ВУЗ: Не указан

Категория: Не указан

Дисциплина: Не указана

Добавлен: 05.12.2023

Просмотров: 412

Скачиваний: 1

ВНИМАНИЕ! Если данный файл нарушает Ваши авторские права, то обязательно сообщите нам.


Клиник белгилар. Личинкалари балиқларнинг кўзининг хрусталида паразитлик қилиниши натижасида унда яллиғланиш жараёни кечиб, унинг хиралашувига, кўзнинг ички камерасида ёруғликни боришини қийинлашувига, оҳак моддасининг йиғилиб қолишига, хиралашув ва унда оқ-сут рангидаги парда ҳосил бўлишига олиб келади. Кўзнинг олдинги камерасида экссудат йиғилиб қолади, унинг босими остида эса кўзнинг шох пардаси қайрилиб пучеглазиенинг келиб чиқишига сабаб бўлади. Зарарланган мугуз парданинг шакли ўзгаради ва оқ пардасининг ёрилиши натижасида ташқарига чиқиб қолади, балиқлар кўр бўлиб қолади, нормал озиқланмайди, ориқланади ва нобуд бўлади ёки паррандалар томонидан исътемол қилинади.

Диплостомоз ўткир ва сурункали оқимда кечади. Касалликнинг ўткир оқими асосан ёш балиқларда кузатилади. Уларда Церкарийларни МНС да кириб қолиши ва ҳаракати натижасида, нерв марказларини ишдан чиқишига олиб келади. Церкарийлар тери қатлами орқали организмга кириб қолиши оқибатида, тери қатламининг жароҳатланиши, айрим жойларининг қорайиб қолиши, қон қўйилиши, умуртқа поғонасининг қийшайишига олиб келади. Балиқларнинг ҳаракатида ўзгариш намоён бўлади, улар тез ва пала-партиш сузади, сув остига шўнғиб кетади, тезда сув юзасига сузиб чиқади, сувдан ўзини отади. Карп личинкаларининг нобуд бўлиши улар организмида 5-7 та Церкарийларни кириши натижасида кузатилади. Агарда Церкарийлар сони 10-12 та бўлса, ўлим 70-85 фоизга этади. Турли турдаги балиқлар Церкарийларнинг организмга киришига турлича реаксия беради. Масалан, форел турдаги балиқларнинг личинкалари учун Церкарийларнинг ўлдирувчи микдори карп турдагиларга нисбатан икки маротаба кўп бўлса, пелядилар учун 3-4 маротаба кўп микдорни ташкил қилади.

Касалликнинг сурункали оқими катта ёшдаги балиқларда намоён бўлади. Яққол кўринувчи клиник белгилар кузатилмайди, бироқ мугуз пардасига ўрнашиб олган Церкарийларнинг таъсири натижасида кўриш қобилияти қисман издан чиқади. Балиқлар яхши озиқлансада, ориқлайди, ўсиш, ривожланишдан орқада қолади, улар кўпроқ сувнинг юзасида сузиб юриши натижасида балиқхўр паррандаларга эм бўлиб қолади.

Патогенези. Метацеркарийлар ўзларининг сўрғичлари билан кўзнинг мугуз пардасини жароҳатлайди ва яллиғланиш жараёнини келтириб чиқаради. Мугуз пардада оҳак моддасини йиғилиб қолиши унинг хиралашувига олиб келади. Кўриш функцияси қисман ёки бутунлай бузилади.

Диагноз. Кўзнинг мугуз пардасининг яллиғланиши, пучеглазие, шох пардасининг хиралашуви бизларга диплостомоз касалликка гумон қилишга асос бўла олади. Якуний диагноз мугуз пардани ажратиб олиб микроскопик текширишдан ўтказилиб қўйилади. Мугуз парда кўзнинг шишасимон танадан ажратиб олиб буюм ойначасига ўтказилади, иккинчи буюм ойнаси билан беркитиб бироз эзамиз (оқ доирача, халқача ҳосил бўлгунча) ва микроскопнинг кичик объективида текширувдан ўтказамиз. Турли турга мансуб метацеркарийни улардаги қулоқсимон ўсимта ва оҳаксимон таначага қараб аниқланади. Метацеркарийлар одатда мугуз парданинг перефериясида жойлашган бўлиб, уларнинг микдори айрим вақтда юздан ортади.



Даволаш, олдини олиш ва қарши курашиш тадбирлари. Диплостомозни даволаш чоралари ишлаб чиқилмаган. Касалликнинг олдини олиш тадбирлари қўзғатувчининг биологик ривожланиш занжирини ўзишга қаратилиши лозим. Бу асосан сув ҳавзаларида моллюскаларни йўқотиш орқали амалга оширилади. Носоғлом сув ҳавзалари балиқларни овлаб бўлгач ёзда қуритилади, қишда эса музлатилади, бунда моллюскаларнинг миқдори кескин камаяди. Ҳавзаларни дезинвазия қилинади, бунингг учун мис сулфати (0,002 г 1 л сувга), хлорли (0,05 г/л) ва сўндирилган оҳак (2-3 г/л), 1%-ли аммиак селитраси, 2%-ли ош тузи эритмаси ва моллюскотсид препарати -5,4 –дихлорсалитсиланилид 1:500000 ва 1:750000 нисбатда ишлатилади. Моллюскаларни йўқотиш учун сув ҳавзаларида қора амур балиқларини кўпайтириш орқали ҳам эришилади. Бу балиқ моллюскаларни исътемол қилиб, биологик занжирни ўзишга ёрдам беради. Балиқхўр паррандаларнинг уяларини йўқотиш, уларни қўрқитиш ҳамя яхши самара беради.

2. Постодиплостомоз – бу ҳам кенг тарқалган гелминтоз касаллик бўлиб, терининг, мускул қатламининг зарарланиши ва умуртқа поғонасининг қийшайиб қолиши билан характерланади. Касаллик ҳам табиий сув ҳавзаларида ва ҳам балиқларнинг икрасини қўйиб балиқ кўпайтирувчи хўжаликларда учрайди. Зарарланган балиқларнинг танасида қора доғлар (турли хажмдаги) ҳосил бўлади. Шунинг учун ҳам касалликнинг дастлабки номи «қора-доғли» касаллик деб юритилган. Бу қора доғлар гелминт личинкаларининг жойлашган жойида қора пигментларнинг йиғилиб қолиши оқибатида пайдо бўлади.

Қўзғатувчиси. Постодиплостомознинг қўзғатувчиси бу Диплостомотидае оиласига мансуб Постодиплостомум cутиcола. Метацеркарийлари ноксимон шаклда, узунлиги 0,7-1,5 мм, эни 0,3-0,5 мм танаси тиниқ бўлиб, икки қисмдан иборат: олдинги – кенгайган ва кейинги – торайган қисми. Тананинг олдинги қисмида оғиз сўрғичи, ўртасида қорин сўрғичи, олдинги қисмнинг охироғида фиксатсияловчи Брандес органи жойлашган. Метацеркарийлар тери ва тери ости ҳужайраларида узунлиги, аниқроғи диаметри 0,6-0,9 мм келадиган систага ўралган ҳолда жойлашган. Паразитнинг жинсий вояга этган шакли балиқхўр паррандаларнинг ичакларида паразитлик қилади.

Биологияси. Паразит биогелминт. Оралиқ хужайинлари Планорҳбидае оиласига мансуб чучук сув моллюкалари. Личинкаларни инвазион босқичга этиш муддати сувнинг ҳарорати, моллюскаларнинг тури ва ёшига боғлиқ бўлиб, 75-95 кун га тенг. Препатент муддати 3-7 кун.


Эпизоотологик маълумотлар. Касаллик асосан Собиқ Иттифоқнинг жанубий-ғарбий раёнларидаги сув ҳавзаларида кўп учрайди. Балиқларнинг зарарланиши йилнинг баҳор-ёз фаслларида кузатилади, бу эса қўзғатувчининг ривожланиши билан боғлиқдир. Постодиплостомозга турли чучук сув балиқлари (60 турдан ортиқ): карп, сазан, плотва, оқ амур, пешонадўнг, красноперка, чехон, вобла, таран, густера, окун, белоглазка ва бошқалар мойилдир. Бу балиқларнинг ов қилувчи аҳамиятга эга. Касалликка сезгирлари бу малки ва сеголеткалар. Касалликнинг биринчи клиник белгилари – бу терида қора доғларни пайдо бўлиши ҳисобланади. 10-12 кунлик малкиларда ушбу клиник белгилар уларнинг ҳаётининг биринчи кунларида намоён бўлади. Малкилар кучли инвазияланганларида уларнинг нобуд бўлиши кузатилади. Инвазиянинг интенсивлиги балиқлар каттарган сари ошади ва айрим хўжаликларда ИЕ -85-100%, ИИ-150-200 ва ундан ҳам кўп микдорни ташкил этиши мумкин. Касаллик манбаи – зарарланган балиқлар, моллюскалар ва балиқхўр паррандалар (сапли).

Патогенез. Церкарийлар балиқ организмига кирганида тери ва мускул қатламини жароҳатлайди, личинкалар атрофида бириктирувчи тўқимадан иборат капсула ҳосил бўлгач, тери ва мускул қатламининг юмшашига олиб келади. Модда алмашинув жараёни бузилади. Кучли зарарланган жойларда некротик жараён кузатилади, натижада умуртқа поғонасини қийшайишига олиб келади. Қон таркибида ҳам ўзгариш кузатилади: гемоглобин микдори ва эритротситлар сони камаяди, монотсит ва нейтрофиллар сони эса ошади. Кўп сонли қора доғлар балиқнинг товарлик кўринишини бузади.

Касалликнинг клиник белгилари. Балиқларда метацеркарийларнинг кириб қолиш жойларида нуқтасимон қон қўйилиш, қора пигментсизланган доғлар, қайсиким кейинчалик қора тугунакчага айланади. Тугунчанинг (капсуланинг) ичида метацеркарийлар ва қора пигмент – гемомеланин бўлади. Гемомеланин бу гемоглобин ва хужайра пигменти – хроматофордан иборат. Малкиларнинг ўсиши, катталашуви натижасида бу қора доғлар ҳам катталашиб 1-1,6 см гача этади (диаметри) ва кўпинча ўсувчи характерга эга бўлиб, мускул тўқимаси ичига ўсиб бориши мумкин. Зарарланган малкиларнинг танаси шаклсизланади, умуртқаси қийшаяди, мўрт бўлиб қолади, эгилувчанлиги йўқолади, ўсишдан қолади. Касал балиқлар сув юзасига сузиб чиқади, кучсизланади ва уларни ушлаш осонлашади. Қара доғлар тананинг, организмнинг турли қисмларида: сузғич қанотларида, жабрасида, думида, орқасида, икки ёнларида, кўзнинг шох пардасида, оғиз бўшлиғининг шиллиқ пардасида ва бошқа жойларда кўриш мумкин.


Диагноз. Қора доғ ва тугунакларнинг борлигига қараб қўйилади. Тугунаклардан намуна олиб микроскопда текширилади ва метацеркарийларни топиб диагноз қўйилади.

Даволаш, олдини олиш ва қарши курашиш тадбирлари. Даволаш усуллари ишлаб чиқилмаган. Олдини олиш ва қарши курашиш диплостомозга ўхшаш.
Мавзу 3.4. Балиқларнинг костиоз касаллиги.
Режа:

1. Балиқларнинг костиоз касаллиги.

2. Касалликни клиник белгилари.

3. Даволаш, олдини олиш ва қарши курашиш тадбирлари.
Таянч иборалари: Инвазия, инвазион, паразит, биологияси, препатент, патент, механик, токсик, иккиламчи инфекция, хивчинли, кўз шишаси, шох пардаси, энзоотия, ош тузи эритмаси, формалдегид эритмаси.

Асосий адабиётлар:

1. Осетров В.С. (под редаксией) «Болезни рыб». Справочник, Москва ВО Агропромиздат, 1989.

2. Шишков В.П. «Ветеринарный энциклопедический словар», Москва, Издателство «Советская энсиклопедия», 1981.

3. Ҳақбердиев П.С. ва бошкалар/ «Баликчилик ва балик касалликлари», Самарканд, 2008.

4. Ҳақбердиев П.С., Қурбонов Ф.И., Қаршиева В.Ш. «Балиқ ва асалари касалликлари» Ўқув қулланма/ Тошкент, 2016 й.
Қўшимча адабиётлар:


  1. Каримов И.А. «Юксак маънавият энгилмас куч».Маънавият Т, 2008.

  2. Мирзиёев Ш.М. Эркин ва фаровон демократик Ўзбекистон давлатини биргаликда барпо этамиз. Тошкент, “Ўзбекистон” НМИУ, 2017. – 29 б.

  3. Мирзиёев Ш.М. Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови. Тошкент, “Ўзбекистон” НМИУ, 2017. – 47 б.

  4. Мирзиёев Ш.М. Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз. Тошкент, “Ўзбекистон” НМИУ, 2017. – 485 б.

  5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сонли Фармони. Тошкент, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 6-сон, 70-модда.

  6. Ҳақбердиев П.С., Турсунқулов А.Р. «Балиқларнинг юқумли ва юқумсиз касалликлари».Ўқув қўлланма., Самарқанд, 2010.

  7. Ҳақбердиев П.С., Тайлоқов Т.И. «Балиқларнинг паразитар касалликлари». Ўқув қўлланма., Самарқанд, 2009 йил.

  8. Ҳақбердиев П.С., Қаршиева В.Ш. «Балиқларнинг заҳарланиши».Ўқув қўлланма., Самарқанд, 2009.


Интернет маълумотлари.

www.ziyonet.uz