ВУЗ: Не указан
Категория: Не указан
Дисциплина: Не указана
Добавлен: 30.11.2023
Просмотров: 204
Скачиваний: 1
ВНИМАНИЕ! Если данный файл нарушает Ваши авторские права, то обязательно сообщите нам.
4-синф. Адабий ўқиш29-дарс
| Фан номи: Адабий ўқиш | Мактаб: | |||||||||||||||
| Узоқ муддатли режанинг бўлими: | 4 бўлим Касблар олами | |||||||||||||||
| Куни: | Ўқитувчининг исми, шарифи: | |||||||||||||||
| Синф:4 | Қатнашганлар: | Қатнашмаганлар: | ||||||||||||||
| Мавзу: | Ўқитувчим олқишлайман | |||||||||||||||
| Узоқ муддатли режанинг бўлим мақсади: | 4.1.5.1 Ўз фикр ва ҳис – туйғуларини, кўзқарашини ҳаётий/бошқа асардаги ўхшаш воқеалар билан қиёслаган ҳолда билдириш 4.2.3.1 асар мавзуси ва асосий ғоясини аниқлаш, муаллифнинг фикрини матндан танқидий нутқдан назардан бошлаб ўқиш 4.2.9.1 Турли манбалардан зарур ахборотни аниқлаб ишлов бериш , хулосалаш ва сабаб - оқибат алоқадорлигини чизма сифатида кўрсатиш | |||||||||||||||
| Дарс мақсадлари: | Барча ўқувчилар: асар ғоясини аниқлай олади | |||||||||||||||
| Ўқувчиларнинг асосий қисми:Ўз фикр ва ҳис – туйғуларини, кўзқарашини ҳаётий ва бошқа асардаги ўхшаш воқеалар билан қиёслаган ҳолда билдира олади асар ғоясини аниқлай олади | ||||||||||||||||
| Айрим ўқувчилар: Турли манбалардан зарур ахборотни аниқлаб ишлов бериш , хулосалаш ва сабаб - оқибат алоқадорлигини чизма сифатида кўрсатиш | ||||||||||||||||
| Баҳолаш мезони: | Ўз фикр ва ҳис – туйғуларини, кўзқарашини ҳаётий/бошқа асардаги ўхшаш воқеалар билан қиёслаган ҳолда билдиради, асар мавзуси ва асосий ғоясини аниқлайди, муаллифнинг фикрини матндан танқидий нутқдан назардан бошлаб ўқийди Турли манбалардан зарур ахборотни аниқлаб ишлов беради , хулосалаш ва сабаб - оқибат алоқадорлигини чизма сифатида кўрсатади | |||||||||||||||
| | Асосий терминлар: онабош, отабош, илҳомчим, бисёр | |||||||||||||||
| Таянчсўзлар: устоз, илм Диалог: - Шоир шеърда ўқитувчини қандай сўзлар билан олқишлаган?Шоир шеърни нима учун ўқитувчига атаб ёзган?Фикрингизни асосланг.Шоир устоз ҳақида, Янги дунё қурувчим,Ер юзин гуллатувчим деб ёзганда нима демоқчи бўлган? Фикрингизни баён этинг.Ўқитувчи устоз ҳақида қандай шеърлар биласиз? | ||||||||||||||||
| Инсоний қадриятларни сингдириш | «Мангу эл». 3. Дунёвий давлат ва юксак Маънавият. 4.инновациялар асосида мунтазам иқтисодий ўсиш | |||||||||||||||
| Фанлараро боғланиш | Ўзбек тили, бадиий меҳнат | |||||||||||||||
| АКТ-дан фойдаланиш кўникмалари | слайд | |||||||||||||||
| Ўзлаштирилган малакалар | Мусиқа олами, рақс турлари ҳақида билади, миллий манавий мерослар ҳақида тушунчага эга | |||||||||||||||
| Дарс режаси | ||||||||||||||||
| Режаланган вақт | Режадаги машқлар, (қуйида режаланган машқлар билан ёдномаларни ёзинг) | Ресурслар | ||||||||||||||
| Боши | Ўқувчиларни дарсга тайёрлаш мақсадида, “Қуёш бўламан” тренингини уюштириш. Ўқувчилар қуёш бўлиб, атрофдаги оламга нима беришини айтиб ўтади. Ўтилган мавзуни мустаҳкамлаш. Ўтилган мавзуни мустаҳкамлаш мақсадида “Стоп кадр ” усулидан фойдаланиб, Нон матни мазмунини гапиртириш. Гуруҳга бириктириш Ўқув қуроллари расмларини танлаш усули орқали гуруҳларга бириктириш. Ўқувчиларнинг диққатини жамлаб улар билан биргаликда дарс мақсади аниқланади. | Дарслик, сюжетли расмлар, тарқатма варақлар | ||||||||||||||
| Ўртаси | Янги мавзу баёни: (У1.Шеърни ифодали ўқинг. Фикр уйғотиш мақсадида “Устозлар” қўшиғини эшиттириш. С из бор учун бийрон тилларим, Сиз бор учун равон йўлларим Ҳаётимнинг йўлчи юлдузи, Қалбимдаги қуёшим маним. Сиз борки биз бормиз устозлар Бир умр қарздормиз устозлар. Умрингизга умр қўшилгай Қилсак доим сизни эъзозлар. Қўшиқ ким ҳақида эканлигини сўраб, янги мавзу билан таништириш. Устоз сўзини рус, қозоқ ва инглиз тилларида сўраш. Қуддус муҳаммадий ҳақида маълумот бериш. Қуддус Муҳаммадийнинг “Устозимни олқишлайман” шеърини ўқиб эшиттириш. Шеърни занжирли ўқитиш (Г)2.Савол ва топшириқлар Шоир шеърда ўқитувчини қандай сўзлар билан олқишлаган? Шоир шеърни нима учун ўқитувчига атаб ёзган? Фикрингизни асосланг. Шоир устоз ҳақида, Янги дунё қурувчим, Ер юзин гуллатувчим деб ёзганда нима демоқчи бўлган? Фикрингизни баён этинг. Ўқитувчи устоз ҳақида қандай шеърлар биласиз? Дескриптор .Билим олувчи -шеърни таҳлил қилади - шеърдан шоирнинг ўқитувчини олқишлаган сўзларини аниқлаб, ёзади. -ўқитувчи устоз ақида шеърлар айтади Баҳолаш. Смайликлар. Мақташ, Олқишлаш (Я)3.Изланинг.Шеър мазмуни асосида “Устозлик шарафли касб” мавзусида эссе ёзинг Баҳолаш. Икки юлдуз, бир тилак (У)4 .”Расмлар тилга кирсин” усулидан фойдаланиб, слайд орқали расмда берилган касбларнинг устозлик касби билан қандай боғлиқлиги борлигини сўраш. Ўқувчилар фикрини тинглаш ва тўлиқтириш. 5. Матнни мазмунини мустақил ўқитиш. Уйга вазифа сифатида бериш. (Ж)6.Ўқитувчингизга атаб дўстингиз билна табрикнома ёзинг. Табрикномани қандай муносабат билан ёзиш мумкинлигини айтинг. Дескриптор. Билим олувчи Ўқитувчига атаб табрикнома ёзади Устозлар байрами муносабати билан табрикнома ёзиш мумкинлигини аниқлайди. Баҳолаш. Икки юлдуз бир тилак | | ||||||||||||||
| Якуни | Янги мавзуни мустаҳкамлаш Қб топшириқ Устозни тарифлаб ёзинг. Дескриптор. Билим олувчи -устоз ҳақида ўз фикрини ёзади - устозни таърифлаб ёзади Баҳолаш. Смайлик Қайта боғланиш Сюжетли жадвал усули
Уйга вазифа: 5-топшириқ. Матнни кўчириб ёзиш. Мазмунини ҳикоялаш | | ||||||||||||||
| Қўшимча ахборот | ||||||||||||||||
| Саралаш – ўқувчиларга кўпроқ қандай қўллов кўрсатишни режалайсиз? Қобилиятли ўқувчиларга қандай вазифа қўйишни режалаштирдингиз? -(А) асар ғоясини аниқлайди -(В) Ўз фикр ва ҳис – туйғуларини, кўзқарашини ҳаётий/бошқа асардаги ўхшаш воқеалар билан қиёслаган ҳолда билдиради, асар мавзуси ва асосий ғоясини аниқлайди, муаллифнинг фикрини матндан танқидий нутқдан назардан бошлаб ўқийди -(С)Турли манбалардан зарур ахборотни аниқлаб ишлов беради , хулосалаш ва сабаб - оқибат алоқадорлигини чизма сифатида кўрсатади | Баҳолаш – ўқувчиларнинг материални ўзлаштириш даражасини қандай текширишни режалайсиз? «Занжирли ўқиш, Стоп кадр,Расмлар тилга кирсин,» усуллари Баҳолаш:Смайликлар орқали, рағбатлантирувчи сўзлар. Қайта боғланиш: «Сюжетли жадвал» усули | Техника хавфсизлиги ва меҳнатни муҳофаза қоидалари: Ўқув қуролларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларини такрорлаш. | ||||||||||||||
Дарс бўйича рефлексия: 1. Дарснинг ўқув мақсадлари тўғри танланганми? 2. Ўқувчиларнинг ҳаммаси таълимий мақсадга эришдими? 3. Эришмаса, нима учун? 4. Дарсда саралаш тўғри ташкиллаштирилдими? 5. Дарс этапларининг давомийлиги сақландими? 6. Дарс режасидан четга чиқишлар бўлди? Нима учун? | Қуйидаги бўш ўринга дарс ҳақидаги фикрингизни ёзинг. Дарсингизнинг мавзусига мос келадиган саволларга жавоб беринг.. 1. 2. 3. 4. 5. 6. | ||||||||||||||||
Якуний баҳолаш (сарҳисоб) (Жалпы баға) Дарснинг яхши ўтган икки аспекти (ўқитишни ҳамда ўқишниям ҳисобга олинг): 1. 2. Дарсни яхшилашга нима таъсир эта олади? (ўқитишни ҳамда ўқишниям ҳисобга олинг) 1. 2. Дарс давомида мен синф ёки якка ўқувчиларнинг муваффақияти/қийинчилиги ҳақида нима билдим, кейинги дарсимда нимага аҳамият беришим керак? |
Текширилди:
4-синф. Адабий ўқиш 30-дарс
| Фан номи: Адабий ўқиш | Мактаб: | |||||||||||||||
| Узоқ муддатли режанинг бўлими: | 4 бўлим Касблар олами | |||||||||||||||
| Куни: | Ўқитувчининг исми, шарифи: | |||||||||||||||
| Синф:4 | Қатнашганлар: | Қатнашмаганлар: | ||||||||||||||
| Мавзу: | Ерга чизилган расм | |||||||||||||||
| Узоқ муддатли режанинг бўлим мақсади: | 4.2.6.1асар қаҳрамони, асар қаҳрамонларининг феъл атвори ва ҳатти ҳаракатларининг ўзгариш сабабларини матндан топиб, қиёсий баҳолаш 4.2.8.1эпизод ва воқеалар асосида ётган муҳим жиҳатларини таҳлил қилиш ва қиёслаш 4.1.4.1сўзлаш давомида мақол ва маталлар /шеърий мисралар/ҳикматли сўзлар/нотиқлик сўзлари ва вербал эмас нутқ воситаларидан фойдаланиш | |||||||||||||||
| Дарс мақсадлари: | Барча ўқувчилар: асар қаҳрамонларини аниқлай олади ва уларга таъриф бера олади | |||||||||||||||
| Ўқувчиларнинг асосий қисми:эпизод ва воқеалар асосида ётган муҳим жиҳатларини таҳлил қилади ва қиёслай олади | ||||||||||||||||
| Айрим ўқувчилар: сўзлаш давомида мақол ва маталлар /шеърий мисралар/ҳикматли сўзлар/нотиқлик сўзлари ва вербал эмас нутқ воситаларидан фойдалана олади | ||||||||||||||||
| Баҳолаш мезони: | асар қаҳрамони, асар қаҳрамонларининг феъл атвори ва ҳатти ҳаракатларининг ўзгариш сабабларини матндан топиб, қиёсий баҳолайди эпизод ва воқеалар асосида ётган муҳим жиҳатларини таҳлил қилади ва қиёслайди сўзлаш давомида мақол ва маталлар /шеърий мисралар/ҳикматли сўзлар/нотиқлик сўзлари ва вербал эмас нутқ воситаларидан фойдаланади | |||||||||||||||
| | Асосий терминлар: навкарлар, сайҳонлик, сарҳад, ногоҳ | |||||||||||||||
| Таянчсўзлар: мўйқалам соҳиби, олий ҳазратлари, чегарачи, мусаввир, наққош, Диалог: - - Шоир шеърни кимнинг номидан ёзган. - Қандай инсон чегарачи бўла олади? Фикрингизни асосланг. - Бола нима учун чегарачи бўлишни танлаган? -Сиз келажакда қандай касб эгаси бўлишни хохлайсиз? | ||||||||||||||||
| Инсоний қадриятларни сингдириш | «Мангу эл». 3. Дунёвий давлат ва юксак Маънавият. 6. Тарих, Маданият Жамият | |||||||||||||||
| Фанлараро боғланиш | Ўзбек тили, бадиий меҳнат, математика | |||||||||||||||
| АКТ-дан фойдаланиш кўникмалари | слайд | |||||||||||||||
| Ўзлаштирилган малакалар | Устозлик касби ҳақида маълумотларни билади | |||||||||||||||
| Дарс режаси | ||||||||||||||||
| Режаланган вақт | Режадаги машқлар, (қуйида режаланган машқлар билан ёдномаларни ёзинг) | Ресурслар | ||||||||||||||
| Боши | Ўқувчиларга хуш кайфият тилаб, уларни билим олиб, ҳунар ўрганишга чақириб, дарсни маслаҳатли шеър билан бошлаш Ҳунарли киши хор бўлмас Бошқадан ҳеч кам бўлмас Ҳунар ўрган, билим ол Меҳнатдан сен лаззат ол. Гуруҳга бириктириш Портрет танлаш усули орқали гуруҳларга бириктириш. Ўқувчилар танлаган портретдаги инсон исмини аниқлашга ҳаракат қилишади. 1-гуруҳ – Алишер Навоий 2-гуруҳ – Ҳусайн Байқаро 3-гуруҳ –мусаввир Камолиддин Беҳзод Ўқувчиларга дарс давомида мана шу инсонлар ҳақида ўқиб ўрганишимизни айтиш. Ўқувчиларнинг диққатини жамлаб улар билан биргаликда дарс мақсади аниқланади. Ўтилган мавзуни мустаҳкамлаш. Ўтилган мавзуни мустаҳкамлаш мақсадида “Менинг фикрим” усулидан фойдаланиб, Устоз ҳақида матни мазмунини гапиртириш. Устоз ҳақида берилган матн мазмунини ўзларининг тушунчаларини ҳикоялаб беришади. Дафтарларига кўчириб келган ёзма ишларини текшириб чиқиш, ҳуснихатларига эътибор бериш. Баҳолаш. Олқишлаш, мақташ, смайликлар. | Дарслик, сюжетли расмлар, тарқатма варақлар | ||||||||||||||
| Ўртаси | Янги мавзу баёни: Фикр уйғотиш мақсадида, мусаввирлик санъати, буюк шоирлар ҳақида суҳбат ўтказиш, ўқувчилар тушунчаларини аниқлаш, тушунтириб бериш. Ҳикояда учрайдиган янги сўзлар маъносини тушунтириш мақсадида луғат иши уюштириш. Луғат иши Навкарлар- аскарлар Мусаввир – рассом Наққош – нақш чизадиган каб эгаси Сайҳонлик – Ногоҳ – бирданига Сарҳад - Дарс давомида танишадиган матн ва шеърларда учрайдиган янги сўзлар маъносини тушунтириш мақсадида, луғат иши ўтказиш. (У)1.Матнни ўқинг.
(Г)2.Савол ва топшириқлар 1-гуруҳ – Алишер Навоий-подшоҳнинг ерга чизилган расм ҳақидаги фикрини билдирган гапни топиб ўқинг. Маъносини ўз сўзларингиз билан тушунтириш. 2-гуруҳ – Ҳусайн Байқаро – мусаввир ҳақида фикрларни ўз сўзларингиз билан тушунтиринг 3-гуруҳ –мусаввир Камолиддин Беҳзод – давлатимизда истеъдодли ўқувчиларга қандай шароитлар яратиб берилмоқда. Фикрингизни асосланг. Ў.Ё.У.И Ривоятда қандай касб эгалари номлари ёзилган? Уларни дафтарингизга ёзинг. Ҳозир улар қандай аталади? Дескриптор. Билим олувчи -подшоҳнинг ерга чизилган расм ҳақидаги фикрини билдирган гапни топиб ўқийди. Маъносини ўз сўзлари билан тушунтиради - мусаввир ҳақида фикрларни ўз сўзлари билан тушунтиради
Баҳолаш. Смайликлар Ўқитувчи: Матндаги, Алшер Навоий , Ҳусайн Байқаро, Камоллиддин Бехзод, Мирак Наққош ҳақида маълумотлар бериш. Уларнинг тарихда қолдирган ўчмас излари ҳақида гапириб, тушунча бериш. Истеъдодли инсонлар, ҳозирги пайтда юртимизда истеъдодли болалар, ёшлпар, инсонларга яратилаётган имкониятлар ҳақида маъумот бериш. (Расмлар, слайд интернет ресурсларидан фойдаланиш мумкин.) (Г)4 .”Расмлар тилга кирсин”усулидан фойдаланиб, ўқувчиларга чегарачилар расмини кўрсатиш. Ўқувчилардан расмни таърифлаб беришни сўраш. Чегарачи, аскарлар, ватанимиз ҳимоячилари ҳақида айтиб ўқувчилар фикрини тўлиқтириш. Авваллари навкарлар дейилса, ҳозир аскар деб аталишини айтиб ўтиш. Нобижон Қодировнинг “Чегарачи”шеърини ўқитиш. Шеър мазмунини таҳлил қилиш. 5. савол ва топшириқлар - Шоир шеърни кимнинг номидан ёзган. - Қандай инсон чегарачи бўла олади? Фикрингизни асосланг. - Бола нима учун чегарачи бўлишни танлаган? -Сиз келажакда қандай касб эгаси бўлишни хохлайсиз? Баҳолаш. Ўқувчиларни мақташ, олқишлаш, смайликлар орқали баҳолаш. (Ж)6.“Давом эттир!” ўйини Берилган мақол давомини дарсликдан фойдаланиб аниқлайди. 1.Интилганага ....... 2.Изланган олим бўлур Ўйланган ...... 3.Йигит ҳусни ....... да 4.Машаққатсиз бахт келмас, Меҳнатсиз ...... Дескриптор. Билим олувчи
Баҳолаш. Икки юлдуз бир тилак | | ||||||||||||||
| Якуни | Янги мавзуни мустаҳкамлаш Қб топшириқ Ривоятдаги улуғинсонлар исмини ёзинг. Дескриптор. Билим олувчи - Улуғ инсонлар исмини ёзади Баҳолаш. Смайлик Қайта боғланиш Сюжетли жадвал усули
Уйга вазифа: Чегарачи шеърини ёд олиш. Интернетдан буюк рассомлар ҳақида маълумот тўплаб келиш. | | ||||||||||||||
| Қўшимча ахборот | ||||||||||||||||
| Саралаш – ўқувчиларга кўпроқ қандай қўллов кўрсатишни режалайсиз? Қобилиятли ўқувчиларга қандай вазифа қўйишни режалаштирдингиз? -(А)асар қаҳрамонларини аниқлай олади ва уларга таъриф бера олади -(В)эпизод ва воқеалар асосида ётган муҳим жиҳатларини таҳлил қилади ва қиёслай олади -(С)сўзлаш давомида мақол ва маталлар /шеърий мисралар/ҳикматли сўзлар/нотиқлик сўзлари ва вербал эмас нутқ воситаларидан фойдалана олади | Баҳолаш – ўқувчиларнинг материални ўзлаштириш даражасини қандай текширишни режалайсиз? «Занжирли ўқиш,Расмлар тилга кирсин,Мақолни давом эт!» усуллари Баҳолаш:Смайликлар орқали, рағбатлантирувчи сўзлар. Қайта боғланиш: «Сюжетли жадвал» усули | Техника хавфсизлиги ва меҳнатни муҳофаза қоидалари: Ўқув қуролларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларини такрорлаш. | ||||||||||||||
Дарс бўйича рефлексия: 1. Дарснинг ўқув мақсадлари тўғри танланганми? 2. Ўқувчиларнинг ҳаммаси таълимий мақсадга эришдими? 3. Эришмаса, нима учун? 4. Дарсда саралаш тўғри ташкиллаштирилдими? 5. Дарс этапларининг давомийлиги сақландими? 6. Дарс режасидан четга чиқишлар бўлди? Нима учун? | Қуйидаги бўш ўринга дарс ҳақидаги фикрингизни ёзинг. Дарсингизнинг мавзусига мос келадиган саволларга жавоб беринг.. 1. 2. 3. 4. 5. 6. | ||||||||||||||||
Якуний баҳолаш (сарҳисоб) (Жалпы баға) Дарснинг яхши ўтган икки аспекти (ўқитишни ҳамда ўқишниям ҳисобга олинг): 1. 2. Дарсни яхшилашга нима таъсир эта олади? (ўқитишни ҳамда ўқишниям ҳисобга олинг) 1. 2. Дарс давомида мен синф ёки якка ўқувчиларнинг муваффақияти/қийинчилиги ҳақида нима билдим, кейинги дарсимда нимага аҳамият беришим керак? |
Текширилди:
4-синф. Адабий ўқиш 31-дарс
| Фан номи:Адабий ўқиш | Мактаб: | ||||||||||||||||||||||||||
| Узоқ муддатли режанинг бўлими: | 4 бўлим Касблар олами | ||||||||||||||||||||||||||
| Куни: | Ўқитувчининг исми, шарифи: | ||||||||||||||||||||||||||
| Синф: | Қатнашганлар: | Қатнашмаганлар: | |||||||||||||||||||||||||
| Мавзу: | Ҳунарманд бола | ||||||||||||||||||||||||||
| Узоқ муддатли режанинг бўлим мақсади: | 4.1.3. 1 асар мавзуси ва хотимаси асосида сюжет ривожини тахмин қилиш, унинг сабабини тушунтириш 4.2.2.1 асарни қайта тузиш, талқин қилиш ва баҳолашга асосланган саволлар қўйиш 4.2.6.1асар қаҳрамони, асар қаҳрамонларининг феъл атвори ва ҳатти ҳаракатларининг ўзгариш сабабларини матндан топиб, қиёсий баҳолаш | ||||||||||||||||||||||||||
| Дарс мақсадлари: | Барча ўқувчилар: асар қаҳрамонларини аниқлай олади ва уларга таъриф бера олади | ||||||||||||||||||||||||||
| Ўқувчиларнинг асосий қисми:асарни қайта тузиб, талқин қилиб ва баҳолашга асосланган саволлар қўя олади | |||||||||||||||||||||||||||
| Айрим ўқувчилар: асар қаҳрамони, асар қаҳрамонларининг феъл атвори ва ҳатти ҳаракатларининг ўзгариш сабабларини матндан топиб, қиёсий баҳолай олади, қўшимча материаллар топиб айта олади | |||||||||||||||||||||||||||
| Баҳолаш мезони: | асар мавзуси ва хотимаси асосида сюжет ривожини тахмин қилиш, унинг сабабини тушунтиради асарни қайта тузиш, талқин қилиш ва баҳолашга асосланган саволлар қўяди асар қаҳрамони, асар қаҳрамонларининг феъл атвори ва ҳатти ҳаракатларининг ўзгариш сабабларини матндан топиб, қиёсий баҳолайди | ||||||||||||||||||||||||||
| | Асосий терминлар: Марадона,Балха тут ,Сўзана | ||||||||||||||||||||||||||
| Таянчсўзлар: ҳунар Диалог: Болалар нима учун ўзларини машҳур футболчилар номлари билан аташарди? Фикрингизни асосланг. - Маҳмуджоннинг ҳунаридан амакиси ва одил қандай ҳолатга тушишди? Нима учун? -“Йигит кишига етмиш ҳунар оз” мақолининг мазмуни ҳикоя мазмунига мос келишини ўз сўзларингиз билан тушунтиринг. -сиз ҳам Маҳмуджонга ўхшаб бирор ҳунар ўрганганмисиз? Дўстларингизга сўзлаб беринг. Шоир шеърни кимнинг номидан ёзган? -Қизча опасини қандай сўзлар билан олқишлаган? -Чевар қиз сўзанасида нималар тасвирланган? | |||||||||||||||||||||||||||
| Инсоний қадриятларни сингдириш | «Мангу эл». 5. Оммавий меҳнат Жамият 6. Тарих, Маданият ва Тил умумийлиги | ||||||||||||||||||||||||||
| Фанлараро боғланиш | Ўзбек тили, бадиий меҳнат, | ||||||||||||||||||||||||||
| АКТ-дан фойдаланиш кўникмалари | ноутбук | ||||||||||||||||||||||||||
| Ўзлаштирилган малакалар | Рассомлик, наққошлик, чегарачи касблари ҳақида маълумотга эга | ||||||||||||||||||||||||||
| Дарс режаси | |||||||||||||||||||||||||||
| Режаланган вақт | Режадаги машқлар, (қуйида режаланган машқлар билан ёдномаларни ёзинг) | Ресурслар | |||||||||||||||||||||||||
| Боши | Ўқувчиларнинг диққатини жамлаб улар билан биргаликда дарс мақсади аниқланади. Гуруҳга бириктириш Ўқувчиларни иккита қизлар ва иккита ўқил болалар гуруҳларига бириктириш. Гуруҳлар номи яширинган қоғозларни танлаш орқали ўзларига ном танлашади. 1- 2 -гуруҳлар – чеварлар (қизлар гуруҳи) 3 -4 гуруҳлар – ҳунармандлар (ўғил болалар) | Дарслик, сюжетли расмлар, тарқатма варақлар | |||||||||||||||||||||||||
| Ўртаси | Ўтилган мавзуни мустаҳкамлаш. “Танлаш” усули орқали ҳар гуруҳдан биттадан ўқувчидан “Чегарачи” шеърини ёддан сўраш. Интернетдан буюк рассомлар ҳақида маълумот тўплаб келиш топшириқғи бўйича ҳар гуруҳдан биттадан маълумот тинглаш. Ўқувчилар гуруҳлар аро ўзаро биттадан савол қўйишади. Саволларга жавоб беришади. Баҳолаш. Олқишлаш. Тангалар орқали баҳолаш. Янги мавзу баёни: Луғат иши ўтказиш. Дарс давомида танишадиган матн ва шеърларда учрайдиган янги сўзлар маъносини тушунтириш мақсадида, луғат иши ўтказиш. Марадона- машҳур футбол ўйинчиси Балха тут – тут дарахтининг тури Сўзана – қўл ҳунари билан тўқиб ясаладиган нақшли уй анжоми, миллий буюм, тахланган кўрпа ёпинчиғи (У)1.Матнни ўқинг.
(У)2.Савол ва топшириқлар - Болалар нима учун ўзларини машҳур футболчилар номлари билан аташарди? Фикрингизни асосланг. - Маҳмуджоннинг ҳунаридан амакиси ва одил қандай ҳолатга тушишди? Нима учун? -“Йигит кишига етмиш ҳунар оз” мақолининг мазмуни ҳикоя мазмунига мос келишини ўз сўзларингиз билан тушунтиринг. -сиз ҳам Маҳмуджонга ўхшаб бирор ҳунар ўрганганмисиз? Дўстларингизга сўзлаб беринг. Баҳолаш. Тангалар билан баҳолаш. (Г)Гуруҳли иш Тўплаштириш усулидан фойдаланиш. Ҳунар турларини ёзинг. Дескриптор. Билим олувчи - ҳунар турларини аниқлайди - ҳунар турларини тўплаштириб ёзишади -ҳунар турларини ўқиб таништиради Баҳолаш. Сонига қараб фишкалар бериш. Ўқитувчи Ўқувчилар жавобини тинглаб, тўлиқлаш. Ҳунар турларини, расмлар орқали(слайд) бн ҳам таништириш мумкин. Қадимдан ота бобомиздан келаётган ҳунар турлари жуда кўп: этикдўзлик, кулолчилик, дурадгорлик, саниқчилик, заргарлик, сават тўқиш, самоварсозлик, темирчилик. Бу ҳунар турлари билан асосан йигит кишилар шуғулланган. (Видеолавҳа ҳам тайёрлаб келиш мумкин) (У)3. Шеърни ифодали ўқинг. Чевар қиз шеърини “Мушоира” усулидан фойдаланиб, ўқувчиларга ўқитиш. 4. Савол ва топшириқлар -Шоир шеърни кимнинг номидан ёзган? -Қизча опасини қандай сўзлар билан олқишлаган? -Чевар қиз сўзанасида нималар тасвирланган? Дескриптор. Билим олувчи -шеърни ифодали ўқийди -мазмунини таҳлил қилади -саволларга жавоб беради Баҳолаш. Тенгелар орқали Ўқувчилар жавобини тинглаб, олқишлаш. Ўқитувчи. Қадимдан келаётган қизларимиз, оналаримимз шуғулланган ҳунар турлари билан таништириш. Гилам тўқиш, сўзана тикиш, кийгиз босиш, дўппи тикиш, хиёл тикиш ва ҳ.о Бу ҳунар турлари ҳозиргача сақланиб келаётганини уни давом эттириш учун қизларимиз ўқиб ўрганиши зарурлигини тушунтириш. (Ж)5.Изланинг .Клиптограмма Катакчалардаги сонлар ўрнига алфавитдаги ҳарфларни қўйиб, ҳунар ва касбга оид сўзларни топиб ўқинг.
Дескриртор. Билим олувчи -сонлар ўрнига ҳарфларни қўйиб, касб ҳунар номларини ўқийди. Баҳолаш. Тенгелар билан. | | |||||||||||||||||||||||||
| Якуни | Янги мавзуни мустаҳкамлаш Қб топшириқ Кимларни чевар деймиз? Кимларни ҳунарманд деймиз? Дескриптор. Билим олувчи - Чевар деб кимлар аталишини ёзади
Баҳолаш. Тенгелар билан Қайта боғланиш: “Бош бармоқ “ усули Уйга вазифа: Шеър ва матнни ўқиш. Шеър мазмуни асосида расм чизиш | | |||||||||||||||||||||||||
| Қўшимча ахборот | |||||||||||||||||||||||||||
| Саралаш – ўқувчиларга кўпроқ қандай қўллов кўрсатишни режалайсиз? Қобилиятли ўқувчиларга қандай вазифа қўйишни режалаштирдингиз? -(А)асар қаҳрамонларини аниқлай олади ва уларга таъриф бера олади -(В)асарни қайта тузиб, талқин қилиб ва баҳолашга асосланган саволлар қўя олади -(С)асар қаҳрамони, асар қаҳрамонларининг феъл атвори ва ҳатти ҳаракатларининг ўзгариш сабабларини матндан топиб, қиёсий баҳолай олади, қўшимча материаллар топиб айта олади | Баҳолаш – ўқувчиларнинг материални ўзлаштириш даражасини қандай текширишни режалайсиз? «Занжирли ўқиш, Клиптограмма,Тўплаштириш» усуллари Баҳолаш:Тенгелар орқали, рағбатлантирувчи сўзлар. Қайта боғланиш: «Бош бармоқ » усули | Техника хавфсизлиги ва меҳнатни муҳофаза қоидалари: Ўқув қуролларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларини такрорлаш. | |||||||||||||||||||||||||
Дарс бўйича рефлексия: 1. Дарснинг ўқув мақсадлари тўғри танланганми? 2. Ўқувчиларнинг ҳаммаси таълимий мақсадга эришдими? 3. Эришмаса, нима учун? 4. Дарсда саралаш тўғри ташкиллаштирилдими? 5. Дарс этапларининг давомийлиги сақландими? 6. Дарс режасидан четга чиқишлар бўлди? Нима учун? | Қуйидаги бўш ўринга дарс ҳақидаги фикрингизни ёзинг. Дарсингизнинг мавзусига мос келадиган саволларга жавоб беринг.. 1. 2. 3. 4. 5. 6. | |||||||||||||||||||||||||||
Якуний баҳолаш (сарҳисоб) (Жалпы баға) Дарснинг яхши ўтган икки аспекти (ўқитишни ҳамда ўқишниям ҳисобга олинг): 1. 2. Дарсни яхшилашга нима таъсир эта олади? (ўқитишни ҳамда ўқишниям ҳисобга олинг) 1. 2. Дарс давомида мен синф ёки якка ўқувчиларнинг муваффақияти/қийинчилиги ҳақида нима билдим, кейинги дарсимда нимага аҳамият беришим керак? |
Текширилди:
4-синф. Адабий ўқиш32-дарс
| Фан номи: Адабий ўқиш | Мактаб: | |||||
| Узоқ муддатли режанинг бўлими: | 4 бўлим Касблар олами | |||||
| Куни: | Ўқитувчининг исми, шарифи: | |||||
| Синф:4 | Қатнашганлар: | Қатнашмаганлар: | ||||
| Мавзу: | Лаҳзадаги мўъжиза | |||||
| Узоқ муддатли режанинг бўлим мақсади: | 4.2.1.2 асарни онгли равишда тушуниб, кўз югуртириб, шарҳлаб туртиб олиб, саволлар қўйган ҳолда, зарур ахборотни топиб, белги қўйиб, таҳлил қилиб ўқиш,танқидий нуқтаи назардан баҳолаб ўқиш. 4.2.7.1 асардан бидиий тасвир воситаларини (қиёслаш, ўхшатиш,сифатлаш, аллетирация, муболаға топиш ва улардан фойдаланиш 4.3.2.1таниш матнга янги қаҳрамонларни қўшиш, янги сюжетлар киритиш/шеър (тўрт мисра) ёзиш | |||||
| Дарс мақсадлари: | Барча ўқувчилар:асар мазмунини тушунади,асар қаҳрамонларини аниқлай олади ва уларга таъриф бера олади | |||||
| Ўқувчиларнинг асосий қисми:асардан бидиий тасвир воситаларини қиёслай олади, ўхшатиб, сифатлаб, муболаға топа олади ва улардан фойдалана олади | ||||||
| Айрим ўқувчилар:таниш матнга янги қаҳрамонларни қўша олади, янги сюжетлар киритади,шеър (тўрт мисра) ёза олади | ||||||
| Баҳолаш мезони: | асарни онгли равишда тушуниб, кўз югуртириб, шарҳлаб туртиб олиб, саволлар қўйган ҳолда, зарур ахборотни топиб, белги қўйиб, таҳлил қилиб ўқийди,танқидий нуқтаи назардан баҳолаб ўқийди. асардан бидиий тасвир воситаларини (қиёслаш, ўхшатиб,сифатлаш, аллетирация, муболаға топиш ва улардан) фойдаланади таниш матнга янги қаҳрамонларни қўшади, янги сюжетлар киритади,шеър (тўрт мисра) ёзади | |||||
| | Асосий терминлар: милоддан олдинги, фотокамера, постда шаймиз | |||||
| Таянчсўзлар: фотокамера, шифокор, Диалог: сураткаш ҳар бир лаҳзада мўъжиза яратади деб ўйлайсизми? Жавобингизни асосланг. Шоир шеърни кимлар номидан ёзган? Болалар шифокорлик касбининг қандай ҳаракатлари ҳақида айтишган? | ||||||
| Инсоний қадриятларни сингдириш | «Мангу эл». 4. инновациялар асосида мунтазам иқтисодий ўсиш 5. Оммавий меҳнат Жамият | |||||
| Фанлараро боғланиш | Ўзбек тили, бадиий меҳнат, дунётаниш | |||||
| АКТ-дан фойдаланиш кўникмалари | Слайд | |||||
| Ўзлаштирилган малакалар | Рассомлик, наққошлик, чегарачи касблари ҳақида маълумотга эга | |||||
| Дарс режаси | ||||||
| Режаланган вақт | Режадаги машқлар, (қуйида режаланган машқлар билан ёдномаларни ёзинг) | Ресурслар | ||||
| Боши | Ўқувчиларни дарсга таёрлаш. Кўнгилли чехралар тренинги билан ўқувчилар бир бирларига кулиб қараш, жилмайиш орқали дарсни ташкиллайдилар. Гуруҳга бириктириш Мозаика усули орқали ўқувчиларни гуруҳларга бириктириш. 1- гуруҳ-CANON 2-гуруҳ-SONY 3- гуруҳ-Nikon Каби турли маркадаги фотоаппаратлар турлари билан танишиш орқали гуруҳларга бирикишади Ўтилган мавзуни мустаҳкамлаш. “Микрофон” усули орқали ҳар гуруҳдан биттадан ўқувчига матн мазмунини гапиртириш. Шеър мазмуни асосида расм чизган расмларидан кўргазма таўкил этиш ва мазмунини гапиртириш. Баҳолаш. Олқишлаш. Тангалар орқали баҳолаш. Ўқувчиларнинг диққатини жамлаб улар билан биргаликда дарс мақсади аниқланади. | Дарслик, сюжетли расмлар, тарқатма варақлар | ||||
| Ўртаси | Янги мавзу баёни: Фикр уйғотиш мақсадида, турли фотосуратларни намойиш этиб, бу иш қайси касб эгасига тегишли эканини сўраш. Фтосуратлар қандай ишланиши ва суратчи касбига тегишли анжомларни аташларини сўраш. Луғат иши ўтказиш. Дарс давомида танишадиган матн ва шеърларда учрайдиган янги сўзлар маъносини тушунтириш мақсадида, луғат иши ўтказиш. Милоддан аввалгаи – анча йиллар аввал Фотокамера – суратчи суратга оладиган асбоб Постда шаймиз – постда тайёрмиз (У)1.Шеърни ифодали ўқинг. “Сураткаш ҳазили” шеъри 2.Савол ва топшириқлар - Шеърда сураткаш ўз ишини қандай таърифлагани ҳақида ўз сўзларингиз билан тушунтиринг. - сураткаш ҳар бир лаҳзада мўъжиза яратади деб ўйлайсизми? Жавобингизни асосланг. Дескриптор. Билим олувчи - шеърни ифодали ўқийди -мазмунини тушунтиради -саволларга жавоб беради Баҳолаш . Смайликлар, олқишлаш. (У)3.Бу қизиқ! Билиб олинг Одамлар фотоапаратга ўхшаш қурилмани милоддан аввалги тўртинчи асрдаёқ кашқ қилишган. Агар қоронғи хонага кичик туйнукдан ёруғлик киритилса, ташқаридаги тасвир ичкаридаги деворда кўриниши мумкинлигини аниқлашган. Ўқувчиларга мавзуга мос қўшимча маълумотлар тўплаб келиб слайд орқали тушунча бериш. “Қора яшиқ” усулидан фойдаланиб, столдаги қутичадан турли анжомларни навбат билан олиш ва уларнинг қайси касб эгасига мансуб эканлигини сўраш. Шифокорлик касби ҳақида билимларини аниқлаш. (Ж)5. Шеърни ифодали ўқинг. “Дўхтир – дўхтир ўйнаймиз” 6. Саволлар ва топшириқлар Шоир шеърни кимлар номидан ёзган? Болалар шифокорлик касбининг қандай ҳаракатлари ҳақида айтишган? “Ширин сўз – жон озиғи” мақоли ушбу шеърга мос келадими? Фикрингизни асосланг. Болаларнинг ўйини, уларнинг келгуси орзулари бўлиши мумкинми? Фикрингизни асосланг. Дескриптор билим олувчи -шеърни ифодали ўқийди -мазмунини тушунтиради -саволларга жавоб беради Баҳолаш . Смайликлар, олқишлаш. Гуруҳли иш 1 - гуруҳ Блум ромашкаси япроқларига суратчига хос хислатларни ёзишади 2-гуруҳ тўплаштириш усулидан фойдаланиб шифокорга хос хислатларни ёзади 3- гуруҳ суратчи ҳақида 5 мисрали шеҳр ёзишади Баҳолаш. Гуруҳ аъзолари ўзаро бир - бирларини қарсак, бош бармоқ, ўт сочиш усуллари орқали баҳолашади.. | | ||||
| Якуни | Янги мавзуни мустаҳкамлаш Қб топшириқ Агар мен шифокор бўлсам мавзуси асосида эссе ёзинг. Дескриптор. Билим олувчи - мавзу бўйича қисқа эссе ёзади Баҳолаш. Смайликлар билан Қайта боғланиш: Светофор усули Уйга вазифа: Бизнинг аҳил синфимиз мавзусида фото альбом учун расмлар тайёрлаб келиш. Дўхтир –дўхтир ўйнаймиз мавзусидаги шеърни ёдлаб келиш. | | ||||
| Қўшимча ахборот | ||||||
| Саралаш – ўқувчиларга кўпроқ қандай қўллов кўрсатишни режалайсиз? Қобилиятли ўқувчиларга қандай вазифа қўйишни режалаштирдингиз? -(А)асар мазмунини тушунади,асар қаҳрамонларини аниқлай олади ва уларга таъриф бера олади -(В)асардан бидиий тасвир воситаларини қиёслай олади, ўхшатиб, сифатлаб, муболаға топа олади ва улардан фойдалана олади -(С)таниш матнга янги қаҳрамонларни қўшади, янги сюжетлар киритади,шеър (тўрт мисра) ёзади | Баҳолаш – ўқувчиларнинг материални ўзлаштириш даражасини қандай текширишни режалайсиз? «Мозаика,,Тўплаштириш, Блум ромашкаси, 5 мисрали шеър» усуллари Баҳолаш: смайликлар рағбатлантирувчи сўзлар. Қайта боғланиш: «Светофор» усули | Техника хавфсизлиги ва меҳнатни муҳофаза қоидалари: Ўқув қуролларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларини такрорлаш. | ||||
Дарс бўйича рефлексия: 1. Дарснинг ўқув мақсадлари тўғри танланганми? 2. Ўқувчиларнинг ҳаммаси таълимий мақсадга эришдими? 3. Эришмаса, нима учун? 4. Дарсда саралаш тўғри ташкиллаштирилдими? 5. Дарс этапларининг давомийлиги сақландими? 6. Дарс режасидан четга чиқишлар бўлди? Нима учун? | Қуйидаги бўш ўринга дарс ҳақидаги фикрингизни ёзинг. Дарсингизнинг мавзусига мос келадиган саволларга жавоб беринг.. 1. 2. 3. 4. 5. 6. | ||||||
Якуний баҳолаш (сарҳисоб) (Жалпы баға) Дарснинг яхши ўтган икки аспекти (ўқитишни ҳамда ўқишниям ҳисобга олинг): 1. 2. Дарсни яхшилашга нима таъсир эта олади? (ўқитишни ҳамда ўқишниям ҳисобга олинг) 1. 2. Дарс давомида мен синф ёки якка ўқувчиларнинг муваффақияти/қийинчилиги ҳақида нима билдим, кейинги дарсимда нимага аҳамият беришим керак? |
Текширилди:
Адабий ўқиш 33-дарс
| Фан номи: Адабий ўқиш | Мактаб: | | ||||||||||||||||||||||
| Узоқ муддатли режанинг бўлими: | 4 бўлим Касблар олами | | ||||||||||||||||||||||
| Куни: | Ўқитувчининг исми, шарифи: | | ||||||||||||||||||||||
| Синф: | Қатнашганлар: | Қатнашмаганлар: | | |||||||||||||||||||||
| Мавзу: | Адиб-бетартиб | | ||||||||||||||||||||||
| Узоқ муддатли режанинг бўлим мақсади: | 4.2.1.2 асарни онгли равишда тушуниб, кўз югуртириб/шарҳлаб/ туриб олиб/ саволлар қўйган ҳолда, таҳлил қилиб ўқиш танқидий нуқтаи назардан баҳолаб ўқиш. 4.2.7.1 асардан бадиий тасвир воситаларни топиш ва улардан фойдаланиш | | ||||||||||||||||||||||
| Дарс мақсадлари: | Барча ўқувчилар:Матннни ўқиб, мазмунини тушуна олади. | | ||||||||||||||||||||||
| Ўқувчиларнинг асосий қисми:Расмдаги воқеа ҳодисаларни тасвирлайди, ҳунар ҳақида гапириб беради | | |||||||||||||||||||||||
| Айрим ўқувчилар:асардан бадиий тасвир воситаларни топа олади ва улардан фойдаланиб, турмуш, ҳаёт билан боғлаб, мисоллар келтира олади, ўз фикрини исботлай олади. | | |||||||||||||||||||||||
| Баҳолаш мезони: | асарни онгли равишда тушуниб, кўз югуртириб/шарҳлаб/ туриб олиб/ саволлар қўйган ҳолда, таҳлил қилиб ўқийди ,танқидий нуқтаи назардан баҳолайди асардан бадиий тасвир воситаларни топади ва улардан фойдаланади | | ||||||||||||||||||||||
| Луғат бойлиги: | Асосий терминлар: Хуноб, пала-партиш, тартибсиз, ҳунар. | | ||||||||||||||||||||||
| Таянчсўзлар: Искана, пайраха, хуноби ошаркан. Диалог: - Адибни боғбон нега қувиб юборди? -Адибнинг ўрнида бўлганда сиз нима қилар эдингиз? | | |||||||||||||||||||||||
| Инсоний қадриятларни сингдириш | «Мангу эл». 3. Дунёвий давлат ва юксак Маънавият 6 Тарих, маданият ва тил умумийлиги 5. Оммавий Меҳнат Жамият | | ||||||||||||||||||||||
| Фанлараро боғланиш | Ўзбек тили , ўз-ўзини англаш, дунётаниш | | ||||||||||||||||||||||
| АКТ-дан фойдаланиш кўникмалари | Ноутбук | | ||||||||||||||||||||||
| Ўзлаштирилган малакалар | Катталарга ҳурмат, кичикларга иззатда бўлишни билади. | | ||||||||||||||||||||||
| Дарс режаси | | |||||||||||||||||||||||
| Режаланган вақт | Режадаги машқлар, (қуйида режаланган машқлар билан ёдномаларни ёзинг) | Ресурслар | | |||||||||||||||||||||
| Боши | Ўқувчиларни дарсга ҳозирлаш мақсадида ҳамма ўз исмнинг бош ҳарфига муносиб ҳислатларини айтади. Масалан: Алишер-азиз, Матлюба-меҳрибон..... Синф ўқувчилари ўғил ва қиз гуруҳларига бирикади.Тартибли қиз. Тартибли бола деб гуруҳга ном қўяди. “Маълумотлар бозори” усули асосида гуруҳлар номлари ҳақида маълумот тўплашади ва изоҳлайди. Ўтилган мавзуни мустаҳкамлаш. Уйга вазифани сўраш. “Веер” усулидан фойдаланган ҳолда уйга вазифа сўралиб, рағбатлантирилиб борилади. Ўтилган мавзу юзасидан тайёрланган саволли веерларни гуруҳларга бериш. Дескриптор. Билим олувчи:
Баҳолаш. Юлдузчалар Дарсмақсади ўқувчилар билан биргаликда аниқланади,белгиланади. | Дарслик, расмлар, тарқатма дидактик материаллар | | |||||||||||||||||||||
| Ўртаси | (Г) 1-топшириқ. Эртакни «Джигсо» услубидан фойдаланган ҳолда ўқитилади. Бунда матн икки бўлакка бўлиб икки гуруҳга берилади. Дескриптор. Билим олувчи: 1-гуруҳ: -Матнни ўқийди , кейин нима бўлишини ўзича тасвирлаб айта олади. -Мандаги зарур ахборотни белгилайди. 2-гуруҳ: -Матнни ўқийди, ўз фикрларини таянч сўзлар ёрдамида гапириб бера олади. Баҳолаш. “Икки юлдуз бир, тилак”усули Янги мавзуда учрайдиган янги сўзлар маъносини аниқлаш, мақсадида луғат иши ўтказиш. Луғат иши Искана – Пайраха- Хуноби ошган-жаҳли чиқди (У) 2.Савол ва топшириқлар «Мияга ҳужум» услубидан ўқувчилар тушунчасини аниқлаш, матн мазмунини таҳлил қилиш масадида қўлланилади.
-Эртакда қандай касб эгалари ҳақида ифодалаган? -«Қўли гул» уста бўлиш учун нималарга амал қилиш лозим? -Адибга ўхшаган устани ўз уйингизда ишлашини хоҳлармидингиз? Нега? “Ўқитувчи совғаси” Қадимдан келаётган халқимизнинг миллий касб ҳунарларимиз ҳақида виеолавҳа намойиш этиш. (У) 3. Шеърни ифодали ўқинг. “Занжирли ўқиш” усулт орқали ўқувчиларга ўқитиш. Ошпаз бола Мен ошпаз бўлмоқчиман, Шарафли ота касбим Ҳумориман «жиз-биз»нинг, Устазода-да наслим. (Ж) 4. Савол-жавоб -Бола ошпазлик касби ва бошқа касб ҳунарлар ҳақида қандай фикрларни билдирган? -Шеърда ифодалаган таомлар номларини ёзинг? Дескриптор Билим олувчи -ошпазлик касби ва бошқа касб ҳунарлар ҳақида қандай фикрларни билдирган? -Шеърда ифодалаган таомлар номларини ёзади Баҳолаш. Юлдузчалар орқали баҳолаш (Я)5. Билимингизни синанг. “БКТЗО” усули
| | | |||||||||||||||||||||
| Якуни | Гуруҳлар ўзаро бир-бирига «Интерьвю» усули бўйича қайта боғланиш беради. -Бу дарсдан сиз қандай таасурот олдингиз? -Бугунги дарснинг қайси қисмларини мақтаб атаб айтган бўлардингиз? -Дарсда қайси ўқувчиларни юқори баҳолаб ўтган бўлардингиз? - Ўқувчиларга, дарсга қандай таклиф ва тилагингиз бор? Уйга вазифа: Адиб – бетартиб ҳикоясини ўқиб, мазмунини гапиришга тайёрланиб келиш. | | | |||||||||||||||||||||
| Қўшимча ахборот | | |||||||||||||||||||||||
| Саралаш – ўқувчиларга кўпроқ қандай қўллов кўрсатишни режалайсиз? Қобилиятли ўқувчиларга қандай вазифа қўйишни режалаштирдингиз?
-(С) асардан бадиий тасвир воситаларни топа олади ва улардан фойдаланиб, турмуш, ҳаёт билан боғлаб, мисоллар келтира олади, ўз фикрини исботлай олади. | Баҳолаш – ўқувчиларнинг материални ўзлаштириш даражасини қандай текширишни режалайсиз? «Мушоира, Джигсо,БКТЗО,Мияга ҳужум » усуллари Баҳолаш: Арча ўйинчоқлари орқали, рағбатлантирувчи сўзлар. Қайта боғланиш: «Интервью» усули | Техника хавфсизлиги ва меҳнатни муҳофаза қоидалари: Ўқув қуролларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларини такрорлаш. | | |||||||||||||||||||||
Дарс бўйича рефлексия: 1. Дарснинг ўқув мақсадлари тўғри танланганми? 2. Ўқувчиларнинг ҳаммаси таълимий мақсадга эришдими? 3. Эришмаса, нима учун? 4. Дарсда саралаш тўғри ташкиллаштирилдими? 5. Дарс этапларининг давомийлиги сақландими? 6. Дарс режасидан четга чиқишлар бўлди? Нима учун? | Қуйидаги бўш ўринга дарс ҳақидаги фикрингизни ёзинг. Дарсингизнинг мавзусига мос келадиган саволларга жавоб беринг.. 1. 2. 3. 4. 5. 6. | | |||||||||||||||||||||||
Якуний баҳолаш (сарҳисоб) (Жалпы баға) Дарснинг яхши ўтган икки аспекти (ўқитишни ҳамда ўқишниям ҳисобга олинг): 1. 2. Дарсни яхшилашга нима таъсир эта олади? (ўқитишни ҳамда ўқишниям ҳисобга олинг) 1. 2. Дарс давомида мен синф ёки якка ўқувчиларнинг муваффақияти/ыийинчилиги ҳақида нима билдим, кейинги дарсимда нимага аҳамият беришим керак? | |