУ, 2017. – 47 б.

  4. Мирзиёев Ш.М. Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз. Тошкент, “Ўзбекистон” НМИУ, 2017. – 485 б.

  5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сонли Фармони. Тошкент, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 6-сон, 70-модда.

  6. Ҳақбердиев П.С., Турсунқулов А.Р. «Балиқларнинг юқумли ва юқумсиз касалликлари».Ўқув қўлланма., Самарқанд, 2010.

  7. Ҳақбердиев П.С., Тайлоқов Т.И. «Балиқларнинг паразитар касалликлари». Ўқув қўлланма., Самарқанд, 2009 йил.

  8. Ҳақбердиев П.С., Қаршиева В.Ш. «Балиқларнинг заҳарланиши».Ўқув қўлланма., Самарқанд, 2009.


Интернет маълумотлари.

www.ziyonet.uz

Email:zooveterinariya@ mail.ru

Email:veterinariya@ astavis.ru/

www.sea@mail.net21.ru

www.veterinary@actavis.ru

www.fvat@academy.uzsci.net

www.dbugs.net/page/6

www.book.tr200.net/v.php?id=1329599
1. Этиологияси ноаниқ бўлган касалликлар.Балиқчилик хўжаликларида ва табиий сув ҳавзаларида балиқларнинг бош сонини сақлаш учун уларнинг душманлари ва конкурентлари билан мунтазам равишда кураш олиб борилиши зарурдир. Сув ҳавзаларида балиқларнинг захирасига зиён келтирувчи кўплаб ҳайвонлар тури учрайди. Уларнинг айримлари балиқлар билан озиқланса, айримлари эса балиқлар озиқланадиган озиқалар билан озиқланади, учинчилари эса юқумли касаллик қўзғатувчиларининг манбалари ва ҳоказо.

Балиқ душманлари орасида сут эмирувчиларнинг катта гурўҳи мавжуд. Булар – эр қазувчи жониворлар – кутора, выхухол, сувсар, норка, ондатра, сув каламушлари ва бошқалар, қайсиким балиқларга ҳужум қилади. Масалан , норка, сувсар, ондатра катта ҳовузлар, дарё, кўл ва сув омборларнинг қирғоқлари ва соҳилларида макон қуриб олгач, балиқлар билан озиқланадилар, балиқлар уруғ (икра) қўйилган жойларда бўлиши хавфлидир.

Куторалар наслчилик хўжаликлари ва балиқчилик заводларига, айниқса ёш балиқларни ўстирувчи хўжаликларига катта зиён этказади, чунки улар ёш балиқларни исътемол қилиб, катталарига ҳужум қилишади ва уларнинг бош мияси ва кўзларини эб юборишади.


Сув каламуши, ондатра ва сувсарларнинг ҳаёти сув ҳавзалари билан чанбарчас боғлиқлиги туфайли бошқа озиқалар қаторига балиқларни ҳам исътемол қилишади. Ондатра нафақат балиқларни йўқ қилади, балки ўз уяларни ковлаши туфайли гидроқурилмаларнинг издан чиқишига, сув ҳавзаларидан сувнинг оқизиб кетишига сабаб бўлади. Айниқса, бу қишда ҳам ишлатувчи ҳовузлар учун жуда хавфли, чунки тўсатдан ёки сувни кўзга кўринмайдиган, сезилмайдиган даражада оқиб кетиши оқибатида катта микдордаги балиқларни нобуд бўлишига олиб келиши мумкин.

Ушбу ҳайвонларнинг негатив-салбий таъсирларини йўқотиш унчалик мураккаб эмас. Бунингг учун махсус овлайдиган, ушлайдиган асбоблар, қопқонларни қўйиб, уларни ушлаб, йўқотилади, терисини эса тайёерлов ташкилотларига топширилади.

Балиқ душманларининг катта гурўҳини гўштхўр паррандалар ташкил қилади. Булар: пеликан, баклан, сапля, чайка, гагар, ҳамда ўрдак, дарё бургутлари ва бошқалар. Булардан энг хавфлиси пеликан ва бакланлардир. Бу катта хажмдаги паррандалар фақат балиқлар билан озиқланиши оқибатида катта миқдордаги балиқларни йўқ қилиши мумкин, масалан, ҳар бир ёши катта пеликан ёки баклан кунига 2-4 кг балиқ исътемол қилади. Шунинг учун ҳам балиқларни кўпайтирувчи, ўстирувчи хўжаликларида бундай паррандаларнинг бўлиши номаъқулдир. Улар қирғоқлардаги қалин камишзорларда уя қуришади.

Гагар ва поганкалар эса фақатгина балиқлар билан озиқланадилар. Қайси ҳудудда улар кўп сонда (микдорда) учрасалар, балиқчилик хўжаликлари учун улар томонидан келтираётган зарар ҳам шунчалик юқори бўлади.

Айниқса, поганкаларни балиқ ўстирувчи хўжаликларнинг ҳудудида жойлашишига, уя қуришига йўл қўймаслик зарур, чунки улар ўсаётган ёш балиқларга катта зиён этказилиши мумкин.

Ўрдакларнинг балиқчилик хўжаликлардаги аҳамияти ҳам негатив (зарарли) ва ҳам позитив (фойдали) бўлиши мумкин. Уларнинг балиқ ўстирувчи ҳовузларда бўлишига рухсат этилмайди, чунки улар ёш балиқларни исътемол қилишади, лекин бошқа сув ҳавзаларида улар фойда келтиради, бу эрда улар ряскаларни, чириган балиқларни зараркунанда ҳашаротларни исътемол қилишади, ҳамда ҳовузларни уғит билан бойишади.Бироқ уларнинг зичлиги жиҳатдан бир гектар майдондаги бош сонини тартибга солиб туриш мақсадга мувофикдир, 1 га майдонга 200 бош ўрдак бўлиши керак, агарда ортиб кетса, сув ҳавзаларининг ҳаддан ташқари ифлосланиши оқибатида балиқларда бронхиомикоз ва бронхионекрозларни келиб чиқишига сабаб бўлади, бу эса одамлар учун ўта хавфли ҳисобланган салмонелла гурўҳига мансуб микроорганизмларнинг ривожланишига, кўпайишига олиб келади.


Балиқлар учун дарё бургути, скопа ва оқ-думли бургутлар жуда ҳам хавфли душманларидир. Улар катта бўлмаган дарё, кўлларнинг қирғоқлардаги баланд тепаликларда, дарахтларнинг учларида уя қуришади, катта хажмдаги балиқлар билан озиқланади ва ҳар бир қуш жуда кўп микдордаги балиқларни йўқотиши мумкин. Балиқларга бошқа паррандалар ҳам (калхот, қора қарға, лун, зимородка), айниқса уларга озиқа этишмаган пайтда ҳужум қилишади. Балиқ захираларига айрим тупроқ, сут эмизувчи ва сувдаги умуртқасиз йиртқич ҳайвонлар ҳам ҳужум қилишлари мумкин. Балиқ ўстирувчи хўжаликларда балиқ икрасини исътемол қилувчи бақалар ва эндигина ҳосил бўлган балиқ личинкаларни йўқ қилувчи қалқон (тўлиқлар)дир.

Балиқларга типратиконлар ҳам катта зиён эткизишади. 6 минг типраотиконларнинг ошқозонини текширувдан ўтказилганда, унда 8 минг кг балиқ борлиги аниқланган.

Паррандалар томонидан келтираётган зарарларни йўқотиш, олдини олиш мақсадида, паррандаларни сув ҳавзаларидан учириб юбориш, сув ҳавзалари атрофида, яқинида ин, уя қуришларига йўл қўймаслик чора-тадбирларни кўриш зарур. Кўпчилик эвропа ва Америка давлатларнинг балиқчилик ҳавзаларида карбидли автоматик пушкалар ишлатилади, қайсиким ўзининг ўқ товуши билан қўриқлаётган сув ҳавзаларидаги паррандаларни қўрқитади. Қушлар галасини вайрон қилиш натижасида уларни бошқа жойларга, маконларга кўчиб кетишига эришиш мумкин. Бундан ташқари, сув ҳавзалар қирғоғидаги ўсимликларни йўқотиш, қуриган ўтларни ёқиб ташлаш ва бошқа усуллар билан амалга оширилади. Кичик ҳовузлардаги балиқларни эса уларни устига тўр ёпиш билан муҳофаза қилиш мумкин.

Балиқларни механик шикастланиши. Балиқчилик соҳасини индустриал-жадал ривожланиш шароитида кўпчилик технологик жараёнлар балиқларга механик шикастланиш билан кечади. Кўпинча механик шикастланиш, контузия ва хоказо билан кечади. Бунда балиқларнинг ўлими тўғридан-тўғри механиқ шикастланиш оқибатида ёки иккиламчи омиллар, айниқса инфектсион касалликлар оқибатида, натижасида содир бўлади. Балиқларни кузда овлаш ва ўтказиш улар учун ўта хавфли ҳисобланади. Бунда сувнинг ҳарорати 10 град-лан пастга тушиб, балиқ организмда кечаётган жараёнларнинг тикланиши қийинлашади, куз ва қишда олинган шикастланишларнинг тузалиши қийин ва секин кечади, ҳамда замбўруғли ва бошқа касалликларнинг келиб чиқиши ва ривожланиши кучаяди. Бундан ташқари, ушбу даврда балиқларнинг озиқланиши тўхтаб, улар узоқ муддат давомида (ёз ойининг бошларигача) оч қолишади. Бу эса балиқ организмининг касалликларга чидамлилигини пасайтиришга олиб келади.