ВУЗ: Не указан
Категория: Не указан
Дисциплина: Не указана
Добавлен: 05.12.2023
Просмотров: 410
Скачиваний: 1
ВНИМАНИЕ! Если данный файл нарушает Ваши авторские права, то обязательно сообщите нам.
Учратиш мумкин. Плероцеркоидларни 2-4 ёшда балиқларда учратиш мумкин. Инвазиянинг экстенсивлиги 40-60%, ИИ -3-7 экз. Ташкил қилиши мумкин. Касаллик асосан баҳор-ёз ойларида кузатилади.
Патогенези. Плероцеркоидлар ривожланиши, ўсиши оқибатида қорин бўшлиғидаги органлар атрофияга учрайди, уларнинг нормал функцияси издан чиқади. Тухумдан атрофияга учраши оқибатида балиқлар пуштсиз бўлиб қолади. Қўзғатувчи ҳаддан ташқари кўп бўлса, қорин бўшлиғи шишади, қорин девори ёрилиб, балиқлар нобуд бўлиши мумкин.
Клиник белгилари. Касалликнинг клиник белгилари инвазиянинг интенсивлигига боғлиқ. Балиқлар кучли инвазияланганларида уларнинг сузиш механизмлари издан чиқади, камроқ сув бўлган жойларда, соҳилларда тўпланиб қолишади. Кўпроқ сувнинг юзасига ён боши билан ёки орқаси билан сузиб юради. Ушлаши жуда осон. Сувнинг кучли тўлқинларига дош беролмайди, ўсимлик, камишлар ўсган жойларга келиб қолади. Балиқлар ариқланади, қорин шишади, баъзан эса қорин девори ёрилиши оқибатида нобуд бўлади.
Диагноз паразитологик ёриб кўриб, қўзғатувчиларни топиш асосида қўйилади.
Даволаш, олдини олиш ва қарши курашиш. Даволаш усуллари ишлаб чиқилмаган. Касалликни олдини олишда балиқхўр паррандаларни қўрқитиш, уяларини йўқотиш, йиғилиб қолганн касал балиқларни овлаб йўқотиш, ҳамда носоғлом хўжаликларда судак, щука тури каби балиқ турларини урчитиш мақсадга мувофик. Чунки бу балиқлар лигулёзга чалинмайди.
2. Дифиллоботриоз - антропозооноз, табиий ўчоқли инвазион касаллик бўлиб, уни Дипҳйллоботҳриум авлодига мансуб тасмали сестодаларнинг одам ва гўштхўр ҳайвонларнинг ингичка бўлим ичакларида паразитлик қилиши туфайли қўзғатилади. Касалликка ит, мушук, тулки ва бошқа муйнали ҳайвонлар мойил.
Қўзғатувчиси.Дипҳйллоботҳриум латум бошқа турларига нисбатан кўпроқ учрайди, унинг узунлиги 10 м гача, муйинали ҳайвонлар организмига эса 1,5 м узунликкача бўлади. Паразитнинг сколексида иккита чуқур ботрияси бор, буғинлари қисқа , лекин энли, 700-800 тагача уруғдони бор, тухумдони худди капалак қанотларига ўхшаш шаклда, ҳар бир буғинда 3-та жинсий тешик тананинг вентрал юзасининг ўрталарида жойлашган: эркаклик, вагина (қин) ва бачадон тешиги.
Биологияси. Паразит биогелминт. Асосий хўжайинлари одам ва гўштхўр ҳайвонлар, оралиқ хужайини қисқичбақалар ва диаптомуслар, қўшимча хўжайини чучук сув балиқлари (оқун, эрш, налим, форел). Паразит тухумлари тезак билан сувга тушгач
, сувнинг ҳароратига боғлиқ ҳолда 3-5 ҳафта ичида унинг ичида личинка-коратсидий ҳосил бўлади. Унинг 6-та хитинли илмоқчалари ҳамда тиканчалар билан қопланган бўлади. Келгусида коратсийдиларни оралиқ хўжайинлари алиментар равишда исътемол қилганларида уларнинг ичакларида коратсидий ўзининг тиканли қобиғини ташлаб 2-3 ҳафтадан сўнг ўсиб-ривожланиб иккинчи босқичдаги личинка-протсеркоидга айланади. Ана шундай протсеркоид бор бўлган қисқичбақаларни балиқлар исътемол қилганларида, уларнинг организмида қисқичбақалар ҳазм бўлади, унинг ичидан чиққан протсеркоид, ичакнинг деворлари орқали қорин бўшлиғга, мускулларга, тери ости клетчаткасига этиб бориб, ўсади, ривожланади ва инвазион личинка-плеротсеркоидга айланади.
Танасида плеротсеркоид бор бўлган балиқларни яхши пиширилмаган ҳолда одамлар исътемол қилсалар, ёки хом ҳолатда гўштхўр ҳайвонлар исътемол қилишса касалликка чалинадилар. Препатент ривожланиш даври бир ойни ташкил қилади.
Эпизоотологик маълумотлар. Зарарланган балиқларни ҳам ёзда ва ҳам қишда учратиш мумкин. Касаллик кўпроқ Балтиқ бўйи республикаларда, Санкт-Петербургда, Архангелск, Тюмен областларда, Орол денгизида учрайди. Инвазиянинг экстенсивлиги80-90%, ИИ-юздан ортиқ плеротсеркоид ҳар бир балиқ хисобига. Балиқлар асосан йилнинг баҳор-ёз ойларида зарарланадиар. Одам ёки гўштхўр ҳайвонлар йилнинг барча фаслларида зарарланишлари мумкин, агарда инвазияланган балиқларни исътемол қилсалар.
Патогенези. Қўзғатувчининг жинсий вояга этган шакли одам ва гўштхўр ҳайвонларнинг организмига механиқ, токсик таъсир этиб, иккиламчи инфекцияларнинг ривожланиши учун қулай шароит яратади. Балиқлар организмида эса Плероцеркоидлар қўйидагича таъсир этади. Орган ва мускул тўқималарида ўзгариш кузатилади, мускулларнинг эластиклиги йўқолади, структураси ўзгаради, мускул боғламлари ўртасида бириктирувчи тўқима ҳосил бўлади.
Клиник белгилари. Касал ҳайвонлар ҳолсизланган, ўсиш-ривожланишдан орқада қолади, кўсиш ва иштаҳаси бузилган (кераксиз нарсаларни исътемол қилади).
Цестодалар одам организмида 25 йилгача паразитлик қилиши мумкин, бироқ бу муддат тулки организмида бир неча ойни ташкил қилади. Ўзидан ишлаб чиқарилаётган заҳарлар МНС-да таъсир қилиши оқибатида жахллари тезда чиқади, қоринда оғрик сезилади, акт дефекатсия бузилади, ич ўтиш, Витамин B 12 миқдори камаяди.
Диагноз. Жинсий вояга этган паразитларни бор-йўқлигини аниқлашда гелминтокопрологик текширув ўтказилади. Балиқларни эса гелминтологик текширув асосида Плероцеркоидларни топиб қўйилади. Бунингг учун компрессорум усули ишлатилади. Мускул бўлагидан,
ички органлардан намуна олиниб, компрессорум ойнаси орасига қўйиб яхшилаб эзамиз ва микроскопда текширамиз. Бунда Плероцеркоидларни топишимиз мумкин.
Даволаш, олдини олиш ва қарши курашиш. Одам ва ҳайвонларда гелминтсизлантириш усули қўлланилади. Балиқларда даволаш усули ишлаб чиқилмаган. Дифиллоботриоз бўйича носоғлом хўжаликлардан овланган балиқларни хом ёки яхши пиширилмасдан туриб ҳайвонларга эдирмаслик. Қишда балиқларни исътемолга чикаришдан олдин уларни музлатиш. Хом балиқларни 14 кун давомида тузланиш.
3.Диграммоз – бу балиқларнинг инвазион касаллиги бқлиб, уни лигулидае оиласи, Диграмма авлодига мансуб Диграмма интеррупта тасмали сестодаларнинг қорин бўшлиғида паразитлиб қилиши оқибатида қўзғатилиб, ички органлар функциясини бузилиши билан характерланади.
Қўзғатувчиси ўзининг морфологик тузилиши жиҳатдан худди Лигула интециналисга ўхшаш, лекин стробиласининг вентрал юзасида иккита жўяги (чуқурчаси) (жинсий комплектларнинг тешиги очилган жой) мавжуд. Жинсий вояга этган паразитларнинг танаси сохта бўғинларга бўлинган бўлиб, 25-40 тагача бўлиши мумкин. Паразитнинг тана узунлиги 10-120 см, эни эса0,7-1,6 см га тенг.
Қўзғатувчининг биологик ривожланиши худди лигулаларга ўхшаш бўлиб, оралиқ хўжайинлар – сиклоплар ва диаптомуслар иштирокида кечади. Жинсий вояга этган паразит балиқхўр паррандаларнинг ичагида ривожланади. Личинкаси – протсеркоидлар – сиклопларда ривожланади, Плероцеркоидлар эса леш, карас, голян, яз,ола пешонадўнг ва оқ амур балиқларнинг қорин бўшлиғида паразитлик қилади.
Диагноз патогенези, патологоанатоомик ўзгаришлари худди лигулёз касалликнинг клиник белгаларига қараб ва инвазияланган балиқларни паразитологик ёриб кўриб, диграммаларни топиш асосида қўйилади.
Касалликка қарши курашиш ва олдини олиш чора-тадбирлари ҳам худди лигулёз касаллигига ўхшашдир.
Мавзу 3.2. Балиқларнинг описторхоз, диоктофимоз касалликлари.
Режа:
1. Описторхоз касаллиги.
2. Диоктофимоз касаллиги.
Таянч иборалари: Инвазия, инвазион, паразит, биологияси, препатент, патент, механик, токсик, иккиламчи инфекция, хивчинли, кўз шишаси, шох пардаси, энзоотия, ош тузи эритмаси, формалдегид эритмаси.
Асосий адабиётлар:
1. Осетров В.С. (под редаксией) «Болезни рыб». Справочник, Москва ВО Агропромиздат, 1989.
2. Шишков В.П. «Ветеринарный энциклопедический словар», Москва, Издателство «Советская энсиклопедия», 1981.
3. Ҳақбердиев П.С. ва бошкалар/ «Баликчилик ва балик касалликлари», Самарканд, 2008.
4. Ҳақбердиев П.С., Қурбонов Ф.И., Қаршиева В.Ш. «Балиқ ва асалари касалликлари» Ўқув қулланма/ Тошкент, 2016 й.
Қўшимча адабиётлар:
-
Каримов И.А. «Юксак маънавият энгилмас куч».Маънавият Т, 2008. -
Мирзиёев Ш.М. Эркин ва фаровон демократик Ўзбекистон давлатини биргаликда барпо этамиз. Тошкент, “Ўзбекистон” НМИУ, 2017. – 29 б. -
Мирзиёев Ш.М. Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови. Тошкент, “Ўзбекистон” НМИУ, 2017. – 47 б. -
Мирзиёев Ш.М. Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз. Тошкент, “Ўзбекистон” НМИУ, 2017. – 485 б. -
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сонли Фармони. Тошкент, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 6-сон, 70-модда. -
Ҳақбердиев П.С., Турсунқулов А.Р. «Балиқларнинг юқумли ва юқумсиз касалликлари».Ўқув қўлланма., Самарқанд, 2010. -
Ҳақбердиев П.С., Тайлоқов Т.И. «Балиқларнинг паразитар касалликлари». Ўқув қўлланма., Самарқанд, 2009 йил. -
Ҳақбердиев П.С., Қаршиева В.Ш. «Балиқларнинг заҳарланиши».Ўқув қўлланма., Самарқанд, 2009.
Интернет маълумотлари.
www.ziyonet.uz
Email:zooveterinariya@ mail.ru
Email:veterinariya@ astavis.ru/
www.sea@mail.net21.ru
www.veterinary@actavis.ru
www.fvat@academy.uzsci.net
www.dbugs.net/page/6
www.book.tr200.net/v.php?id=1329599
1.Описторхоз – бу ит ва бошқа гўштхўр ҳайвонлар ҳамда одамларнинг табиий-ўчоқли инвазион касаллиги бўлиб, уни Описторчис фелилеус (оиласи Описторчидае)ни ҳайвонларнинг жигар ўт йўлларида, ўт пуфагида, баъзан эса ошқозон ости безининг йўлларида паразитлик қилиши туфайли қўзғатилади.
Қўзғатувчиси. Трематоданинг тана узунлиги 8-13 мм, эни 1-1,5 мм. Бош томони бироз торайган, орқа қисми эса кенгайган. Олдинги томонида оғиз сўрғичи, томоқ, ундан эса қизилўнгач ва қизилўнгач бифуркатсияланиб ичак найларини ҳосил қилади. Қорин сўрғичи тананинг тўртдан биринчи бўлагининг охирида жойлашган. Уруғдонлари икки бўлмали бўлиб, тананинг охирги қисмида жойлашган, унинг устига тухумдон ва уруғ чиқарувчи йўл, тананинг ўрта қисми бачадон шохлари билан тўлган. Жинсий тешик қорин сўрғичининг олдида жойлашган.
Биологияси. Паразит биогелминт. Оралиқ хўжайинлари Битҳйниа леачи авлодига мансуб чучук сув моллюскалари, қўшимча хўжайинлари эса кўпчилик карп турдаги балиқлар (плотва, лин, яз, карп, лещ, сазан, чебак ва бошқалар).
Тезак билан ташқи муҳитга тушган тухумларнинг ичида паразитнинг мирацидийси шакланган. Ана шундай тухумларни моллюскалар алиментар равишда исътемол қилганларида, уларнинг ичакларида тухумдан мирацидий чиқиб, ичак деворини тешиб қорин бўшлиғига, ундан эса жигарга кириб ўсади, ривожланади жинсиз йўл билан кўпаяди. Дастлаб мирацидий споротсистага айланади, у эса ўз навбатида редийни ҳосил қилади, унда эса Церкарийлар ҳосил бўлади. Миратсийдидан церкарий ҳосил бўлгунча 2 ой муддат керак бўлади. Сўнгра Церкарийлар моллюска танасини тарк этиб сувда эркин сузиб юради, қўшимча хўжайинлари – балиқларни топиб уларнинг териси орқали мускул қатламига бириктирувчи тўқимага кириб систага айланади ва ривожланиб касаллик чакириш қобилиятига эса бўлган личинка –метацеркарийга айланади
Метацеркарийлар асосан бел мускулининг юзаки ва чуқур мускулларида, қобурғалараро мускулларда, жабрада, сузғич аппаратида, ичакнинг деворларида ва икрасида паразитлик қилади.
Асосий хўжайинлари описторхоз билан хом