Файл: 4синф. Адабий иш29дарс Фан номи Адабий иш.docx

ВУЗ: Не указан

Категория: Не указан

Дисциплина: Не указана

Добавлен: 30.11.2023

Просмотров: 210

Скачиваний: 1

ВНИМАНИЕ! Если данный файл нарушает Ваши авторские права, то обязательно сообщите нам.

Фан номи:

Мактаб:57

Узоқ муддатли режанинг бўлими:

Атроф- муҳит муҳофазаси

Куни: 05.03.2021й

Ўқитувчининг исми, шарифи: Ирисметова И

Синф: 4 «В»

Қатнашганлар:

Қатнашмаганлар:

Мавзу:

Баҳор келаётир БЖБ

Узоқ муддатли режанинг бўлим мақсади:

4.1.5.1 ўз фикри ва ҳис-туйғуларини, кўзқарашини ҳаётий/бошқа асардаги ўхшаш воқеалар билан қиёслаган ҳолда билдириш

4.31.1 ўқилган асардаги воқеа ривожини аниқлаб, уни қисмларга ажратиш, ҳар қисмга сарлавҳа қўйиб режа тузиш

Дарс мақсадлари:

Барча ўқувчилар: фаслларни бир-биридан ажратади

Ўқувчиларнинг асосий қисми: Баҳор фаслида рўй берадиган ўзгаришлар ва байрамлар номини атаб айтади

Айрим ўқувчилар: Баҳор фаслининг таровати ва бошқа фасллардан ўзгачалигини ўз сўзи билан ёритади

Баҳолаш мезони:

Ўз фикри ва ҳис-туйғуларини, кўзқарашини ҳаётий/бошқа асардаги ўхшаш воқеалар билан қиёслаган ҳолда билдира олади;

Ўқилган асардаги воқеа ривожини аниқлаб, уни қисмларга ажратиш,ҳар қисмга сарлаҳа қўйиб режа туза олади

Луғат бойлиги:

Асосий терминлар: фасллар келинчаги, пари фасл, зумрад баҳор

Таянчсўзлар: оний умри, муаттар, шукрона

Диалог: баҳор фаслини нега фасллар келинчаги деб аташади?

Инсоний қадриятларни сингдириш

«Мангу эл». 3. Дунёвий давлат ва юксак Маънавият.»

5. Оммавий меҳнат Жамият

Фанлараро боғланиш

Табиатшунослик

АКТ-дан фойдаланиш

Кўникмалари

Слайд

Ўзлаштирилган малакалар

Қушлар ва баҳор фаслининг боғликлигини билади

Дарс режаси

Режаланган вақт

Режадаги машқлар, (қуйида режаланган машқлар билан ёдномаларни ёзинг)

Ресурслар

Боши

(Ў) Ўқувчиларнинг дарсга бўлган қизиқишларини ортириш мақсадида дарс бошида мавзуга доир топишмоқлар ўқилади

Келиб кетар бир йилда

Тўрт оғайни ҳар хилда (фасл)

Ёруғи бор, довруғи бор,

Изи йўқ, овози бор (момақалдироқ)

Кўкда кўрдим кўприк,

Ранги етти турлик (камалак)

Ёмғирдан сўнг чиқади,

Чўтир қалпоқ кияди.

Қуёшни ёқтирмайди,

Шамолни чақирмайди (қўзиқорин)

Ерга тушса лой қазир,

Деҳқонларни бой қилар (ёмғир)

Далаларда гул очар,

Ариқларда сув тошар.

Тўлқиниб оқар анхор,

Бу қай фасл айт Ахрор? (баҳор)

(Шу вақт ичида “баҳор таронаси” мусиқаси янграб туради)

Ўқувчилар берилган топишмоқларга жавоб топишади.

Сизга ушбу жавобларни нималарни эслатади?

Бу қай жавоблар қай фасл билан боғлиқ деб ўйлайсиз?

Ўқувчиларнинг жавоби тингланади ва тўлдирилади.

Янги дарс мавзуси, баҳолаш меъзони таништирилади.

Ўқувчилар “Қўзиқорин сайли” га чиқишади. Ваттман қоғозига чизилган ўрмондаги қўзиқоринлар ортига ўтган дарсга оид саволлар ёзилади. Қўзиқорин юзидаги 4,5,6 нуқталарга қараб ўқувчилар 3 гуруҳга бирикишади.

МР3

Ватман қоғози

Ўртаси

1 топшириқ Матнни ўқинг. (Я)

Дескриптор:

Матнни ифодали ўқийди;

Тиниш белгиларга қараб ўқийди.

Баҳолаш: Оғзаки

2 топшириқ Савол ва топшириқлар

Дескриптор:

- Ўз фикри ва ҳис-туйғуларини, кўзқарашини ҳаётий/бошқа асардаги ўхшаш воқеалар билан қиёслаган ҳолда билдиради;

-Ҳар қисмга сарлавҳа қўйиб режа тузади

Саралаш:

Барча ўқувчилар: Баҳор фаслининг гўзаллигини ўз билганича таърифлайдилар

Ўқувчиларнинг асосий қисми: Баҳорда табиатда қандай ўзгаришлар бўлишини айтади

Айрим ўқувчилар: Баҳор табиатининг гўзаллигини асраш,бойитиш учун қандай ишларни бажаришни режалайди

«Занжир» услуби орқали 3 топшириқдаги шеър ифодали ўқилади (Я)

Дам олиш дақиқаси:

«Понтомимо» ўйини. Ўқувчилар ўқтиувчи томонидан ўқилган матнга асосланиб, ҳаракатда бўладилар.

Шерзод эрталаб уйғонди. Юзларини ювиб, юмшоқгина сочиқга юз-қўлини артди. Бирдан унинг димоғига настарин гулининг ҳиди урилди.У онаси кечагина ювиб қуритган сочиқдан деб ўйлади. У тандирдан нон узаётган онасининг ёнига борди.Ундан суради.Онаси эса ҳовли томон қараб жилмайиб қуйди.Чунки ҳовлининг бир чеккасида Шерзод ёқитардиган ва ҳар баҳор тўйиб- тўйиб ҳидлайдиган настарин гули очилиб турганди.

Якуни

4 топшириқ (Ж)

«Мухбир» услуидан фойдаланган ҳолда

Сиз баҳори қандай кутдингиз? саволига жавоб олиш

Дескриптор:

-ҳаётий/ўхшаш воқеалар билан қиёслаган ҳолда билдиради;

-ўз фикрларини эркин баён қилади

Баҳолаш: Рағбатлантирувчи сўзлар

Уйга вазифа: “Мен нима учун баҳорни кутаман? ” мавзусида эссе ёзиш.

Қайта боғланиш: “Сенинг фикринг биз учун

муҳим” услуби

Мен нимани ўргандим? _____________________

Мен қандай ўргандим? ______________________

Бошқаларга қандай ўргатаман? _______________

Ўқувчилар ўз фикрларини ёзиб қолдирадилар.

Микрофон

Қўшимча ахборот

Саралаш – ўқувчиларга кўпроқ қандай қўллов кўрсатишни режалайсиз? Қобилиятли ўқувчиларга қандай вазифа қўйишни режалаштирдингиз?

Баҳолаш – ўқувчиларнинг материални ўзлаштириш даражасини қандай текширишни режалайсиз?

Техника хавфсизлиги ва меҳнатни муҳофаза қоидалари:

Саралаш:

Барча ўқувчилар: Баҳор фаслининг гўзаллигини ўз билганича таърифлайдилар

Ўқувчиларнинг асосий қисми: Баҳорда табиатда қандай ўзгаришлар бўлишини айтади

Айрим ўқувчилар: Баҳор табиатининг гўзаллигини асраш,бойитиш учун қандай ишларни бажаришни режалай олади

Рағбатлантирувчи сўзлар

Дераза ва ойнага тегмаслик қоидаларини ўргатиш

Дарс бўйича рефлексия:

1. Дарснинг ўқув мақсадлари тўғри танланганми?

2. Ўқувчиларнинг ҳаммаси таълимий мақсадга эришдими?

3. Эришмаса, нима учун?

4. Дарсда саралаш тўғри ташкиллаштирилдими?

5. Дарс этапларининг давомийлиги сақландими?

6. Дарс режасидан четга чиқишлар бўлди? Нима учун?

Қуйидаги бўш ўринга дарс ҳақидаги фикрингизни ёзинг. Дарсингизнинг мавзусига мос келадиган саволларга жавоб беринг..

1.

2.

3.

4.

Якуний баҳолаш (сарҳисоб) (Жалпы баға)

Дарснинг яхши ўтган икки аспекти (ўқитишни ҳамда ўқишниям ҳисобга олинг):

1.

2.

Дарсни яхшилашга нима таъсир эта олади? (ўқитишни ҳамда ўқишниям ҳисобга олинг)

1.

2.

Дарс давомида мен синф ёки якка ўқувчиларнинг муваффақияти/ыийинчилиги ҳақида нима билдим, кейинги дарсимда нимага аҳамият беришим керак?

Фан номи: 50 дарс

Мактаб:Қизил Аскар

Узоқ муддатли режанинг бўлими:

Атроф- муҳит муҳофазаси

Куни:13.03.2020й

Ўқитувчининг исми, шарифи: Розметова Р

Синф: 4 «Е»

Қатнашганлар: 20

Қатнашмаганлар:

Мавзу:

Азиз инсонга таъзим Ҳамжиҳатлик меваси

Узоқ муддатли режанинг бўлим мақсади:

4.1.2.1. асар мазмунини турли сўзлаш усулларидан (Iёки III шахсга ўзгартириб, вазиятлар қўшган ҳолда, воқеаларни ёритиб, я,б ) фойдаланиб, асарни қисқача/ батафсил/ қисман баён қилиш

4.2.3.1 асар мавзуси ва асосий ғоясини аниқлаш, муаллифнинг фикрини матндан маълумотлар келтирган ҳолда далиллаш

Дарс мақсадлари:

Барча ўқувчилар: инсон тушунчасини ўз сўзи билан етказади

Ўқувчиларнинг асосий қисми: инсоннинг жамиятда тутган ўрнини фарқлайди

Айрим ўқувчилар: инсонларнинг онгсиз мавжудотлардан ўзга хусусиятларини кенг ёритиб, таъзим қилишга лойиқ инсонлар қаторини (оналарни, оталарни) гуруҳда муҳокамалайди

Баҳолаш мезони:

Асар мазмунини турли сўзлаш усулларидан (Iёки III шахсга ўзгартириб, вазиятлар қўшган ҳолда, воқеаларни ёритиб, я,б ) фойдаланиб, асарни қисқача/ батафсил/ қисман баён қила олади;

Асар мавзуси ва асосий ғоясини аниқлаш, муаллифнинг фикрини матндан маълумотлар келтирган ҳолда далиллай олади

Луғат бойлиги:

Асосий терминлар: меҳри қуёш, меҳри уммон, нур аримасин

Таянчсўзлар: беҳад, уммон, сўри

Диалог: онангизнинг қай жиҳати сизга ўрнак бўлади?

Инсоний қадриятларни сингдириш

«Мангу эл». 3. Дунёвий давлат ва юксак Маънавият.»

5. Оммавий меҳнат Жамият

Фанлараро боғланиш

Ўзбек тили, ўз- ўзини англаш

АКТ-дан фойдаланиш

кўникмалари

Слайд

Ўзлаштирилган малакалар

Баҳор айёми ҳақида билимга эга

Дарс режаси

Режаланган вақт

Режадаги машқлар, (қуйида режаланган машқлар билан ёдномаларни ёзинг)

Ресурслар

Боши

Ўқувчиларнинг кайфиятини кўтариш ва руҳий ҳолатини яхшилаш мақсадида “Сиз кимга ўхшагингиз келади?” саволи асосида ўқувчилар бир-бирларига қараб, қатор туришади ва ўзларининг кимга ўхшагиси келадиганини айтишади.

Сўнгра “ортиқ сўзни топ” ўйини ташкиллаштирилади.

Гул, дарахт, она, япроқ

Ота, замин, ер, осмон

Темира, ака, мис, олтин

Тош, тупроқ, ука, цемент

Кулги, буви, қайғу, шодлик ва ҳ.к

Ҳосил бўлган ортиқча сўзлар хор бўлиб қайталанади.

-Ўқувчилар, бу инсонлар биз учун кимлар бўлиб ҳисобаланади?

-Сиз учун уларнинг ўрни қандай?

Ўқувчиларнинг жавоблари тингланиб,тўлдирилади. Дарс мавзуси белгиланиб, баҳолаш меъзони тушунирилади.

А4 қоғози

Ўртаси

(Ў) «Она- энг азиз инсон» мавзусидаги видеолавҳа тамоша қилинади.

(Я) «Стоп кадр» усули орқали видеолавҳани тамоша қилиш билан бирга ўқувчилардан ўз оналарининг энг яхши хислатларини сўралади.

1 топшириқ Шеърни ифодали ўқинг. (Г)

Аввал ўғил болалар, сўнгра қиз болалар шеърни хор бўлиб ўқишади.

2 топшириқ «аторфдаги саволлар» услуби орқали деворларнинг ҳар ерига илинган саволларга ўқувчилар жавоб беришади.

Дескриптор:

- шеър мазмунини Iёки III шахсга ўзгартириб айтишади.

-онанинг улуғлигини ўз сўзлари билан етказади.

Баҳолаш: Клавиатурадаги ҳарфларни белгилаш орқали ёзилган рағбатлантирувчи сўзлар

М
ё,й,ц,у,к,е,н,г,ш,Ў ,З ,х,ъ,ф,қ,в,а,п,Р ,о,л ,д,ж,э,я.ч,с,м,и,т,ь,б,ю“ЗЎР”

ё,й,ц,у,к,е,н,г,ш,ў,з,х,Ъ,ф,қ,в,А,п,р,О,Л ,д,ж,э,я.ч,с,м,и,т,ь,б,ю

АЪЛО”

асалан:

Дам олиш дақиқаси: 3 топшириқ

Ўқувчилар синфда айлана ҳосил қилиб, қўлларидаги қоғозни бошларига қўйиб юрган ҳолда ўз оналарига бўлган дил сўзларини ёзадилар.Ҳар бир ўқувчи бир гапдан ўқиб чиқади.

(Ж) 4-5 топшириқ Матнни ўқинг

Дескриптор:

Матнни ифодали ўқийди;

Матн мавзуси ва асосий ғоясини аниқлайди;

Муаллифнинг фикрини матндан маълумотлар келтирган ҳолда далиллайди.

Баҳолаш: оғзаки рағбатлантирувчи сўзлар

Саралаш:

Барча ўқувчилар: Матн мавзуси доирасида гаплашади;

Ўқувчиларнинг асосий қисми: матни мавзусининг асосий ғоясини аниқлаб, муаллифнинг фикрини ўзича талқин қилади;

Айрим ўқувчилар: Матндан кутиладиган натижа топиб, бошқа матнларга солиширитади ва ўз ҳаётий воқеалар билан бойитади.

Видеолавҳа

Якуни

«Микрофон» услубидан фойдаланган ўқувчилар айлана ҳосил қилиб, «Онангизнинг сизга бўлган меҳрини қандай баҳолайсиз?» Саволи асосида суҳбат ўтказади.

Уйга вазифа: «Бу- менинг онам» тўртлик шеър, ҳикоя ёки эссе ёзиб келиш.

Қайта боғланиш: «Бир сўз билан» усули

- Бугунги дарсдаги энг қизиқарли усул-

- Бугунги дарсдаги кайфиятим-

- Бугунги дарсдаги тузатишим керак бўлган хатоим-

- Бугунги дарсда энг фаол қатнашди-Ўқувчилар анкета саволларига ўз фикрларини ёзиш орқали тўлдиради

Микрофон

Қўшимча ахборот

Саралаш – ўқувчиларга кўпроқ қандай қўллов кўрсатишни режалайсиз? Қобилиятли ўқувчиларга қандай вазифа қўйишни режалаштирдингиз?

Баҳолаш – ўқувчиларнинг материални ўзлаштириш даражасини қандай текширишни режалайсиз?

Техника хавфсизлиги ва меҳнатни муҳофаза қоидалари:

Барча ўқувчилар: Матн мавзуси доирасида гаплашади;

Ўқувчиларнинг асосий қисми: матни мавзусининг асосий ғоясини аниқлаб, муаллифнинг фикрини ўзича талқин қилади;

Айрим ўқувчилар: Матндан кутиладиган натижа топиб, бошқа матнларга солиширитади ва ўз ҳаётий воқеалар билан бойитади.

Оғзаки

Деразаларга рухсатсиз тегмалик

Дарс бўйича рефлексия:

1. Дарснинг ўқув мақсадлари тўғри танланганми?

2. Ўқувчиларнинг ҳаммаси таълимий мақсадга эришдими?

3. Эришмаса, нима учун?

4. Дарсда саралаш тўғри ташкиллаштирилдими?

5. Дарс этапларининг давомийлиги сақландими?

6. Дарс режасидан четга чиқишлар бўлди? Нима учун?

Қуйидаги бўш ўринга дарс ҳақидаги фикрингизни ёзинг. Дарсингизнинг мавзусига мос келадиган саволларга жавоб беринг..

1.

2.

3.

4. .

Якуний баҳолаш (сарҳисоб) (Жалпы баға)

Дарснинг яхши ўтган икки аспекти (ўқитишни ҳамда ўқишниям ҳисобга олинг):

1.

Дарсни яхшилашга нима таъсир эта олади? (ўқитишни ҳамда ўқишниям ҳисобга олинг)

1.

Дарс давомида мен синф ёки якка ўқувчиларнинг муваффақияти/ыийинчилиги ҳақида нима билдим, кейинги дарсимда нимага аҳамият беришим керак?

Текширилди:
4-синф. Адабий ўқиш 51 дарс

Фан номи:

Мактаб:57

Узоқ муддатли режанинг бўлими:

Атроф- муҳит муҳофазаси

Куни: 05.04.2021й

Ўқитувчининг исми, шарифи: Ирисметова И

Синф:4 В

Қатнашганлар:

Қатнашмаганлар:

Мавзу:

Ҳамжиҳатлик меваси

Узоқ муддатли режанинг бўлим мақсади:

4.1.4.1 сўзлаш давомида мақол-маталлар/ шеърий мисралар/ ҳикматли сўзлар/ нотиқлик сўзлар ва вербал эмас нутқ воситаларидан фойдаланади.

4.3.3.1 ижодий ишни чизма/ диафильм сифатида тақдимот этишни тавсия қилиш

Дарс мақсадлари:

Барча ўқувчилар: гуруҳ билан ишлашни билади

Ўқувчиларнинг асосий қисми: гуруҳ иши ва якка ишнинг самарасини ажратади

Айрим ўқувчилар: ҳамжиҳатликдаги амалга оширилган ишнинг самарадорлигини далиллайди.

Баҳолаш мезони:

Сўзлаш давомида мақол-маталлар/ шеърий мисралар/ ҳикматли сўзлар/ нотиқлик сўзлар ва вербал эмас нутқ востиларидан фойдалана олади;

Ижодий ишни чизма/ диафильм сифатида тақдимот этишни тавсия қила олади

Луғат бойлиги:

Асосий терминлар: олов тафти, бесамар кетмабди, табиат эркаси

Таянчсўзлар: бартараф, наъра, тин олди, бесамар

Диалог: ҳамжиҳатлик деганда нимани тушунасиз?

Инсоний қадриятларни сингдириш

«Мангу эл». 3. Дунёвий давлат ва юксак Маънавият.»

5. Оммавий меҳнат Жамият

Фанлараро боғланиш

Ўз-ўзини англаш

АКТ-дан фойдаланиш

кўникмалари

Слайд

Ўзлаштирилган малакалар

Бирлик ҳақида фикрини баён қилади

Дарс режаси

Режаланган вақт

Режадаги машқлар, (қуйида режаланган машқлар билан ёдномаларни ёзинг)

Ресурслар

Боши

(Ў) Ўқувчиларнинг бир-бирига бўлган ҳурматини орттириш ва бирлик ва ҳамжиҳатлик хусусиятларини ривожлантириш мақсадида “Хашар ҳикоя” услуби орқали шодлик доираси тузилади.

Ўқитувчи томонидан бирон- бир мавзунинг бош қисми айтилади.Ўқувчилар уш бу ҳикояни бирин-кетин бир гап билан ўз идеяларига суянган ҳолда давом эттиради.Энг сўнгида ўқитувчи ёки бир ўқувчи хашар йўли билан тузилган ҳикояни ўқувчиларга айтиб беради. (ўқувчиларнинг билим даражасини орттириш мақсадида агар ибратли ҳикоя тузилса уни газет- журналларга бериш тавсия қилинади)

-ўқувчилар, биз ҳозир қайси йўл билан ҳикояни туздик? (хашар)

-айтингчи, бунда сиз шу вақт ичида қандай хусусиятларингизни ривожлантирдим деб ўйлайсиз ? (бир-бирини тинглаш, бир-бирини тушуниш, тез фикрлаш)

-бир- бирига содиқлик, бир-бирига бўлган иноқликни бир сўз билан нима деб аташ мумкин? (ҳамжиҳатлик)

Ўқувчиларнинг жавоблари тингланади ва тўлдирилади.

Янги дарс мавзуси, баҳолаш меъзони таништирилади.

Дўст танлаш” услуби орқали ўқувчилар 3 гуруҳга бирикишади.

Ҳаммаси биргаликда:

Биз иноқ ва аҳил дўст,

Бизни енгмас ёлқовлик.

Бизни бирлаштиради,

Ишонч ва ҳамжиҳатлик Х.Исмаилов

Ўртаси

  1. Топшириқ Эртакни ўқинг (Я)

Ўқувчилар эртакни «Занжир» услуби орқали бир гапдан бўлиб ўқийдилар.

  1. топшириқ Савол ва топшириқлар

  1. гуруҳ- 1

2 гуруҳ-2

  1. гуруҳ-3 саволларга жавоб беради

Дескриптор:

-Нотиқлик сўзлар ва вербал эмас нутқ воситаларидан фойдаланади;

-Ижодий ишни чизма сифатида тақдимот қилади.

Баҳолаш: Оғзаки.Рағбатлантирувчи сўзлар

Саралаш:

Барча ўқувчилар: Эртак нима ҳақида эканлигини дўстига гапириб беради;

Ўқувчиларнинг асосий қисми: Эртаклаги қаҳрамонларнинг ҳатти- ҳаракатларини ўз сўзи билан қиёсий баҳо беради

Айрим ўқувчилар:Эртакда рўй берган ҳодисани ҳаётий воқеаларга таққослайди

Дам олиш дақиқаси:Синфда доира ҳосил қилиниб қўшиқ турида дарс бошида шеър айтилади

Ҳаммаси биргаликда:

Биз иноқ ва аҳил дўст,

Бизни енгмас ёлқовлик.

Бизни бирлаштиради,

Ишонч ва ҳамжиҳатлик

3топшириқ “Она табиат- чекмасин азият” мавзусида диафильм ясаш

Дескриптор:

- постер ишини диафильм сифатида тақдимот этади;

- сўзлаш давомида мақол-маталлар/ шеърий мисралар/ ҳикматли сўзлардан фойдаланади.

Слайд

Якуни

4топшириқ. Топишмоқларни ўқинг, жавобини ёзинг (Я)

(Ж) «Тўғри нотўғри» ўйини

Эртакдан олинган гаплар

Тўғ-ри

Но-тўғри

Кунларнинг бирида ўрмонга сув кетибди

Аввало ҳамма сув олиб келиб, оловни ўчирсин

Ҳайвонлар ва ўсимлик- дарахтлар шавқатсиз оловдан омон қолишмабди

Уйга вазифа: «Қўшнилар» услубига асосланиб, эртакни саҳналаштириш

Қайта боғланиш:

«Бир гап билан» услуби:

Бугунги дарсда мен:

Бугунги дарсда мен учун қизиқ бўлди:

Бугунги дарсдаги бир ҳолат қизиқиш уйғотди:

Бугунги дарсдаги энг қийини:

А4 қоғози

Қўшимча ахборот

Саралаш – ўқувчиларга кўпроқ қандай қўллов кўрсатишни режалайсиз? Қобилиятли ўқувчиларга қандай вазифа қўйишни режалаштирдингиз?

Баҳолаш – ўқувчиларнинг материални ўзлаштириш даражасини қандай текширишни режалайсиз?

Техника хавфсизлиги ва меҳнатни муҳофаза қоидалари:

Саралаш:

Барча ўқувчилар: Эртак нима ҳақида эканлигини дўстига гапириб беради;

Ўқувчиларнинг асосий қисми: Эртаклаги қаҳрамонларнинг ҳатти- ҳаракатларини ўз сўзи билан қиёсий баҳо беради

Айрим ўқувчилар:Эртакда рўй берган ҳодисани ҳаётий воқеаларга таққослайди

Оғзаки

Рухсатсиз дарс жиҳозларига тегмаслик

Дарс бўйича рефлексия:
1. Дарснинг ўқув мақсадлари тўғри танланганми?

2. Ўқувчиларнинг ҳаммаси таълимий мақсадга эришдими?

3. Эришмаса, нима учун?
4. Дарсда саралаш тўғри ташкиллаштирилдими?
5. Дарс этапларининг давомийлиги сақландими?
6. Дарс режасидан четга чиқишлар бўлди? Нима учун?

Қуйидаги бўш ўринга дарс ҳақидаги фикрингизни ёзинг. Дарсингизнинг мавзусига мос келадиган саволларга жавоб беринг..

1.
2.

3.
4.
5.
6.

Якуний баҳолаш (сарҳисоб) (Жалпы баға)

Дарснинг яхши ўтган икки аспекти (ўқитишни ҳамда ўқишниям ҳисобга олинг):

1.
2.

Дарсни яхшилашга нима таъсир эта олади? (ўқитишни ҳамда ўқишниям ҳисобга олинг)

1.

2.

Дарс давомида мен синф ёки якка ўқувчиларнинг муваффақияти/ыийинчилиги ҳақида нима билдим, кейинги дарсимда нимага аҳамият беришим керак?

Текширилди:

Фан номи: Адабий ўқиш

52-дарс

Мактаб:57

Узоқ муддатли режанинг бўлими:

Атроф-муҳит муҳофазаси

Куни:

Ўқитувчининг исми, шарифи: Ирисметова И

Синф:4 В

Қатнашганлар:

Қатнашмаганлар:

Мавзу:

Табиат қоровули(1-қисм)

Узоқ муддатли режанинг бўлим мақсади:

4.2.1.2. шеърни онгли равишда тушуниб, кўз югуртириб,шарҳлаб,туртиб олиб , саволлар қўйган ҳолда, зарур ахборотни топиб,белги қўйиб,таҳлил қилиб ўқиш, танқидий нуқтаи назардан баҳолаб ўқиш.

4.2.9.1. турли манбалардан зарур ахборотни топиш, ишлов бериш хулосалаш ва сабаб- оқибат алоқадорлигини чизма сифатида кўрсатиш.

4.3.2.1. таниш матнга янги қаҳрамонларни қўшиш, янги сюжетлар киритиш шеър (турт мисра) ёзиш

Дарс мақсадлари:

Барча ўқувчилар: шеърни тушунади, саволлар қўйиб зарур ахборотни топади ,таҳлил қилади.

Ўқувчиларнинг асосий қисми:турли манбалардан зарур ахборотни топади ,хулосалайди.

Айрим ўқувчилар: .матнга янги қахрамонлар киритади, 4 мисрали шеър ёзади.

Баҳолаш мезони:

1.Шеърни онгли равишда тушуниб олади, кўз югуртириб,шарҳлаб,туртиб олиб , саволлар қўйган ҳолда, зарур ахборотни топиб,белги қўйиб,таҳлил қилиб ўқий олади, танқидий нуқтаи назардан баҳолаб ўқий олади.

2. Турли манбалардан зарур ахборотни топа олади, ишлов бера олади хулосалай олади ва сабаб- оқибат алоқадорлигини чизма сифатида кўрсата олади

3. Таниш матнга янги қаҳрамонларни қўя олади янги сюжетлар кирита олади шеър (турт мисра) ёза олади

Луғат бойлиги:

Асосий терминлар: табиат, қоровул.

Таянчсўзлар: маъдан, покдил,шона,майманчак

Диалог: Шоир бу шеъри орқали нима демоқчи?

Сиз бу шеър орқали нимани тушундингиз?

Инсоний қадриятларни сингдириш

5.Мангу эл.бу-Оммавий Меҳнат жамияти;

7.Мангу эл.бу-Абадий давлат.бу барқарор янгиликка асосланган иқтисодий ўсиш;

Фанлараро боғланиш

ўзбек т, дунётаниш, табиатшунослик

АКТ-дан фойдаланиш

Кўникмалари

Слайд

Ўзлаштирилган малакалар

Анвар Обиджон шеърий тўпламлари ҳақида тушунчаси бор

Дарс режаси

Режаланган вақт

Режадаги машқлар, (қуйида режаланган машқлар билан ёдномаларни ёзинг)

Ресурслар

Боши

Ўқувчиларни дарсга тайёрлаб олиш мақсадида

« 5 қадам ўйинини» уюштираман, бунда ўқувчилар ўзига бўлган ишончни сезади, ўзини эркин ҳис килади. “Сиз бугунги дарсдан нима ўргангингиз келади? Нима кўришни, билишни истайсиз? ” сўроғи остида тренинг ўтказаман Ўқувчилар диққатини янги мавзуга жалб қилиш мақсадида “Бу ким?”, “У нима?” ўйинини ўйнатаман. Ўқувчилар бу ўйин орқали Ким? Нима? сўроғига жавоб топишади

Янги мавзу ва дарс мақсади билан таништириш.

Бугунги дарсимиз “Атроф-муҳит муҳофазаси ” бўлимидаги Анвар Обиджоннинг “Табиат қоровули” шеъри

Аппликациялар

Ўртаси

Янги дарс:1-гуруҳ:(Қоровул).2-гуруҳ(Тўнғиз)

(Г)1-гуруҳга 1-топшириқ

Ўкувчиларга шеърни ўқитаман. Луғат дафтарларига янги сўзлар маъносини ёздираман. «Қуёш нури» усули орқали ёввойи ҳайвонлар ҳакида билганларини коғозга туширадилар.

Жуфтлашиб бир-бирини текшириб, дўстининг ишига изоҳ бериш.

Дескриптор:

1.Шеърни ифодали ўқийди.

2.Янги сўзлар маъносини ёзади.

Баҳолаш: «Менинг дарсдаги иштироким» усули

(ЎКГ)2-гуруҳга 2-топширик

Саволларга жавоб бериш. Саволларга жавоб беришини назорат қиламан ва аниқлик киритиб бораман.

  1. Сеҳргар чол ўз йўлида қандай воқеа-ҳодисаларни кўрди?

  2. У қандай жониворларга бахт, соғлик тилади? Нима учун?

  3. Сеҳргар Тўнғизни нима учун жазоланганлиги ҳақида гапириб беринг.

  4. Сеҳргар чолнинг Тўнғизга айтган гапларини ўқиб, мазмунини тушунтиринг.

Дескриптор:

  1. Саволларга жавоб беради.

  2. Сеҳргар Тўнғизни нима учун жазолагани ва улар ўртасидаги диалогни ўз сўзлари бн гапириб беради.

Баҳолаш: Слайддаги расмларни танлаш усули.

(Я) 3-топшириқ. Янги қаҳрамонлар қўшиб, янги сюжетлар асосида 4мисрали шеър ёзиш

Баҳолаш: Якка баҳолаш.

Саралаш :

1.Барча ўқувчилар «Ёввойи ҳайвонлар»ҳақида билганларини қуёш нури усули орқали ёзиб ёпиштиради.

2. Ўқувчиларнинг асосий қисми: диалогни ўз сўзлари билан гапириб берадилар.

3.Баъзи ўқувчилар 4 мисрали шеър ёзади.

Слайдда савол ва топшириқлар кўрсатилади

стикерлар

Якуни

Уйга вазифа:Мавзу асосида:»Чиз ва бўя»ўйини. (3-топшириқ асосида).

4-топширик . «Табиатга саёҳат» мавзусида ҳикоя ёзиш.

«Табиат қоровули » шеърини ифодали ўқиб келиш .

Қайта боғланиш:

Табиатимиз қоровули,Ватанимиз ғамхўрчиси бўла олдимми?Шу саволга ўқувчилар рангли қоғоздан ясалган баргларга жавоб ёзадилар ва дарахт шохларига ёпиштирадилар.

Рангли қоғоздан ясалган дарахт модели ва барглар аппликацияси.

Қўшимча ахборот

Саралаш – ўқувчиларга кўпроқ қандай қўллов кўрсатишни режалайсиз? Қобилиятли ўқувчиларга қандай вазифа қўйишни режалаштирдингиз?

Баҳолаш – ўқувчиларнинг материални ўзлаштириш даражасини қандай текширишни режалайсиз?

Техника хавфсизлиги ва меҳнатни муҳофаза қоидалари:

Барча ўқувчилар: Янги сюжетларни қўшиш орқали 4мисрали шеър ёзишни топшириш.

Ўқувчиларнинг асосий қисми: Ижодий ишёзиш орқали доимий изланишга йўллаш .

Баъзи ўқувчилар :Диалог тузишни топшириш.

Ўз-ўзини баҳолаш, (Менинг дарсдаги иштироким) усули, слайддаги расмларни танлаш усули ,»Чиз ва бўя»усули,

йўл ҳаракати қоидалари ва техника ҳавфсизлиги ҳақида тушунча берилади.

Дарс бўйича рефлексия:
1. Дарснинг ўқув мақсадлари тўғри танланганми?

2. Ўқувчиларнинг ҳаммаси таълимий мақсадга эришдими?

3. Эришмаса, нима учун?
4. Дарсда саралаш тўғри ташкиллаштирилдими?
5. Дарс этапларининг давомийлиги сақландими?
6. Дарс режасидан четга чиқишлар бўлди? Нима учун?

Қуйидаги бўш ўринга дарс ҳақидаги фикрингизни ёзинг. Дарсингизнинг мавзусига мос келадиган саволларга жавоб беринг.

1.
2.

3.
4.
5.
6.

Якуний баҳолаш (сарҳисоб) (Жалпы баға)

Дарснинг яхши ўтган икки аспекти (ўқитишни ҳамда ўқишниям ҳисобга олинг):

1.
2.

Дарсни яхшилашга нима таъсир эта олади? (ўқитишни ҳамда ўқишниям ҳисобга олинг)

1.

2.

Дарс давомида мен синф ёки якка ўқувчиларнинг муваффақияти/қийинчилиги ҳақида нима билдим, кейинги дарсимда нимага аҳамият беришим керак?

Текширилди:

Фан номи: Адабий ўқиш

53- дарс

Мактаб:

Узоқ муддатли режанинг бўлими:

Атроф-муҳит мухофазаси

Куни:

Ўқитувчининг исми, шарифи:

Синф:

Қатнашганлар:

Қатнашмаганлар:

Мавзу:

Табиат қоровули(2-қисм)

Узоқ муддатли режанинг бўлим мақсади:

4.1.5.1. ўз фикри ва ҳис-туйғуларини кўзқарашини ҳаётий, бошқа шеърдаги ўхшаш воқеалар билан қиёслаган холда билдириш

4.2.9.1. турли манбалардан зарур ахборотни топиш, ишлов бериш,хулосалаш ва сабаб-оқибат алоқадорлигини чизма сифатида кўрсатиш .

Дарс мақсадлари:

Барча ўқувчилар: шеър мазмунини тушунади, ўз фикрини шеърдаги ўхшаш воқеалар билан қиёслаган ҳолда эркин айтади

Ўқувчиларнинг асосий қисми: шеърни тушуниб, бошқа шеърдаги ўхшашликларни қиёслайди

Айрим ўқувчилар: турли манбалардан зарур ахборотни топиб, ишлов беради, хулосалайди, чизма орқали кўрсатади.

Баҳолаш мезони:

1. Ўз фикри ва ҳис-туйғуларини кўзқарашини ҳаётий, бошқа шеърдагидаги ўхшаш воқеалар билан қиёслай олади.

2.Турли манбалардан зарур ахборотни топа олади, ишлов бера олади,хулосалай олади ва сабаб-оқибат алоқадорлигини чизма сифатида кўрсата олади..

Луғат бойлиги:

Асосий терминлар: табиат, қоровул

Таянчсўзлар: ақл жавони, ғилайланди

Диалог: Сеҳргар чол ўз йўлида қандай воқеа- ҳодисаларни кўрди?

У қандай жониворларга бахт, соглик тилади? Нима учун?

Инсоний қадриятларни сингдириш

2.Мангу эл, бу-Абадий давлат,миллий бирлик,тинчлик ва тотувлик.

3. Дунёвий давлат ва юксак Маънавият.

Фанлараро боғланиш

ўзбек т, дунётаниш , табиатшунослик, акт

АКТ-дан фойдаланиш

кўникмалари

Слайд .

Ўзлаштирилган малакалар

Табиат қоровули, сеҳргар чол

Дарс режаси

Режаланган вақт

Режадаги машқлар, (қуйида режаланган машқлар билан ёдномаларни ёзинг)

Ресурслар

Боши

Ўқувчилар диққатини янги мавзуга жалб этиш учун “Топишмоқ топиш” ўйинини ўтказиш.Топишмоқларнинг жавобларини айтишади ва изохлашади.

Янги мавзу ва дарс мақсади билан таништириш. Бугунги дарсимиз Анвар Обиджоннинг “Табиат қоровули” шеърининг 2-қисми

Аппликациялар

Ўртаси

Ўтилган мавзуни мустаҳкамлаш мақсадида «Ўйла, эсла, топ» услубини қўллаш.

( Ж ) Уй вазифаси: «Табиатга саёҳат» мавзусида ҳикоя тузган ўқувчиларни баҳолаб, рағбатлантириш

Жуфтлашиб бир-бирини текшириб, дўстининг ишига изоҳ бериш.

Баҳолаш: Ўзаро баҳолаш.

(ж)1-топшириқ . Шеърни ўқиб, мазмунини тушуниш. Шеърдаги таянч сузларнинг маъносини ўқиш.

(УКГ) 2-топшириқ. Савол ва топшириқлар

Дескриптор:

  1. Саволларга жавоб беради.

  2. Шеърдан жониворларнинг яхши ва ёмон харакатларини «Венн диаграммаси »га ёзади.

  3. « Шоир шеърни кандай мақсадда ёзган?» саволига жавоб беради, фикрини асослайди.

Бахолаш: якка баҳолаш, бармоқлар таёқчаси

(Г)3-топшириқ

Синф ўқувчиларини икки гуруҳга бўлиш.

«Табиатни севамиз ва асраймиз» мавзусида постер тузиш

1-гуруҳ қуёнлар 2-гуруҳ эшаклар

Баҳолаш: Гуруҳлар бир-бирларини ҳайвонларнинг расмлари аппликациялари билан баҳолайди.

Дескриптор:

1.мавзу асосида постер ясайди.

2.расмлар чизиб ўз фикрини асослайди

(ж) 4-топшириқ. Топишмоқни ўқинг. Жавобини топинг. Топишмоқларни дафтарингизга ёзинг.

Дескриптор:

-Топишмоқни ўқийди;

-Жавобини топади;

-дафтарига ёзади

Саралаш:

Барча ўқувчилар:

-Топишмоқни ўқийди; дафтарига ёзади

Ўқувчиларнинг асосий қисми:

-Топишмоқни ўқиб жавобини топади;

Баъзи бир ўқувчилар:

-Топишмоқ тўқийди .

Баҳолаш: Ўқувчилар бир-бирларини баҳолайди.

(Г) 5-топшириқ.Гурух бн ишлаш

«Табиат қоровули » мавзусида расм чизиш

Венн диаграммаси

Қуён ва эшак расми

Дескриптор слайдда

Якуни

Уйга вазифа: 4-топшириқ. Шеърни ёд олинг. «Табиат қоровули» шеъридаги салбий ва ижобий образларни таърифлаб дафтарига ёзиш

Қайта боғланиш: «Бугунги дарсдан мен нима олдим?». Шу саволга ўқувчилар диаграмма ясайдилар.

Стикерлар

Диаграмма

Қўшимча ахборот

Саралаш – ўқувчиларга кўпроқ қандай қўллов кўрсатишни режалайсиз? Қобилиятли ўқувчиларга қандай вазифа қўйишни режалаштирдингиз?

Баҳолаш – ўқувчиларнинг материални ўзлаштириш даражасини қандай текширишни режалайсиз?

Техника хавфсизлиги ва меҳнатни муҳофаза қоидалари:

Барча уқувчилар:Шеърни ифодали ўқиб келишни топшириш.

Ўқувчиларнинг асосий қисми:Шеърни мазмунини гапириб,шеър асосида расм чизиб келишга топшириш.

Баъзи ўқувчилар:Диаграмма ясашни топшириш.

Ўз-ўзини баҳолаш, ўзаро баҳолаш, оғзаки баҳолаш, графикали (бармоқлар таёқчаси).

Ҳайвонлар расмлари аппликациялар.

Диаграмма

Йўл ҳаракати қоидалари ва техника ҳавфсизлиги ҳақида тушунча берилади.