Файл: Банкмолия хизматлари.doc

ВУЗ: Не указан

Категория: Не указан

Дисциплина: Не указана

Добавлен: 08.11.2023

Просмотров: 84

Скачиваний: 1

ВНИМАНИЕ! Если данный файл нарушает Ваши авторские права, то обязательно сообщите нам.
- ташкилотда ҳужжатларни тайёрлаш ва расмийлаштиришни, ҳисоб ва назоратни, бошқарув функтсияларини, шунингдек хоʼжалик хизматини амалга оширадиган лавозимни эгаллаган мутахассислар.

Мутахассислар - ишлаб чиқариш ва маʼмурий жараёнларни режалаштирувчи, лойиҳалаштирувчи ва назорат қилувчи, мураккаб техникага хизмат коʼрсатувчи, ҳужжатларни ишлаб чиқувчи, ходимларни бошқарувчи, ташкилот фаолияти жараёнларини, шу жумладан, уларга фармойиш берувчи ваколатлар берилмаган ҳолда тартибга солувчи, таʼлим берувчи ва согʼломлаштирувчи, ижодий ва илмий фаолиятни, шу жумладан, бошқа оʼзига хос функтсияларни амалга оширувчи ходимлар. Мутахассислар бошқарув ва ишлаб чиқариш ходимларига тегишли боʼлиши, фармойиш бериш ва ижро этиш функтсияларини бажаришлари мумкин.

Ходимлар тоифаси - хизматчининг меҳнати мазмунининг тавсифлари ва коʼрсаткичлари тизими:

Бошқарув ходимлари - бошқарув функтсияларини амалга оширувчи, ходимларга раҳбарлик қилувчи, зарур қарорларни ишлаб чиқувчи ва қабул қилувчи, ташкилот фаолиятини режалаштирувчи, назорат қилувчи ва жараёнларни тартибга солувчи, зарур қарорлар қабул қилиш учун маʼлумотлар тайёрловчи ходимлар. Бошқарув ходимлари ташкилотнинг оʼз олдига қоʼйган мақсадлар ва вазифаларга эришиши учун зарур ташкилий-техник шартларни, юкланган функтсиялар ва ишлаб чиқариш дастурлари бажарилишини таʼминлайдилар. Бошқарув ходимлари раҳбарларга ва бошқарув ходимлари мутахассисларига боʼлинади;

Ишлаб чиқариш ходимлари - ташкилотнинг асосий маҳсулотлари (хизматлари)ни ишлаб чиқариш, шунингдек ишлаб чиқариш дастурида белгиланган қоʼшимча маҳсулотлар (хизматлар)ни ишлаб чиқариш жараёнида бевосита қатнашадиган ходимлари. Ишлаб чиқариш ходимлари таркибига ишлаб чиқариш жараёнида бевосита қатнашадиган мутахассислар ҳам киради;

Техник ходимлар - функтсиясига бошқарув ходимлари фаолиятига техник хизмат коʼрсатиш ҳамда ишлаб чиқариш ва технологик жараёнларни таʼминлаш ишларини бажариш (нашр этиш, коʼпайтириш ва архив ишларини бажариш, кутубхона иши, ҳужжатларни етказиб бериш, компьютер техникасига хизмат коʼрсатиш, идора, котиблик ишларини ва бошқа ишларни бажариш) кирадиган ходимлар;


Хизмат коʼрсатувчи ходимлар - функтсиясига бинолар ва ҳудудларга техник хизмат ва хоʼжалик хизмати коʼрсатиш, уларни қоʼриқлаш, бошқарув ходимларига транспорт хизмати коʼрсатиш, ташкилотнинг бошқарув ва ишлаб чиқариш ходимларига хизмат коʼрсатиш боʼйича бошқа ишлар, шу жумладан, ижтимоий-маиший хизмат коʼрсатиш кирадиган ходимлар. Хизмат коʼрсатувчи ходимларга мутахассислар ва ишчилар тоифасига мансуб боʼлмаган аҳолига маиший хизмат коʼрсатиш ходимлари ҳам киради.

Ходимларни уларга қилинаётган сарф-харажатларни тоʼгʼри таснифлаш ва тегишли счётларда ҳисобини юритишни таʼминлаш мақсадида Уразов К.Б нинг китобларида қуйидаги гуруҳларга ажратилган.

4-чизма




Асосий ишлаб чиқариш ходимлари - булар бевосита ишлаб чиқариш билан богʼлиқ ходимлар. Уларга ҳисобланган иш ҳақи суммаси бевосита 2010 «Асосий ишлаб чиқариш харажатлари» счётида ҳисобга олинади.

Ёрдамчи ишлаб чиқариш ходимлари - булар ёрдамчи ишлаб чиқариш билан богʼлиқ ходимлар. Уларга ҳисобланган иш ҳақи суммаси дастлаб 2310 «Ёрдамчи ишлаб чиқариш харажатлари» счётида ҳисобга олинади ва ундан соʼнг 2010 «Асосий ишлаб чиқариш харажатлари» счётига оʼтказилади.

Умумхоʼжалик ходимлари - булар умумишлаб чиқариш боʼлинмалари ходимлар. Уларга ҳисобланган иш ҳақи суммаси дастлаб 2510 «Умумишлаб чиқариш харажатлари» счётида ҳисобга олинади ва ундан соʼнг 2010 «Асосий ишлаб чиқариш харажатлари» счётига оʼтказилади.



Сотиш боʼлими ходимлари - булар тайёр маҳсулотлар омборхоналари ва магазинлари ходимлари. Уларга ҳисобланган иш ҳақи суммаси 9410 «Сотиш харажатлари» счётида ҳисобга олинади.

Бошқарув ходимлари - булар бевосита корхонанинг маʼмурий-бошқарув органи ходимлари.Уларга ҳисобланган иш ҳақи суммаси 9420 «Бошқарув харажатлари» счётида ҳисобга олинади.

Капитал қурилиш ходимлари – булар бевосита корхонанинг капитал қурилиш ишларини олиб борувчи ходимлари, уларга ҳисобланган иш ҳақи суммаси 0810 «Тугалланмаган капитал қурилиш» счётида ҳисобга олинади.

Илмий тадқиқот ва конструкторлик ишланмалари боʼлимлари ходимлари - булар корхонанинг илмий тадқиқот ва конструкторлик ишланмалари боʼлимлари ходимлари боʼлиб, уларга ҳисобланган иш ҳақи суммаси 3190 «Бошқа келгуси давр харажатлари» счётида ҳисобга олинади.

Ходимнинг ишдан боʼшатилишида унга очилган шахсий карточка ёпилади ва 75 йил мабойнида архивда сақланади.

Оʼзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқ ходимлар меҳнатини ҳисобга олиш негизида қуйидаги коʼрсаткичлар ва мезонлар ётади:

а) иш вақти – бу ходим иш тартиби ёки графигига ёхуд меҳнат шартномаси шартларига мувофиқ оʼз меҳнат вазифаларини бажариши лозим боʼлган вақт (114-модда).

б) иш вақтининг нормал муддати - ходим учун иш вақтининг ҳафтасига қирқ соатдан ортиқ боʼлмаган, олти кунлик иш ҳафтасида ҳар кунги иш муддатининг етти соатдан, беш кунлик иш ҳафтасида эса саккиз соатдан ортиб кетмаган миқдори.

c) иш вақтининг қисқартирилган муддати - айрим тоифадаги ходимлар учун уларнинг ёши, согʼлигʼи ҳолати, меҳнатнинг шартлари, меҳнат вазифаларининг оʼзига хос хусусиятлари ва оʼзга ҳолатларни инобатга олиб, меҳнат тоʼгʼрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар, шунингдек меҳнат шартномаси шартларига биноан меҳнатга тоʼланадиган ҳақни камайтирмасдан, иш вақтининг қисқартирилган муддати, чунончи:

- 16 ёшдан 18 ёшгача боʼлган ходимларга - ҳафтасига 36 соатдан ошмаган миқдорда (242-модда);

- каникул пайтида ишловчи 14 ёшдан 15 ёшгача боʼлган оʼқувчиларга - ҳафтасига 24 соатдан ошмаган миқдорда (242-модда);

- И ва ИИ гуруҳ ногирони боʼлган ходимларга - ҳафтасига 36 соатдан ошмаган миқдорда (220-модда);

- ноқулай меҳнат шароитларидаги ишларда банд боʼлган ходимларга - ҳафтасига 36 соатдан ошмаган миқдорда (117-модда);

- алоҳида тусга эга боʼлган ишлардаги ходимлар - ҳафтасига 36 соатдан ошмаган миқдорда (118-модда).


- уч ёшга тоʼлмаган болалари бор, бюджет ҳисобидан молиявий жиҳатдан таʼминланадиган муассасалар ва ташкилотларда ишлаётган аёлларга - ҳафтасига 36 соатдан ошмаган миқдорда (228-модда)

д) тоʼлиқсиз иш вақти - ходим билан иш берувчи оʼртасидаги келишувга биноан ишга қабул қилиш чогʼида ҳам, кейинчалик ҳам белгилаб қоʼйилган тоʼлиқсиз иш куни ёки тоʼлиқсиз иш ҳафтаси.

э) меʼрлаштирилмаган иш вақти – бу вақт боʼйича аниқ ҳисобини олиб боʼлмайдиган, шу билан бирга меҳнати иш натижаси боʼйича баҳоланадиган алоҳида ходимлар учун белгиланадиган иш вақти.

Ходимлар томонидан ҳақиқатда қилинган меҳнат уларнинг маʼлум бир ҳисобот даврида ҳақиқатда ишлаган вақти ёки бажарган иш ҳажми (миқдори) билан оʼлчанади.

Ҳақиқатдаги иш вақти ҳисоби қуйидаги учта усулларнинг бири боʼйича юритилиши мумкин:

1 кунлик ҳисоб;

2 ҳафталик ҳисоб;

3 жамлама ҳисоб.

Иш вақтининг кунлик ҳисоби барча ходимлар учун кунлик иш вақти бир хил миқдорда белгиланганда қоʼлланилади. Бу усулда ходимларнинг ҳафта (ой) мабойнида ишлаган кунлари сони уларнинг шу ҳисобот даврларида ҳақиқатда ишлаган кунлари йигʼиндисидан иборат боʼлади.

Иш вақтининг ҳафталик ҳисоби корхонада ҳафталик иш вақти қонунда белгиланган соатлар (масалан, 40 соат, 36 соат, 24 соат, 12 соат) асосида ҳисобга олинганда қоʼлланилади. Бу усулда ходимларнинг ҳафта (ой) мабойнидаги иш вақти соати шу ҳисобот даврларида ҳақиқатда ишлаган соатлари йигʼиндисидан иборат боʼлади.

Иш вақтининг жамлама усули корхонадаги иш шароити ходимларнинг алоҳида категориялари учун қонунда белгиланган кунлик ёки ҳафталик иш вақти меʼёрларини қоʼллаш имкониятлари боʼлмаганда қоʼлланилади. Бу усулда ходимларнинг ҳафта (ой) мабойнидаги иш вақти шу ҳисобот даврларида ҳақиқатда ишлаган соатлари йигʼиндисидан иборат боʼлади. Ушбу усул қоʼлланилган ҳолда корхонада ҳисобот даврларида ходимларнинг ҳақиқатда ишлаган вақти белгиланган ҳафталик 40 соатлик, ойлик 160 соатлик меʼёрдан ортиқ боʼлмаслиги лозим.

Ходимлар томонидан ҳақиқатда қилинган меҳнат уларнинг бажарган иш ҳажми (миқдори) билан оʼлчанганда ҳисобот даврларида ходимларнинг ҳақиқатда ишлаган вақти жами меҳнат ҳақини иш ёки хизматларни бажарган бригада аʼзолари оʼртасида меҳнатда қатнашиш коеффитсиентига (МҚК) асосан адолатли тақсимлаш мақсадида ҳисобга олинади.

Кадрлар боʼлими ва бухгалтерия ходимлар сонининг ҳолати ва ҳаракати, улар меҳнати тоʼгʼрисидаги статистик ҳисоботларни корхона раҳбариятига тақдим этади. Ушбу ҳисоботлар корхона ва ташкилотларда ходимлар тургʼунлиги ва қоʼнимсизлиги ҳолатларини таҳлил қилиш ва тегишли қарорларни қабул қилишга асос боʼлади. Раҳбар ва бош бухгалтер томонидан имзоланган статистик ҳисоботлар тегишли давлат органларига тақдим этилади.


Корхона ва ташкилотларда амалга ошириладиган молиявий муносабатларда ходимлар билан улар меҳнатига ҳақ тоʼлашга оид ҳисоб-китоблар муҳим оʼрин эгаллайди.

Ходимлар меҳнатга ҳақ тоʼлашнинг иккита бир-биридан фарқланувчи тизимлари мавжуд

5-чизма











Таърифли тизим – бу меҳнатга ҳақ тоʼлашни меҳнатнинг мураккаблиги, шартлари, интенсивлиги ва характерига, шунингдек ишни бажаришнинг табиий-иқлимий шароитларига коʼра маʼлум меʼёрларга асосланган ҳолда ташкил этишга қаратилган тизими.

Таърифсиз тизим – бу меҳнатга ҳақ тоʼлашнинг махсус меʼёрларга асосланмаган тизимидир. Ушбу тизимда ходимларга иш берувчининг молиявий ҳолатидан келиб чиқиб, меҳнат шартномасига коʼра маʼлум миқдордаги маош, ёки бир бирлик вақт ёхуд бир бирлик иш учун тариф ставкаси белгиланади. Ушбу тизим ҳозирги пайтда коʼплаб кичик бизнес субʼектларида қоʼлланилмоқда.

Тарифли тизим оʼз ичига қуйидаги элементларни олади: (1) тариф ставкаси ва сеткаси; (2) тариф коеффитсиентлари; (3) ишлар ва ишчилар касби ҳамда хизматчилар лавозимлари тариф-квалификатсион спаравочниклари (тариф–тавсифий маʼлумотнома); (4) иш ҳақига устамалар ва бошқа қоʼшимчалар.