Файл: Банкмолия хизматлари.doc

ВУЗ: Не указан

Категория: Не указан

Дисциплина: Не указана

Добавлен: 08.11.2023

Просмотров: 80

Скачиваний: 1

ВНИМАНИЕ! Если данный файл нарушает Ваши авторские права, то обязательно сообщите нам.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАъЛИМ ВАЗИРЛИГИ

САМАРҚАНД ИҚТИСОДИЁТ ВА СЕРВИС ИНСТИТУТИ

“БАНК-МОЛИЯ ХИЗМАТЛАРИ” ФАКУЛТЕТИ

“БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ВА АУДИТ” КАФЕДРАСИ

“БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ” ФАНИДАН

КУРС ИШИ
МАВЗУ: Меҳнат ҳақи харажатлари аудити
( “ГОЛД ЛАВАШ ” МЧЖ мисолида )


Бажарди: Бўлтаков Ш.А.

Илмий раҳбар: Катта ўқитувчи Амонов А.А.

Самарқанд-2022

МУНДАРИЖА

КИРИШ




ИБОБ.МЕҲНАТҲАҚИҲИСОБИНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ




1.1 Меҳнат ҳақинининг бухгалтерия ҳисоби обекти, моҳияти ва аҳамияти




1.2 Халқаро молиявий ҳисоботда меҳнат ҳақ тўлашнинг ўзига хос хусусиятлари




ИИ БОБ. “ГОЛД ЛАВАШ ” МЧЖ ДА МЕҲНАТҲАҚИНИНГ ҲИСОБИ




2.1. “Голд Лаваш” МЧЖ да асосий ва қўшимча иш ҳақи




2.2. Меҳнатга хақ тоʼлашнинг халқаро стандартлар ва бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартидан фарқли жиҳатлари ва такомиллашиш юллари.




ХУЛОСА ВА ТАКЛИФЛАР




ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР




ИЛОВАЛАР






Кириш

Мавзунинг долзарблиги. Республикамизда танлаб олинган ўз иқтисодий тараққиёт моделимизга асосан амалга оширилаётган туб ислоҳатлар ўз самарасини бериб, макроиқтисодий барқарорлик таъминланиб, иқтисодиётнинг барқарор ривожланишига эришилмоқда.

Ўзбекистоннинг бозор иқтисодиётнинг кўпгина тармоқларига жиддий ўзгаришлар киритиб, меҳнатга ҳақ тўлаш тизими ҳам четда қолмади. Меҳнатни ташкил этиш борасида давлат, корхона ва ташкилотлар ўртасида янги муносабатлар юзага келмоқда. Бозор иқтисодиёти меҳнат муносабатларини тартибга солиш тизимига янгиликлар яратди. Ташкилотлар, хўжалик юритувчи субъектлар ўз олдига қўйилган мақсад ва иқтиқболигига қараб, меҳнат ҳақи шакли ва тизимини мустақил танлаш имкониятига эга бўлдилар.


Меҳнат ва иш ҳақини ҳисобга олишда хўжалик субектнинг шахсий таркиби ва туркумланиши бу борада республикамизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, ижтимоий суғурта ажратмалари ва уларнинг ҳисобидан қилинадиган харажатларни ҳисобга олиш, қўшимча ва устама меҳнат ҳақларини ҳисоблаш тартиби, иш ҳақи фондининг ишлатилиши устидан назоратни ташкил этиш масалаларини ёритишга бағишланган.

Бозор иқтисодиёти шароитида корхоналар меҳнатга ҳақ, бошқа қўшимча ҳақ тўлаш тизимини мустақил равишда қонунчилик асосида белгилаб олинади. Ҳар бир давлат фуқароларининг ҳаёт даражаси маҳнат ҳақи ўсиши билан белгиланади, аксарият инсонлар учун меҳнат ҳақи асосий даромад манбаи ҳисобланади. Шунинг учун меҳнат ҳақи билан боғлиқ барча масалалар (унинг миқдори, тўлови ва тўлов шакли, бошқалар) ходимларнинг ва иш берувчилар учун бирдай муҳим ҳисобланади Меҳнат ҳақи ходимларнинг даромадлари бўлиб ишлаб чиқаришга қўшган ўз меҳнат улушлари деб эътироф этилади Шуни эътироф этиш жоизки корхоналар ўз фаолиятини амалга ошириш уларда турли ихтисосликка эга бўлган мутахасислар жамоаси шакиллантиришни, шунингдек мос равишда улар меҳнати ҳамда меҳнатига ҳақ тўлаш тизимларини ташкил қилишни тақазо этади.

Меҳнат билан банд аҳоли даромадларининг асосий қисми тадбиркорлик фаолиятидан олиниши билан бирга, уларнинг меҳнат ҳақлари ҳам оширилиб борилмоқда. Барчамизга маълумки, аҳоли иш ҳақи ва даромадларининг ўсиш суръати энг муҳим кўрсаткичлардан бири ҳисобланади. Биз ҳар уч йилда иш ҳақини 2-2.5 баробар оширишни ўз олдимизга муҳим стратегик вазифа қилиб қўйганмиз. Шу тариқа, аҳолининг харид қобилиятини ҳисобга олган ҳолда, биз яқин йиллар ичида халқ фаровонлиги ва даромадларини таъминлаш бўйича юксак марраларга эришаётган мамлакатлар даражасига кўтарилишни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз. Шу билан бирга қайд этиш лозимки, иқтисодчи олимларимиз томонидан қишлоқ хўжалиги корхоналарида меҳнатга ҳақи ва меҳнат унумдорлиги таҳлили ягона бир тизимга келтирилган ҳолда алоҳида илмий-тадқиқот обекти сифатида ўрганилмаган.

Республикамизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг туб негизида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, қилинган меҳнатига яраша тақдирлаш ҳамда турмуш фаровонлигини ошириш масаласи ётади.

Ушбу масалаларни ҳал этиш борасида бугалтерия соҳасида ҳам ижобий ишлар амалга оширилмоқда, хусусан инсон меҳнат қилар экан унинг ҳисобини тўғри ташкил этиш ва юритиш, тўловларни ҳамда ажратмаларни ўз вақтида олиб боришни тақозо этади. Фуқароларни меҳнат қилиши учун ҳар қандай шароитлар яратилиб уларнинг меҳнатга бўлган муносабатини, мулкий хиссиётини уйғотишга оид қатор тадбирлар қилинмоқда. Хусусан Президентимиз ўзининг бир қатор қарор ва қонунларида бу каби юқоридаги масалаларга ижобий ёндашмоқда. Маълумки, машҳур беш тамойилларидан бири бўлмиш ижтимоий ҳимоя қилиш дастури бунинг яққол асосидир.



Ҳозирги пайтда халқимиз олдида турган мамлакат иқтисодий ва ижтимоий- сиёсий турмушини барқарорлаштириш тадбирлари, яқин вақт ичида истеъмол бозоридаги тақчилликни бартараф қилиш борасидаги вазифаларини бажариш учун, биринчи навбатда, меҳнат унумдорлигини ўстириш талаб этилади.

Кейинги пайтда тариф тизими ва меҳнатни мувофиқлаштириш, хўжалик юритувчи субъект жамоасига бериладиган мукофотлари уларнинг меҳнат ҳиссаларига қараб белгилаш борасида муҳим тадбирлар амалга оширилмоқда. Ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш шакллари, тартиби ва миқдори ҳамда даромадларининг бошқа турлари хўжалик юритувчи субъект томонидан мустақил равишда белгиланади. Бунда хўжалик юритувчи субъектлар томонидан бажарилаётган ишларнинг мураккаблиги ва шароитга қараб табақалаш учун давлат тариф ставкалари бўйича иш ҳақи, маошларидан можл учун фойдаланишлари мумкин. 1991 йилдан бошлаб хўжалик юритувчи субъект ва ташкилотларга иш ҳақи фонди ва моддий рағбатлантириш фондининг миқдорини белгилайдиган номативлар юқоридан тасдиқланмайдиган бўлди. Меҳнатга ҳақ тўлаш харажатларининг меъёрлаштириладиган миқдори хўжалик юритувчи субъектнинг ўзи томонидан фақат солиқ солинмайдиган фойдани ҳисоблаб чиқиш учун аниқланади.

Хўжалик юритувчи субъект ходимларининг шахсий даромади, яъни меҳнатга ҳақ тўлаш маблағлари маҳсулот таннархига киритиладиган тўловлар ҳамда хўжалик юритувчи субъект ихтиёрида қолдириладиган фойда ҳисобидан бериладиган тўловлардан иборат. Маҳсулот таннархига киритиладиган тўловлар таркибига ишбай иш ҳақи (растсенкаси), тариф ставкаси, лавозимлик маошлари (окладлари), рағбатлантириш ва товон (компенсатсия) тўловлари, ишчи ва хизматчиларни уларнинг ишлаб чиқариш фаолиятидаги аниқ кўрсаткичлари учун белгиланган мукофотлаш тартибларига қараб ҳисобланган иш ҳақи ҳамда амалдаги қонунларда кўзда тутилган тўловлар киради. Истеъмолга йўналтирадиган маблағларни тартибга солиш мақсадида солиқ белгиланган.

Бунда истеъмол учун йўналтириладиган маблағлар деб, хўжалик юритувчи субъектдаги барча ходимларнинг меҳнат ҳақи харажатлари суммаси, пул тўловлари, шу жумладан, бир йилдаги йил якунлари бўйича мукофотлар, моддий ёрдам, меҳнат ва ижтимоий имтиёзларни белгилашга аталган суммалар ва якка тартибдаги хусусиятларга эга бўлган бошқа тўловлар ҳамда ихтиролар, ратсионализаторлик таклифлар учун тўловлардан ташқари меҳнат жамоасининг аъзолари қўшган маблағлари бўйича тўланадиган даромадлар (дивидендлар, фоизлар)га айтилади.


Солиқ солиш объекти сифатида истеъмол учун йўналтирилган маблағларнинг солиқ солинмайдиган миқдоридан ортиқча суммаси қабул қилинган. Истеъмол учун йўналтирилган маблағларнинг солиқ солинмайдиган миқдори ҳисобот йилининг жорий давридаги хўжалик ҳисоби даромадини шу маблағларнинг ўтган "йилнинг тегишли давридаги хўжалик ҳисоби даромадидаги салмоғига кўпайтириш йўли билан топилади. Шундай йўл билан топилган миқдор 0,98 коеффитсиенти билан тузатилиб, хўжалик ҳисоби даромадининг ўсишини истеъмол учун йўналтирилган маблағларнинг ўсишига қараганда тезлаштиришни таъминлайди. Истеъмол учун йўналтириладиган маблағларни тартибга солиш учун қабул қилинадиган хўжалик юритувчи субъект хўжалик ҳисобидаги даромади сотилган махсулот (ишлар, хизматлар) таннархи таркибидаги меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари билан хўжалик юритувчи субъект ихтиёрида қоладиган фойда суммалари сифатида ҳисоблаб чиқилади. Бунда хўжалик юритувчи субъектнинг хўжалик ҳисобидаги даромади таққослаш мумкин бўлган нархлар ва шароитларда ҳисоблаб чиқилишини аудит қилиш лозим бўлади.

Ҳозирги пайтда иш ҳақи ҳисобини ташкил қилишни қайта қуришнинг муҳим хусусиятлари қуйидагилардан иборат:

  1. Ходимларнинг жуда кенг бўлган доирасига тегишлилиги;

  2. Биринчи марта иш ҳақи ҳисобини ташкил қилишнинг барча қисмларини, яъни таъриф тартиби, ҳақ тўлаш шакллари ва мукофотлаш тартиби, меҳнатни мувофиқлаштириш, қўшимча ҳақ тўлаш механизми, меҳнатга ҳақ тўлаш фондларини ҳосил қилиш ва фойдаланиш каби элементлар комплексини қилишни ўз ичига олади;

  3. Меҳнат жамоасининг роли айниқса оширилади, меҳнатнинг умумий натижасига ҳар бир хизматчи ҳиссасини баҳолаш ҳамда унга ҳақ тўлаш ва мукофотлаш миқдорларини аниқлаш билан боглиқ бўлган масалаларни эчишдаги кўпчилик тўсиқлар бартараф қилинади;

Меҳнат ва иш ҳақига тегишли режа топшириқларини ҳисобга олиш ва назорат қилишда муҳим рол ўйнайди. Чунки унинг ёрдамида хўжалик юритувчи субъектнинг барча бўлимларида меҳнат кўрсаткичларининг бажарилиши ва унинг ўзгариши ҳақида иқтисодий асосланган ахборотлар яратилади.

Меҳнаткашларнинг меҳнат унумдорлигини ошириш ва хўжалик юритувчи субъект ишини яхшилашга бўлган моддий қизиқишларини янада ошириш мақсадида уларга тўланадиган иш ҳақида хўжалик юритувчи субъект ишининг умумий якунини яхшилаш учун тўланадиган қисмини оширишга кенг йўл очиб берилмоқда. Шунинг учун саноат хўжалик юритувчи субъектларидаги бухгалтерия ҳисобининг энг муҳим вазифаларидан бири меҳнат ўлчови ва унга ҳақ тўлаш устидан назорат қилиб туришдир.


Ходимлар билан меҳнат ҳақи бўйича ҳисоб-китобларнинг учун асосий манбалар бўлиб қуйидаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳисобланади:
Кодекслар:

  • Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси.

  • Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси.

  • Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси.

Қонун, қарорлар бошқа ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар

  • “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни.

  • “Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни.

  • “Хўжалик юритувчи субектларнинг молиявий-хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режаси ва уни қўллаш тўғрисида йўриқнома” 21-сонли Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти (БҲМС).

  • Ўзбекистон Республикасининг бошқа БҲМСлари.

  • Маҳсулот (ишлар,хизматларни) ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича харажатлар таркиби ҳамда моиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 17-августдаги “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисидаги ПФ-6279-сон Фармони қабул қилинди.

“2021 йил 1-сентябрдан бошлаб Ўзбекистон ҳудудида:

-меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори - ойига 822 000 сўм;

-базавий ҳисоблаш миқдори – ойига 270 000 сўм;

-пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори - ойига 289 000 сўм;

-зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа - ойига 440 000 сўм этиб белгиланди.1

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 20-майдаги “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисидаги ПФ-138-сон Фармони қабул қилинди. Уларни аудитор томонидан текширилганда қуйидагича қаралади.

“2022 йил 1-июндан бошлаб Ўзбекистон ҳудудида:

-меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори - ойига 920 000 сўм;

-базавий ҳисоблаш миқдори – ойига 300 000 сўм;

-ёшга доир энг кам пенсия ҳисоблашнинг базавий миқдори - ойига 633 000 сўм;

-зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа - ойига 500 000 сўм этиб белгиланди.2

Иш ҳақи ҳамда пенсияларга қўшилган устама ва қўшимча ҳақларнинг барча турлари, энг кам иш ҳақига нисбатан белгиланган компенсатсия ва бошқа тўловлар 2022-йилнинг 1-июндан бошлаб мазкур Фармонда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан келиб чиққан. Хўжалик ҳисобидаги корхона ва ташкилотлар 2022-йилнинг 1-июндан бошлаб мазкур Фармонда белгиланган энг кам иш ҳақига мувофиқ, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ва меҳнат сарфини камайтириш ҳисобига иш ҳақи миқдорини ошириши белгилаб қўйилди.