Файл: Машулотнинг масади.ppt

ВУЗ: Не указан

Категория: Не указан

Дисциплина: Не указана

Добавлен: 11.12.2023

Просмотров: 96

Скачиваний: 3

ВНИМАНИЕ! Если данный файл нарушает Ваши авторские права, то обязательно сообщите нам.

СОДЕРЖАНИЕ

МАШҒУЛОТНИНГ МАҚСАДИ:

МАШҒУЛОТ РЕЖАСИ

КУТИЛАЁТГАН НАТИЖАЛАР:

ШАХСЛАРАРО МУНОСАБАТ

ШАХСЛАРАРО МУНОСАБАТ СОҲАЛАРИ:

ПСИХОДИАГНОСТИК МЕТОДИКАЛАРНИНГ АСОСЛАНИШ ТИЗИМИ

ТАДҚИҚОТ ҲАЛ ЭТАДИГАН ВАЗИФАЛАРГА КЎРА

ТАДҚИҚОТ МЕТОДИКАЛАРИНИНГ СТРУКТУРАСИГА КЎРА

ПРОКСЕМИК ХУЛҚ-АТВОРИ

РЕАЛ ВАЗИЯТЛАРНИ СИМВОЛЛИ МОДЕЛЛАШТИРИШ

СУБЪЕКТИВ МАЪҚУЛЛАШГА АСОСЛАНГАН МЕТОДИКАЛАРИ

СОЦИОМЕТРИЯ ҚЎЛЛАНИЛИШИ

СОЦИОМЕТРИЯ

СОЦИОГРАММАНИ ТУЗИШ

СОЦИОГРАММАНИ ТУЗИШ

СОЦИОМЕТРИЯНИНГ МОДИФИКАЦИЯЛАРИ

Т.ЛИРИ МЕТОДИКАСИ

КОММУНИКАТИВ ОРАЛИҚНИ ЎЛЧАШ МЕТОДИКАСИ (Ю.Я.РИЖОНКИН)

РЕНЕ ЖИЛЕ МЕТОДИКАСИ

АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ

Социометрия

Социометрия

Социометрия

Социометрик карточка

СОЦИОМАТРИЦА

СОЦИОМЕТРИК ИНДЕКСЛАРНИ

Социограмма

«НИҚОБЛАР» МЕТОДИКАСИ

«ИККИ УЙЧА» МЕТОДИКАСИ

«ЖИЛҒА» МЕТОДИКАСИ

«ЖИЛҒА» МЕТОДИКАСИ

«ЖИЛҒА» МЕТОДИКАСИ

“Референтометрия”

Социометрия методикаси ва унинг модификациялари юзасидан амалга оширилган қисқача таҳлил қуйидаги хулосаларга сабаб бўлди:

Низоли вазиятлардаги шахс хулқ-атвор типларини аниқлаш методикаси (К. Томас)

Сўровнома матни

Натижалар таҳлили

Мезонлари

Шахснинг низога мойиллик даражасини баҳолаш тести

Сўровнома матни намунаси

Низога мойиллик даражалари:

Q- саралаш

«Q-саралаш» методикаси асосида ўтказилган саволнома жавоблари (калити)

Биринчи вазият.




Я.Л.Коломинский томонидан социометрия шакллантирилган вариантида икки ҳолат кузатилади. Биринчиси, социометрия методикасининг мослаштирилган варианти бўлиб, ўқув гуруҳи аъзолари ўртасидаги шахсалараро муносабат, гуруҳ аъзоларининг бир бирини танлашдаги ижобий ва салбий жиҳатларни ўрганишга мўлжалланган

«НИҚОБЛАР» МЕТОДИКАСИ


Боланинг тенгдошлари билан мулоқотини ўрганиш, унинг гуруҳдаги мавқеини аниқлаш учун «Социометрия» усулидан фойдаланилади. Биз бу усулнинг «Ниқоблар» (1) деб аталадиган шаклан ўзгартирилган туридан бирини кўриб чиқамиз. Бу тестни 3 ва ундан катта ёшдаги болаларни текширишда қўллаш мумкин.


Рағбатлантирувчи материал. Қоғозда чизилган, яхши ёки ёмон кайфиятни, ҳукмронликка ёки бўйсунишга интилишни ифодалайдиган тўртта ниқобдан иборат тўплам.


Кўрсатма. Мана бу қиёфаларга қара. Нима деб ўйлайсан, сен ўз гуруҳингдаги (синфингдаги) болаларга қараганингда, сенинг юзинг кўпинча қандай бўла-ди? Болалар боғчасига борганингда-чи? Одатда улардан қай бирига мана бун-дай қарайсан? (ҳар бир ниқоб кетма-кет кўрсатилади). Болалардан қай бири сен-га мана бундай қарайди? (яна ниқоблар кетма-кет кўрсатилади).
Тест ўтказиш. Тўртта ниқоб боланинг олдига қатор қилиб тахлаб қўйилади. Бола биринчи саволга жавоб беришда улардан биттасини танлаб олганидан кейин ниқоблар бирин-кетин болага берилади ва қуйидаги саволлар билан унга мурожаат қилинади: у кимга бундай қарайди ёки ким унга бундай қарайди. Ҳар қандай жавоб қабул қилинади, шу жумладан, рад жавоби ҳам.


Натижалар таҳлили. Боланинг гуруҳдаги эмоционал ҳолати биринчи саволга жавоб берганида муайян (яхши ёки ёмон) кайфиятдаги ниқобни танлашида намоён бўлади. «Сен болалардан қай бирига мана бундай қарайсан?» саволига жавоб-да яхши ёки ёмон кайфиятдаги ниқобни неча марта танланганини санаб борилади. Агар бола гуруҳдаги ўз мавқеидан қониқса, у ҳолда яхши кайфиятли ниқобларнинг сони ёмон кайфиятли ниқобларнинг сонидан анча ортади. Бу кўрсаткич боланинг мавқеи (етакчилик ёки хўрланганлик) кўрсаткичидан муҳимроқ, негаки бу боланинг гурухдаги ўз ўрнидан қониқишини кўрсатади. Хўрланганлик ҳақида сўз борганда ўз тенгдошлари билан синфда ёки гуруҳда бўлишдан хавотирга тушмайдиган, аксинча улар билан уйда, ҳовлида мулоқотда бўлишни афзал кўрадиган болалар назарда тутилади.


Бу вариант боланинг фаол мулоқот қилишни хоҳламаслиги, ўз тенгдошлари билан ҳамжиҳат бўлишлик уни умуман қизиқтирмаслиги билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкин. Айниқса, бир пайтда етакчилар ҳам ўз мавқеларидан қониқмасликлари мумкин, бунда улар гуруҳда янада юқорироқ ўринни эгаллашга даъвогар бўладилар ёки бўлмаса бошқа гуруҳдаги етакчига бўйсунмайдиган болалар билан мулоқотга киришишга интиладилар. Шу тариқа «бўш» ва «фаол» хўрланганлар номини олганлар пайдо бўлади.Улар ўзларининг хўрланганликларини хотиржам қабул қиладилар ва мулоқотга интилмайдилар.



Биринчи савол ва кейинги жавоблардаги каби (бу энг муҳим кўрсаткич) «ҳукмронлик ва бўйсуниш»ни танлаш миқдори ҳам ҳисоблаб чиқилади. Айниқса, бу ўз мавқеидан қониқмаган болалар учун муҳим. Ўз мавқеидан қониқмаслик кўпроқ хукмронликка интилаётган болаларда кузатилади. Уларни ўз тенгдошлари билан бўладиган оддий мулоқот қониқтирмайди, уларга бўйсунгандан кўра алоқани узишни афзал кўрадилар. Бундай характердаги болаларни тузатишда уларга гуруҳдаги бирор бир ролни бергандан кўра уларга ўз тенгдошларининг фаолияти, уларнинг ўйинларини ташкил этиш кўникмаларини кўрсатиш муҳим. Характерида бўйсунишга мойиллик бўлган, ўзларининг хўрланганликларидан қониқмайдиган болалар эса ҳар қандай шаклдаги мулоқотга тайёр бўладилар. Бу болалар катталар ёрдамини хотиржамлик билан қабул қиладилар, биринчи гуруҳга кирувчи болалар эса бу каби ёрдамга эҳтиётлик билан муносабатда бўладилар ва аксарият ҳолларда мустақил бўлишга ҳаракат қиладилар.

«ИККИ УЙЧА» МЕТОДИКАСИ


4-7 ёшдаги болаларнинг ўз тенгдошлари билан муносабатлари характери, уларнинг гуруҳ аъзоларини ёқтириши ва ёқтирмаслигини «Икки уйча» (2) методикаси орқали аниқлаш мумкин.
Рағбатлантирувчи материал Қоғоз варағида иккита катта бўлмаган уйча чизилган. Улардан бири — каттароқ, қизил рангда, бошқаси эса — қора рангда. Қоидага кўра, бу расмлар олдиндан тайёрланмайди, боланинг кўз олдида қора ва қизил қаламларда чизилади.


Кўрсатма. Мана бу уйчаларга қара. Тасаввур қил, қизил уйча сеники ва бу уйга сен кимни хоҳласанг ўшани таклиф қилишинг мумкин. Ўйлаб кўр, гуруҳингдаги болалардан қай бирини ўз уйингга таклиф қиласан, қай бирини қора уйчага жойлаштирасан.
Тест ўтказиш. Болаларга расм чизиш жараёнида биринчи қизил уйчада ҳар хил ўйинчоқлар, китоблар борлиги, қора уйчада эса ўйинчоқлар деярли йўқлиги тушунтирилади. Кўрсатмадан кейин катта ёшдаги одам боланинг қизил уйга таклиф қиладиган ва қора уйчага жойлаштирадиган тенгдошларининг рўйхатини ёзиб олади. Суҳбатдан сўнг болалардан бирор бир тенгдошининг жойини алмаштиришпи хоҳлаши ёки яна кимнидир эсдан чиқариб қўймаганлиги ҳақида сўраш мумким


Натижалар таҳлили. Тест натижаларини шарҳлаш оддий: тенгдошларини қора ёки қизил уйчаларга жойлаштириши орқали боланинг кимни ёқтириши ёки ёқтирмаслигини билиш мумкин. Тенгдошларининг асосий қисмини қора уйчага жойлаштираётган ўзи қизил уйчада ёлғиз қолаётган ёки ўзини катталар қуршовида қолдираётган болаларга алоҳида эътибор бериш керак. Бу болалар ёки жу-да одамови, мулоқотга кириша олмайдиган ёки ўта жанжалкаш, ҳамма билан урушишга улгурадиганлар тоифасига киради. Бу болалаларнинг гуруҳдаги ўз мавқеидан қониқиш даражасини аниқлаш ва уларда жанжалкаш болаларга хос бўлган ҳукмронликка интилиш ҳиссининг мавжудлигини кўрсатиш мақсадида «Ниқоб» усулидаги тестдан фойдаланиш тавсия этилади.







Танлайдиган шахс


Танлайдиган шахс


1


2


3


4


5


1


2


3


4


5


N


«+»танловларсони


«-» танловлар сони


Мавқе


С= NB / Nx(N-1))
Бунда С — гуруҳнинг эмоционал жипслашганлиги;
NВ — гуруҳдаги ўзаро танлов миқдори;
N — гуруҳ иштирокчилари сони;
N-(N-1) — гуруҳдаги бўлиши мумкин бўлган ўзаро танловларнинг умумий сони.

«ЖИЛҒА» МЕТОДИКАСИ


Юқорида келтирилган методикалардан фарқли ўлароқ, «Жилға» методикаси болалар билан ўтказиладиган тестдан иборат бўлган ўйинли вазият ҳисобланади, ҳамда ундан 3 ва ундан катта ўсмирлик ёшини хисобга олган ҳолда болаларни текширишда фойдаланиш мумкин. Ҳаммага маълум бўлган «Жилға» ўйинини эсланг, унда гуруҳдаги болалар билан жуфт-жуфт бўлиб бир-бирини кетидан туриб оладилар. Ҳар бир жуфтлик қўлларини қаттиқ ушлаган ҳолда юқорига кўтаради.

«ЖИЛҒА» МЕТОДИКАСИ


Бу ўйинда иштирокчилар сони тоқ бўлиши керак, унда катталар ҳам иштирок этишлари мумкин. Жуфтсиз қолган иштирокчи худди «туннелдан ўтгандек иштирокчиларнинг кўтарилган қўллари тагидан ўтади.Туннелдан ўтаётган иштирокчи ўзига ёққан иштирокчини танлайди. Ўйин жараёнида ассистент ёки психологнинг ўзи (агар у болалар билан ўйнаётган бўлса) боланинг ҳар бир танловини баённо-мада қайд этиш зарур

«ЖИЛҒА» МЕТОДИКАСИ


Сўнгра бу маълумотлар юқорида келтирилган жадвалга киритилади, бу методика бўйича натижалар таҳлили аввалги икки методиканикига ўхшаш. Бу методиканинг афзаллиги унинг ихтиёрсизлигида, болалар бу ўйинни жон деб ўйнайдилар. Бу методикани ўз фикрини нутқ орқали ифодалаш имконияти чегараланган кичик ёшдаги болалардан иборат гуруҳларда ҳам ўтказиш мумкин. Болалар билан катта ёшдагилар ўйнаётганда ҳар бир бола катта одамни танлашга ва улар томонидан танланган бўлишга интилишни ҳам ҳисобга олиш керак.


“Референтометрия”


Социометрия методикасининг яна бир модифакациялаштирилган варианти А.А.Реан томонидан шакллантирилган.
Референтометрия - Референтометрия – фактларни шахсий (референт) аҳамиятига кўра танлашни ёритувчи социал-психологик усул саналади.

Социометрия методикаси ва унинг модификациялари юзасидан амалга оширилган қисқача таҳлил қуйидаги хулосаларга сабаб бўлди:


социометрия методикасининг психологик тадқиқотлардаги ўрнини тўғри, холис баҳолаш учун унинг имкониятларини мукаммал билиш муҳим;
социометрия шахслараро муносабат, гуруҳ ва гуруҳлараро муносабат, гуруҳ аъзоларининг социал статуси, хулқ-автори, муносабат хусусиятларини ўрганиш учун энг мақбул психодиагностик восита эканлигини доимо инобатга олган ҳолда тадқиқотларда фойдаланиш;
социометрия методикасини татбиқ этиш ва уни такомиллаштиришда тадқиқотнинг илмий салоҳияти ва ижодий ёндашуви муҳим ўрин тутади;


социометрия методикасини қўллаш хусусиятлари юзасидан психологларнинг касбий тайёрлаш даврида етарли маълумот тақдим этиш мақсадга мувофиқ;
социометрия методикасининг ўзбек маданий муҳитида ҳам модификацион вариантларни шакллантириш тадқиқотчиларнинг диққат марказида бўлиши муҳим.

Низоли вазиятлардаги шахс хулқ-атвор типларини аниқлаш методикаси (К. Томас)


Рақобат — бошқа инсон манфаатларининг зарарига кўра ўз манфаатларини қондиришга интилиш.
Мослашиш — рақобатга қарама-қаршиликни англатиб, бошқалар манфаати учун ўз шахсий манфаатларини қурбон қилиш .
Келишув—ўзарокелишувга асосланган, лекин икки томонлама манфаатлардан тўлиқ қониқмаганликка олиб келиш .
Қочиш — ҳамкорликка интилишни йўқлиги ҳарактерли бўлиб, бунда шахсий мақсадларга эришиш фикрининг йуқлиги .
Ҳамкорлик — икки тарафлама манфаатларни тўла қондирилиш учун вазият иштирокчилари икки йўлдан биттасини танлашга келишадилар.


Сўровномада 30 та жуфт мулоҳазалар бўлиб, улар низони ҳал этишнинг 5 та усулига мувофиқ гуруҳлаштирлган.


Ўтказиш учун йўриқнома
«Сизга «А» ва «Б» вариантлардан иборат 30 та жуфт мулоҳалар тавсия этилган. Ҳар бир жуфтликни диққат билан ўқиб чиқиб, ўзингизни ҳулқ-атворингизга ва қарашингизга тўғри мослигига қараб, улардан бирини танланг. Бу сўровномада тўғри ёки нотўғри тасдиқлар йўқ, ҳар бир тасдиқ инсонларнинг ҳар хил ҳаётий ҳолатларда қандай қарор қабул қилиш усулларини ифодалайди. Сиз «А» ёки «Б» мулоҳазалардан бирини танлаб, уни жавоблар варақасига белгилаб қўйинг. Сўровнома билан ишлаш жараёнида Сизга айрим тасдиқлар такрорланаётгандек туюлади. Лекин улар бир хил эмас, фақатгина айрим жиҳатлари ўхшаш бўлиши мумкин. Эътиборингиз учун раҳмат».


Сўровнома матни


1


А. Гоҳида мен бошқаларга баҳсли саволларни ҳал қилиш масъулиятини ҳис қилишга имкон бераман.


Б. Мен диққатимни биз қарши бўлган фикрларни муҳокама қилишдан кўра, иккаламиз рози бўлган фикрга қаратишга ҳаракат қиламан.


2


А. Мен мунозара ечимини топишга ҳаракат қиламан.


Б. Мен ўзимнинг шахсий манфаатлари билан бир қаторда бошқалар манфаатларини инобатга олишга имкон топаман.


3.


А. Кўпинча мен ўз мақсадимга эришишга интиламан.


Б.Мен кўп ҳолларда муносабатларимиз сақланиб қолиш учун бошқаларни тинчлантиришга ҳаракат қиламан.

Натижалар таҳлили


Шкалаларнинг номи


Вазифалар


1


2


3


4


5


6


7


8


9


10


11


12


13


14


15


Рақобат


А


Б


А


Б


А


Б


Б


Ҳамкорлик


Б


А


Б


А


А


Келишув


А


А


Б


Б


Б


А


Қочиш


А


Б


А


А


А


А


Б


Мослашиш


Б


Б


Б


Б


А

Мезонлари


1дан 3 баллгача — мазкур тип низоли ҳолатларни бошқариш ва ундан кам фойдаланишнинг паст даражаси мавжудлигидан далолат беради.
4дан 9 баллгача — мазкур тип низоли ҳолатларни бошқариш ва ундан маълум даражада фойдаланишнинг ўрта даражаси мавжудлигидан далолат беради.
10 дан 12 баллгача — мазкур тип низоли ҳолатларни бошқаришга хослиги, низоли вазиятларга ўзига хос усуллар билан жавоб қайтаришидан далолат беради.