ВУЗ: Не указан
Категория: Не указан
Дисциплина: Не указана
Добавлен: 05.12.2023
Просмотров: 417
Скачиваний: 1
ВНИМАНИЕ! Если данный файл нарушает Ваши авторские права, то обязательно сообщите нам.
Касалликни сурункали оқимида балиқларнинг хулқида, ҳаракат координациясида яққол кўзга кўринарли белгилар кузатилмасада, баъзан иштахаси йўқолади, қоринда сув тўпланиши ва пучеглазие кузатилади. Жабранинг кучли анемияси кузатилади. Балиқларнинг ўлими оммавий характерга эга бўлмасада бита-яримта ўлим ўзоқ муддат давом этади.
Патанатомик ўзгаришлари. Ёриб кўрилганда ички органларда кўп микдорда ёғнинг тўпланганлиги кузатилади. Айниқса жигарда кучли ўзгариш мавжуд, катталашган, форель турдаги балиқларда жигар сариқ қумсимон тусда (нормада қизил-жигарранг), карп турдаги балиқларда эса оқарган, шишасимон. Кўп микдордаги ёғнинг тўпланиши қорин деворида, ичакларда, юракда учратишимиз мумкин. Ичак яллиғланган, унинг девори юпқалашган, жигарнинг ҳужайра структураси ўзгарган. Тана бўшлиқларида экссудат тўпланган бўлади. Гистологик препаратларда жигарда ёғ томчилари жигар паренхимаси ҳужайрасини ўрнини эгалланган ва кўп микдорда фагоцитар ҳужайралар борлиги кузатилади.
Диагноз. Озуқаларни таҳлил қилиш, клиник белгилари ва патанатомик ўзгаришлари, ҳамда гистологик текширишлар асосида қўйилади.
Даволаш ва олдини олиш тадбирлари. Озиқлантириш режимига риоя қилиш, мавжуд меъёрларга асосланиб ва сифатли озиқалардан фойдаланган ҳолда, қайсиким озуқалар етарли микдорарда витаминларга эга озиқлантириб бориш. Касаллик келиб чиққан такдирда балиқларнинг рационида қорамолларнинг талоғи, янги овланган балиқ, балиқ мойи ёки балиқларнинг рационидан сифатсиз, узоқ муддат сақланган гўшт-суяк уни, балиқларни бутунлай чиқариш. Комбикормаларни витаминлар билан бойитиш мақсадида уларнинг ҳар бир кг-да 2-3 г дан пиво ачитқичи (дрожлари) қўшилади . Оғир ҳолатларда 10-15 кун лик оч қолдириб, сўнгра енгил ҳазм бўладиган ва витаминларга бой бўлган озуқалар бериш тавсия этилади.
Балиқларнинг заҳарланишлари.
Заҳар – бу ёт-бегона модда (ксенобиотик) бўлиб, организмнинг турли структуралари билан ўзаро алоқага кириб, унинг ҳаётий фаолиятини издан чиқаради ва маълум шароитда касаллик ҳолатига, заҳарланишига олиб келади.
Заҳар (токсин) – бу организмнинг ҳаётий фаолиятини издан чиқариш (заҳарланиш) қобилиятига эга бўлган химиявий модда бўлиб ҳисобланади. Гидробионтлар учун қўйидаги заҳарланиш даражалари мавжуд.
-
Ўлим концентрацияси (дозаси) – бунда ўткир ёки сурункали заҳарланишда ҳайвонларнинг ҳаммаси (ск100) ёки ярми (ск50) нобуд бўлади. -
Заҳарли (токсик) концентрацияси – организм томондан заҳарнинг максимал концентрациясини қабул қилиб (ск0) касалликнинг клиник белгилари яққол намоён бўлсада, аммо ўлим кузатилмайди. -
Чегаравий (пороговие) концентрацияси - заҳарли модданинг минимал концентрацияси бўлиб, организмда ишончли патологик ўзгаришни содир этади, буни сезгирли текшириш усулларида аниқлаш мумкин.
4. Рухсат этиладиган концентрацияси (ПДК)- бу балиқчилик сув ҳавзаларида заҳарли моддаларнинг рухсат этиладиган концентрацияси бўлиб, бунда сув ҳавзаларнинг режимига, балиқларнинг ва бошқа гидробионтларнинг ҳаётига салбий таъсир этмайди ва сув ҳавзаларда токсин моддаларнинг тўпланиб қолиш хавфига эга эмас.
Заҳарланишнинг кечиши ва давомийлигига қараб ўткир, ярим ўткир ва сурункали оқимлари бўлади.
Касалликнинг ўткир оқими балиқларнинг организмида жуда кўп микдорда заҳарли моддалар тушади, касалликнинг клиникаси яққол ривожланиб, намоён бўлиб, 3-7 кун ичида балиқларнинг оммавий равишда нобуд бўлиши ёки соғайиши кузатилади.
Ярим ўткир оқими секинлик билан ривожланади. Клиник белгилар ўртача ҳолатда (муътадил) намоён бўлиб, балиқларнинг 10-30 кун ичида аста-секинлик билан нобуд бўлиши кузатилади.
Сурункали оқимда эса организмга заҳарли моддаларни бир неча маротаба аста-секинлик билан тушади, ўзоқ муддат давомида (ойлар) балиқларни нобуд бўлишига олиб келади, стресс (қўзғалиш) ҳолатига тушиб қолса, касаллик авжига чиқиб, балиқларни оммавий нобуд бўлиши кузатилади.
Табиий сув ҳавзалардаги заҳарланишларни О.Н. Крылов (1980) 3 гуруҳга бўлинади.
Табиий заҳарланиш. Чучук сув билан денгиз (шўр) сувларни чегарасида, чучук сувларни шўрланиб қолиши ва сувларни чучук сувда қўшилиб қолиши натижасида юз беради.
Кўк-яшил сув ўтларнинг заҳарлари таъсиридаги заҳарланишлар. Бунда кўк-яшил сув ўтларининг нобуд бўлиши оқибатида кислород камайиб, заҳарли моддалар ҳосил бўлади.
Келиб чиқиши антропоген бўлган химиявий моддалар билан заҳарланишлар. Бунда сув ҳавзаларга саноат чиқиндилари билан систематик равишда ифлосланиш оқибатида келиб чиқади.
Кўлмак, ташландиқ, йиғилиб қолган сувларнинг келиб чиқиши, пайдо бўлишига қараб 3 та гуруҳга бўлинади.
саноат чиқиндиларидан ҳосил бўлган.
Коммунал хўжалик.
Қишлоқ хўжалик.
Ҳамда юзаки кўлмак сув майдонларидан йиғилган сув ҳавзалари.
Е.А. Веселова (1971)нинг классификацияси бўйича оқмас (кўлмак) сувлар 2 та категорияга бўлинади: неорганик (неорганик компонентлар кўпчиликни ташкил қилади) ва органик ( органик компонентлар кўпчиликни ташкил қилади). Бу категорияларнинг ҳар бири қўйидаги 2 та гурўҳга бўлинади.
махсус токсик хусусиятга эга бўлмаган оқмас сувлар.
Махсус заҳарли хусусиятга эга бўлган сувлар.
Пестицидлар ўзининг ишлаб чиқариш–амалиётга қўлланишига, вазифасига қараб қўйидаги гурўҳларга бўлинади.
Акарацидлар – ўсимликларга заҳарли таъсир этувчи, каналарга қарши восита.
Альгицидлар – сув ҳавзаларидаги кўк-яшил сув ўтлари ва бошқа бегона ўтларга қарши воситалар.
Аттрактантлар – ҳашоротларни ўзига чақирувчи, чорловчи моддалар.
Гербицидлар – бегона, ёввойи ўтларга қарши воситалар.
Десикант ва дефолиантлар – ўсимликларни қуритиш ва баргларини туширувчи воситалар.
Инсектицидлар – зараркунанда ҳашоратларга қарши воситалар.
Зооцидлар – кемирувчиларга қарши воситалар.
Ларвоцидлар – ҳашоратларнинг личинкаларига қарши воситалар.
Моллюскоцидлар – моллюскаларга қарши воситалар.
Репеллентлар – ҳашоратларни қўрқитувчи воситалар.
Фунгицидлар – замбўруғларга қарши восита.
Пестицидлар сувдаги чидамлилигига (95% гача парчаланиши) қараб қуйдаги гурўҳларга бўлинади.
Кам барқарорли – 10 сўткагача (кунгача.
Мўътадил – 11-60 кунгача
Ўртача – 2-3 ойгача
Юқори – 3-6 ойгача
Жуда юқори – 6 ойдан 1 йилгача
Ўта юқори барқарорлик – 1 йилдан кўп.
Материал кумуляция (тўпланиши) хусусиятига қараб (Л.А. Лесников ва К.К. Врогинский, 1974) қуйдагиларга бўлинади:
Ўта юқори кумуляция хусусиятига эга бўлган моддалар – тўпланиб қолиш коэффиценти (кн) – 1000 ва ундан юқори.
Юқори кумуляция хусусиятига эга моддалар кН – 201-1000.
Ўрта кумуляция хусусиятга эга - кН 51-200.
Кам кумуляция хусусиятга эга – моддалар - кН – 50 гача.
Балиқ ва сувдаги организмларга ўткир заҳарли даражасидаги токсин моддалар қўйидаги гуруҳга бўлинади.
Ўзига хос токсик таъсир – СК50 – 0,5 мг/л
Юқори токсик таъсир - СК50 – 0,5 дан 5,0 мг/л
Ўрта токсик таъсир - СК50
– 5,0 дан 50,0 мг/л
Кучсиз заҳарли таъсир - СК50 – 50,0-500,0 мг/л
Жуда кучсиз таъсир - СК50 – 500 мг/л дан юқори
Заҳарланишни лабораторияда аниқлаш усуллари. Балиқлар заҳарланишининг диагностикаси комплекс усулда олиб борилади ва у қўйидагиларни қамраб олиши керак: анамнестик маълумотларни йиғиш ва таҳлил қилиш, балиқлар ўлган ҳудудда ситуация, ҳолатни аниқлаш, гидрохимик, гидробиологик, химико-аналитик, клиник, физиолого-биохимик, патоморфологик текширувлар ўтказишдан иборат. Агарда, балиқларнинг ўлими кузатилган бўлса, ветврач-ихтиопатолог, балиқларни муҳофаза қилиш, сув хўжалиги, санитар-эпидемиологик хизмат ходимлари ва маҳаллий ҳукумат вакиллари билан биргаликда сув ҳавзаларини қўйидаги схема билан текширувдан ўтказади.
- сув ҳавзаларини умумий текширувдан ўтказиб заҳарланиш, ифлосланиш манбаини аниқлаш;
- балиқларни клиник ва патанатомик текширувдан ўтказиш;
- биологик ва органолептик текшириш;
- лаборатор текширув учун пат.материал олиш, консервациялаш, жойлаш ва жўнатиш;
- комплекс текширув натижаларини баҳолаш ва хулоса бериш:
Сув ҳавзаларини умумий текширувдан ўтказиш ва унинг ифлосланиш манбаини аниқлаш. Саноат корхоналари томонидан сув ҳавзаларига ўзини тўлиқ ёки нотўлиқ тозаланмаган сув чиқиндиларини оқизганлигига гумон қилинса (агарда балиқларнинг ўлими кузатилган бўлса, юқорида кўрсатилган вакиллар иштироқида ушбу корхонанинг ва сув ҳавзалари ҳудудларини комиссион текширувдан ўтказилади.
Бунда заҳарланиш жойи, касаллик келиб чиқиш(ёки ўлим қайд этилган) вақти аниқланади, касалликни кечиш хусусиятлари, тирик ёки ўлган балиқ ва бошқа гидробионтларнинг тури, таркиби инобатга олинади. Жойида сувнинг ҳарорати, рН, ҳиди, ранги аниқлаб, сувда эриган кислород моддасининг микдори, учувчи ингредиентларнинг мавжудлиги инобатга олинади, ҳамда касал балиқларни клиник кўрикдан ўтказиб, ўлган ёки касал балиқларни патанатомик ёриб кўрилади.