ВУЗ: Не указан
Категория: Не указан
Дисциплина: Не указана
Добавлен: 05.12.2023
Просмотров: 427
Скачиваний: 1
ВНИМАНИЕ! Если данный файл нарушает Ваши авторские права, то обязательно сообщите нам.
Балиқнинг қон зардобини текшириш учун музлатилган ёки қуритилган ҳолатда сақланади.
Текширув натижалари инкубация тамом бўлгач 4 + (крест) системасида ҳисобга олинади. Зардобнинг титри деб камида 2 + (крест) реакция берувчи юқори суюлтириш даражасига айтилади.
Эксперсс – диагностика учун поливалент ва моноспецифик зардоби ёрдамида ойначаларда ўтказиладиган томчилаш (капельная) АР реакцияси ишлатилади.
Қолган серологик реакциялар ҳозирча амалий ветеринария лабораторияларида кам ишлатилиб, кўпинча илмий – текшириш институтларида қўлланилади.
Микологик текширувлари. Микологик текширувлари учун патматериал (проба. касал ёки ҳозиргина ўлган балиқдан олинади. Уларни музлатилган ҳолатда 3 – сўткагача, антибиотиклар (пенцелин ва церептомицин 100 ед дан 1 миллиграмм эритмага. билан концервацияланганда 2 сўткагача сақлаш мумкин.
Лабораторияда патматериал микроскоп остида текширилиб, қўзғатувчининг тоза культурасини ажратиб унинг патогенлиги аниқланади.
Микроскоп остида ҳар хил жароҳатлардан тайёрланган суртмалар текширилади. Суртмалар бўялмасдан 0,9 % ли NaCl ёки 50 % ли глицериннинг сувдаги эритмасидан томизиб текширилади. Замбуруғнинг турини аниқлаш мақсадида озуқа муҳитига (камида 5 та. экиб текширилади. Бирламчи эқиш зич агарли муҳитда ўтказилади. Тахминан (клиник белгиларига қараб, қўзғатувчи тури аниқланади, муҳитнинг тузилиши аниқланади, чунки айрим замбуруғ қўзғатувчилари аниқ инградиентлардан ташкил топган озуқа муҳитида ўсади.
Текширилаётган патматериалда ҳар хил бактериялар бўлиши мумкин. Тоза (аниқ) штампларни (культура. ажратиб олиш учун бўлиш (разделя) усули қўлланилади. Масалан: 2 % ли актидион эритмасида 0,5 мг/мл қўшилса озуқа муҳитида мағорлантирувчи замбурғлар ўсиши тўхтаб патоген замбуруғлар ўсишига таъсир кўрсатмайди. Озуқа муҳитида рН 3 – 4 гача пасайтирилиши замбуруғларнинг ўсишини тўхтатса, аксинча сапрофит бактериялар фақат рН 7,0 – 8,5 да ривожланади. Кўпгина бактериялар муҳит ҳарорати 5 – 10 оС бўлганда ўсмайди, замбуруғлар эса ўсади.
Зич (плотный) озуқа муҳитларида экиш ўтказилганда алоҳида калониялар ҳосил бўлиши мумкин. Кизиктирган калонияни янги озуқа муҳитига ўтказиб, алоҳида битта турдаги микроорганизмни олиш мумкин.
Экиш усули билан касаллик қўзғатувчиларни ажратиб олиш мақсадида балиқ ёриб, алоҳида қайчи билан жароҳатланган тўқимадан бўлакча кесиб олинади. Стрептомицин ва пенциллин (500 ед дан 1 мл да. эритмаси бор флаконга 15 - 20 минут ўтказилади. Кейин чапегр агари солинган косача ёки пробиркага ўтказилади. Патматериални микроскопик текширув 0,9 % ли NaCl томизилиб, ёпқич ойнача билан ёпилиб ўтказилади.
Замбуруғнинг агарда яхши етилган калонияси пробиркадаги урилган (скошенний) агарга қайта экилади. Муҳитдаги замбуруғ калонияларининг культурал белгиларига ва спораларнинг жойлашувига қараб уларнинг тури аниқланади.
Биопроба қўйиш усули. Кўпгина юқумли касалликларда узил – кесил диагноз қўйиш мақсадида, ҳамда юқумли (аэромоноз, фурункулез ва бошқA. касалликларда қўйилган карантин ёки чегаралаш тадбирларини бекор қилишм мақсадида биопроба усули қўлланилади. Касаллик қўзғатувчиларининг патоген замбуруғларининг тоза штоммлари (культура ишлатилади. Бундан ташқари, касал ва касалликда гумон балиқнинг аъзо (тўқималаридан тайёрланган суспензия ва аралашмалар (вавесь) ишлатилади.
Биопроба балиқнинг яшаши ва касал қўзғатувчисининг ривожланиши учун керак бўлган асосий гидрохимиявий кўрсаткичлари етарли бўлган аквариум, ванна ёки сунъий ҳовуз сувларида ўтказилади. Кузатув хар куни олиб борилади, ҳамда ўлган балиқ сони, клиник белгилари ва патанатомик ўзгаришлар ҳисобга олиб борилади. Бундай тажрибанинг муддати касалликнинг инкубацион даври ва табиий шароитдаги кечиш даврига асосан белгиланади. Тажриба учун шу касалликга мойил бўлган балиқнинг тури ва ёшига қараб соғлом хўжаликдан камида 10 донадан (тажриба ва назорат учун ) олинади.
Вирус касалликларини аниқлашда юқтирувчи материал сифатида янги тайёрланган вирусли хужайра культурасининг суспензияси ёки касал балиқ аъзоларининг суспензия фильтрати ишлатилади. Унинг микдори ва зарарлантириш (юқтириш) усули хар бир касалликда индивидуал танланади. Кўпинча қорин бўшлиғиа ичига, контакт усулида, жабраларини ҳўллаш ёки вирусли сувда балиқни сақлаш усуллари ишлатилади. Назорат учун тажрибалар ҳам биргаликда олиб борилади.
Бактериал касалликларни аниқлашда тоза штамлар (культура. ишлатилади. Соғлом балиқларга 2–кунлик бўлган культурани қорин бўшлиғи ичига, мушаклар орасига 0,1 – 0,2 мл юбориб касаллантиради. Жуда ёш ёки эски (қари) культуралар биопроба учун ярамайди, чунки улар ўзининг вирулентлик хусусиятларини етарли даражада кўрсата олмайдилар. Музей штаммлари эса тажрибага берилувчан балиқларда ўстирилиш керак.
Замбўруғлар томонидан чақириладиган касаллкиларни аниқлашда биопроба учун қўзғатувчининг ҳамма босқичлари мавжуд пат. материал ишлатилади ёки патоген замбўруғларни махсус озуқа муҳитларида касаллантира оладиган даражасигача ўстирилади.
Касаллантириш учун юбориладиган патматериал дозаси ҳар бир касаллик учун алоҳида касалликга мойил балиқларда титрлаш йўли билан аниқланади.
Агар, зарарланган балиқларнинг камида 80 % - да касалликнинг барча клиник белгилари ва патанатомик ўзгаришлари намоён бўлса ҳамда касал балиқларнинг 50 % ўлса шу касаллик биопроба усули билан тасдиқланган деб ҳисобланади, касалликнинг клиник белгилари намоён бўлиш ва балиқларнинг ўлиш муддати ҳар хил касалликларда бир хил эмас.
Тажриба тугагач аквариумдаги сув формалиннинг 4 % - эритмаси ёки 10 % - ли хлорли оҳак эритмаси билан зарарсизлантирилади ва бир соатдан кейин канализацияга оқизиб, балиқлар эса куйдирилиб юборилади. Касал балиқлар учун ишлатилган барча идиш ва асбоблар 4% ли формалин эритмаси билан бир соат мобайнида дезинфекцияланади.
Биопроба ўтказилган майда ҳовузларда суви хлорланиб (4 – 5 мг/л) дезинфекцияланади ва 24 соат ўтгач сувни сўндирилмаган оҳак фильтр орқали оқизиб юборилади. Кейин ҳовуз сатхини сўндирилмаган оҳак (10 т/га. ёки хлорли оҳак (3 т/га. билан дезинфекцияланиб бир ой сувсиз қолдирилади.
Агарда, хўжаликдан карантин ёки чегаралашни олиб ташлаш масаласи қўйилса, биопроба шу хўжаликнинг носоғлом деб ҳисобланган ҳовузларида, шу касалликга қарши курашиш инструкция (кўрсатмаси) га биноан ўтказилади.
НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ
-
“Балиқ касалликлари” фанига изоҳ беринг? У қайси биологик,тиббиёт ва ветеринария фанлари билан чамбарчас боғлиқ? -
Фанни ривожлантиришда, айниқса Ўзбекистонда қайси олимлар ҳисса қўшган? -
“Балиқ касалликлари” фани нечта таркибий бўлимлардан иборат ва уларнинг ҳар бирига изоҳ беринг? -
Фаннинг “Юқумсиз касалликлари” бўлимида қайси касалликлар ўрганилади? -
Фаннинг “Юқумсиз касалликлари”бўлимида қайси касалликлар ўрганилади, уларнинг ветеринария ва тиббиёт учун аҳамияти? -
Инвазион касалликлар бўлимида балиқларнинг қайси касалликларига кўпроқ аҳамият берилади? -
Лаборатория шароитида касал ёки касалликка гумон қилинган балиқдан вирусологик текшириш учун намуна олиш қандай амалга оширилади? -
Лаборатория шароитида касал ёки касалликка гумон қилинган балиқлардан бактериологик текшириш учун намуна олиш қандай амалга оширилади? -
Лаборатория шароитида касал ёки касалликка гумон қилинган балиқдан микологик текшириш учун намуна олиш қандай амалга оширилади? -
Лаборатория шароитида касал ёки касалликка гумон қилинган балиқлардан биопроба қўйиш қандай амалга оширилади?
Мавзу
1.2. Балиқларнинг инфекцион (вирусли геморрагик септицемия, қизамиқ, бранхиомикоз) касалликлари.
Дарснинг мақсади. Талабаларга балиқларнинг инфекцион касалликлари ва уларни бир биридан фарқи ҳамда даволаш ва олдини олиш чора тадбирларини ўргатишдан иборат.
Ўқув жиҳозлари, асбоб-ускуналар, материаллари. Касал ёки касалликка гумон қилинган балиқ, касаллик қўзғатувчилари, ривожланиши акс эттирилган жадваллар, даволашда ишлатиладиган антибактериал препаратларнинг намуналар, текширишда ишлатиладиган эритмалар, микроскопиклар.
Дарснинг ўтилиш услуби. Балиқларнинг қизамиқ, бронхиомикоз, ихтиоспоридиозларига таъриф берилиб, қўзғатувчиларни анатомо-морфологик ва биологик хусусиятлари тушунтирилиб, касалликларга диагноз қўйиш усуллари, уларни даволаш, олдини олиш ва қарши курашиш тадбирлари кўрсатиб тушунтирилади.
Вирусли геморрагик септицемия касаллиги. Бу контагиоз юқумли касаллик бўлиб, касаллик (вирусомик) жараёнлар, терининг қорайиши, қорин бўшлиғининг шишиши, сузғич аппаратининг издан чиқиши, нерв системаси фаолиятининг бузилиши, жабрада қон қўйилишлар ҳамда кўзнинг бириктирувчи тўқимасида, скелет мускулатурасида, перивиссерал ёғ тўқимаси ва сузғич пуфагида қон қўйилиши билан характерланади. Айрим органларнинг ҳамда бутун организмнинг функсиялари бутунлай издан чиқади.
Этиологияси. Касаллик қўзғатувчиси – бу РНК вирусли қўзғатувчилар. Женсен (1965) йилда биринчи бўлиб ушбу вирусни ажратиб олган ва уни сунъий култура тўқимасида (озиқавий муҳитда ўстиришга эришган ва ушбу вирусни Даниянинг эгтвед шаҳри шарафига эгтвед-вирус деб номланган.
Диагноз. Касалликка диагноз комплекс усулда: эпизоотологик маълумотлар, клиник белгиларига қараб ва пат.анатомик ўзгаришларига асосланиб қўйилади. Энг ишончли диагноз – бу ВГС вирусини ажратиб уни тўқима културасида устириш, серологик реаксиялар қўйиб идентификация қилиш ҳамда касалликка мойил балиқларга биопроба қўйишдир.
Даволаш, олдини олиш ва қарши курашиш тадбирлари. ВГС касаллигини даволаш усуллари ишлаб чиқилмаган. Чет эл олимлари антибиотик (окситетрациклин) ва антисептик (метилен кўки) лардан фойдаланишни тавсия қилмокдалар. Булар вирусни ўлдирмасада, бироқ иккиламчи инфекциянинг ривожланишини олдини олади ва касалликнинг кечишини бироз энгиллаштиради.
Касалликни олдини олиш ва қарши курашиш тадбирлари комплекс умумий ветеринар-санитария, балиқчилик-мелиоратив ва биотехнологик тадбирлардан иборат бўлиб, қўйидаги ларга қаратилган бўлиши керак:
-эпизоотология занжирни узиш (паразит-хужайин);
-балиқларнинг табиий резистентлигини ошириш;
- ташқи муҳитда қўзғатувчининг умумий миқдорини камайтириш;
- ветеринария ва балиқчилик маъданиятини ошириш.