ВУЗ: Не указан
Категория: Не указан
Дисциплина: Не указана
Добавлен: 08.11.2023
Просмотров: 86
Скачиваний: 1
ВНИМАНИЕ! Если данный файл нарушает Ваши авторские права, то обязательно сообщите нам.
Таъриф ставкаси – бу бир бирлик иш вақти учун тоʼланадиган меҳнат ҳақининг пул шаклидаги меʼёрий миқдори.
Меҳнатга ҳақ тоʼлаш учун бир бирлик иш вақти боʼлиб соат, кун, ой ҳисобланади. Мос равишда, тариф ставкаси соатбай, кунлик ва ойлик тариф ставкаларига боʼлинади. Соатбай тариф ставкасида меҳнат ҳақи миқдори меʼёри 1 соатлик меҳнат учун, кунлик тариф ставкасида меҳнат ҳақи миқдори меʼёри 1 кунлик меҳнат учун, ойлик тариф ставкасида меҳнат ҳақи миқдори меʼёри 1 ойлик меҳнат учун белгиланади.
Тариф ставкаси миқдори бажариладиган ишнинг мураккаблиги ва профессионал билимларни талаб қилишига богʼлиқ. Айнан ишнинг мураккаблиги ва профессионал билимни талаб этиши ишларни бажарувчи ишчи ва хизматчиларга уларнинг касби ва лавозимларига қараб турли меҳнатга ҳақ тоʼлаш разрядлари, шунингдек ҳар бир разрядга тегишли тариф коеффитсиентлари белгиланади. Меҳнатга ҳақ тоʼлашда қоʼлланиладиган меҳнатга ҳақ тоʼлаш разрядлари ва тариф коеффитсиентларини оʼзида мужассамлаштирувчи шкала тариф сеткаси деб аталади.
Республикамизда 2000 йилдан буён бюджетдан маблагʼ олувчи корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар ходимлари меҳнатига ҳақ тоʼлашнинг ягона тариф сеткаси (ЯТС) жорий этилган. Ушбу ЯТС оʼз ичига 22 та разрядни (0-разряддан 22-разрядгача) олади. бунда 0 разряд негизига энг кам иш ҳақи (ЭКИҲ) миқдори асос қилиб олинган ва унга 1,0 миқдордаги тариф коеффитсиенти белгиланган. 1- разряддан, то 22-разрядга тегишли миқдордаги тариф коеффитсиентлари белгиланган.
Оʼзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 сентябрдаги “Меҳнатга ҳақ тоʼлашнинг ягона тариф сеткасини янада такомиллаштириш тоʼгʼрисида»ги 775-сон қарорига мувофиқ тасдиқланган ҳамда ҳозирги кунда ҳам амалда боʼлган ЯТС қуйида келтирилган.
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф СЕТКАСИ(2-жадвал)
(Ўзбекистон Республикаси 11.02.2012 йилдаги 6-сон қарорига мувофиқ 1-сатр ўз аҳамиятини йўқотган)
Меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари | Тариф коеффисентлари |
1 | 1,000 |
2 | 1,053 |
3 | 1,106 |
4 | 1,158 |
5 | 1,269 |
6 | 1,384 |
7 | 1,505 |
8 | 1,630 |
9 | 1,755 |
10 | 1,883 |
11 | 2,014 |
12 | 2,148 |
13 | 2,284 |
14 | 2,421 |
15 | 2,561 |
16 | 2,704 |
17 | 2,847 |
18 | 2,993 |
19 | 3,141 |
20 | 3,292 |
21 | 3,444 |
22 | 3,597 |
2-жадвал
Ходимлар меҳнатига ҳақ тоʼлашнинг иккита бир-биридан фарқ қилувчи шакллари мавжуд.
6-чизма
Вақтбай иш ҳақи шакли – бу меҳнатга ҳақ тоʼлашнинг тариф тизимига биноан белгиланган лавозим маоши ҳамда ходимнинг ҳақиқатда ишлаган иш вақтига асосланган шаклидир. Ушбу шакл асосан доимий асосда ишловчи бошқарув ходимлари ҳамда бошқа лавозимларда қатʼий маошга эга боʼлган ходимларга меҳнат ҳақини ҳисоблашда қоʼлланилади. Шунингдек, ушбу шаклдан мавсумий асосда ҳамда оʼриндошлик асосида қатʼий белгиланган маошлар асосида ишловчи ходимларга иш ҳақи ҳисоблашда ҳам фойдаланилади.
Вақтбай иш ҳақи шакли, оʼз навбатида, оддий вақтбай ва вақтбай мукофатли турларга боʼлинади.
Ишбай иш ҳақи шакли – бу меҳнатга ҳақ тоʼлашнинг ҳақиқатда бажарилган иш ҳажми ҳамда бир бирлик иш учун белгиланган тариф ставкасига (растсенкасига) асосланган шаклидир. Ушбу шакл меҳнат ҳақи бажарилган иш ҳажмига ва тариф ставкасига(растсенкасига) богʼлиқ боʼлган ишчилар ва бошқа мутахассисларга меҳнат ҳақини ҳисоблашда қоʼлланилади.
Ишбай иш ҳақи шакли, оʼз навбатида, қуйидаги турларга боʼлинади:
1. бевосита ишбай;
2. ишбай мукофатли;
3. ишбай прогрессив.
Бевосита ишбай шакл - бу ишчиларга бевосита улар томонидан ҳақиқатда бажарилган иш учун унинг ҳажмига ва бир бирлик иш учун белгиланган тариф ставкаси (растсенкаси)га асосан иш ҳақини ҳисоблаш шакли. Ушбу шаклнинг хусусияти шундаки, унда ишчи қанчалик вақт бирлигида коʼп иш бажарса, яʼни меҳнат унумдорлиги юқори боʼлса, у шунчалик коʼп иш ҳақи олади. Ушбу шаклнинг асосий камчилиги шундаки, унда бир бирлик иш учун белгиланган тариф ставкаси (растсенкаси)нинг бир хиллиги ишчини меҳнат унумдорлиги учун қоʼшимча рагʼбатлантирмайди.
Ишбай мукофатли шакл - бу ишчиларга бевосита улар томонидан ҳақиқатда бажарилган иш ҳажми ва бир бирлик иш учун белгиланган тариф ставкаси (растсенкаси)га ҳамда режа коʼрсаткичларни муддатидан олдин ва сифатли бажарганлиги ва ошириб бажарганлиги учун рагʼбатлантириш тартиблари тоʼгʼрисидаги ички Низомга мувофиқ қоʼшимча мукофат беришга асосланган меҳнат ҳақини ҳисоблаш шакли. Ушбу шаклнинг хусусияти шундаки, унда ишчи вақт бирлигида қанчалик коʼп иш бажарса, яʼни коʼпроқ меҳнат унумдорлигига эришса, белгиланган режа-топшириқни муддатида ва сифатли бажарса, шунингдек оʼрнатилган режа-топшириқни ошириб бажарса, у шунчалик коʼп иш ҳақи олади. Демак, ишбай мукофатли шакл бевосита ишбай шаклдан фарқли оʼлароқ ишчиларни келгусида янада меҳнат унумини ва сифатини яхшилашга ундайди ҳамда бунинг эвазига коʼпроқ иш ҳақини олишга имкон беради. Ушбу шакл ҳам айрим камчиликлардан холи эмас. Чунончи, ушбу шакл оʼрнатилган меʼёрлар ёки режа-топшириқлар қанчалик даражада ортигʼи билан бажарилишига қарамасдан бир хил миқдорда рагʼбатлантирилиши сабабли ишчиларга келгусида меҳнат унумдорлигини янада оширишга тоʼлиқ имкон бермайди.
Ишбай прогрессив шакл – бу иш ҳақини ҳақиқатда бажарилган иш ҳажмини меʼёрий ва меʼёрдан ортиқ қисмларга ажратган ҳолда ҳамда меʼёрдаги иш ҳажми учун иш ҳақини бевосита ишбай растсенкага, меʼёрдан ортиқ иш ҳажми учун эса иш ҳақини бевосита ишбай растсенкадан каттароқ боʼлган табақалаштирилган растсенкаларда ҳисоблашга асосланган шакл. Демак, ушбу шаклда ишчи ишнинг белгиланган меʼёрини бажарганлиги учун иш ҳақини белгиланган ишбай рестсенкада, унинг меʼёрдан ортиқ айрим қисми учун каттароқ растсенкада, бошқа қисми учун эса янада каттароқ растсенкада олади. Бу шаклни қоʼллаш ишчиларни оʼз меҳати учун коʼпроқ рагʼбатлантирилишига имкон беради.
Иқтисодиётнинг турли тармоқларида меҳнатга ҳақ тоʼлашнинг бошқа оʼзига хос шакллари ҳам қоʼлланилади. Буларга билвосита ишбай иш ҳақи ва аккорд иш ҳақи шакллари мисол боʼлади. Билвосита ишбай иш ҳақи шакли, одатда, ишлаб чиқариш корхоналарида ёрдамчи ишлаб чиқариш ходимларига иш ҳақини ҳисоблашда, аккорд иш ҳақи шакли эса ишлаб чиқариш корхоналари ва қурилиш ташкилотларида ишчиларга ва қурувчиларга иш ҳақини ҳисоблашда кенг қоʼлланилади.
Билвосита ишбай иш ҳақи шаклида ёрдамчи ишлаб чиқариш ходимларига иш ҳақини ҳисоблашда асосий ишлаб чиқариш ходимларига ҳисобланган иш ҳақи суммаси ва бу суммага нисбатан белгиланган фоиз миқдори асос қилиб олинади.
Аккорд иш ҳақи шаклида иш ҳақи аккорд-топшириқнинг бажарилганлиги учун яхлит бригада учун ҳисобланади, кейин эса жами ҳисобланган иш ҳақи бригада аʼзолари оʼртасида уларнинг меҳнатда иштирок этиш коеффитсиенти асосида тақсимланади. Аккорд иш ҳақи шаклида аккорд-топшириқни муддатидан олдин ва сифатли бажарилганлиги учун мукофат ва қоʼшимчалар белгиланган тартибда ҳисобланади.
1.2 Меҳнат ҳақини ҳисоблаш бўйича бухгалтерия ҳисобининг мақсади ва вазифалари
Меҳнат ҳақи ҳисобининг мақсади хўжалик юритувчи субектларнинг молиявий хўжалик фаолияти давомида юз берган меҳнат ҳақини амалдаги қонунчилик талабларидан келиб чиққан ҳолда тўғри ва ўз вақтида ҳисобга олиш, ҳамда ахборот фойдаланувчиларига ўз вақтида, тўлиқ ҳамда аниқ ахборот етказиб беришдир.
Ушбу мақсаддан келиб чиққан ҳолда меҳнат ҳақи бўйича бухгалтерия ҳисобининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
-меҳнат ҳақи ҳисобининг моҳиятини очиб берувчи мезонларига мос равишда ҳисобга олиш;
-меҳнат ҳақи ҳисобининг тўғри туркумлаш ва гуруҳларга ажратиш;
-меҳнат ҳақининг ҳаракати тўғрисида тўлиқ ва ишончли ахборотларни шакллантириш;
-меҳнат ҳақининг тўғри, ўз вақтида ва тегишли бошланғич ҳужжатлар билан расмийлаштириш;
-меҳнат ҳақи бўйича ҳисоб маълумотларининг тўлиқ уйғунлигини таъминлаш;
-меҳнат ҳақининг тўғри ва ўз вақтида ҳисоблаш;
-меҳнат ҳақи ишлаб чиқаришга тўғри келадиган харажатларни тўғри ва ўз вақтида ҳисобга олиш ва сотиш таннархига тўғри киритилишини таъминлаш;
-иш вақтидан унумли фойдаланишни назорат қилиш;
-меҳнат ҳақининг ҳисоблаш тамойилига мувофиқ улар юз берган вақтдан бошлаб тан олиш ва тегишли счётларда акс эттириш;
- меҳнат ҳақи ҳисобининг ҳисоботда тўғри акс эттириш ва бошқалар.
-иш вақтининг тўғри сарфланиши устидан назорат олиб бориш.
-сарфланган меҳнатнинг ишлаб чиқарилган маҳсулот таннархида тегишли ҳужжатларда ўз вақтида ва тўғри акс эттириш.
-ҳисобланган иш ҳақини калкулятсия обектлари ўртасида тўғри тақсимлаш.
-иш ҳақи ва меҳнатга ҳақ тўлашнинг илғор усулларини амалда қўллаш.
-меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг тўғри сарфланиши устидан назорат олиб бориш.
Шунингдек, бухгалтерия ҳисоби корхона хўжалик фаолияти давомида меҳнат ҳақи ҳисобининг амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига риоя қилиши устидан назорат ўрнатиш, иш ҳақига оид салбий ҳолатларнинг олдини олиш ва унинг молиявий барқарорлигини таъминлайдиган ички хўжалик имкониятларини топишни таъминлаши зарур.
Айрим адабиётларда фаннинг вазифаси билан функсияси бир хил тушунча деб қаралса, айрим адабиётларда эса вазифа билан функсияни турли хил тушунча деб қаралади. Бизнинг фикримизча ҳам иккинчи мулоҳаза тўғри. Чунки вазифани бажариш вақтинчалик ҳарактерга эга бўлади. Биттасини бажаргандан кейин иккинчисига ўтади. Функсия эса доимий такрорланиб турадиган вазифадир.
Шундан келиб чиқиб, меҳнат ҳақи ҳисоби бўйича бухгалтерия ҳисобининг вазифалари ва функсиялари ҳам фарқ қилади, яъни бухгалтерия ҳисобининг меҳнат ҳақи ҳисоби бўйича вазифалари юқоридагилар бўлса, функсиялари қуйидагилар ҳисобланади7-чизма)
Меҳнат ҳақи ҳисоби бўйича бухгалтерия ҳисобининг функсиялари:
1.Ахборот функсияси
2.Узвий алоқа функсияси
3.Назорат функсияси
4.Таҳлилий функсияси
7-чизма
Ўзбекистон Республикасининг “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги қонуни ва бухгалтерия ҳисоби миллий стандарт(БҲМС)ларига мувофиқ меҳнат ҳақи ҳисобини юритишнинг қуйидаги тамойилларини келтириш мумкин
1.Икки ёқлама ёзув усули - ҳисоб юритиш Бу тамойилнинг маъноси шундан иборатки юз берган операциянинг суммасини бир вақтнинг ўзида икки счётда, яъни бир счётнинг дебетида ва иккинчисининг кредитида акс эттирилишини билдиради.
2.Узлюксизлик - Бу тамойил корхонанинг доимо ҳаракатдаги субект, яъни ўз фаолиятини келгусида давом эттирувчи ва ривожлантирувчи субект сифатида қарайди. Шунга кўра, меҳнат ҳақи ҳам узлюксиз ҳисобга олиб борилади.
3. Пулда ифодалаш-