ВУЗ: Не указан

Категория: Не указан

Дисциплина: Не указана

Добавлен: 05.12.2023

Просмотров: 421

Скачиваний: 1

ВНИМАНИЕ! Если данный файл нарушает Ваши авторские права, то обязательно сообщите нам.


Даволаш, олдини олиш ва қарши курашиш. Одам ва ҳайвонларда гелминтсизлантириш усули қўлланилади. Балиқларда даволаш усули ишлаб чиқилмаган. Дифиллоботриоз бўйича носоғлом хўжаликлардан овланган балиқларни хом ёки яхши пиширилмасдан туриб ҳайвонларга эдирмаслик. Қишда балиқларни исътемолга чиқаришдан олдин уларни музлатиш. Хом балиқларни 14 кун давомида тузлаш тавсия этилади.
Назорат саволлари:


  1. Лигулёз касаллик қўзғатувчисини айтинг?

  2. Лигула интециналиснинг морфологик тузилишини айтинг?

  3. Лигула интециналиснинг биологик ривожланишини таърифланг?

  4. Лигулёз касаллиги Республикамизнинг қайси сув хўжаликларида кўпроқ учрайди ва сабаби нимада?

  5. Диграмма интерруптанинг анатомо-морфологик тузилишини айтинг?

  6. Диграмма интерруптанинг биологик ривожланиши ва унинг Лигула интециналисдан фарқи нимада?

  7. Диграмма ва лигулалар биргаликда, аралаш шаклда учрайдими?

  8. Дипҳйллоботҳриум латумнинг анатомо-морфологик тузилиши ва биологик ривожланишини айтинг?

  9. Дипҳйллоботҳриум латумнинг асосий, оралиқ ва қўшимча хўжайинлари нималар?

  10. Дифиллоботриоз қайси сув хўжаликларида кўпроқ учрайди?

  11. Касалликка диагноз қўйиш усулини айтиб беринг?

  12. Дифиллоботриоз касаллигини қайси касалликларидан фарқ қила олиш керак?

  13. Касалликни олдини олиш ва қарши курашиш тадбирлари нималардан иборат?



Мавзу 2.4. Балиқ нематодоз, крустоценозлари (диоктофимоз,филометроидоз).
Дарснинг мақсади. Талабаларга баклиқларнинг нематодоз ва протозооз касалликларини аниқлаш, бошқа ўхшаш касалликлардан фарқини, даволаш, олдини олиш ва қарши курашиш тадбирларини ўргатишдан иборат

Жиҳозлар, асбоб-ускуналар ва патматериал намунаси. Касаллик қўзғатувчиларини анатомо-морфологик тузилиши, биологик ривожланиши акс эттирилган жадваллар, слайдалар, макро- ва микропрепаратлар, патматериал намунасини текшириш учун керакли асбоб-ускуналар, микроскоплар, лупалар, эритмалар, реактивлар, дори-воситалар ва ретсептлар ёзилган жадваллар, антгелминтик ва протоотсидларнинг намуналари.

Дарснинг ўтилиш услуби. Талабаларга балиқларнинг нематодоз ва протозооз касаллик қўзғатувчиларини систематикада тутган ўрнини, анатомо-морфологик ва биологик хусусиятлари тушунтирилиб, касалликни аниқлаш усуллари, бошқа уларга ўхшаш касалликлардан фарқи, даволаш, олдини олиш ва қарши курашиш чора – тадбирлари ўргатилади.

Балиқ крустациозларини бўғимоёқлила келтириб чиқаради. Бўгимоёклилар (Arthropoda) типи нихоятда хилма-хил тузилган ва хар хил мухитга мослашган 2,0 млндан ортик умурткасиз хайвонлар турларини уз ичига олади. Улар денгиз, океан ва чучук сув хавзаларида, айникса ер юзининг куруклик кисмида кенг таркалган.

Бугимоёклилар типига мансуб булган хайвонлар тузилишининг асосий хусусиятлари куйидагилардан иборат:

  1. Танаси каттик ва пишик кутикула билан копланган.

  2. Бугимоёклилар танаси ва оёклари бугимларга булинган.

  3. Бугимоёклиларнинг танаси – бош, кукрак ва кориндан иборат учта булимга булинади.

  4. Бугимоёклиларнинг мускуллари танада туп-туп булиб жойлашган кундаланг таргил мускуллардан иборат.

  5. Бугимоёклиларнинг тана бушлиги аралаш бушлик – миксоцелдан иборат.

  6. Овкат хазм килиш системаси олдинги, урта ва орка ичакдан хамда овкат хазм килиш ферментлари ишлаб чикарадиган бир канча безлардан иборат.

  7. Кон айланиш системаси очик булиб, тананинг орка томонидан жойлашган узунчок ёки пуфакка ухшаш юракдан бошланади.

  8. Нафас олиш аъзолари жабра, упка ёки трахеялардан иборат.

  9. Сувда хаёт кечирувчи бугимоёклилар айириш системаси халкали чувалчанглар метанефридийларининг узгаришидан хосил булган бир жуфт найсимон безлардан иборат. Курукликда яшовчи бугимоёклилар - айириш системаси мальпиги найчаларидир.

  10. Нерв системаси халкали чувалчангларга ухшаш тузилган булиб, бир жуфт бош нерв тугунлари, яъни бош мия, халкумни айланиб утадиган нерв томирлари – коннективалар ва корин нерв занжиридан иборат.

  11. Бугимоёклиларнинг купчилик турлари айрим жинсли.

  12. Бугимоёклилар факат туллагандан сунг усади.


Балиқ крустациозлари ва уларни қўзғатувчилари. Балиқ крустациозларини паразит қисқичбақасимонлар келтириб чиқаради. Қисқичбақасимонлар бўғимоёқлилар типи (Arthropoda) Қисқичбақасимонлар- (Crustacea) синфига киради. Балиқларда қисқичбақасимонлар келтитрадиган касалликлар крустациозлар дейилади. Қисқичбақасимонларнинг 3 та авлод вакиллари балиқларда паразитлик қилади. Балиқ крустациозларига лерниоз, аргулёз ва бошқалар киради.

Диоктофимоз – бу ит ва бошқа гўштхўр ҳайвонларнинг нематодоз касаллиги бўлиб, уни Диоcтопҳймидае оиласига мансуб Диоcтопҳйме ренале нинг ҳайвонларнинг, сийдик пуфагида, сийдик чиқарувчи каналда, қорин ва кўкрак қафасида, баъзан эса юрагида паразитлик қилиши натижасида қўзғатилади.

Қўзғатувчиси. Д. ренале катта қизил тусдаги паразит бўлиб, айрим жинсли. Оғиз тешиги 12 та лаблар билан ўралган бўлиб, улар икки қатор халқага ўхшаш шаклда жойлашган. Эркакларнинг узунлиги 14-40 см, думдаги жинсий бурсаси худди қўнғироққа ўхшаш шаклда, спикуласи битта, ингичка 5-6 мм узунлиги. Урғочиларнинг узунлиги 20-100 см, вулва тешиги қизиллўнгачнинг бошланғич қисми тўғрисида очилади. Паразитнинг тухумлари овалсимон, диаметри 0,077-0,083 мм. Эпителиал қобиғида ярим юмалоқ, унчалик чуқур бўлмаган худди киссага ўхшаш майда чуқурчалар мавжуд.

Биологик ривожланиши. Паразит биогелминт. Асосий хўжайинлари ит ва бошқа гўштхўрт ҳайвонлар бўлса, оралиқ хужайинлари олигохетлар (қуртлар), резервуар хўжайини эса балиқлар.

Жинсий вояга этган урғочи диоктофимлар ўзларининг тухумларини ҳайвонларнинг буйрагида, сийдик пуфагида, сийдик чиқарувчи каналида қўйгач, улар сийдик орқали ташқи муҳитга чиқариб ташланади. Сувга тушган тухумларнинг ичида 25-30 кун ичида личинка ҳосил бўлади. Ичида инвазион личинкаси бор бўлган тухумларни оралиқ хужайинлари алиментар равишда исътемол қилишганларида, уларнинг ичакларида тухумдан личинка чиқиб қориндаги қон томир ичига кириб олади, ўсади, ривожланади, 45-60 кун ўтгач биринчи маротаба туллаб П-босқичдаги личинкага, 3,5-4 ой ўтгач эса иккинчи маротаба туллаб Ш-босқичдаги личинкага айланади. Танасида инвазион личинкаси бор бўлган олигохетларни балиқлар исътемол қилишганларида, уларнинг организмида диоктофимлар ўсмайди, ривожланмайди, бироқ ўзининг ҳаётчанлигини сақлаб қолади. Ана шундай инвазияланган балиқларни ит ва бошқа гўштхўр ҳайвонлар исътемол қилганларида касалликка чалинадилар. Ичакнинг деворини тешиб тўғридан-тўғри буйрак томон ҳаракатланиб, унинг паренхимасини тешиб кириб олади, ўсади, ривожланади ва 9 ойдан сўнг жинсий вояга этади. Патент даври 3-5 йил.


Диагноз ҳайвонларни ёриб паразитларни топиш асосида қўйилади. Гўштхўр ҳайвонларнинг ҳамда одамларнинг сийдиги гелминтоовоскопия усулида текшириб, паразит тухумларини топиб қўйилади. Балиқларда эса ичакларда, қорин деворларида (гонав. капсулага ўралган личинкаларни топиш асосида қўйилади.

Даволаш фақат хирургик йўл билан амалга оширилади .

Профилактикаси. Диоктофимоз учун носоғлом сув ҳавзаларни аниқлаш, гўштхўр ҳайвонларга хом, пиширилмаган балиқларни эдирмаслик, диоктофимоз бўйича носоғлом хўжаликларда балиқларни овлаш ва унга ишлов бериш ҳудудларида итларни йўлатмаслик. Муйинали ҳайвонлар ратсионидан хом балиқларни олиб ташлаш. Балиқчилик хўжаликларида ишловчилар орасида тарғибот-ташвиқот ишларни амалга ошириш касалликни олдини олишда катта аҳамиятга эга.

Филометроидоз - бу карп, сазан ва уларнинг гибридлари бўлган балиқларнинг гелминтоз касаллиги бўлиб, уни Пҳилометридае оиласига мансуб Рҳилометроидес лусиана нематодасининг жинсий вояга этган шакли мускул тўқимасида, тери тангачалардаги косачаларда, личинкалари эса ички органларда (жигар, буйрак, сузғич пуфаги, ички ёғ қатламларида. паразитлик қилиши оқибатида қўзғатилиб, касаллик организмнинг умумий интоксинатсияси билан характерланади.

Қўзғатувчиси. Жинсий вояга этган филометроидеслар оч-қизил тусда бўлиб, айрим жинсли, урғочиларнинг узунлиги 80-125 мм, эни 0,8-1мм.,кутикуласи оқ тусдаги сўрғичлар билан қопланган. Бош томони конуссимон шаклда, 4-та тепачаси мавжуд бўлиб, улар орасида паразитнинг оғиз тешиги жойлашган, ундан оғиз капсуласига, калта қизилўнгач ва ичак билан тугайди. Ичакнинг учи берк ҳолатда. Паразитнинг дум томонида 4та жинсий сўрғичи бор.

Тана бўшлиғи халтасимон шаклдаги бачадон билан тўлиб туради. Паразит тухумлари овалсимон шаклда 0,032-0,042 мм. Тухумдон узунчоқ-овалсимон шаклда бўлиб, тананинг олдинги ва орқа қисмида жойлашган. Урғочи нематодалар тирик личинка туғади. Эркакларнинг узунлиги 2,9-5,5 мм, эни эса 0,035-0,046 мм. Сузгич пуфагининг деворида, камроқ эса буйрак ва ички ёғда (жинсий ёғ) паразитлик қилади, оқ тусда бўлиб, кутикуласи силлиқ. Паразитнинг дум қисмида клоака жойлашган бўлиб, ундан 2та бир-бирига тенг, узунлиги 1,17-0,25 мм келадиган спикула чиқиб туради.

Қўзғатувчининг биологик ривожланиши. Паразит биогелминт, оралиқ хужайин иштироқида ривожланади, оралиқ хужайин вазифасини қисқичбақа – сиклоплар бажаради. Жинсий вояга этган урғочи нематодалар мускул тўқимасида, тери тангачалари орасидаги киссачаларда жойлашиб олиб баҳорда, сув ҳарорати 16-18 град-га кўтарилганида тирик ичинка туға бошлайди ва сув ҳавзаларини зарарлантирилади. Барча личинкаларни туғиб бўлгач, ўлади.


Личинкалари бигизсимон шаклда бўлиб, узунлиги 0,3-0,5 мм. Сув ҳавзаларда улар 8-10 кун давомида ўзининг ҳаётчанлигини сақлаб қолади.

Личинкаларни келгусидаги ривожланиши қисқичбақа организмида кечади. Қисқичбақа, циклоплар личинкаларни исътемол қилганларида, уларнинг организмида личинкалар икки марта туллаб (3-4-чи ва 7-8-чи кун лари) 9-10-чи кунларда келиб инвазион босқичга этади. Балиқлар қисқичбақаларни исътемол қилганларида филометроидоз касаллигига чалинадилар. Ичакда қисқичбақалар ҳазм бўлиб, унинг ичидан чиққан личинкалар ичак деворини тешиб қорин бўшлиғига тушиб, ички органларга миграция қилади, 13-15 кунлари учинчи маротаба туллайди, сўнгра сузғич пуфагининг деворига кириб олади, 18-21-чи кунлари тўртинчи маротаба туллайди. 35-40-чи кунларда келиб ёш урғочи ва эркак нематодалар шаклланади, ва урғочи нематодаларнинг оталаниши кузатилади. Оталанган урғочи нематодалар сузғич пуфагидан мускул тўқимасига, тери тангачалардаги киссачаларга миграция қилиб келгуси йили баҳоргача шу жойда қолиб жинсий вояга этади.

Урғочи филометроидесларни тўлиқ ҳаётий даври 11-12 ой, эркаклари эса 13-14 ойдан сўнг якунланади.

Диагноз. Касалликнинг ўткир оқимига диагноз қўйиш учун касалликни клиник белгилари инобатга олиб малкиларни гелминтологик ёриб кўриш натижасига қараб қўйилади. Ички органлар, сузғич пуфаги билан биргаликда олиниб компрессорум усулида текширилади. Бунда кўп микдордаги личинкаларни топиш мумкин.

Касалликни сурункали оқимини аниқлашда эса балиқларни клиник дан ўтказиб, гелминтологик ёриб кўриш усули қўлланилади. Компрессорум усулида ички органлар: жигар, буйрак, сузғич пуфагидан намуна олиб текширилади, бунда личинка ёки жинсий вояга этган эркак филометриодесларни топиш мумкин.

Касалликка қарши курашиш ва олдини олиш тадбирлари. Касаллик чиққанида сув ҳавзалар ёки хўжалик носоғлом деб эълон қилинади. Ушбу сув ҳавзалари ва хўжаликлардан бошқа хўжаликларга урчитиш, кўпайтириш учун балиқларни олиб кетиш катъиян манъ этилади.Хўжалик фақат товарлик мақсадида ўстирувчи хўжаликка айлантирилади. Агарда, балиқларни кўпайтирувчи хўжаликларда филометроидоз касаллиги келиб чиқса, қайсиким улар товарлик мақсадида ўстириб, боқилаётган яйраш ҳовузлари бўлмаса, ушбу носоғлом бир ёшли балиқларни худди шунга ўхшаш (аналог) хўжаликларга ёки ёпиқ типдаги ҳовузларга ўтказилишига рухсат берилади. Ушбу ҳовузларда этиштирилаётган, ўстирилаётган балиқлар кузда товар маҳсулоти сифатида исътемолга чиқарилади. Қишда носоғлом ҳовузлар сувсиз қўйилади. Бу эса касалликни келгусидаги тарқалишини олдини олади.