ВУЗ: Не указан

Категория: Не указан

Дисциплина: Не указана

Добавлен: 05.12.2023

Просмотров: 430

Скачиваний: 1

ВНИМАНИЕ! Если данный файл нарушает Ваши авторские права, то обязательно сообщите нам.
, яхши пиширилмаган метацеркарийлар билан зарарланган балиқларни исътемол қилганларида касалликка чалинадилар. Асосий хўжайинларнинг ингичка бўлим ичагида метацеркарийлар систалардан (капсула) озод бўлиб, ўт йўллари орқали ўт халтасида этиб боради ва 3-4 ҳафтадан сўнг эса жинсий вояга этади. Паразитнинг патент ривожланиш муддати 4-4,5 ойга тенгдир.

Эпизоотологи маълумотлар. Описторхоз асосан ўчоқли, манбали равишда тарқалган. Касаллик Об, Иртыш, Волга, Кама, Днепр, Жанубий Буга, Неман дарёларида, қайсиким бу эрларда қўзғатувчининг оралиқ хўжайини моллюскалари кенг тарқалган, кўпроқ учрайди. Сув ҳавзаларнинг зарарланиш манбаи – бу описторхоз билан касалланган одамлар ва гўштхўр ҳайвонлар. Зарарланиш кўпроқ баҳор-ёз ойларида кузатилади. Одам ва гўштхўр ҳайвонлар хом ва яхши пиширилмаган балиқларни исътемол қилганларида касалликка чалинадилар. ЭИ-75-80%, ИИ-бир неча минг метацеркарийлар бир бошда.

Қўзғатувчининг оралиқ хўжайинлари - сувнинг оқими паст бўлган дарёларда, ўсимликлари кўп бўлган сув ҳавзаларда кўпроқ учрайди.

Патогенез. Описторхуслар ўт йўлларини жароҳатланиши оқибатида ўт суюқлигининг оқиши қийинлашиб, жигарда турғунлик ҳолати вужудга келади. Организмда заҳарланиш кузатилиб, аллергик ҳолат пайдо бўлади. Холитсистит, сирроз ривожланади. Метацеркарийлар кўп микдорда балиқ организмига паразитлик қилиши натижасида капсулага ўралган участкалар ҳосил бўлади, мускул толасининг эластиклиги йўқолади.

Клиник белгилар. Касал ҳайвонлар ҳолсизланган, қалтираб, титраб тана ҳарорати кўтарилади, қорин дамланган (ассит), жигар катталашган, қаттиқ, кўринарли шиллиқ пардалар сарғайган. Қон таркибида ҳам ўзгариш кузатилади. Эозинофилар микдори кўпайган, нейтрофиллар камайган, эритротсит сони камайган. Гемоглобин микдори ҳам камайган.

Диагноз. Одам ва гўштхўр ҳайвонларда гелминтокопрологик текширув ўтказилади. Балиқларда эса гелминтологик текшириш ўтказилади. Мускуллардан намуна олиниб компрессорум ойнаси орасига қўйиб микроскопда текширишади. Метацеркарийларнинг турларини аниқлашда биопроба қўйилади. Мушук боласига зарарланган балиқ гўштидан эдирилади ва 25-30 кун ўтгач тезак гелминтиокопрологик усулда текширилади.

Даволаш, олдини олиш ва қарши курашиш тадбирлари. Гўштхўр ҳайвонларга гексихол 0,2 г/кг, гексихол С -0,15 г/кг бир маротаба, гўшт фаршлари орасига қўйиб берилади. Бунда ҳайвонлар 12 соат давомида оч қолдирилиши шарт. Кучли инвазияланганда эса препарат 0,1 г/кг микдорда 2 кун давомида берилади. Дронсит (празиквантел) 0,1 г/кг, 12 соат оч қолдириб берилади.


Касалликни олдини олиш мақсадида гўштхўр ҳайвонларга ҳамда одамларга хом, яхши қовурилмаган, қайнатилмаган балиқларни бермаслик. Айниқса Об ва Иртыш дарёларидан, Волга ва унинг илмоқдаридан овланган балиқларни гўштхўр ҳайвонлар ратсионига киритмаслик. Моторли балиқ овловчи кемаларга ёпиқ типдаги ҳожатхоналарни бўлиши шарт. Бундан ташқари, аҳолининг гелминтология соҳасидаги билимларини, айниқса балиқчилар, овчилар, балиқчилик заводлардаги ходимлар, морякларни билимларини янада ошириш. Описторхоз бўйича носоғлом хўжаликлардан овланган балиқларни камида икки ҳафта давомида тузлатиш. Бунда мускулдаги тузнинг миқдори 14% га этиши керак, ёки музлатиш. Ҳарорат 21-23 град-да бўлиши керак. Тарғибот-ташвиқот ишларни йўлга қўйиш.

2. Диоктофимоз – бу ит ва бошқа гўштхўр ҳайвонларнинг нематодоз касаллиги бўлиб, уни Диоcтопҳймидае оиласига мансуб Диоcтопҳйме ренале нинг ҳайвонларнинг, сийдик пуфагида, сийдик чиқарувчи каналда, қорин ва кўкрак қафасида, баъзан эса юрагида паразитлик қилиши натижасида қўзғатилади.

Қўзғатувчиси. Д. Ренале катта қизил тусдаги паразит бўлиб, айрим жинсли. Оғиз тешиги 12 та лаблар билан ўралган бўлиб, улар икки қатор халқага ўхшаш шаклда жойлашган. Эркакларнинг узунлиги 14-40 см, думдаги жинсий бурсаси худди қўнғироққа ўхшаш шаклда, спикуласи битта, ингичка 5-6 мм узунлиги. Урғочиларнинг узунлиги 20-100 см, вулва тешиги қизиллўнгачнинг бошланғич қисми тўғрисида очилади. Паразитнинг тухумлари овалсимон, диаметри 0,077-0,083 мм. Эпителиал қобиғида ярим юмалоқ, унчалик чуқур бўлмаган худди киссага ўхшаш майда чуқурчалар мавжуд.

Биологик ривожланиши. Паразит биогелминт. Асосий хўжайинлари ит ва бошқа гўштхўрт ҳайвонлар бўлса, оралиқ хужайинлари олигохетлар (қуртлар), резервуар хўжайини эса балиқлар.

Жинсий вояга этган урғочи диоктофимлар ўзларининг тухумларини ҳайвонларнинг буйрагида, сийдик пуфагида, сийдик чиқарувчи каналида қўйгач, улар сийдик орқали ташқи муҳитга чиқариб ташланади. Сувга тушган тухумларнинг ичида 25-30 кун ичида личинка ҳосил бўлади. Ичида инвазион личинкаси бор бўлган тухумларни оралиқ хужайинлари алиментар равишда исътемол қилишганларида, уларнинг ичакларида тухумдан личинка чиқиб қориндаги қон томир ичига кириб олади, ўсади, ривожланади, 45-60 кун ўтгач биринчи маротаба туллаб П-босқичдаги личинкага, 3,5-4 ой ўтгач эса иккинчи маротаба туллаб Ш-босқичдаги личинкага айланади. Танасида инвазион личинкаси бор бўлган олигохетларни балиқлар исътемол қилишганларида, уларнинг организмида диоктофимлар ўсмайди, ривожланмайди, бироқ ўзининг ҳаётчанлигини сақлаб қолади. Ана шундай инвазияланган балиқларни ит ва бошқа гўштхўр ҳайвонлар исътемол қилганларида касалликка чалинадилар. Ичакнинг деворини тешиб тўғридан-тўғри буйрак томон ҳаракатланиб,

унинг паренхимасини тешиб кириб олади, ўсади, ривожланади ва 9 ойдан сўнг жинсий вояга этади. Патент даври 3-5 йил.

Эпизоотологик маълумотлар. Диоктофимознинг табиий ўчоқлари мавжуд. Бизда диоктофим личинкалари Орол денгизида ва Айдаркўлда учрайди.

Патогенез ва касалликнинг клиник белгилари. Жинсий вояга этган паразитларнинг кўпчилиги буйракда, фақатгина баъзан қорин бўшлиғида жойлашиб паразитлик қилади. Нематодалар буйракка этиб боргач дастлаб ошқозон мускул қатламига кириб у эрда турли катталикдаги гематомаларни ҳосил қилади, сўнгра қорин бўшлиғига тушиб жигарга яқинлашиб қолади. Жигарнинг паренхимасига, сўнгра эса буйракка кириб олади. Натижада унинг деворлари тортилади, юпқалашади, буйрак атрофияга учрайди. Нематодалар баъзан уретрага кириб қолиши мумкин. Буларнинг оқибатида ушбу органларнинг функцияси бузилади, бутун организмга, танага оғриқ пайдо бўлади. Одам ёки ҳайвонларда иштаҳа йўқолади, қусиш кузатилади, ориқланади, лохасланади. Буйрак ичида лойқа қон аралаш суюқлик тўпланади, унинг ҳиди худди сийдик ҳидига ўхшаш. Буйракнинг ички шиллиқ пардаси кўкимтир-оқ ёки сариқ тусга киради. Ўзгарган жоярда оҳак моддаси тўпланади.

Диагноз ҳайвонларни ёриб паразитларни топиш асосида қўйилади. Гўштхўр ҳайвонларнинг ҳамда одамларнинг сийдиги гелминтоовоскопия усулида текшириб, паразит тухумларини топиб қўйилади. Балиқларда эса ичакларда, қорин деворларида (гонад) капсулага ўралган личинкаларни топиш асосида қўйилади.

Даволаш фақат хирургик йўл билан амалга оширилади .

Профилактикаси. Диоктофимоз учун носоғлом сув ҳавзаларни аниқлаш, гўштхўр ҳайвонларга хом, пиширилмаган балиқларни эдирмаслик, диоктофимоз бўйича носоғлом хўжаликларда балиқларни овлаш ва унга ишлов бериш ҳудудларида итларни йўлатмаслик. Муйинали ҳайвонлар ратсионидан хом балиқларни олиб ташлаш. Балиқчилик хўжаликларида ишловчилар орасида тарғибот-ташвиқот ишларни амалга ошириш касалликни олдини олишда катта аҳамиятга эга.
Мавзу 3.3. Балиқларнинг диплостомоз, постодиплостомоз касалликлари.
Режа:

1. Балиқларнинг диплостомоз
касаллиги.

2. Балиқларнинг постодиплостомоз касаллиги.

Таянч иборалари: Инвазия, инвазион, паразит, биологияси, препатент, патент, механик, токсик, иккиламчи инфекция, хивчинли, кўз шишаси, шох пардаси, энзоотия, ош тузи эритмаси, формалдегид эритмаси.

Асосий адабиётлар:

1. Осетров В.С. (под редаксией) «Болезни рыб». Справочник, Москва ВО Агропромиздат, 1989.

2. Шишков В.П. «Ветеринарный энциклопедический словар», Москва, Издателство «Советская энсиклопедия», 1981.

3. Ҳақбердиев П.С. ва бошкалар/ «Баликчилик ва балик касалликлари», Самарканд, 2008.

4. Ҳақбердиев П.С., Қурбонов Ф.И., Қаршиева В.Ш. «Балиқ ва асалари касалликлари» Ўқув қулланма/ Тошкент, 2016 й.
Қўшимча адабиётлар:


  1. Каримов И.А. «Юксак маънавият энгилмас куч».Маънавият Т, 2008.

  2. Мирзиёев Ш.М. Эркин ва фаровон демократик Ўзбекистон давлатини биргаликда барпо этамиз. Тошкент, “Ўзбекистон” НМИУ, 2017. – 29 б.

  3. Мирзиёев Ш.М. Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови. Тошкент, “Ўзбекистон” НМИУ, 2017. – 47 б.

  4. Мирзиёев Ш.М. Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз. Тошкент, “Ўзбекистон” НМИУ, 2017. – 485 б.

  5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сонли Фармони. Тошкент, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 6-сон, 70-модда.

  6. Ҳақбердиев П.С., Турсунқулов А.Р. «Балиқларнинг юқумли ва юқумсиз касалликлари».Ўқув қўлланма., Самарқанд, 2010.

  7. Ҳақбердиев П.С., Тайлоқов Т.И. «Балиқларнинг паразитар касалликлари». Ўқув қўлланма., Самарқанд, 2009 йил.

  8. Ҳақбердиев П.С., Қаршиева В.Ш. «Балиқларнинг заҳарланиши».Ўқув қўлланма., Самарқанд, 2009.


Интернет маълумотлари.

www.ziyonet.uz

Email:zooveterinariya@ mail.ru

Email:veterinariya@ astavis.ru/

www.sea@mail.net21.ru

www.veterinary@actavis.ru

www.fvat@academy.uzsci.net

www.dbugs.net/page/6

www.book.tr200.net/v.php?id=1329599
1. Диплостомоз – бу балиқларнинг кенг тарқалган инвазион, гелминтоз (трематодоз) касаллиги бўлиб, уни Диплостоматиде оиласига мансуб 4-та трематод турларининг личинкалари – метацеркарийларининг (Диплостоматиде Диплостомум спатҳаcлум) балиқларнинг кўзида: кўз шишасида, кўзнинг олмасида, склера ва ретин оралиғида паразитлик қилиши оқибатида қўзғатилиб, касаллик кўз шишасининг хиралашуви, кўриш функциясининг бузилиши билан характерланади. (катаракта ҳам деб юритилади).


Қўзғатувчиси. Д. Спатҳаcеум танаси ясси, овалсимон бўлиб, узунлиги 0,4-0,5 мм, эни 0,2-0,3 мм. Ўртаси худди боғлаб қўйилганга ўхшайди ва олдинги қисми баргсимон кенгайган, орқа қисми эса бироз торайган ва силиндрсимон шаклда. Тананинг олдинги қисмида қулоқсимон ўсимтаси мавжуд, оғиз сўрғичи, унинг остига, тананинг пастроғида тухумдон, бачадон ва уруғдон жойлашган. Танаси тиниқ, тананинг ўртасида қорин сўрғичи, унинг ёнида эса темирли фикcатсияловчи Брандес органи жойлашган. Оғиз тешигидан қисқа қизилўнгач ва у иккига бўлиниб ичак найларини ҳосил қилади, улар тананинг охирги қисмида бир-бири билан бирлашиб кўр ичакни ҳосил қилади.

Биологик ривожланиши. Паразитнинг жинсий вояга этган шакллари балиқхўр паррандаларнинг ичакларида паразитлик қилади (дефинитив хужайин), паразит тухумлари парранда нажаси орқали сувга тушади. Тухумдан личинка чиқади (мирацидий), у киприкчалар билан ўралган бўлиб улар ёрдамида сувда сузиб юради. Мирацидий сувда чучук сув моллюскалари танасига кириб олади ва у эрда партеногенетик (жинссиз) йўл билан кўпаяди. Дастлаб споротсиста, ундан бир қанча редийлар ҳосил бўлади, улардан эса думли Церкарийлар ҳосил бўлади, улар моллюскалар танасини тарк этиб сувда бир оз (бир сўтка) сузиб юргач, оралиқ хужайинлари-балиқларни топиб уларнинг организмига тери

Қатлами орқали, жабра, ҳазм органи орқали ёки тўғридан тўғри кўзнинг шишасига кириб озади ва ривожланади. Церкарийлар думини ташлаб қон томирга кириб олгач, қон оқими билан кўзнинг шишаси, олмачасигача этиб келади. У эрда ўсади, ривожланади ва инвазион личинка-метацеркарийга айланади. Балиқхўр паррандалар зарарланган балиқларни исътемол қилганларида касалликка чалинадилар. Препатент даври 4-5 кун . Балиқлар организмида метацеркарийлар 4-йилгача ўзининг ҳаётчанлигини сақлаб туриши мумкин.

Эпизоотологик маълумотлар. Диплостомоз кенг тарқалган инвазион касалликлардан бири ҳисобланади. Қўзғатувчиларини кўлларда, дарёларда, ҳовузларда, сув омборларида учратиш мумкин. Касалликка карп, лещ, плотва, окун, судак, налим, щука, густера, форел, карас, пеляд, оқ амур, пешонадўнг ва бошқа 100 дан ортиқ балиқ турлари мойил. Касалликка барча ёшдаги балиқлар, бироқ ёшлари анча мойил бўлиб, уларда ўлим даражаси анча юқоридир. Касаллик манбаи – бу метацеркарийлар билан зарарланган балиқлар, Церкарийлари бор моллюскалар. Диплостомознинг тарқалишида асосий рол- балиқхўр паррандалар, қайсиким улар бир сув ҳавзасидан иккинчисига ўтганларида натижалари билан сувни ифлосланишига олиб келадилар. Церкарийлар билан зарарланган моллюскалар сувнинг оқими билан бошқа сув ҳавзаларида сузиб бориб у эрни ҳам зарарланиши мумкин. Касаллик асосан баҳор-ёз ойларида кузатилади. Зарарланиш ёш балиқларни икрасидан чиққач, 5-6-чи кунларида содир бўлади.