ВУЗ: Не указан

Категория: Не указан

Дисциплина: Не указана

Добавлен: 05.12.2023

Просмотров: 424

Скачиваний: 1

ВНИМАНИЕ! Если данный файл нарушает Ваши авторские права, то обязательно сообщите нам.


Балиқларни заҳарли химикатлар билан ўткир ва сурункали заҳарланишнинг асосий сабаби уларнинг қўллаш қоидаларини бузилиши билан (сарфлаш, меъёридан ошириб юбориш ва қўллаш микдорини ошириш), транспортировка ва сақлаш вақтида йўқотилишлари, фойда-ланилган препаратларни нотўғри утилизация қилиш оқибатида, ҳамда химиявий корхоналар чиқинди сувларини тозаланмасдан сув ҳавзаларига оқизиб юборишдир.

Балиқларни пестицидлар билан заҳарланишини диагностикаси комплекс текширишлар асосида амалга оширилади.

Балиқ ўлими кузатилган ҳудудда қайси пестицидлар қўлланганлигини жойида аниқлаш муҳим ахамиятга эга. Пестицидларни транспортировка қилиш, сақлаш ҳолати, қўллаш қоидаларини бузилиши каби далилларни аниқлаш, ҳамда лаборатор текширув учун вақтида намуна олиш мақсадга мувофикдир. Химико-токсинологик, патомор-фологик, гематологик ва биохимик текширишлар учун сув ёки зоопланктон ва бентослардан, ҳамда ўлган ва тирик балиқлардан намуна олинади.

Агарда, сув ҳавзалари номаълум бўлган пестицидлар билан ифлосланган бўлса, гурўҳли усул (биопроба қўйиш, фосфор органик инсектицидларни энзиматик аниқлаш) ишлатилади. Айрим пестицидларни идентификация қилишда хроматографик, колорометрик ва бошқа усуллардан фойдаланилади.

1.2. АМАЛИЙ МАШҒУЛОТЛАР

1-Боб. Балиқларнинг инфекцион касалликлари.
Мавзу 1.1. Балиқларнинг инфекцион касалликларини лабораторияда аниқлаш усуллари.
Дарснинг мақсади. Талабаларга балиқлар касалликлари ҳақида тушунча бериш ҳамда уларни лаборатория шароитида аниқлаш усулларини ўргатишдан иборат.

Жиҳозлар, асбоб-ускуналар ва ўқув қўлланмалар. Музейдаги макро- ва микропрепаратлар, жадваллар, дарслик ва ўқув қўлланмларнинг намуналари, кафедранинг тарихи акс эттирилган жадвал ва стендлар, фотосуратлар ва улар ҳақида қискача маълумотлар.

Дарснинг ўтиш услуби. Дарсда ўқитувчи томонидан талабаларга Балиқлар касалликлари фани, унинг таркибий қисмлари ҳақида, уни биологик, тиббиёт ва ветеринария фанлари орасида тутган ўрни, фанни ривожлантиришда ўзбек олимларнинг қўшган ҳиссалари тўғрисида батафсил маълумот берилади.
Балиқ касалликларини лабараторияда аниқлаш усуллари. Касал ёки касалликда гумон қилинган балиқлар ветеринария лабораториясига тирик ҳолда олиб келишини керак. Текшириш учун касалликнинг ҳар хил кўринишдаги ва клиник белгилари аниқ бўлган балиқларнинг 5 – 10 таси (катта ёшдаги – 5) олинади.

Касал балиқлар ¾ ҳажми шу ҳовуз ёки артезан суви билан тўлдирилган сут бидонлари ёки бошқа идишларда олиб келинади.

Ёз кунлари балиқларни ташиш учун сувни 12 – 15 градус гача озгина –озгина муз бўлакчаларини солиб совутилади, аммо шок ҳолати бўлмаслиги учун сув ҳароратини 5-7 о С дан пастга тушириб юбормаслик керак.

Агарда, лабораторияга текшириш учун тирик балиқ олиб келиш имконияти бўлсама, бактериологик текширувлар учун балиқ аъзолар ва тўқималан бир бўлакча олинади, 40 % ли глицериннинг сувли эритмаси солинган стерил шиша идишга жойлаштирилади, оғзи ёпилиб, парафинланиб жўнатилади.

Қон, экссудат ва бошқа суюқ патологик материаллар оғзи ёпилган, стерилланган Пастер пипеткаларида юборилади. Худди шу материаллар микроскопик текширувлари учун суртма (мазок) ёки қалин препаратлар ҳолида жўнатилади.

Ёзда патологик материал олингач икки соатдан кечикмай бактериологик текширувлари ўтказилиши керак.

Ўзоқ масофада жойлашган балиқ хўжаликларининг лабораториясида ноилож шароитларда гўшт-пептонли бульон (МПB. ва гўшт-пептонли агарда (МПA. бактериологик экиш усулини ўтказиш рухсат этилади.

Вирусологик текширувлар ўтказиш учун жароҳатланган тўқима ва аъзолардан 3 – 5 гр оғирликдаги материал олиниб музлатилади ёки 50 % ли химиявий тоза глицеринда (рН 7,2 – 7,4) консервация қилинади (1:5 – 1:10) стерил флакон ларга солиниб, оғзи ёпилиб, парафин билан махкамланади.

Гистологик текширув учун патологик материал ўлган ёки мажбурий ўлдирилган балиқлардан олинади. Майда чавақ балиқларнинг қорни ёрилиб, бутунлигича фиксация қилинади, катта балиқларнинг тўқима ёки аъзоларидан 2х3 см катталикдаги ва 0,5 – 1,0 см қалинликдаги патматериал олинади, шиша идишларга (банка. солиниб, 10 % ли формалин билан 1:10 нисбатда фиксация қилинади.



Текшириш учун қон юракдан ёки дум артериясидан Пастер пипеткасига олинади ва дарҳол соат ойначасига томизилади, керак бўлган қон зудлик билан текширув учун олинади, қон – паразитларини аниқлаш ва лейкоцитлар формулани чиқариш учун қон суртмалари оддий усул билан тайёрланади, қуритилади, номерланади, ҳар қайси суртмани тоза қоғозга ўраб лабораторияга жўнатилади.

Биохимик текширувлар ўтказиш учун тоза қон пробиркаларга олиниб, унга лимоннокислый ёки шавелевокис.лий натрий (1 мл-2 мл) ва гепарин эритмаси (1000 ед/мл) томизилиб, этикетка ёпиштирилиб лабораторияга жўнатилади. Қон ва қон зардоби муз солинган термосларда 24 соат муддатда лабораторияга етказилиши керак.

Бактериологик, ва бошқа текширувлар учун тайёрланган патматериалларга этикетка (коғоз) ёпиштирилиб, унга балиқнинг тури, ёши, аъзонинг номи ва бошқалар ёзилади. Агар бир идишда бир неча патматериал сақланадиган бўлса, ёзилган қоғоз ҳар бир аъзога ёпиштирилади. Ёзувлар оддий қадамда ёзилиши керак.

Ҳовуздаги планктон махсус турлар билан йиғилиб тирик ҳолатида текширилади ёки Барбагалло эритмасида консервацияланади. Ҳовуз тупроғи текшириш учун 2 кг миқдорда олинади.

Бактериологик текширувлари.Бактерилогия текширувлари учун фақат тирик балиқ олинади. Чунки ўлган балиқда микрофлора тез кўпайиб, касаллик қўзғатувчини аниқлаш қийинлашади. Материал олишда асептика қоидалари риоя қилиниши шарт.

Текшириладиган материал (аъзо ёки тўқима. солинадиган идишлар (банка, колба, пробирка, петри косачаси ва хоказо) автоклавда (1 атм. да 20 – 30 минут) ёки қурутиш шкафида (160 – 170 оС 1 – 1,5 соат) стерилланади. Челак, бидон, кастрюллар совунли сувда тоза ювилиб, қайноқ сув билан чайқаб ташланади. Тирик балиқни солишдан олдин идиш ҳовуз суви билан ёки артизан суви билан тўлдирилади. Лаборант қўлларини ювиб спирт билан артилади.

Лабораторияда дастлаб озиқа муҳитларида (ГПБ ва ГПA. бирламчи экиш жараёни ўтказилади.

Энг аввал балиқнинг жароҳатланган жойларидан (яра, абсцесс ва ҳоказо) олинган патмериал текширилади. Яралардан қиринди олишдан олдин улар физиологик эритма билан ювилади. Абцесс (йиринг) дан материал олинадиган жой куйдирилиб, кейин Пастер пипеткаси билан суюқлик олинади. Экиш учун қон юракдан ёки дум артериясидан олинади. Биринчи томчи қон ташланиб, қолган 2-3-томчилар озуқа муҳитига экилади.

Балиқлар денатурат спирти ёки 5 % ли фенол билан артиб тозаланган тахтачаларда ёриб кўрилади. Ёришдан олдин асбоблар (пичоқ, қайчи, пинцетлар ва бошқалар) 30 минут қайнатилади. Бактериологик текширув учун материал олинаётган асбоблар қўшимча денатурат спирти билан ҳўлланиб куйдирилади.


Бактериология текшируви учун озуқа муҳитига юракдан, талоқдан, буйракдан ва бошқа аъзолардан материал олиниб экилади. Олинадиган жой аввал қиздирилган шпатель билан куйдирилиши шарт.

Бактериялар томонидан чақириладиган касаллик қўзғатувчиларини ажрим (идентификация) қилиш мақсадида қўзғатувчининг морфологияси, ҳаракатчанлиги, культурал ва биохимик хусусиятлари ўрганилади.

Озиқа муҳитида ўстирилган микроорганизмларни тирик ёки фиксацияланган ҳолатда ўрганиш мумкин. Бунда бактерияларнинг шакли, тузилиши, ҳаракатчанлиги аниқланади. Бу текширувларни ярми суюқ ёки босма эзилган томчи усулида ҳам ўтказиш мумкин.

Фиксацияланган суртмани тайёрлаш учун ёғсизлантирилган предмет ойначага текширилувчи материал томизилади. Айлантирилиб ойначанинг барча сатҳига юпқа қилиб ёпилади. Босма суртмалар эса кесилган аъзо ёки тўқималарга предмет ойначани бир неча маротаба бир теккизиб тайёрланади.

Суртмалар ҳавода қуритилади, оловда ёки спирт – эфирда (этил спирти + эфир 1:1) 10мин, спиртли формалинда (40 % - ли формалин 5 мл, 96 % - ли этил спирти 9,5 мл) – 15 мин, ацетонда – 5 мин, хлороформда – бир неча секунда фиксацияланади.

Қуритилган ва фиксацияланган суртмалар Грамм, Дил – Нильсен, Романовский – Гимза, Мизин ёки бошқа усуллар билан бўялади. Бўяш усулини танлашда касаллик тўғрисида анамнез, эпизоотологик маълумотлар, клиник белгилари ҳисобга олинади.

Масалан: Балиқнинг жабрасида, белида, дум сузғичларида шилимшиқ кўп бўлса микробактериозга текширув ўтказилади ва цитофаг - Агарли ёки Мижди Петри косачасида экиб бактерияни ўстирилади. Балиқ касаликларининг кўпгина қўзғатувчилари гўшт – пептонли муҳитда яхши ўсади.

Анаэроб микроблари ажратишда озиқа муҳитидан эриган кислород олиб ташланади. Бунинг учун суюқ озуқа муҳитлари пробиркага солиниб сув ҳаммомчасида 10 мин қайнатилади ёки ҳавони вакуум насоси билан тортиб олинади.

Вирусологик текширувлари. Балиқларнинг вирус касалликларини диагностикасида асосан вирусларни ўстириш (культивирование) ва идентификация усуллари ҳисобланади.

Касаллик вирус томонидан чақирилганлигини тасдиқлаш учун қўйидаги ишлар ўтказилади: 1) касал балиқ танасидан вирусни ажратиб олиш; 2) тўқима (клетка. культурасида пассаж ўтказиш; 3) соғлом балиқда сунъий равишда касалликни чақириш; 4) экспериментал балиқдан такроран худди шу вирусни ажратиб олиш.


Вирусларни идентификация қилиш мақсадида бир неча усуллардан фойдаланилади: вирусни электрон микроскопда текшириш, унинг физико – химиявий хусусиятларини ўрганиш, касаллик юқтирилган тўқимада (клеткA. характерли морфологик ўзгаришларни ва касал балиқлардаги клиник белгиларни ўрганиш, ҳамда хар хил иммунологик усулларини қўллаш.

Яхши ўрганилган вирус касалликларининг диагностикасида қўзғатувчининг кўпроқ тўпланадиган аъзо ва тўқималари текширилади.

Кам ўрганилган вирус касалликларида эса кўпроқ жароҳатланган аъзолар текширилади. Теридан ва жабрасидан олинган қиринди ҳамда бўлакчалари 2 – 3 мл физиологик эритма ёки буфер эритмаси солинган флаконларга жойлаштирилади. Текшириш учун патматериал асептик шароитда олиниши шарт.

Текшириладиган патматериал майдаланиб чини ўғурчаларда эзилади ва Хенкс, Эрл буфер ёки физ.эритмаларда 10 % - ли суспензия тайёрланади, центрифугада 10 – 15 минут 2000 – 3000 об/мин айлантирилади, пробирканинг юқори қисмидаги суюқлик пипетка билан сўриб стерилл флаконларга солинади. Агар суспензия стерилл бўлмаса материал фильтрдан ўтказилади ёки антибиотиклар билан ишлов берилади (пенциллин 1000 ЕД/мл ва стерптомицин 2000 мкг/мл).

Ичакдаги ахалатдан стерилланган дистил ланган сув билан 20 % - ли аралашма тайёрланиб 10 – 15 мин – 2000 об/мин центрифугаланади, пробирканинг юқорисидаги суюқлик такроран 30 мин. 4000 – 5000 об/мин центрифугаланади ва кейин юқоридаги суюқлик сўриб олиниб флакон ларга жойлаштирилади ҳамда антибиотиклар билан юқорида кўрсатилгандек ишлов берилади. Аралашма 2 – 3 соат хона температурасида ушлаб турилади. Барча патматериаллар бактериал стерилликга ГПБ ва ГПА экиб текширилади. Тайёрланган материал даров ишлатилиши, жуда бўлмаганда, музлатилган ҳолатда минус 20 градус сақланиши мумкин.

Серологик текширувлар. Балиқларнинг юқумли касалликлари диагностикасида бир катор серологик реакциялари ишлатилади: агглютинация, иммунли гемагглютинация, преципитация, пассив гемагглютинация, опсона – фагоцитар нейтрализация (вируслар, токсинлар), нотўғри (непрямой) иммунофлуореценция.

Реакция агглютинация текширувларини ўтказиш учун диагностикумлар, (гўшт – пептонли агарда ўстирилган ва S – шакли ҳосил килувчи бактерия штаммлари) тайёрланади.

Ўстирилган бактерияларни (культура. ўта буферланган изотоник эритма (Na 01 – 0,85 г, 0,158 м рН 7,17 фосфатин буфер – 10 мл, дистил сув 100 мл гача. ёки 0,9 % - ли NaCl эритмаси билан центрифугаланади. Диагностикум сифатида тирик ёки ўлдирилган (0,3 % - ли формалин ёки 0,5% - ли фенол эритмаси билан) бактериялар ишлатилади.