ВУЗ: Не указан
Категория: Не указан
Дисциплина: Не указана
Добавлен: 05.12.2023
Просмотров: 428
Скачиваний: 1
ВНИМАНИЕ! Если данный файл нарушает Ваши авторские права, то обязательно сообщите нам.
Ветсанекспертиза. ВГС қўзғатувчиси одам ва ва ҳайвонлар учун хавфли эмас. Агарда, носоғлом хўжаликлардан овланган балиқлар товарлик кўриниши ва сифати талабга жавоб берса, ҳеч кандай чекловсиз исътемолга чиқарилади. Агарда, талабга жавоб бермаса ветврач-ихтиопатологнинг тавсиясига кўра қайнатилгандан сўнг қишлоқ хўжалик ҳайвонларига эдириш мумкин.
Қизамиқ (краснуха) - бу ўта хафвли, кенг тарқалган инфекцион касаллик ҳисобланади. Бу касаллик асосан Украинада, Шимолий Кав-казда, Марказий Осиё Давлатларида, ҳамда Ғарбий эвропа мамлакатларида кенг тарқалган. Касалликка карп ва унинг ёввойи тури – сазан мойил. Касаллик биланбкамроқ карас, лин, оқ амур, пешона-дўнг каби балиқлар касалланади.
Этиологияси. Краснуханинг юқумли касаллик эканлиги анча илгаридан маълум. Унинг қўзғатувчиси тўғрисида узоқ муддат давомида аниқ бир фикр йўқ эди. ХХ асрнинг 30-чи йилларда В.Шеперклаус унинг бактериялар кўзғатилиши ҳақидаги гипотезани айтади. Унинг фикрича, краснуханинг қўзғатувчиси сувдаги сапрофит Аеромонас пунстата бактериясининг вирулентли формаси ҳисобланади, қайсиким сув ҳавзаларнинг тубида учратиш мумкин. Ушбу бактерияни соғлом балиқларнинг ичакларидан, тўқималаридан ажратиб олиш мумкин. Балиқлар учун ноқулай шароит вужудга келганида булар вирулентли бўлиб касаллик чақириши мумкин. Шеперклауснинг маълумот беришича, касаллик қиш фаслининг охирида кузатилади. Шеперклауснинг гипотезасини ҳозиргача кўпчилик МДҲ ва чет эл олимлари қўллаб қувватлайдилар. Соғлом балиқка Аеромонаснинг кучли културасини юборилганида краснуха касаллигини эслатувчи, ўлим билан тугаган касаллик содир бўлган. Бироқ, касалликни ўрганиш жараёнида бу гипотезага қарама қарши фикрлар пайдо бўлди. Масалан, краснуха билан касалланган балиқлар организмида ҳамма вақт ҳам Аеромонас бактериясини топишга эришилмайди. Касал балиқлардан ажратиб олинган бактериялар соғлом балиқлардан ажратиб олинган бактериялардан ҳеч қандай фарқ қилмаган. ХХ асрнинг 30-чи йилларда Г.В.Епштейн, М.А.Пешков, Г.Д.Гончаров ва бошқалар краснуханинг вирусли табиати ҳақида ўзларининг мулохазаларини айтишди. Уларнинг фикларини кейинчалик бир қанча чет эл олимлари ҳам маъқулладилар. Эпштейн касал балиқларнинг бош миясидаги хужайрада эозинофилли таначалар борлигини аниқлаган, лекин соғлом ва бактериясининг културасини юборилган балиқларда бундай таначалар йўқлигини аниқланган. Фиян ходимлари ва Свилленберг билан бирга электрон микроскопда вирусни текширганлар. Унинг узунлиги 70-180 нм бўлиб, шакли узунчоқ, ўқсимон шаклда. Варионларнинг бир томони юмалоқ, иккинчи томони ясси. Краснуха касаллигининг вирусини рабдовируслар гурўҳига киритилиб, уни Рабдовирус карпио деб номланган.
Диагноз. Касалликка диагноз эпизоотологик маълумотларга асосланиб, клиник белгиларига қараб, патанатомик ўзгаришлари инобатга олиб ва бактериологик текшириш натижасига асосланиб қўйилади. Лаборатория шароитида қўзғатувчини вирулентли култураси ажратиб олинади, оқ сичқон ёки соғлом балиқларга биопроба қўйилади.
Даволаш, олдини олиш ва қарши курашиш. Даволашда ванна усулидан фойдалинади. Бунинг учун 300 мг левомитситинни бир литр сувга эритиб, касал балиқларни 12 соатгача ушлаб турилади. Синтомитсин (600-1000 мг/л, метилен кўки (50,75,100,200 мг/л), бунда балиқларни ваннада сақлаш муддати мос равишда 12-16, 7-10, 4-6, 2-4 соатни ташкил қилади. Сунъий сув ҳавзаларида боқилаётган, урчитилаётган балиқларга эм билан кунига 1-2 мг дан ҳар бир балиққа метилен кўки берилади (8-10 кун давомида. ёки синтомитсин 1-2 мг миқдорда. 2-ёшдаги балиқларга (нагулных прудах) юқоридаги дорилар қўйидаги дозада берилади: метилен кўки 3-5 мг, синтомитсин 2-3 мг ҳар бир бош балиқка бир суткада. Наслли ва ёш балиқлар (ремонтный молодняк) алоҳида-алоҳида ишловдан ўтказилади, левомитситин қорин бўшлиғига 20-30 мг/кг микдорда икки маротаба юборилади, Биомицин карпларга оғиз орқали 50 мг/кг микдорда 2-4 кун давомида берилади. Барча ёшдаги карпларнинг озуқасига фуразолидон 60 г/10 кг озуқа ҳисобида 10 кун давомида бериб борилади. Ҳар 5 кун да 2 кун танаффус берилади. Профилактика мақсадида фуразолидон 10 кун давомида, 2-кунлик танаффус билан қўйидаги микдорда берилади: 10 кг комбикорма ҳисобида наслли ва ремонт гурўҳидагиларга -0,4 г, икки ёшдагиларга -0,3г, бир ёшдагиларга (50г гача бўлгнларида.-0,4 ва сеголетка -0,3г.
Касалликни олдини олиш мақсадида ҳарорат 14 градус бўлгунгача профилактик озиқлантириш ўтказилади. Қайта озиқлантириш касаллик келиб чиқиш эҳтимоли бўлган даврда ўтказилади. Июл ойининг иккинчи ярмидан бошлаб то октябр ойигача ҳар 2-3 хафтада профилактик озиқлантириш ўтказилади. Булардан ташқари, вет.санитария ва балиқчилик-мелиоратив тадбирларни мунтазам равишда амалга ошириб бориш, айниқса профилактик дезинфекция ва дезинвазия тадбирларни амалга ошириш, ўстирилаётган балиқларга врачлик назоратни мунтазам равишда олиб бориш, хўжаликда келтирилган наслли ва ремонт гурўҳдаги балиқларга карантин ўрнатиш мақсадга мувофикдир. Айрим балиқчилик хўжаликларда аеромоноз касаллигининг олдини олиш мақсадида ёзда сув ҳавзаларини қуритиб тозалаш ҳам яхши самара беради.
Носоғлом балиқчилик хўжаликларида ва табиий балиқчилик сув ҳавзаларида касаллик келиб чиқса карантин ўрнатмоқ. Носоғлом сув ҳавзаларида доимий равишда ишчиларни қўйиб, алоҳида инвентар ва овлаш асбоб-ускуналари билан таъминланмоқ. Ўлган балиқларнинг жасадини ушлаб олиб, 20%-ли хлорли оҳакда зарарсизлантиргач, 1,5 м чуқур ковлаб кўмиб ташлаш. Тирик касал балиқларни овлаб, ветврачнинг хулосаси билан тех.утилизатсия қилиш тавсия этилади.
Бронхиомикоз – турли турдаги балиқларнинг ўта юқумли касаллиги бўлиб, жабра аппаратидаги қон томирларнинг зарарланиши ва жабра тўқимасининг некрозланиб тушиб қолиши билан характерланади. Касаллик Ғарбий эвропанинг балиқчилик сув ҳавзаларида учрайди. Бизда бу касаллик қайд этилмаган бўлсада, унинг келиб қолиш хавфи бор. Собиқ Иттифоқнинг Украина ва Россиянинг бир қанча областларида учрамоқда.
Этиологияси. Карп, сазан ва уларнинг гибридлари, карас, пескар турдаги балиқларнинг бронхиомикоз касаллик қўзғатувчиси бу Бранчиомйcес сангуинис (Плеҳн), щукаларнинг қўзғатувчиси Бранчиомйcес демиқранс (Плеҳн) лин турдаги балиқларда эса ҳар иккала турдаги замбўруғлар паразитлик қилишади.
Бр сангуинис - бу спетсифик қон паразити ҳисобланади. Замбўруғларнинг гифлари (ичидаги худди тухумга ўхшаш пуштлари) кучли шохланган бўлиб, қалинлиги 8-30 мкм, узунлиги 10-15 мкм га тенг.
Улар куртак шаклида, одатда юпқа бўлиб, спора ҳосил қилганида эса қалинлашади. Кучли шохланган (тармоқланган) гифлар фақат жабранинг қон томирларида жойлашади ҳамда жабранинг бўлмаларида ва нафас олиш органининг бурмаларида бўлади. Б. демигранс замбўруғининг миселийси дарахтсимон шохланган гифлардан иборат бўлиб, пўстлоғи қалин икки контурли мембрана шаклида бўлиб, қалинлиги 0,5-0,7 мкм, ривожланишнинг охирги босқичида 22-28 мкм гача узаяди. Гифнинг эни 13-15 мкм. Гифлар дастлаб нафас олувчи қатламлардаги капиллярларда, сўнгра эса вена қон томирига кириб, унинг ёрилиши натижасида жабранинг бириктирувчи тўқимасига кириб олади ва у эрда ўсиши давом этади.
Диагноз комплекс усулда: эпизоотологик маълумотлар инобатга олиниши керак, клиник белгиларига қараб ва касалликдан ўлган балиқ жабрасини микроскопик текширувдан ўтказиб, замбуруғ гифлари ва спораларини топиш асосида қўйилади. Бранхиомикозни балиқларнинг «замор» касаллигидан фарқ қилишимиз керак. Бронхиомикозда касал балиқларнинг боши сув остига қаратилган бўлади.
Даволаш усуллари ишлаб чиқилмаган.
Касалликни олдини олиш ва қарши курашиш тадбирлари. Бранхиомикоз касаллиги келиб чиққанда бутун комплексга эпизоотияга қарши тадбирларни амалга ошириш керак. Биринчи навбатда балиқларни сақлашининг зоогигиеник шароитларини яхшилаш, сув оқимини тезлаштириш, сувни кислород билан бойитиш, бранхиомикозга чалинган балиқларни мунтазам равишда овлаб, айниқса касалликдан ўлган балиқ жасадларини овлаб, агарда товарлик кўриниши бузилмаган бўлса, истеъмолга чикариш, кучли ориқланган балиқларни эса термик ишловдан сўнг ҳайвон ва паррандаларга эдириш тавсия этилади.
Касаллик тарқалиб кетмаслик учун балиқлар ҳаракатини чеклаштириш, балиқ овида ишлатиладиган барча инвентарларни, қайсиким касал балиқларни овлашда ишлатилган эди, 2%-ли формалин эритмасида бир соат давомида дезинфекцияланади ёки идишларга солиб 30 минут давомида қайнатилади, ёғоч ва металлардан тайёрланган асбоб-ускуна- ларни оловда куйдириб олади.
Назорат саволлари.
1. Контагиоз оқимда кечувчи, юқумли, терининг қорайиши, қорин бўшлиғининг шишиши ва бутун организмнинг функциясини бузулиши билан характерланувчи касаллик нима?
2. Қайси касаллик қўзғатувчиси Даниянинг эгтвед шаҳри шарафига қўйилган?
3. Қайси касалликни эпизоотик кўринишда кечишида ўлим даражаси 9-78%-ни ташкил қилади?
4. Қайси касалликда касал балиқлар спиралсимон ҳаракат ёнбоши билан сузиш, сув оқимига қарама –қарши ҳаракат, тананинг қалтираши кузатилади?
5. Қайси касалликда ишончли диагноз касаллик қўзғатувчисини ажратиб, тўқима културасида ўстириб, серологик реаксия қўйиб идентификация килинади?
6.Қайси касалликни даволашда антибиотик ва антисептик дорилардан фойдаланилади?
7. Краспуха (қизамиқ) касаллик қўзғатувчиси қайси?
8. Қайси касаллик ўткир, ярим ўткир ва сурункали кечиб, ўткир оқимида терининг айрим жойлари ёки бутунлай геморрагик яллиғланиши, қорин бўшлиғида сув тўпланиши, кўзларини кўр бўлиб қолиши билан характерланади?
9. Қайси касалликни аниқлашда эпизоотологик маълумотга асосланиб клиник белгиларига караб, патанатомик ўзгаришлари инобатга олиб бактериологик текшириш олиб борилади?
10. Қайси касалликни даволашда ванна усулидан фойдаланиб левомитситин, синтомитсин, метилен кўки препаратларида 2 – 4 соатдан 12 - 16 соатгача экспозитсия қилинади?
11. Қайси касаллик келиб чиқмаслиги учун сунъий сув ҳавзаларида боқилаётган, урчитилаётган балиқлар озуқасига метилен кўки, синтомитсин, левомитситин, Биомицин фуразолидон каби препаратларидан қўшиб берилади?
12. Бранхиомикоз касаллик қўзғатувчиси қайси?
13. Бранхиомикоз қачон келиб чиқади?
2-Боб. Балиқларнинг инвазион касалликлари.
Мавзу 2.1. Балиқларнинг инвазион касалликларини лабораторияда аниқлаш усуллари.
Дарснинг мақсади. Талабаларга балиқларнинг инвазион – паразитар касалликларини лаборатория шароитида аниқлаш усуллари ўргатилади.
Жиҳозлар, асбоб-ускуналар ва зарарланган органлар. Қўзғатувчиларни систематикаси, анатомо-морфологик тузилиши ва биологик ривожланиши акс эттирилган жадваллар, текшириш учун асбоблар, эритмалар, реактивлар, зарарланган органлар.
Дарснинг ўтилиш услуби. Балиқларнинг инвазион касаллик қўзғатувчиларни анатомо-морфологик тузилиши, биологик ривожланиши ва бир-биридан фарқи тушунтирилади. Балиқларнинг инвазион касаллик қўзғатувчиларини лаборатория шароитида ажратиб олиш, турини аниқлаш ва бир-биридан фарқи кўрсатилади ва тушунтирилади.
Паразитологик текширувлар учун катта балиқларнинг аъзолари (жабра, ичак, жигар ва бошқа тўқималари) банкаларга солиниб (70о - этил спирти ёки 4% ли формалин эритмасида консервацияланади.
Топилган паразитларни ёки паразити бор аъзоларни флаконларга солиниб концервацияланади. Протозой касалликларга гумонланган материалдан (аъзо ёки тўқима. суртма тайёрланиб, 16-20 мин. Шаудин эритмасига солинади (50 мл туйинган сулема ва 25 мл тоза спирт), майда аъзо ва тўқималар эса шу аралашмада 30-120 мин ушлаб турилади, кейин суртма ойналари сувда ҳамда 50о-60о-70о-ли спиртда ювилиб, то текширгунча 70о-ли спиртда сақланади. Ҳўл суртмалар, паразити бор аъзо ва тўқима бўлакчалари Буэн эритмасида ҳам фиксация қилиниши мумкин. (суртма 1-20 мин, бўлакчалар 1-12 соат).
Гельминтларни консервалашдан олдин физиологик эритмада яхшилаб ювилади ва паразит ўлгунча шу эритмада сақлайди.
Дактилогирус, гидродактилюс ва бошқа моногенетик қўзғатувчиларни 4% ли формалин эритмасида ёки ёпқич ойнача остида глицерин-желатинада консерваланади. Трематодлар ва майда цестодлар эса предмет ойначага қўйилиб, устидан ёпқич ойнача билан ёпиб бир неча соат 70о -ли спиртда сақланади, кейин эса консервациялаш учун гельминтлар 70о - ли спиртга ўтказилади.