ВУЗ: Не указан
Категория: Не указан
Дисциплина: Не указана
Добавлен: 08.11.2023
Просмотров: 81
Скачиваний: 1
ВНИМАНИЕ! Если данный файл нарушает Ваши авторские права, то обязательно сообщите нам.
Мавзунинг ўрганилганлиги даражаси. Меҳнат ҳақи Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрдаги Қонуни билан тасдиқланган ва 1996 йил 1 апрелдан амалга киритилган Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси, Ўзбекистон республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари. 21-сон БҲМС, шунингдек бир қатор Ўзбекистонлик олимлар, мутаҳассислар, жумладан, Уразов К.Б, Мусаев Ҳ.Н, Тошназаров С.Н, Ҳасанов Н.Х, Ҳайдаров Ш.У ва бошқалар ўз ишларида меҳнатнинг ҳисобига кенг тўхталганлар, бу ҳақда уларнинг дарсликлари, ўқув қўлланмалари мақолаларидан билиб олиш мумкин.
Ишнинг мақсади ва вазифалари. Иқтисодиётни модернизатсиялаш шароитида корхоналарда меҳнатга ҳақи ва меҳнат умундорлиги таҳлилини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Курс иши вазифалари:
1. Меҳнатга ҳақ тўлаш фонди шаклланиши ва сарфланиши такомиллаштириши;
2. Меҳнат ва унга ҳақ тўлашнинг дастлабки, синтетик ва аналитик ҳисобини текширишни такомиллаштириш;
3. Меҳнат ва унга ҳақ тўлаш бўйича маълумотларни такомиллаштириш;
4. Меҳнат унумдорлиги таҳлил қилиш асосида уни танада ошириш имкониятларини аниқлаш. Ушбу Вазифаларни бажариш учун илмий-тадқиқотнинг таҳлил ва синтез, муаммога мантиқий ва тизимли ёндашув, статистик ва қиёсий таҳлил, таққослаш, гуруҳлаш каби усуллардан фойдаланилди.
Изланишлар обекти ва предмети. Курс ишининг тадқиқот обекти бўлиб, “Голд Лаваш” МЧЖ ҳисобланади. Изланишнинг предмети ва меҳнат ҳақини ҳисоблаш тартиби ва ҳисоби.
Ишнинг таркиби. Курс иши иккита боб, хулоса ва таклифлар, фойдаланилган адабоётлар рўйхати, иловалардан иборат бўлиб, жами ҳажми ____ бетдан иборат.
1-боб Меҳнат ҳақи ҳисобининг назарий асослари
1.1. Меҳнат ҳақи ҳисобининг обекти сифатида моҳияти ва аҳамияти
Жамиятда моддий неъматларни ишлаб чиқариш жараёни меҳнат қуроли ва меҳнат буюмларидан ташқари, бевосита жонли меҳнат ҳам ўз ичига олади. Ишлаб чиқариш жараёнида ишлаб чиқариш воситаларидан фойдаланиб кишининг истеъмолини қондирадиган маҳсулот вужудга келтирилади.
Хўжалик юритишнинг бозор тизимига ўтиш шароитида меҳнатга ҳақ тўлаш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва ходимларни ҳимоя қилиш соҳасидаги давлатнинг кўплаб вазифалари бевосита корхоналарга берилган. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг шакллари, тизимлари ва миқдорини, меҳнат натижасига қараб рағбатлантиришни корхоналар мустақил ўзлари белгилайди. «Иш ҳақи» деган тушунча ҳозир қонунчилик асосида ишламаган вақтлари учун ҳам пул ва натура шаклида ҳисобланган иш ҳақининг барча турларини ўз ичига олади.
Бозор муносабатларига ўтиш ходимларга яна акция ва облигатсиялар бўйича дивиденд ва фоизлар тарзида бошқа манбалардан даромад олиш имкониятини берди.
Ҳар Бир ходимнинг меҳнат даромадлари, корхона фаолиятининг пировард натижасини ҳисобга олган ҳолда, унинг қўшган ҳиссаси билан аниқланади, солиқ билан тартибга солинади ва максимал миқдори чекланмайди. Лекин ходимларнинг минимал иш ҳақи миқдори бор ва у қонунчилик билан белгиланади.
Меҳнат муносабатларини, шу жумладан ходимлар меҳнатига ҳақ тўлашни юридик асосини меҳнат тўғрисидаги қонуний ҳужжатлар, корхоналарнинг жамоат шартномалари ва бошқа муайян меъёрий ҳужжатлар ташкил этади.
Даромадларни индексатсия қилиш ва пулнинг қадрсизланиши билан боғлиқ бўлган аҳоли зарарларини қоплаш ижтимоий кафолатдаги янгилик бўлиб ҳисобланади. Аҳолини ижтимоий ҳимоялаш ва қўллаб - қувватлашда ижтимоий суғурта, пенсия фонди, бандлик фонди ва бошқа давлат бюджетидан ташқари фондлари алоҳида ўрин эгаллайди. Уларнинг ташкил этилиши тегишли қонуний ҳужжатлар билан тартибга солинади. Барча бюджетдан ташқари фондлар махсус мақсадли ажратмалар ва бошқа манбалар ҳисобидан ташкил этилиб, давлат бюджетидан ажралган ҳолда фаолият кўрсатади ва муҳим ижтимоий тадбирлар ва режаларни молиялаштиришда фойдаланилади.
Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ҳисоблашишлар бухгалтерия ҳисоби счётларининг 6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар» пассив счётида юритилади. Меҳнат ва унга ҳақ тўлаш ҳисоби корхонанинг ҳисоб тизимида асосий ўринлардан бирини эгаллайди ва у меҳнатнинг сон ҳамда сифати, истеъмолга йўналтириладиган маблағлардан фойдаланиш устидан оператив назоратни таъминлашга қаратилган.
Ўзбекистоннинг бозор иқтисодиёти шароитида ишлаб чиқариш корхоналарининг бош вазифаси аҳолининг турмуш даражасини ошириш, юксалтириш, ижтимоий ишлаб чиқаришни жадал ривожлантириш меҳнат унумдорлигини ошириш, миллий даромадни ўстиришдан иборатдир. Корхоналарда меҳнат ва иш ҳақи ҳисоб-китоб ишларининг аниқ ва оператив маълумотлар талаб қилувчи энг муҳим ҳамда қийин соҳаларидан биридир.
Унда ходимлар сонининг ўзгаиши, иш вақтининг сарфланиши иш ҳақи фонди, тўлов турлари ва ходимлар тоифаси бўйича ҳамда иш ҳақи фондидан ташқари амалга ошириладиган бошқа тўловлар, корхонанинг ҳар бир ходими билан ҳисоб-китоблар акс эттирилади. Бу маълумотлар асосида меҳнат ресурсларидан фойдаланиш
, ходимлар сони, иш ҳақи фондининг сарфланиши ва бошқалар бўйича режа топшириқларининг бажарилиши устидан назорат амалга оширилади.
Меҳнат ва иш ҳақи ҳисобини йўлга қўйиш меҳнатга тўғри муносабат руҳида тарбиялашнинг муҳим омилларидан биридир.
Бозор иқтисодиётига ўтиш натижасида ходимлар даромадининг таркибига хўжалик юритувчи субектнинг мулкига қўшилган улушлари ва олган акциялари учун оладиган даромадлар (дивидентлар, фоизлар)И ҳам қўшилади.
Уларнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклларидан қатъий назар корхоналардаги меҳнат жараёни иштирокчилари, яъни ходимлар ва иш берувчилар ўртасидаги муносабатларини тартибга солувчи респубика меҳнат қонунчилигининг ҳужжати Ўзбекистон Республикасининг 1995-йил 21-декабрдаги қонуни тасдиқланган ва 1996-йил 1-апрелдан амалга киритилган Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси ҳисобланади.
Айрим корхоналар даражасида ишга ҳақ тўлаш ва иш берувчи билан ходим ўртасидаги ижтимоий меҳнат муносабатларини тартибга солиш унда қабул қилинган ички нормативе ҳужжатлар-меҳнат шартномалари асосида амалга оширилади, улар корхона раҳбарияти томонидан меҳнат жамоаси вакиллари иштирокида ишлаб чиқарилади.
Корхона ва ташкилотлар ҳодимлари деганда уларда турли асосларда иш билан банд бўлган барча ишловчилар тушунилади. Уларни турли белгилари бўйича таснифлаш.
Ишлаш даврининг давомийлигига кўра корхона ва ташкилотларнинг барча ишловчилари қуйидаги гуруҳларга бўлинади.
1-чизма
Доимий ишловчилар – бу корхона ва ташкилотларнинг штат жадвалида назарда тутилган лавозимларда маҳнат шартномалари асосида асосий ходимлар сифатида ишловчи шахслардир.
Мавсумий ишловчилар – йилнинг у ёки бу мавсумида бажариладиган ишларни бажариш мақсадида меҳнат шартномалари асосида вақтинчалик ишга қабул қилинган шахслардир.
Вақтинчалик ишловчилар – бу малум бир маротабалик ишни бажариш учун қисқа муддатга (бир кундан ортиқ)меҳнат шартномалари асосида вақтинчалик ишга қабул қилинган шахслардир.
Корхона ва ташкилотлар мулкига эгалик қилиш ҳуқуқига кўра уларда ишловчи ходимлар қуйидаги иккита гуруҳга бўлинади
2-чизма
1.2-расм
Мулкка эгалик қилувчи ходимлар
– бу корхонанинг таъсисчиси ёки таъсисчиларидан бири сифатида устав капиталида ҳиссага мос равишда унинг соф фойдасида ўз улушига эга бўлган, бир вақтнинг ўзида шу корхонада маълум лавозимда ишлаётган шахслардир.
Ёлланма ходимлар - бу ишга ёллаш ёки меҳнат шартномаси асосида у ёки бу ишларни шартномада белгиланган миқдор ва шартларда рағбатлантириш шарти билан ишга жалб қилинган шахсдир. Корхона ва ташкилотларда уларнинг мулк эгаси ҳисобланмаган раҳбарларидан тортиб, барча бошқа штатдаги ходимлар, фуқоролик-ҳуқуқий характердаги шартномалар асосида маълум бир ишини бежаришга жалб қилинганлар ҳамда ўриндошлик асосида ишга олинган ходимлар ёлланма ишловчилар ҳисобланади.
Касб классификаторига коʼра корхона ва ташкилотларнинг барча ходимлари ишчи касби ва хизматчи лавозимида ишловчиларга боʼлинади
3-чизма
Ишчи касби - касбга оʼқиш ёки амалиёт натижасида эгалланган жами билимлар ва коʼникмалар билан белгиланадиган ишчининг меҳнат фаолияти тури.
Хизматчи лавозими - ходимнинг функтсионал вазифалари, лавозим ҳуқуқлари ва жавобгарлик хусусияти билан белгиланадиган унинг хизмат мавқеи.
Ишчилар - меҳнат қуроли ёрдамида меҳнат жараёнида ишлов берилиши керак боʼлган материалларга (меҳнат предметига) таʼсир коʼрсатадиган, асосан жисмоний меҳнат билан шугʼулланадиган, маҳсулот яратадиган, машиналарни кузатадиган, созлайдиган ва сақлайдиган, меҳнат предметлари жойини оʼзгартирадиган, меҳнатнинг нормал шароитларини сақлаб турадиган, товарлар ва хизматларнинг ишлаб чиқариш технологияси билан белгиланадиган бошқа функтсияларни бажарадиган ходимлар.
Хизматчилар