ВУЗ: Не указан
Категория: Не указан
Дисциплина: Не указана
Добавлен: 05.12.2023
Просмотров: 425
Скачиваний: 1
ВНИМАНИЕ! Если данный файл нарушает Ваши авторские права, то обязательно сообщите нам.
Нематодлар ва цестодларнинг личинкали стадиялари Барбагалло эритмасида консервацияланади(3% ли формалин эритмаси ош тузининг изотоник эритмасида: 30 мл формалин, 9 гр ош тузи, 1000 мл дистил.суB.. Ўзоқ муддатга Канада балзамида сақланадиган нематодларни қайноқ 70о- ли спиртда консервациялаш яхши натижа беради.
Катта гельминтларни (цестода ва нематода. физиологик эритмада жонсизлантириб, 70о - ли спиртда сақланади.
Паразит қисқичбақасимонлиларни 3% ли формалинда консервалаб узоқ муддат сақлаш учун 70о - ли спиртга ўтказилади.
Паразитологик текширувлар учун тайёрланган патматериалларга этикетка (когоз) ёпиштирилиб, унга балиқнинг тури, ёши, аъзонинг номи ва бошқалар ёзилади. Агар бир идишда бир неча патматериал сақланадиган бўлса, ёзилган қоғоз ҳар бир аъзога ёпиштирилади. Ёзувлар оддий қадамда ёзилиши керак.
Ҳовуздаги планктон махсус турлар билан йиғилиб тирик ҳолатида текширилади ёки Барбагалло эритмасида консервацияланади. Ҳовуз тупроғи текшириш учун 2 кг миқдорда олинади.
Паразитологик текширувлари. Паразитологик текширувлари барча ёшдаги тирик ёки ҳозиргина ҳаётдан кўз юмган балиқларда олиб борилади. Текшириш учун балиқлар сони: чавақлар - 25 дона, шу йилги - 15 - 25 дона, бир йиллик - 10 – 15 дона, катта балиқлар 3 – 5 донадан олинади.
Текшириш қўйидаги тартибда олиб борилади: тери, сузғичлари, оғиз бўшлиғи, жабралари, кўзлари қон , юрак, қорин бўшлиғи (жигар, талоқ, сузиш халтаси, сийдик халтаси, ўт халтаси, буйраклар, жинсий безлар, ичак) мушаклар, бош ва орқа мия.
Текширув натижалари ишчи журналда акс эттирилиши керак: сана, балиқ ушланган жой, жинси, ёши, оғирли ва узунлиги, паразитларнинг аниқ номи.
Тери қатлами: Терининг ташқи қатламидаги барча паразитлар йиғиб олинади, бирламчи аниқлаш ўтказилиб кейинги текширувлар учун фиксацияланади. Терининг устидаги шиллимшиқ скалпель билан йиғиштириб олинади, микроскопия ўтказилади, предмет ойначаларга суртиб, 2–3 томчи қайнатиб совутилган сув томизилиб ёпқич ойнача билан ёпилади, аввал лупа билан кейин эса микроскоп остида текширилади: терида костиоз кўзғатувчисини, хивчинли паразитларни инфузорияларни, моногенетик қўзғатувчиларни ва бошқаларни аниқлаш мумкин.
Топилган паразитлар саналиб балиқларнинг экстенсив ва интенсив зарарланиши аниқланади.
Тери қатламидан сўнг жабралари текширилади. Жабра бўлакчалари предмет ойначага қўйилиб оддий кўз билан аниқланган паразитлар саналиб фиксацияланади. Сўнгра жабра бўлакчавлари иккита предмет ойнача орасига солиниб қисилади ва микроскоп остида текширилади.
Қорин бўшлиғи. Қайчи билан анал тешикчасидан ёриб кўрилади, катта паразитлар (лигула ва бошқA. олинади, сероз қатламлари ва қорин девори қатламлари микроскоп остида текширилади.
Юрак йирик қон томирлари билан олиниб физиологик эритмаси бор бактериологик косагача солинади, ёриб ювилади ва чўкмаси микроскоп остида текширилиб сакгвиниколез қўзғатувчиси ҳамда айрим метацеркарийлар аниқланади.
Жигар. Ташқариси текширилади, юмалоқ гельминтлар личинкалари ичида лентасимон гельминт личинкалари жойлашган оқиш ўсимталар аниқланади. Жигар ичида жойлашган паразитларни топиш мақсадида у бўлакчаларга бўлинади, компрессориумга жойлаштирилади ва аввал лупа остида кейин эса микроскопда текширилади. Ўт халтаси кесиб олиниб, ойна устида қайчи билан ёриб ички пардасидан қиринди олинади, иккита предмет ойнача орасига қўйиб лупа ва микроскоп остида текширилади. Ўт халтасида сўрғичли содда паразитлар ва лентасимон гельминтлар личинкаси бўлиши мумкин.
Талок ҳам жигарга ўхшаб текширилади. Буйраклар. Паразитларни топиш учун буйрак бўлакчалари ойнача орасига қўйилиб микроскопда текширилади. Буйракда катта паразитларни, споралиларни, сўрғичлар тухумини топиш мумкин.
Сузиш халтачаси. Унинг деворидаги паразитлар йиғиб олиниб текширилади ёки ички қаватидан қиринди олиб микроскоп остида текширилади.
Сийдик халтаси. Ички қаватидан қиринди олиб микроскопда текширилганда сўрғичлиларлар, содда паразитлар ва инфузорияларни топиш мумкин.
Жинсий безлар. Паразитларни топиш учун безлар бўлакчаларга бўлиниб, микроскоп остида текширилади. Микроспоридийлар ва плероцеркоидлар топилиши мумкин.
Ошқозон ва ичак йўллари. Қизилўнгач, ошқозон ва ичаклар ажратиб олинади, ёриб кўрилади. Топилган лентасимон, юмалоқ гельминтлар ва сўрғичлилар ажратиб олиниб физиологик эритмага солинади.
Ошқозон ичакнинг ҳар хил бўлимларидаги масса олиниб, компрессор усулида микроскопда текширилади, кейин скалпель билан шиллиқ пардаларидан чуқур қиринди олиниб, микроскопик паразитлар бор йўқлиги аниқланади.
Мускуллар. Балиқларнинг плероцеркоидлар, лентасимонлилар ва бошқа йирик паразитлар билан зарарланганлигини аниқлаш учун мускуллар 5мм қалинликда кесилиб текширилади. Майда паразитларни топиш учун эса мускуллар майда - майда бўлакчаларга кесилиб компрессор усулида микроскоп остида текширилади.
Бош ва орқа мия. Компрессориум усулида текширилиб Myxosona cerebralis, Tetraootyle varlegaten споралилари аниқланади.
Тоғайлар. Миксозомоз (лосось балиқларнинг айланчиқ касаллиги) қўзғатувчисини аниқлаш мақсадида бош суяги ва умуртқа оралиқ тоғайлар компрессор усулида текширилади.
Қон суртмалари. Азур – эозин билан Романовский – Гимза усулида бўялади.
Паразит инфузорияларнинг морфологиясини ўрганиш учун қон суртмаси Гейденгайн усулида темирли гамотоксилин билан, Делафилтьд гемотоксилини билан, ёки квасли кармин билан бўялади.
Хивчинли паразитларни топиш мақсадида қон суртмаси Рамоновский – Гимза усулида ёки темирли гемотоксилин билан бўялади.
Шиллиқ сапрофитларни 1 % ли кўк метилен эритмасида 30 - 60 минут бўяб, сувда ювиб, спиртда қотириб (70 – 80 – 96 % ли) кейин ксилолда ёритилади.
Трематода ва цестодалар квасли карминда бўялади. Спиртда фиксация қилиган препаратлар бир неча соатда оқар сувда ювилиб бир минутдан бир неча соатга бўёқда ушлаб турилади. (гельминтнинг қалинлигига қараб., кейин дистилланган сувда бир неча минут ювилади.
Филтрли коғоз билан авайлаб қуритилади ва кетма – кет спиртда (70 – 80 – 96 % ли) бир неча соат ушлаб турилади. Сувсизланган паразитлар ёғ ва ксилол ёрдамида ёруғлантирилади.
Вақтинча препарат тайёрлашда нематодалар бўялмайди, аксинча сут кислотаси ёки лактофинол эритмасига (глицерен 2 қисм, сут кислотаси 1 қисм, фенол 1 қисм ва сув 1 қисм). 3 – 10 кун га солиб қўйилади.
Майда гельминтлар сут кислотасида 1 – 2 кун ушлаб турилади ва кейин ойнача орасига қўйилади.
Нематодларни микроскопик текшириш учун узоқ муддат сақланадиган препаратлар қуйидагича тайёрланади; 70о -ли спиртда фиксацияланган гелмьинтларни 1 кун ўтгач бир неча соат мобайнида (гельминтнинг катта – кичиклигига қараб, 96о -ли, кейин абсолют спиртга 3 – 5 минут солинади, кейин гвоздика ёки хенипоиева мойига ёки карбоксилолга 2 – 5 минут ўтказилади ва тозаланган предмет ойначага қўйилиб балзам билан қотирилади.
Мавзу2.2. Балиқ трематодозларини (диплостомоз, описторхоз) даволаш, қарши курашиш ва олдини олиш чора тадбирлари.
Дарснинг мақсади. Талабаларга балиқларнинг диплостомоз ва описторхоз касалликларини аниқлаш усуллари, даволаш, олдини олиш ва қарши курашиш чора-тадбирлари билан таништириш, ўргатишдан иборат.
Жиҳозлар, асбоб-ускуналар ва зарарланган органлар. Диплостомоз ва описторхоз касаллик қўзғатувчиларини морфологик тузилиши, биологик ривожланиши, зарарланган органлар, улардан ажратиб олинган пуфаксимон личинкалар, жадваллар, слайдалар, макро - ва микропрепаратлар, лупа ва микроскоп, буюм ойначалари, реактивлар, эритмалар, аллергенлар, антгелминтик намуналари, ретсептлар намуналари ёзилган жадваллар.
Дарснинг ўтиш услуби. Талабаларга диплостомоз ва описторхоз касалликларнинг таърифи берилиб, қўзғатувчиларнинг систематикада тутган ўрни, морфологик тузилиши ва биологик ривожланишини тушунтирилади, ушбу касалликларни аниқлаш усуллари, даволаш, олдини олиш ва қарши курашиш тадбирлари ўргатилади.
Диплостомоз – бу балиқларнинг кенг тарқалган инвазион, гелминтоз (трематодоз) касаллиги бўлиб, уни Диплостоматиде оиласига мансуб 4-та трематод турларининг личинкалари – метацеркарийларининг (Диплостоматиде Диплостомум спатҳаcлум) балиқларнинг кўзида:кўз шишасида, кўзнинг олмасида, склера ва ретин оралиғида паразитлик қилиши оқибатида қўзғатилиб, касаллик кўз шишасининг хиралашуви, кўриш функциясининг бузилиши билан характерланади. (катаракта ҳам деб юритилади).
Қўзғатувчининг Танаси ясси, овалсимон бўлиб, узунлиги 0,4-0,5 мм, эни 0,2-0,3 мм. ўртаси худди боғлаб қўйилганга ўхшайди ва олдинги қисми баргсимон кенгайган, орқа қисми эса бироз торайган ва силиндрсимон шаклда. Тананинг олдинги қисмида қулоқсимон ўсимтаси мавжуд, оғиз сўрғичи, унинг остига, тананинг пастроғида тухумдон, бачадон ва уруғдон жойлашган. Танаси тиниқ, тананинг ўртасида қорин сўрғичи, унинг ёнида эса темирли фикcатсияловчи Брандес органи жойлашган. Оғиз тешигидан қисқа қизилўнгач ва у иккига бўлиниб ичак найларини ҳосил қилади, улар тананинг охирги қисмида бир-бири билан бирлашиб кўр ичакни ҳосил қилади.
Биологик ривожланиши. Паразитнинг жинсий вояга этган шакллари балиқхўр паррандаларнинг ичакларида паразитлик қилади (дефинитив хужайин), паразит тухумлари парранда нажаси орқали сувга тушади. Тухумдан личинка чиқади (мирацидий), у киприкчалар билан ўралган бўлиб улар ёрдамида сувда сузиб юради. Мирацидий сувда чучук сув моллюскалари танасига кириб олади ва у эрда партеногенетик (жинссиз) йўл билан кўпаяди. Дастлаб споротсиста, ундан бир қанча редийлар ҳосил бўлади, улардан эса думли Церкарийлар ҳосил бўлади, улар моллюскалар танасини тарк этиб сувда бир оз (бир сўтка. сузиб юргач, оралиқ хужайинлари-балиқларни топиб уларнинг организмига тери қатлами орқали, жабра, ҳазм органи орқали ёки тўғридан тўғри кўзнинг шишасига кириб олади ва ривожланади. Церкарийлар думини ташлаб қон томирга кириб олгач, қон оқими билан кўзнинг шишаси, олмачасигача этиб келади. У эрда ўсади, ривожланади ва инвазион личинка-метацеркарийга айланади. Балиқхўр паррандалар зарарланган балиқларни исътемол қилганларида касалликка чалинадилар. Препатент даври 4-5 кун. Балиқлар организмида метацеркарийлар 4-йилгача ўзининг ҳаётчанлигини сақлаб туриши мумкин.
Диагноз. Кўзнинг мугуз пардасининг яллиғланиши, пучеглазие, шох пардасининг хиралашуви бизларга диплостомоз касалликка гумон қилишга асос бўла олади. Якуний диагноз мугуз пардани ажратиб олиб микроскопик текширишдан ўтказилиб қўйилади. Мугуз парда кўзнинг шишасимон танадан ажратиб олиб буюм ойначасига ўтказилади, иккинчи буюм ойнаси билан беркитиб бироз эзамиз (оқ доирача, халқача ҳосил бўлгунчА. ва микроскопнинг кичик объективида текширувдан ўтказамиз. Турли турга мансуб метацеркарийни улардаги қулоқсимон ўсимта ва оҳаксимон таначага қараб аниқланади. Метацеркарийлар одатда мугуз парданинг перефериясида жойлашган бўлиб, уларнинг микдори айрим вақтда юздан ортади.
Даволаш, олдини олиш ва қарши курашиш тадбирлари. Диплостомозни даволаш чоралари ишлаб чиқилмаган. Касалликнинг олдини олиш тадбирлари қўзғатувчининг биологик ривожланиш занжирини ўзишга қаратилиши лозим. Бу асосан сув ҳавзаларида моллюскаларни йўқотиш орқали амалга оширилади. Носоғлом сув ҳавзалари балиқларни овлаб бўлгач ёзда қуритилади, қишда эса музлатилади, бунда моллюскаларнинг миқдори кескин камаяди. ҳавзаларни дезинвазия қилинади, бунингг учун мис сулфати (0,002 г 1 л сувга., хлорли (0,05 г/л) ва сўндирилган оҳак (2-3 г/л), 1%-ли аммиак селитраси, 2%-ли ош тузи эритмаси ва моллюскотсид препарати -5,4 –дихлорсалитсиланилид 1:500000 ва 1:750000 нисбатда ишлатилади. Моллюскаларни йўқотиш учун сув ҳавзаларида қора амур балиқларини кўпайтириш орқали ҳам эришилади. Бу балиқ моллюскаларни исътемол қилиб, биологик занжирни ўзишга ёрдам беради. Балиқхўр паррандаларнинг уяларини йўқотиш, уларни қўрқитиш ҳамя яхши самара беради.