Файл: Банкмолия хизматлари.doc

ВУЗ: Не указан

Категория: Не указан

Дисциплина: Не указана

Добавлен: 08.11.2023

Просмотров: 82

Скачиваний: 1

ВНИМАНИЕ! Если данный файл нарушает Ваши авторские права, то обязательно сообщите нам.
Бу тамойил юз берган меҳнат ҳақи миллий валутада, яъни сўм ва тийинларда акс эттиришни билдиради.

4. Аниқлилик -Бу тамойил ҳисобда акс эттирилган ҳар бир меҳнат ҳақи суммасининг қатъий ҳужжатли асосга эга бўлишлигини билдиради.

5. Ҳисоблаш -Бу тамойил меҳнат ҳақи юз берган вақтига кўра тан олишни ва шу вақтдан бошлаб уларни бухгалтерия ҳисобида ва ҳисоботда акс эттиришни билдиради.

6. Эҳтиёткорлик (консерватизм)-Бу тамойил корхона ҳисоботларида меҳнат ҳақи кўп (кам) қилиб кўрсатмасликни ифодалайди. Бу тамойилни қўллаш яширин резервларни вужудга келтириш, бирон бир мақсадда меҳнат ҳақи кўпайтириб (камайтириб) кўрсатиш ҳуқуқини бермайди.

7. Таққосламалик -Меҳнат ҳақи ифодаловчи ҳисоботлар фойдали ва мазмунли бўлиши учун у турли ҳисобот даврларидаги ахборотлар билан қиёсланадиган бўлиш керак. Ҳисоботдан фойдаланувчилар ушбу ҳисобот қайси усулларга, тамойилларга мувофиқ тузилганлигини билиши лозим. Агар ўтган даврдаги ҳисобот кўрсаткичлари билан жорий ҳисобот давридаги ҳисобот ўртасида фарқ бўлса ўтган давр ҳисоботини ҳам қайтадан таснифлаш лозим, агар таснифлашнинг (ўзгартиришнинг) иложи бўлмаса ушбу қисмда тушунтиришлар, ёхуд характери очиб берилиши лозим.

8. Нейтраллик -Бу тамойил меҳнат ҳақини ифодаловчи ҳисоботларни биронта шахс манфаатлари учун бошқа биронта шахс зарарлари эвазига мослаштирмасликни билдиради.

9. Ҳисобот даври даромадлари ва харажатларининг мувофиқлиги - Бу тамойил ҳисобот даври меҳнат ҳақи шу даврда реал даромад келтирган қисмини киритишни билдиради.

10. Тушунарлилик - Бу тамойил меҳнат ҳақи ифодаловчи ҳисоботларнинг моддалари ахборот фойдаланувчилари учун тушунарли бўлишлигини билдиради.

11. Якунланганлик - Бу тамойил меҳнат ҳақи тўғрисидаги ҳисоб маълумотларининг бирон-бир ҳисобот даври учун жамланганлигини билдиради.

12. Тезкорлик-Бу тамойил меҳнат ҳақи тўғрисидаги ҳисоб маълумотларини ва ҳисоб сиёсатидаги ўзгаришларни бошқарув органларига керакли муддатларда ва ҳажмда етказиб беришни билдиради. Ахборотнинг муҳимлиги ҳам нисбий тушунча бўлиб, у фақатгина ўз вақтидагина муҳим бўлади, кечиккан ёки муддатидан олдин берилган ахборотнинг роли пасаяди.

13. Оффсеттинг (моддаларнинг ўзаро ҳисобга олиниши) - Бу тамойил даромад ва харажатлар моддалари ўзаро ҳисобга олиниши мумкин эмаслигини билдиради (БҲМС ларда бунга рухсат берилган ёки талаб қилинган ҳолатлар бундан мустасно). Хўжаликларда ходимлар билан меҳнат ҳақи бўйича ҳисоблашувларга қуйидаги синтетик ҳисобварақлар мўлжалланган:


4210 – Меҳнат ҳақи бўйича берилган бўнаклар

6710 – Меҳнат ҳақи бўйича ҳодимлар билан ҳисоблашишлар

6720 – Депонентланган иш ҳақи
Ушбу ҳисобварақлар бўйича аналитик ҳисоб 44 ва 73 шаклларда ҳар бир ходим бўйича олиб борилади. 6710, 6720 ҳисобварақлар балансга нисбатан пассив, 4210 ҳисобварақ актив ҳисобланади.

6710 ҳисобварақнинг кредит томонида ходимларга ҳисобланган асосий ва қўшимча ҳақ, нафақа ва бошқалар ҳисобга олинади, дебет томонида ҳисобланган меҳнат ҳақи ва бошқалардан ушловлар ва уларни тўланиши ҳисобга олинади.

6720 ҳисобварақда ўз вақтида олинмаган иш ҳақини депонентга ўтказилиши (ДТ 6710 КТ 6720) ва уни тўланиши (ДТ 6720 КТ 5010) ҳисобга олинади.

4210 ҳисобварақда меҳнат ҳақи ҳисобига бўнакни берилиши (ДТ 4210 КТ 5010) ва берилган бўнакни меҳнат ҳақидан ушлаб қолиниши (ДТ 6710 КТ 4210) ҳисобга олинади.

Умуман, 6710 ҳисобварақни дебети билан кредити бўйича юқорида келтирилган муомилалардан ташқари қуйидагилар ҳам учрайди:

ДТ 0810-0890 КТ 6710 – капитал қўйилма соҳасида банд бўлганларга меҳнат ҳақи ҳисобланганда.

ДТ 2010, 2310, 2510 КТ 6710 – асосий, ёрдамчи ишлаб чиқариш ва умумий ишлаб чиқариш соҳаларида банд бўлганларга иш ҳақи ҳисобланганда.

ДТ 9410-9430 КТ 6710 – маҳсулот сотишда, бошқарув ва бошқа умумхўжалик аҳамиятига эга бўлгасн ишларда банд бўлганларга иш ҳақи ҳисобланганда.

ДТ 9210 КТ 6710 – асосий воситаларни ҳисобдан чиқариш билан банд бўлганларга иш ҳақи ҳисобланганда.

ДТ 5010 КТ 6710 – ортиқча тўланган сумма кассага қайтарилганда.

ДТ 9430 КТ 6710 – ходимларга бир марталик мукофот ҳисобланганда.

ДТ 9720 КТ 6710 – табиий офатларни (ёнғин, сув тошқини ва бошқалар) бартараф этишда ишлаганларга иш ҳақи ҳисобланганда.

ДТ 6710 КТ 4790 – меҳнат ҳақидан маҳсулот, иш ва хизматлар учун ушлаб қолинганда.

ДТ 6710 КТ 5010 – кассадан иш ҳақи ва бошқалар тўланганда.

ДТ 6710 КТ 4220 – иш ҳақидан ҳисобдор шахслар томонидан қайтарилмаган бўнаклар ушланганда.

ДТ 6710 КТ 4710 – иш ҳақидан кредитга олинган товарлар учун ушланганда.

ДТ 6710 КТ 4730 – иш ҳақидан етказилган моддий зарарлар суммаси ушланганда.

ДТ 6710 КТ 6410 – иш ҳақидан даромад солиғи ушланганда.

ДТ 6710 КТ 6520 – иш ҳақидан пенсия жамғармасига ушланганда.

ДТ 6710 КТ 6990 – иш ҳақидан ижро варақалари бўйича (алимент ва бошқа) ушланганда.


ИИБОБ. “ГОЛД ЛАВАШ ” МЧЖ да меҳнатҳақини аудити
2.1. “Голд Лаваш” МЧЖнинг таснифланиши.
««ГОЛД ЛАВАШ” МЧЖ устави жамият иштирокчиларининг 2013 йил 04 апрелдаги Таъсис шартномаси асосида ишлаб чиқилиган бўлиб унда умумий қоидалар, жамиятнинг фирма номи, асосий мақсади ва фаолият турлари, ҳуқуқлар, мулкий жавобгарлиги, иштирокчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, жамиятнинг устав фонди, устав фондини кўпайтириш, устав фондини камайтириш каби маълумотлар келтирилган.

Ушбу уставнинг янги таҳрирдагиси Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 6-декабрдаги “Масъулияти чекланган ҳамда қўшма масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги қонуни ва Ўзбекистон Республикаси бошқа меъёрий ҳужжатларига мувофиқ ҳолда ҳамда Самарқанд вилоят “Мотрид Агротех Сервис” Агрофирмаси ҳудудидаги марказий ўрмон хўжалиги ҳудида жойлашган бўлиб 2013 йил 04 апрел куни 9886 реестр тартиб билан давлат рўйхатидан ўтган МЧЖ шаклидаги “Голд Лаваш” Масуляти Чекланган Жамияти бўлиб ҳисобланади.

Уставнинг ИВ.Жамиятни ташкил этишдан мақсад ва фаолият турлари бўлимининг 4.1 бандида “Жамият фаолиятинг предмети бўлиб Яроқлилик муддати узоқ бўлган кракер ва Печене, Унли қандолат махсулотларини ишлаб чиқариш” деб ёзилган. Жамият уставининг ВИИ бўлим 7.1 бандида жамиятнинг ташкил этилиши ва фаолият амалга ошириш учун 814 147 500 сўм миқдорда устав фонди шакллантирилган.

Иштирокчиларнинг устав фондидаги улушлари қуйидагича:

-“Садиков Джамшед Муртазаевич” ­­­ - 779 953 305 со'м, яни 95.80 %

-“Садиков Муртаза ХХХ”– 34 194 195 сўм, яъни 4.20%;

Шундан Садиков Джамшед Муртазаевич томонидан – 779 953 305 сўм, яъни 95.80 % бўлиб 6 464 573 300 сўмлик паррандачилик фермаси биноси ва иншоотлари, 130 000 000 сўмлик дизел генератор АCC АЖ170Р, 3 284 430 000 сўм нақд пул кўринишидаги маблағлар ҳисобига шакллантирилган.

“Садиков Муртаза ХХХ”– 6 454 267 600 сўм, яъни 39,52%и эса “Садиков Муртаза ХХХ” томонидан жамиятга киритилган улуш товар кўринишида бўлиб, 2017 йил 9 ноябрдаги шартномага асосан олиб келинган 6 454 267 600 сўмлик ускуналар ҳисобига шаклланган (1-илова).

Корхонага Ўзбекистон Республикаси Самарқанд вилояти Самарқанд туман ҳокимлиги томонидан юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида (Рейстрдаги тартиб рақами 9886 2013 йил 13апрел) ГУВОҲНОМА берилган. (2-илова) Корхонага 2013 йил 13 апрелда
Нон ва нон махсулотларини ишлаб чиқаришни амалга ошириш учун лицензия берилган.(3-илова)Мамлакатимиз ҳудудида айни су даврда қуйидагича иш ҳақи учун ажратмалар қилинган.
2020 йилги давлат бюджети харажатларининг иқтисодий таснифи бўйича иш ҳақи учун 42 трлн. 913,4 млрд. сўм қийматидаги маблағлар ажратилган бўлиб,
2021 йилда 49 трлн. 177,2 млрд сўм маблағлар иш ҳақи учун ажратилган, я'ни ўтган йилга нисбатан 6 трлн. 263,8 млрд сўмга ёки 14,6 фоизга кўпайган.


Ушбу жадвалдан кўриниб турибдики, 2019 йил мобайнида банк, суғурта, лизинг ва воситачилик соҳаларида хизмат олиб борувчи ходимларга юқори иш ҳақи белгиланган бўлиб, 2019 йилнинг 1-чорагида мазкур соҳада фаолият юритувчи ходимларнинг ўртача иш ҳақи 3 млн. 722 минг сўмни ташкил қилган бўлса, 3-чоракка келиб 4 млн. 397 минг сўмни ташкил қилган я'ни йил бошига нисбатан 674,3 минг сўмга ёки 18%га ошган.

Шунингдек, 2022 йил 1-чораги мобайнида ахборот ва алоқа соҳасида фаолият олиб борувчи ходимларнинг ўртача иш ҳақи 3 млн. 414 минг сўмни ташкил қилган бўлса, 3-чоракка келиб 3 млн. 994 минг сўмни ташкил қилган, я'ни 580,6 минг сўмга ёки 17%га ошган.

Умумий олиб қараганда юқоридаги диаграммадан кўриниб турибдики, 2019 йил мобайнида барча соҳаларда ўртача иш ҳақи қийматларининг ошганлигини кўриш мумкин.

Шунингдек, 2020 йил 24 январ куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлиснинг Сенати ва Қонунчилик палатасига Мурожаатномасида Инфлясия даражасини пасайтириш борасидаги чора-тадбирларнинг амалга ошириш мақсадида инфлясион таргетлаш режимига босқичма-босқич ўтиш тўғрисидаги фармон қабул қилинганлигини ҳамда 2020 йилда ҳам иш ҳақларини инфлясия даражасидан кам бўлмаган фоизларда оширилиши ма'лум қилинди.

2.2. “Голд Лаваш” МЧЖ да асосий ва қўшимча иш ҳақи аудити
Ҳар қандай корхона ва ташкилотларда меҳнат ҳақи ҳисобини тўғри ташкил қилиш учун энг аввало шахсий таркиб ҳисобини тўғри юритиш лозим. Ходимларни ишга қабул қилиш, бўшатиш, бошқа ишга ўтказиш, уларга таътил берилгани тунда иш вақтидан ташқари вақтда, байрам кунларида ишлаганлиги тўғрисида ишончли маълумот бўлгандагина корхона ходимлар билан ўз вақтида ҳисоб китоб қилиши мумкин.

“Голд Лаваш” МЧЖ да 2022-йилда 33 та ишчи ходимлар мавжуд бўлиб, шундан 4 таси бошқарув ходими, қолган 29 таси асосий ишлаб чиқариш ходимлари ҳисобланади.


“Голд Лаваш” МЧЖ да соҳавий белгиланган меъёр бўйича штат жадвали (6-илова)

6-иловада кўриниб турибдики корхонада ишчилар сони Жамиятнинг меҳнат жамоаси иштирокчилар ва ишга қабул қилингалар ҳисобланади. Жамиятда ишчиларнинг ойлиги томонидан белгиланган энг кам маошнинг миқдоридан кам бўлмаслиги керак. Шунингдек жамиятда ишчиларнинг меҳнат куни, ҳафтаси ва меҳнат таътилининг давомийлигига амал қилинади. Жамиятда иш вақти меҳнат стажига киради. Бунда Пенсия фондига жамият томонидан отказиладиган маблаг нафақа олиш ҳуқуқини беради.

Ана шу мақсадда корхона кадрлар бўлими шахсий таркиб ҳисобини ҳамда бошқа хизматлар билан биргаликда иш вақтидан фойдаланиш ҳисобини олиб боради. Шахсий таркибни ҳисобга олиш учун қуйидаги ҳужжатлардан фойдаланилади:

- Ишга қабул қилиш тўғрсида буйруқ.

- Шаҳсий варақа.

- Бошқа ишга ўтказиш тўғрисида буйруқ.

- Таътил бериш ҳақида қайт.

- Меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақида буйруқ.

Ҳар бир ходимга табел рақами бириктирилади ва у меҳнат, иш ҳақи бўйич расмийлаштираладиган барча ҳужжатларда кўрсатилиб борилади. Ҳисобот даври бошланишидан аввал ўтган ойдаги табелдан ходимнинг исм шарифи кўчириб ёзилади ва ишга чиқиш, иш вақтининг сарфланиши шартли белгилар ёрдамида ҳисобга олиб борилади. Ишга чиқиш ва иш вақтидан фойдаланиш ҳисоби табелда 2 хил усулда амалга оширилади. 1-усулда барча ишга чиққан, кечиккан ва ишга чиқмаган ходимлар тўлиқ рўйхат қилиб борилади. 2- усулда эса табелда фақат кечикканлар ишга чиқмаганлар яни маълум меъёрдан четга чиққан ходимлар рўйхат қилиб борилади. Ҳар бир ишлаган ходимнинг ишлаган вақти табелда ҳисобот ойининг биринчи ярмига ва ой охирига яни 2 марта ҳисоблаб чиқилади. Табел цех бошлиғи томонидан имзоланади ва бухгалтерга иш ҳақи ҳисоблаш учун топширилади.

Корхонада ишловчи ходимлар иккита гуруҳга бўлинади: Асосий ходимлар ва асосий бўлмаган ходимлар

Асосий ходимлар- корхонанинг штат жадвалида белгиланган лавозимларни эгаллаб турган ходимлар тушунилади

Асосий бўлмаган ходимлар деганда индивидуал меҳнат шартномага кўра алоҳида ишларни бажариш учун вақтинчалик ишга олинган ходимлар тушунилади.

Асосий ва қўшимча иш ҳақларини ҳисоблашга қуйидаги ҳужжатлар асос бўлади:

Ишбай ишловчилар учун – бажарилган ишларнинг ҳажмини тасдиқловчи ҳужжатлар (нарядлар, маълумотномалар, ҳисоботлар, далолатномалар ва бошқалар), бир бирлик иш учун белгиланган иш ҳақи меъёри, ишга чиқиш ҳисоби табели (ишни коллектив тарзда бажарувчилар учун).