Файл: Машулотнинг масади.ppt

ВУЗ: Не указан

Категория: Не указан

Дисциплина: Не указана

Добавлен: 11.12.2023

Просмотров: 104

Скачиваний: 3

ВНИМАНИЕ! Если данный файл нарушает Ваши авторские права, то обязательно сообщите нам.

СОДЕРЖАНИЕ

МАШҒУЛОТНИНГ МАҚСАДИ:

МАШҒУЛОТ РЕЖАСИ

КУТИЛАЁТГАН НАТИЖАЛАР:

ШАХСЛАРАРО МУНОСАБАТ

ШАХСЛАРАРО МУНОСАБАТ СОҲАЛАРИ:

ПСИХОДИАГНОСТИК МЕТОДИКАЛАРНИНГ АСОСЛАНИШ ТИЗИМИ

ТАДҚИҚОТ ҲАЛ ЭТАДИГАН ВАЗИФАЛАРГА КЎРА

ТАДҚИҚОТ МЕТОДИКАЛАРИНИНГ СТРУКТУРАСИГА КЎРА

ПРОКСЕМИК ХУЛҚ-АТВОРИ

РЕАЛ ВАЗИЯТЛАРНИ СИМВОЛЛИ МОДЕЛЛАШТИРИШ

СУБЪЕКТИВ МАЪҚУЛЛАШГА АСОСЛАНГАН МЕТОДИКАЛАРИ

СОЦИОМЕТРИЯ ҚЎЛЛАНИЛИШИ

СОЦИОМЕТРИЯ

СОЦИОГРАММАНИ ТУЗИШ

СОЦИОГРАММАНИ ТУЗИШ

СОЦИОМЕТРИЯНИНГ МОДИФИКАЦИЯЛАРИ

Т.ЛИРИ МЕТОДИКАСИ

КОММУНИКАТИВ ОРАЛИҚНИ ЎЛЧАШ МЕТОДИКАСИ (Ю.Я.РИЖОНКИН)

РЕНЕ ЖИЛЕ МЕТОДИКАСИ

АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ

Социометрия

Социометрия

Социометрия

Социометрик карточка

СОЦИОМАТРИЦА

СОЦИОМЕТРИК ИНДЕКСЛАРНИ

Социограмма

«НИҚОБЛАР» МЕТОДИКАСИ

«ИККИ УЙЧА» МЕТОДИКАСИ

«ЖИЛҒА» МЕТОДИКАСИ

«ЖИЛҒА» МЕТОДИКАСИ

«ЖИЛҒА» МЕТОДИКАСИ

“Референтометрия”

Социометрия методикаси ва унинг модификациялари юзасидан амалга оширилган қисқача таҳлил қуйидаги хулосаларга сабаб бўлди:

Низоли вазиятлардаги шахс хулқ-атвор типларини аниқлаш методикаси (К. Томас)

Сўровнома матни

Натижалар таҳлили

Мезонлари

Шахснинг низога мойиллик даражасини баҳолаш тести

Сўровнома матни намунаси

Низога мойиллик даражалари:

Q- саралаш

«Q-саралаш» методикаси асосида ўтказилган саволнома жавоблари (калити)

Биринчи вазият.


Юқорида кўрсатилганидек, тест натижалари низоли вазиятларда ҳулқ-атвор типлариининг иерархиясини аниқлаш имконини беради.

Шахснинг низога мойиллик даражасини баҳолаш тести


Йўриқнома: сизга тақдим этилган ҳар бир саволларни ўқинг ва ўзингиз мос деган жавобни белгиланг

Сўровнома матни намунаси


Бошқаларга бўйсуниб қолмаслик учун ҳукмронликка интилиш Сизга хос хусусиятми?
а)йўқ; б) ўзига қараб; в) ҳа.
Агар ишда одамлар Сизни кўролмасалар уларга қаршилик кўрсатасизми?
а )йўқ; б) ўзига қараб; в) ҳа.
Сиз юқори поғона ишлайдиган одаммисиз?
а) ҳа; б) жавоб бериш қийин; в)билмадим.
Сиз қандай поғонадаги одамсиз?
а)бефарқ; б) принципиал; в)уддабурон..
Сизга танқидий фикрлар билан мурожааат қилишадими?
а) тез-тез; б)баъзан; в)камдан кам.





1


2


3


4


5


6


7


8


9


10


11


12


13


14


А


1


3


1


3


3


2


3


3


2


3


2


3


3


1


Б


2


2


3


2


2


3


2


2


1


1


1


2


2


2


В


3


1


2


1


1


1


1


1


3


2


3


1


1


3


Тестнинг калити:

Низога мойиллик даражалари:


14 – 17 – жуда паст даражада
18 – 20 – паст
21 – 23 – ўртачадан паст
24 – 26 – ўртачадан озгина паст
27 – 29 – ўртача
30 – 32 – ўртачадан озгина юқори
33 – 35 – ўртачадан юқори
36 – 38 – юқори
39 –42 – жуда юқори

Q- саралаш


«Q-саралаш» методикаси психолог олим В. Стефансон томонидан 1958 йилда яратилган бўлиб, у психологик тадқиқотларда шахснинг ўзи тў\рисидаги тасаввурларини ўрганишда кенг фойдаланилади. Методикага кўра, текширилаётган шахсга рақамланган бир қанча карточкалар ва жавоб варақаси тақдим этилади. Ҳар бир карточкада шахс ҳақида аниқ тасдиқ(фикр) мавжуд бўлиб, синалувчи карточкаларда келтирилган тасдиқларнинг ўз табиатига хос ёки хос эмаслигига қараб, уларда баён этилган тасдиқларни маъқуллайди ёки инкор этади, яъни жавоблар варақасида келтирилган тасдиқлар рақами ёнига «ҳа» ёки «йўқ» сўзини ёзиб қўяди. Шунингдек, жавобларини «+» ва «–» ишоралари орқали ҳам белгилаш мумкин. Бундан ташқари, синалувчи шахсга осонлик ту\дириш мақсадида карточкада баён этилган тасдиқларни саволнома тарзида ҳам тақдим этиш мумкин.


«Q-саралаш» методикаси асосида ўтказилган саволнома жавоблари (калити)


1.Тобелик — 3,9,15,21,27,33,39,45,51,57.
2.Мустақиллик — 6,12,18,24,30,36,42,48,54,60.
3.Киришувчанлик — 5,11,17,23,29,35,41,47,53,59.
4.Нокиришувчанлик — 4,10,16,22,28,34,40,46,52,58.
5.Фаоллик — 1,7,13,19,25,31,37,43,49,55.
6.Нофаоллик — 2,8,14,20,26,32,38,44,50,56.

Биринчи вазият.


1.«Ана, холоо...с!»
2. «Хуш, сенга нима кулгили туюлаяпти?»
3. «Кулгинг келган бўлса, майли хоҳлаганингча кулавер!».
4. «Нима, сен аҳмоқмисан?»

Иккинчи вазият. Биринчи-иккинчи дарсингиз бошиданоқ ёки бир неча машғулот ўтказганингиздан кейин ўқувчилардан бири сизга «Менинг фикримча, сиз педагог сифатида бизга бирор нарсага ўргата олмасангиз керак» деган фикрни билдирди. Сиз унинг бу фикрига қандай муносабат билдирган бўлардингиз?
1. «Сенинг ишинг — ўқиш, ўқитувчига ўргатиш эмас».
2. «Албатта, сенга ўхшаганларга мен ҳеч нарса ўргата олмайман».
3. «Эҳтимол, яхшиси сенинг бошқа синфга ўтганинг ёки ўзга ўқитувчидан сабоқ олганинг маъқулдир?».
4. «Сен дангасасан, ўзинг ўқишни истамайсан».
5. Сенинг нима учун бундай ўйлашинг сабабини билиш — мен учун қизиқ». 6. Кел, яхшиси бу ҳақда сен билан б.Батафсил гаплашиб олайлик. 6.Эҳтимол, менинг хулқ-атворимда сенда ана шундай фикр туғдирган бирор камчилик бордир».

Учинчи вазият. Дейлик, сиз ўқувчига бирор топшириқ бердингиз. У уни бажаришни истамади ва «Мен бу ишни қилишни хоҳламай- ман» деб сизга эътироз билдирди. Сиз бундай ҳолатда қандай йўл тутган бўлар эдингиз?
1. «Топшириқни бажаришни хоҳламасанг — бажаришга мажбур қиламиз».
2. «Топшириқни бажаришни хоҳламасанг, сен нима учун ўқишга келдинг».
3. «Топшириқни бажаришни қанчалик хоҳламасанг, шунчалик ўзинга ёмон бўлади, ўқишни истамасанг баттар бўл. Сенинг феъл-атворинг бамисоли ўзининг хунуклигини кўриб, бурунини кесмоқчи бўлган одамнинкига ўхшайди».
4. «Бу ишнинг оқибати нима билан тугаши ҳақида ўзинга ҳеч ҳисобот бериб кўрганмисан».
5. «Агар бунинг сабабини сен менга тушунтириб бера олсанг, жуда яхши бўларди.»
6. «Кел, яхшиси бу масалани сен билан биргаликда муҳокама этиб кўрайлик, балки сен ҳақдирсан».
7. ... ... ... ... ... ... ... ... ... ... ...Сенга бошқа вазифа бераман.

Тўртинчи вазият. Дейлик, ўқувчи ўзининг ўқув фаолиятида жуда катта ютуқларга эришди. У ҳатто бундан ажабланди ҳам ва ўз қобилиятига, ўқув материалларини тўла ўзлаштириб олганига шубҳаланди. Натижада у сизга шундай сўзлар билан мурожаат қилди: «Сизнингча, мен аъло баҳоларга ўқий оламанми, синфдаги бошқа ўқувчилардан ўзлаштириш борасида орқада қолиб кетмайманми? Сизнинг шу ҳақдаги фикрингизни билмоқчи эдим.» Сиз қуйидаги жавоб вариантларидан қайси бирини танлаган бўлардингиз?


1. «Тўғрисини айтганда, сенинг яхши ўқиб кетишинга шубҳа билан қарайман».
2. «Албатта, сен бунга ҳеч шуҳбаланмасанг ҳам бўлади».
3. «Сенинг жуда ажойиб қобилиятинг бор, мен сенга жуда катта умид билан қарайман».
4. «Сен нима учун ўз қобилиятинга шубҳа билан қарайсан?»
5. «Кел, яхшиси сен билан бу ҳақда батафсил гаплашиб олайлик ва муаммонинг сабабини ойдинлаштирайлик».
6. Кўп нарса менинг сен билан қандай ишлашимга боғлиқ бўлади».
7... ... ... ... ... ... ... ... ... ... ... ...

Бешинчи вазият. Ўқувчи ўқитувчига дейди: Сизнинг кейинги дарсингизга мен қатнаша олмасам керак, чунки ёш ижрочилар иштирокида ўтказиладиган концертга бормоқчи эдим (вариантлар: дўстларим билан учрашиб сайр қилмоқчи эдим, спорт мусабоқаларида иштирок этмоқчиман, дарслардан толиқдим, дам олмоқчи эдим)». Бу гапга сизнинг муносабатингиз қандай бўлади? қуйида келтирилган вариантлардан бирини танланг:
1. «Дарсимга қатнашмай кўр-чи».
2. «Агар сен менинг навбатдаги дарсимга қатнашмасанг, кейинги сафар таълим муассасасига ота-онангни таклиф этамиз»!
3. «Бу сенинг ишинг, имтиҳон (синов) топширадиган сен, мен эмас. қолдирган дарсларингни бари бир ўзлаштиришинг керак, чунки мен уларни сендан сўрайман».
4. «Менинг назаримда, сен машғулотларга масъулият билан ёндашмайсан».
5. «Балки сен ўқимасдан коллежни умуман ташлаб кетарсан?»
6. «Агар сен ҳозир ўқимай қўйсанг, кейин нима билан машғул бўлмоқчисан»?.
7.Концертга боришинг (дўстларинг билан сайр қилишинг, мусобақани томоша қилишинг) сен учун коллеждаги машғулотга қараганда ҳам қизиқми? Бунинг сабаби бўлса керак, билсак бўладими?».
8. «Албатта, мен сени тушунаман. Дам олиш, концертга бориш, мусабоқаларни томоша қилиш, ҳақиқатан ҳам сен учун коллежда ўқишдан кўра қизиқроқ. Шундай бўлса-да, мен бунинг нега айнан сен учун муҳимлигини билишни истайман».
9. ... ... ... ... ... ... ... ... ... ... ...

Олтинчи вазият. Синфга кириб келганингиздан кейин ўқувчилардан бири сизга қараб шундай дейди: «Домла, бугун негадир сиз анча ҳорғин ва толиққан кўринасиз. Тобингиз йўққа ухшайди?». Сиз ўқувчининг бу гапига қандай муносабат билдирган бўлардингиз?
1. «Менинг назаримда, сенинг менга бундай танбеҳ беришинг одобдан эмас».
2. «Ҳа, тўғри айтасан, мен ўзимни негадир ёмон ҳис қилаяпман».
3. «Мен ҳақимда қайғурмай қўя қол, яхшиси ўзингнинг аҳволинга бир назар ташлаб кўр».
4. «Бугун мен яхши ухлай олмадим, ишларим эса жуда кўп».
5. Сен ташвиш чекма, менинг бу ҳолатим машғулот ўтказишимга сира халақит бермайди».
6. «Сен жуда эътиборли ўқувчисан-да, менга ғамхўрлигинг учун сенга раҳмат!»

7. ... ... ... ... ... ... ... ... ... ... ...