ВУЗ: Не указан
Категория: Не указан
Дисциплина: Не указана
Добавлен: 05.12.2023
Просмотров: 420
Скачиваний: 1
ВНИМАНИЕ! Если данный файл нарушает Ваши авторские права, то обязательно сообщите нам.
Касалликни йўқотишда комплекс профилактик ва даволаш тадбирлари ўтказилади. Ҳовузларда қатъий равишда балиқларни ёшига қараб гурўҳга бўлинган ҳолда ўстириш, ўстирувчи ва яйровчи ҳовузлардаги балиқлар овлаб бўлгач сув ҳавзаси қуритилади, сувлари оқмайдиган жойлари дезинфекцияланади ва қишда сувсиз қолдирилади. Бош ва сув билан таъминловчи ҳовузларга балиқлар (карп турдаги балиқлар) киритилмайди, бундай ҳовузларга фақат касалликка чалинмайдиган балиқ турлари: лин, карас, неляд, оқ амур, пешонадўнгг ва бошқа турдаги балиқлар ўстирилади. Инвазияланган балиқлар товарлик оғирлигига этгунча бир-бири билан боғлиқ бўлган ҳовузларнинг энг охиргисида ўстирилади, бу билан эса қўзғатувчиларни кириб қолишини олдини олишига эришилади.
Носоғлом хўжаликлардаги наслли ва ёш ремонт балиқларни дитразин-ситрат ёки локсуран билан гелминтсизлантирилади. Бунда препаратлар 0,3 г/кг дозада қорин бўшлиғига юбориш учун 30%-ли сувли эритма шаклида ва перорал юбориш учун 0,4г/кг дозада 40%-ли сувли эритма шаклида қўлланилади. Дитразин ветеринарный мос равишда 20 ва 30% эритма шаклида ишлатилади. Препаратнинг даволовчи дозаси унинг юбориш усулига боғлиқ. Агарда, оғиз орқали юборилса 0,3 г/кг дозада, қорин бўшлиғига инъексия қилинса 0,2 г/кг микдорни ташкил қилади. Наслли ва ремонт гурўҳидаги балиқларни юқорида кўрсатилган препаратлардан биронтаси билан 7-8 кун оралиғида баҳорда сувнинг ҳарорати 16-17 град. бўлганида ва балиқларни тухум (икра. қўйишига 2-3 ҳафта қолганида икки маротаба гелминтсизлантирилади, кузда эса сув ҳарорати 15-16 град. бўлганида гелминтсизлантирилади.
Она гуруҳидаги балиқларни филометроидоз касаллигидан соғломлаштириш ва олдини олиш мақсадида биологик усул қўлланилади. Бунда, баҳор фаслида ҳовузларнинг сувларини 3 ёки 4 маротаба алмаштирилиши лозим. Бу қуйидагича амалга оширилади: Қишловчи ҳовузлардаги она балиқларни бироз энгиллаштириб бўлгач, наслли балиқларни жинсига ажратиб, тухум (икра. қўйилмайдиган ҳовузларга ёки бўшатилган қишловчи ҳовузларга, уларни камроқ сув билан тўлдирилиб, ўтказилади. Урғочи ва эркак балиқлар алоҳида сақланади. Бундай сув ҳавзалардаги сув баҳорда 17-18 град-гача тезроқ исийди, балиқлар организмидаги урғочи нематодалар тезроқ жинсий вояга этиб, дичинка ажрата бошлайди. Наслли балиқларни ушбу сув ҳовузларида, личинкаларни қисқичбақалар организмида инвазион босқичга этиш муддатини инобатга олган ҳолда (8-10 кун), 5-6 кунгача сақланади, сўнгра ҳовуздаги сув инвазияланган қисқичбақалар билан биргаликда оқириб юборилади ва сув ҳовузлари янги тоза сув билан тўлдирилади. Карп турдаги балиқларни нилверм қўшиб таерланган гранула шаклидаги даволовчи озиқа билан гурўҳ усулида гелминтсизлантириш усули ишлаб чиқилган. Даволовчи озиқа комбикорма ишлаб чиқарувчи завод миқъёсида намликка чидамли қилиб тайёрланмоқда. Даволовчи озуқага нилверм препарати 0,5 г/кг микдорда қўшилади. Ана шундай озиқа 2-3 кун давомида балиқчиликда қабул қилинган меъёр бўйича бериб борилади. Гелминтсизлантиришни баҳор ва ёз ойларда ҳамда август ва сентябр ойларида личинкалар билан зарарланишни ортиб бораётган вақтида, фақат сув ҳарорати 20-22 град-дан паст бўлмаган шароитда ўтказилади. Бундан ташқари хўжаликка инвазиянинг кириб қолишига йўл куймаслик тадбирларини мунтазам равишда ўтказиб бориш. Шаршарали қурилмаларда чегараловчи ускуналар ва қум-майда тошчалардан филтрлар қўйилади. Агарда хўжалик носоғлом бўлса бош ва сув билан таъминловчи ҳовузларда балиқларни ўстириш, кўпайтириш манъ этилади.
Назорат саволлари:
-
Диоктофимоз касаллиги – бу қанақа касаллик, изоҳлаб беринг? -
Диоcтопҳйме реналенинг тузилиши ва биологиясини тушунтириб беринг? -
Диоcтопҳйме ренале билан балиқлар ҳам зарарланадими ёки улар резервуар хўжайин ҳисобланадими? -
Диоктофимоз қайси сув хўжаликларида кўпроқ учрайди ва сабаби нимада? -
Балиқларда диоктофима личинкаларни аниқлаш усулларини айтинг? -
Диоктофима личинкалари билан зарарланган балиқларни зарарсизлантириш усулини тушунтириб беринг? -
Диоктофимоз касаллигидан соғломлаштириш тадбирлари нималардан иборат? -
Филометроидоз касаллигига диагноз қўйиш усуллари ва қайси касалликдан фарқ қила олиш керак? -
Касалликка қарши курашиш чора-тадбирлари нималардан иборат? -
Филометроидоз касаллиги келиб чиқмаслиги учун олиб бориладиган тадбирларни изоҳлаб беринг?
Мавзу 2.5. Балиқ протозоозларининг (костиоз, ихтиофтириоз) даволаш, қарши курашиш ва олдини олиш чора тадбирлари.
Дарснинг мақсади. Талабаларга баклиқ ва асалариларнинг протозооз касалликларини аниқлаш, бошқа ўхшаш касалликлардан фарқини, даволаш, олдини олиш ва қарши курашиш тадбирларини ўргатишдан иборат
Жиҳозлар, асбоб-ускуналар ва патматериал намунаси. Касаллик қўзғатувчиларини анатомо-морфологик тузилиши, биологик ривожланиши акс эттирилган жадваллар, слайдалар, макро- ва микропрепаратлар, патматериал намунасини текшириш учун керакли асбоб-ускуналар, микроскоплар, лупалар, эритмалар, реактивлар, дори-воситалар ва ретсептлар ёзилган жадваллар, антгелминтик ва протоотсидларнинг намуналари.
Дарснинг ўтиш услуби. Талабаларга балиқ ва асалариларнинг протозооз касаллик қўзғатувчиларини систематикада тутган ўрнини, анатомо-морфологик ва биологик хусусиятлари тушунтирилиб, касалликни аниқлаш усуллари, бошқа уларга ўхшаш касалликлардан фарқи, даволаш, олдини олиш ва қарши курашиш чора – тадбирлари ўргатилади.
Костиоз - бу балиқларнинг инвазион касаллиги бўлиб, тана териси устида кулранг доғларнинг пайдо бўлиши, жабрасининг зарарланиши, сузғич қанотларини ишдан чиқиши, яллиғланиб тўқима ҳужайраларнинг некрози-емирилиши билан характерланади. Касалликка асосан ёш балиқлар мойил. Касаллик Шарқий ва Ғарбий эвропа, Шимолий Америка, Хитойда, Украинада ва Россиянинг марказий вилоятларида қайд этилган.
Этиологияси. Касаллик қўзғатувчиси – хивчинлилар типига мансуб Cостиа неcатрих (Бодонидае оиласи) паразити ҳисобланади. Паразитнинг тана узунлиги 5-20 мкм, эни 2,5-10 мкм. Унинг қорин томондан шакли овалсимон ёки буйраксимон, олдинги томони зичлашган, танаси ситоплазма, кичкина ўзак ва иккита қисқарувчи вакуоллардан иборат. Иккита хивчини бор. Паразит шиллиқ моддаси ва тери ва жабранинг ажралган эпителиал ҳужайраси билан озиқланади. Иккига бўлиниш йўли билан кўпаяди. Ноқулай шароит тушиб қолганида систага айланиб бир неча вақт ўзининг ҳаётчанлигини сақлаб қолиши мумкин.
Диагноз эпизоотологик маълумотлар, клиник белгилар ва шиллиқ моддаларни микроскопик текшириш асосида қўйилади. Агарда, микроскопнинг ҳар бир кўриш майдончасида камида 10-15 экз. паразит топилса костиоз деб диагноз қўйилади, 1-2 экз. паразит топилса якунловчи диагноз бўла олмасада, бироқ, қулай шароит туғилганида эса паразитлар тезда кўпайиб балиқлар ҳаёти учун хавф туғдиради.
Даволаш, олдини олиш ва қарши курашиш тадбирлари. Даволашда ванна усули қўлланилади. Ёш балиқларни 1-2%-ли ош тузи эритмасида 15-20 мин. давомида сақлаб туриш, формалдегиднинг 1:4000 нисбатидаги эритмасида бир соат давомида ушлаб туриш яхши самара беради. Катта ёшдаги балиқларни ош тузининг 5%-ли эритмасида 5 мин. Экспозитсия қилинади. Қишда ишлатиладиган бассейларда эса эркин хлор 0,5-1,0 мг/л дозада 30-50 мин сақлаб туриш тавсия этилади.
Касалликни олдини олиш ва қарши курашишда балиқчилик-мелиоратив, ветеринария-санитария ва даволаш тадбирларини мунтазам равишда олиб бориш яхши самара беради. Ёш балиқларни ўстирувчи сув ҳавзаларида уларнинг ўсиши ва ривожланиши учун оптимал шароитни яратиш, она балиқлар сақловчи сув ҳавзаларининг зоогигиеник шароитини яхшилаш ва ташқи муҳитда ва балиқ танасида паразитларни йўқотишни амалга ошириш мақсадга мувофикдир. Зарарланган ҳавзаларни балиқларнинг овлаб бўлгач сўндирилмаган оҳак (25 с/га, билан дезинфекция қилинади.
Балиқларнинг ихтиофтириоз касаллиги – бу карп, сазан ва улрнинг гибридларининг ҳаддан ташқари хавфли инвазион касаллиги бўлиб ҳисобланади. Касалликка кумуш ва тилларанг карас, судак, форел ва кўпгина чучук сув, денгиз ва ҳовузларда ўстирувчи балиқ турлари мойил. Касаллик айниқса балиқчилик хўжаликларининг ҳовузларида, балиқ ўстирувчи хўжаликларда, ҳамда бассейн ва балиқчилик заводларда балиқларни зич сақланганида келиб чиқади.
Табиий сув ҳавзаларида ихтиофтириознинг эпизоотик кўриниши жуда ҳам кам намоён бўлади, бироқ барча турдаги чучук сув балиқлари касаллик қўзғатувчиларини ўз организмида ташиб юришини инобатга олсак, улар табиатда табиий резервуар манбани таъминлаб туради.
Ихтиофтириоз Шарқий ва Ғарбий эвропа, Канада, Америка, Собиқ Иттифоқдаги балиқчилик хўжаликларда тез-тез учрамоқда. Касаллик Собиқ Иттифоқнинг Россия, Украина, Белоруссия, Қозоғистон ва Марказий Осиё республикаларида ва Кавказ ортида қайд этилган.
Этиологияси. Касаллик қўзғатувчиси бу Опҳтёгленидае оиласига мансуб бўлган Ичтёпҳтҳириус тенг тукли инфузориялардир. Паразит танаси қарийб юмалоқ ёки тухумсимон шаклда. Тананинг бош томонида майдагина оғиз тешиги ва кичик томоқчаси мавжуд. Паразитнинг бутун танаси меридиал жойлашган узунчоқ тукчалар билан қопланган.Тананинг ўрта қисмида юғон, калта танасимон қайрилган макронуклеус, унинг думбоқ (каварган) томонида эса микронуклеус жойлашган.
Ихтиофтириоз балиқларнинг типик паразити ҳисобланади. Паразитнинг ривожланишида 3-та босқич мавжуд: Биринчи босқичи хўжайин терисининг ичида паразитлик қилиш босқичи, систаларнинг кўпайиш босқичи (сув остидаги лойқаларда, ўсимликларда ва сузувчи предметлардаги систалар) ва сувда эркин сузувчи инфузориялар (дайдиб юриш)нинг босқичи. Балиқ терисининг дермондли тепа (сумка) қисмида катта ёшдаги ихтиофтириуслар чиқиб, сув ҳавзаларнинг остига чўкади, ўсимликларга ёпишади, шилимшиқ модда билан ўралиб систага айланади. Унинг ичида 200-1000 тагача жуда майда юмалоқ ёш инфузориялар (дайдиб юрувчи) ҳосил бўлади. Ҳосил бўлган дайдиб юрувчи инфузориялар систанинг қобиғини тешиб ташқи муҳитга тушади, ноксимон шаклга киради. Буларнинг катталиги 10х40 мкм бўлиб инвазион босқичга этади. Дайдиб юрувчи инфузориялар хўжайин организми билан контактда бўлганида, улар терининг эпителиал қобиғи остига ёки жабрасига актив ҳаракатланиб кириб олади, ўсади, ривожланади ва балиқлар танасида майда юмалоқ дермоидли тугунак –таначаларни (сумка) ҳосил қилади. Шу билан инфузорияларнинг занжири боғланади. Ташқи муҳитда дайдиб юрувчи инфузориялар 55 соат давомида ҳаёт кечириши мумкин.
Диагноз. Касалликни клиник белгилари ва патологик материалда катта миқдордаги паразитларни топиш асосида қўйилади.
Профилактика ва қарши курашиш чоралари. Ихтиофтириоз касалликнинг келиб чиқмаслигини олдини олиш учун балиқчилик хўжаликларида ветеринария – санитария қоидаларига катъиян амал қилиш, комплекс балиқчилик-мелиоратив тадбирларни амалга ошириш талаб этилади.
Носоғлом балиқчилик хўжаликларида эса қўйидаги тадбирларни ўтказиш:
А. Ихтиофтириоз бўйича носоғлом сув ҳавзаларнинг сувлари оқизиб ташланади, 8-10 кун давомида қуритилади. Ҳовузнинг оқизиб бўлмайдиган жойлари эса хлорли оҳак (3-5 с/га. билан ёки сўндирилмаган оҳак (25с/гА. билан дезинфекцияланади;
Б. наслли балиқлар икра қўйиб бўлгач биринчи сўтка ичида сув ҳавзаларидан олинади, личинкалари (малки) эса бошқа ўстирувчи сув ҳавзаларига ўтказилади (личинкалар икрадан чиққандан 5-6-чи кун ларига. личинкаларни 60-70% зарарланганида ва инвазиянинг интенсивлиги 10 экземпляр паразит бир бошга бўлганида, уларни ўстирувчи сув ҳавзаларига ўтказиш манъ этилади, бундай малкилар йўқотилади;
Б. Касал балиқлар тузли ваннада даволанади. Бунингг учун ош тузи ва аччиқ тузларнинг 3,5:1,5 нисбатда олиб 0,6-0,7% консентратсияси таерланади. Балиқлар ваннада сувнинг ҳаракатига боғлиқ ҳолда 3-11 кун
давомида сақланади.
Даволаш учун яшил бриллиант ва метилен кўки препаратларини ҳам ишлатиш мумкин. Бу препаратлар ҳовуз сувларига тўғридан-тўғри (бевоситА. 0,1-0,2 мг/л хисобида эритилади (насл олувчи сув ҳавзаларигА. Ўстирувчи сув ҳавзаларида 0,5-0,7 мг/л ва қишловчи ҳовузларда 0,5-0,9 мг/л ҳисобида эритилади.Бунда балиқларни ушлаб турилиши (експозитсияси) ва ишлов бериш микдори балиқларнинг ёши ва турига, йилнинг мавсумига, сувнинг таркиби ва сифатига ҳамда ихтифтириуслар билан зарарланиш даражасига боғлиқ;
Г).Балиқ овлашда ишлатиладиган инвентар, асбоб-ускуналар, транспортировкадаги идишлар, махсус кийимлар касал балиқлар билан ишлашдан сўнг яхшилаб ювилади ва қуритилади.
Д). ихтиофтириоз бўйича носоғлом бўлган сув ҳавзаларига турли ёшдаги балиқларни биргаликда сақламаслик, комплекс балиқчилик – мелиоратив тадбирларни яратиш, сувнинг гидрохимик ва газ режимини яхшилаш чораларини амалга ошириш мақсадга мувофиқдир.
Назорат саволлари:
-
Балиқларнинг костиоз касаллиги – бу қанақа касаллик? -
Cостиа неcатрих-нинг тузилиши ва ривожланишини тушунтириб беринг? -
Костиоз касаллиги билан қайси тур балиқлари кўпроқ касалланади? -
Cостиа неcатрих асосан балиқларнинг қаерида, қайси органларида паразитлик қилишга мослашган? -
Балиқларнинг ихтиофтириоз касаллиги – бу қанақа касаллик? -
Костиоз касаллиги билан қайси тур балиқлари кўпроқ касалланади? -
Костиоз ва ихтиофтириоз касалликларига диагноз қўйиш ва фарқли диагнозни тушунтириб беринг? -
Ихтиофтириоз ва костиоз касалликларини даволашда қайси препаратлар ишлатилади, дозаси ва қўллаш усулини баён қилинг? -
Костиоз ва ихтиофтириоз касалликлари келиб чиқмаслиги учун олиб бориладиган тадбирлар нималардан иборат?