ВУЗ: Не указан
Категория: Не указан
Дисциплина: Не указана
Добавлен: 08.11.2023
Просмотров: 83
Скачиваний: 1
ВНИМАНИЕ! Если данный файл нарушает Ваши авторские права, то обязательно сообщите нам.
Вақтбай ишловчилар учун – штат жадвали, ишга чиқиш ҳисоби табели.
Меҳнат таътилини ҳисоблаш учун – буйруқ, ходимнинг иш ҳақи бўйича бухгалтерияда юритилган шахсий счёти варағи.
Вақтинчалик меҳнат қобилиятини йўқотганликда бериладиган нафақани ҳисоблаш учун – касаллик варақаси, касаба уюшма қўмитасининг қарори ва ходимнинг иш ҳақи бўйича бухгалтерияда юритилган шахсий счёти варағи.
Асосий иш ҳақини ҳисоблаш тартиби.
Ишбай иш ҳақи шаклида ишловчи ходимга асосий иш ҳақи суммаси унинг ҳақиқатда бажарган иш ҳажмини бир бирлик иш учун белгиланган иш ҳақи меъёрига кўпайтириш йўли билан топилади. Масалан, ишчи ой мабойнида 100 дона маҳсулот ишлаб чиқарди. Бир бирлик маҳсулот учун иш ҳақи меъёри 1000 сўм. Ишчига ҳисобланадиган иш ҳақи суммаси бу ҳолда 100 000 сўмни (100х1000) ташкил этади.
Вақтбай иш ҳақи шаклида ишловчи ходимга асосий иш ҳақи суммаси унинг ҳақиқатда ишлаган соатлари ёки кунлари сонини бир соатлик ёки бир кунлик ўртача иш ҳақига кўпайтириш йўли билан топилади. Масалан, Бош ходимнинг штат жадвали бўйича маоши 350000 сўм. Август ойида у 20 кун тўлиқ ишлади, қолган кунлар учун касаллик варақасини тақдим этди, унинг меҳнат стажи 6 йил, болаларининг сони 2 та. Август ойидаги календар иш кунлари сони 25 кунни ташкил қилади. Бош инженерга асосий иш ҳақи ҳисоблаш учун бир кунлик ўртача иш ҳақи суммаси топилади. Бизнинг мисолимизда у 14000 сўм (350000:25). Бош инженернинг ҳақиқатда ишлаган кунларига ҳисобланадиган иш ҳақи суммаси 280000 сўм (14000 х 20).
Иш ҳақининг ҳисобланган барча турлари ва уларнинг жами суммаси ҳисоб-тўлов қайдномасида ёки иш ҳақи бўйича юритилган китобда алоҳида устунчаларда кўрсатилади.
“Голд Лаваш” МЧЖ да ойлик иш ҳақи берилиши ҳамда ундан ушланмалар ҳисоби ва тартиби мавжуд.(7-илова)
Иш ҳақини бериш тизимлари. Ходимларга иш ҳақини беришнинг иккита тизими
мавжуд:
Авансли тизим – ушбу тизим асосан вақтбай ишловчи ходимлар учун қўлланилади. Унга мувофиқ тўлиқ ишлаган ходимларга ҳисобот ойнинг биринчи ярми учун белгиланган иш ҳақининг 50 фоизигача аванс берилади. Аванс кассадан тўлов қайдномаларига асосан берилади.
Аванссиз тизим –ушбу тизимда иш ҳақи бўйича корхонанинг қарзи фақат ҳисобот ойи тугагандан сўнг тўлов қайдномаларига асосан берилади.
“Голд Лаваш” МЧЖ да иш ҳақининг берилиши аванссиз тизимда қўлланилади.
Қўшимча иш ҳақи деганда ходимга уни ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида, шунингдек унга корхона фаолиятида эришилган ютуқлар, атоқли саналар, турли шарт–шароитлар учун асосий иш ҳақига қўшимча тарзда ҳисобланган тўловлар тушунилади. Қўшимча иш ҳақига вақтинчалик меҳнат қобилиятини йўқотганлик учун ҳисобланган нафақалар, меҳнат таътили ҳақи, унвон, категория ва бошқа ажралиб турадиган тавсифлари учун бериладиган қўшимчалар, мукофотлар, моддий ёрдамлар ва компенсасиялар киради.”Голд Лаваш” МЧЖ да қўшимча иш ҳақи мавжуд эмас. Корхонада фақат асосий иш ҳақининг берилиши билан ҳисоблашишлар мавжуд.
Меҳнат таътили ҳақини ҳисоблаш тартиби. Корхона ходимлари иш фаолиятининг биринчи йили 6 ой ишлаганларидан сўнг, кейинги йилларда эса меҳнат таътили графиги ёки ходимнинг аризасига мувофиқ меҳнат таътилини олиш ҳуқуқига эгадирлар. Меҳнат таътилини қайси санадан бошлаб неча кунга берилиши корхона раҳбарининг буйруғида кўрсатилади. Буйруқ асосида меҳнат таътили ҳақи қуйидаги тартибда ҳисобланади.
1. Ишбай ишловчилар учун. Олдинги меҳнат таътилидан кейинги меҳнат таътилигача олган иш ҳақи суммаси, шунингдек шу даврда олган мукофотларининг суммаси топилиб, ушбу сумма ишлаган ойлар сонига бўлинади. Топилган сумма ўртача бир ойлик тўлов суммасини билдиради. Айтайлик, ходимнинг ўтган йилда олган ишбай иш ҳақи суммаси 2450000 сўмни, олган мукофотлари 420000 сўмни ташкил қилган, дейлик. Унда ушбу ходимга ўртача бир ойлик тўлов 241666 сўмни ((2450000+450000)/12) ташкил этади. Ўртача ойлик тўлов суммаси ойдаги ўртача иш кунлари сонига (25,4 кун) бўлинади. Топилган сумма ўртача бир кунлик тўлов суммасини билдиради. Бизнинг мисолимизда ушбу тўлов 9666 сўмни (241666:25,4) ташкил қилади. Ўртача бир кунлик тўлов суммаси буйруқ бўйича берилган меҳнат таътили кунлари сонига кўпайтирилади. Топилган сумма ходимнинг меҳнат таътили ҳақини билдиради. Агар ходимга 15 кунлик меҳнат таътили берилган бўлса, у ҳолда унинг меҳнат таътили ҳақи 145000 сўмни (9666х15) ташкил қилади.
2. Вақтбай ишловчилар учун ходимнинг охирги ойдаги маоши ва ўртача бир ойлик олган мукофотлари суммаси меҳнат таътили ҳақини ҳисоблашга асос қилиб олинади. Ҳисоб-китобларнинг қолган қисми юқорида келтирилган тартибга ўхшаш тарзда амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 164-моддасига мувофиқ меҳнат ҳақи тўловларидан ушлаб қолишларни қуйидагиларга тақсимлаш мумкин:
-мажбурий ушлаб қолишлар
-иш берувчи ташаббуси билан ушлаб қолишлар
-ходим ташаббуси билан ушлаб қолишлар
Умумий қоидага кўра, ходимнинг ёзма розилиги билан, бундай розилик бўлмаган тақдирда эса суднинг қарорига асосан меҳнат ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин. Меҳнат ҳақидан мажбурий ушлаб қолишларга қуйидагилар киради:
- Ўзбекистон Республикасида белгиланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар, жисмоний шахслардан ундириладиган даромад солиғи;
- Суднинг қарорлари ва бошқа ижролар ҳужжатларини ижро этиш учун ушлаб қолишлар;
Иш берувчининг ташаббуси бўйича қуйидагилар ушлаб қолинади:
- ходим томонидан иш берувчига етказилган зарарни қоплаш учун агар етказилган зарарнинг миқдори ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақидан ортиқ бўлмаса яроқсиз маҳсулот учун ушланмалар.
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ушлаб қолиш ЎзР Солиқ
кодексининг «Жисмоний шахслар даромадига солинадиган солиқ» 3-бўлими ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлигида 2002 йил 14-март 1110-сон билан рўйхатдан ўтказилган «Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблаб чиқариш ҳамда бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида»ги йўриқномага мувофиқ амалга оширилади. Жисмоний шахсларнинг жами йиллик даромадига солиқ тўловчи олиши лозим бўлган ёки текинга олган пул ёхуд бошқа маблағлар, шу жумладан:
- меҳнатга ҳақ тўлаш шаклида олинадиган даромадлар аудити;
- жисмоний шахсларнинг мулкий даромади аудити;
- жисмоний шахсларнинг тадбиркорлик фаолиятидан келадиган ялпи даромади аудити киради. Ихтиёрий ушланмаларга ҳайрия сифатидаги ушланмалар, касаба уюшма ва ушланмалар, турли коммунал хизматлар учун ушланмалар ва ходимнинг ўз аризасига кўра амалга ошириладиган бошқа ушланмалар киради. Иш ҳақидан ушланмаларнинг барча турлари ва уларнинг жами суммаси ҳисоб-тўлов қайдномасида ёки иш ҳақи бўйича юритилган китобда алоҳида тушунчаларда кўрсатилган. Меҳнат кодексига мувофиқ (164-модда) ходимнинг иш ҳақидан ушланмаларнинг жами миқдори ҳисобланган иш ҳақининг 50%дан ошиб кетмаслиги лозим. Солиқ кодексининг 171-моддасида жисмоний шахсларнинг жами даромад таркиби келтирилган. Унга мувофиқ жисмоний шахсларнинг жами даромадига қуйидагилар киради:
1) мехнатга ҳақ тулаш тарзидаги даромадлар аудити;
2) мулкий даромадлар аудити;
3) моддий наф тарзидаги даромадлар аудити;
4) бошқа даромадлар аудити. 8-чизма
Mehnatga haq to’lash tarzida daromadar auditi
Mulkiy daromadlar auditi
Moddiy naf tarzidagi daromadlar auditi
Boshqa daromadlar auditi
Солиқ кодексига мувофиқ (186-модда) ходимлардан ушланадиган даромад солиғини ҳисоблаб чиқиш ва ушлаб қолиш тартиби солиқ солинадиган база ва ставкалардан келиб чиққан ҳолда даромад ҳисобланишига қараб йил бошидан ўсиб борувчи якун бўйича ҳар ойда ходимнинг асосий иш жойи бўйича амалга оширилади. Ҳар бир ҳисобот йилининг бошида О'збекистон Республикаси Президентининг «О'збекистон Республикасининг 2013 йилги асосий макроиқтисодий ко'рсаткичлари ва давлат бюджети параметрлари то'г'рисида» қарорига (2013 йил 25 декабр, ПФ-1887 сон) асосан белгиланган ставкалар бо'йича амалга оширилади. Ҳисобланган иш ҳақидан турли ушланмалар қилинади, уларни икки гуруҳга ажратиш мумкин:
Мажбурий ушланмалар буларга даромад солиғи 6,5 фоизлик бюджетдан ташқари пенсия фондига, суд ва бошқа органларнинг ижро ҳужжатлари бўйича ушланмалар (алиментлар, жарималар ва бошқалар), белгиланган аванс суммаси, ортиқча ҳисобланган меҳнат таътили ҳақи, етказилган зарарлар киради. Иш ҳақидан даромад солиғи шкала бўйича ушланади. Бунда иш ҳақи уч қисмга бўлиниб солиққа тортилади.
“Голд Лаваш” МЧЖ нинг амалий материаллари билан танишганимизда ишчи ва хизматчиларнинг ҳисобланган иш ҳақисидан қуйидаги мажбурий ва ихтиёрий ушланмалар амалга оширилган. Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи, пенсия фондига 0.1%лик ушланма. Ҳисоб-китоб шуни ко'рсатдики корхонада иш ҳақидан ушланадиган ушланмаларнинг умумий миқдори 50%дан ошмайди.(7-илова)
Хулоса ва таклифлар
Ҳозирги кунда мамлакатимизда аудит соҳасидаги ўзгаришлар унга қаратилган эътиборлар натижасида корхоналар молиявий ҳолати анча тўғирланмоқда. Шу қаторда бухгалтерия ҳисобининг меҳнат ҳақи соҳасида кўпгина қарама-қаршиликлар ва ечилмаган саволлар мавжуд. Вақт ва замон меҳнат ҳақи ривожланиши учун кучли туртки берадиган меҳнат ҳақи тизимини яратишга ундамоқда. Ҳар бир ходим ҳаттоки иш ҳақининг оз бўлсада кўтарилишига қизиқади. Ташкилотлар эса ҳаражатларни камайишига ҳаракат қилади, бунинг учан корхоналар ўз фаолиятинг молиявий ҳолатини аудит қилиб корхоналарга холис хулоса ва таклифларини билдиришади. Барча мукофотлар, қўшимча тўловлар, тариф ставкалари ва окладларга механик қўшимчалар оддий меъёрга айланиб ўзининг меҳнат ҳақини рағбатлантиришни оширмоқда. Ундан уларнинг меҳнат ҳақи тўловини шу даражада кўтариб келмоқдаки, ҳозир ташкилот ва корхоналарда ишлаётган ҳар бир ходимдан ойлик маошингиз қанча деб сўрасангиз аниқ жавоб бера оладилар. Бу масаладан шуни айтиш мумкинки хўжалик юритувчи субъектлар о'з фаолияти ва қобилиятидан келиб чиққан ҳолда ўзи мустақил меҳнат ҳақи ставкалари ва окладларни белгилаши лозим ва бу белгиланган меҳнат ҳақларини аудитор назоратидан корхона рахбари буйруғи асосида ўтқазиб туриш керак. Ҳозирги белгиланган ставка ва окладлар ҳозирги кунда меҳнатнинг натижасини яхшилаш имконини бермоқда. Шунинг учун ҳам ҳар хил ишловчига баробар иш ҳақи тўланади. Ходимлар ҳозирги кунда кўпроқ ва сифатлироқ ишлашлари, уларнинг меҳнат ҳақи ошишига таъсир этишига ишонадилар. Фақатгина шуни айтиш мумкинки, бозор иқтисодиётининг ўсиши, ишлаб чиқаришнинг ўсиши, янги иш ўринларининг кўпайиши келажакда янги ва яхши умидлар қилишни тақозо қилади. Ҳеч кимга сир эмаски, ҳаёт даражаси, биринчи навбатда, аҳолининг даромадлари миқдори билан белгиланади.
Курс ишини бажариш жараёнида "Голд Лаваш” МЧЖ нинг меҳнат ҳисоби аудити ўрганиб чиқилди. Ушбу мақсадда меҳнат ҳақи ҳисоби билан бирга банк фаолияти бўйича норматив базаси аудити қилиб чиқилди. Тадқиқот объекти фаолияти билан амалий танишув, ҳужжатлаштириш ишлари аудити бўйича кўникмага эга бўлдим. Олинган ҳужжатлар умумлаштирилиб таҳлил қилинди, натижаларни расмийлаштириш ва текширувларни ҳужжатлаштириш усуллари ўрганилди. Меҳнат ҳақини ҳисоблашда аудитор маслаҳатлари олиндива қўлланилиши мумкин бўлган тавсиялар ишлаб чиқилди.
Корхонада қўшимча иш ҳақини ва ходимларга моддий ёрдамлар бериш ва ушланмаларни ташкил қилиш бўйича таклифлар берилди.
Тавсиялар:
1. "Голд Лаваш”МЧЖ раҳбариятига меҳнат ҳақи ҳисобини назорат қилиш борасида ички аудит назоратни кучайтириш, солиқ ва тўловлар бўйича ўзгаришларни йўриқномалар асосида риоя қилинишини янада кучлироқ назорат қилиб боришни тавсия этамиз;
2. Ходимларни жалб этиш ёки ушлаб қолиш фақат меҳнат ҳақи миқдорига боғлиқ эмас. Ходимларни меҳнат қилишга қизиқтириш учун шундай иш ҳақи кўринишлари борки масалан ходимнинг иш жойигача олиб келиб қўйиш, бепул тиббий ёрдам кўрсатиш ва даволаш, ходим малакасини ошириши учун ўқув қўлланмаларнинг берилиши, соғлигини яхшилаш ёки дам олиш учун туристик сафарларни ташкил этиш, автомобилларни сақлаш, бепул овқатланишларни ташкил этиш каби усуллари ходимларга ишнинг сифати ва унумдорлигини оширишга етаклайди.
Хулоса қилиб айганда иш ҳақи ишчи кучи эгасининг ўз меҳнат натижаси учун оладиган ҳақи бўлиб, унинг ялпи даромадининг асосий қисмини ташкил қилади. Ходимнинг меҳнат ҳақи бажарган ишининг мукофотидир. 21-сон БҲМСга мувофиқ ишчи ва хизматчиларнинг ҳисоб-китобларнинг синтетик ҳисоби 6700-“Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисобланишларни ҳисобга олувчи счётлар” номли синтетик счётларда юритилади.
Биз таҳлил қилган корхонада, яъни «Голд Лаваш” МЧЖ да иш ҳақи аудити соҳасидаги ҳисоб китоблар анча яхши йўлга қўйилган. Лекин шу билан бирга бир қатор камчиликлар ҳам мавжуд:
*Стандартда кўрсатилган тамойилларга асосан корхона фаолятидан келиб чиқиб меҳнат ҳақи бўйича тамойилларни ишлаб чиқиш.
Қуйидаги тамойилларни келтириш мумкин:
*меҳнатга ҳақ тўлашнинг корхона эҳтиёжларига тўлиқ жавоб берувчи илғор шакл ва тизимларини қўллаш;
*иш ҳақи миқдорини инфляция суратларига мос равишда мувофиқлаштириш;
*сифатли ситқи дилдан меҳнат қилишни рағбатлантириш.