Файл: Ozbekiston respublikasi oliy va orta maxsus talim vazirligi.doc

ВУЗ: Не указан

Категория: Не указан

Дисциплина: Не указана

Добавлен: 02.12.2023

Просмотров: 690

Скачиваний: 13

ВНИМАНИЕ! Если данный файл нарушает Ваши авторские права, то обязательно сообщите нам.


Хожа Аҳмад Яссавий тариқат соҳиби сифатида хориждаям машҳур бўлган яссавийлик асосида, кейинроқ бектошийлик, абдорлик каби силсила ва тариқатлар вужудга келган.

Яссавийлик тариқати ХХ аср бошларига қадар Марказий Осиёда мавжуд бўлган, хорижда эса Шарқий Трукистон (ҳозирги Туркия) ҳудудларида шу кунда ҳам амалда эканини тасдиқловчи манбалар бор. Яссавийлик нафақат тариқат сифатида, балки адабий мактаб сифатида ҳам тараққий этган. Бу йўналишда ўнлаб ижодкорларни, ҳикмат муаллифларини келтириш мумкин: Ҳаким Сулаймон ота, Қул Убайдий, Азим Хўжа Эшон девони ҳикмат соҳиблари сифатида адабиётдан ўрин олган.

Хожа Аҳмад Яссавий ижоди дастлаб унинг шогирдлари томонидан давом эттирилган бўлса, XVI аср бошларига келиб Яссавий мактаби шоирлари саройга қадар кўтарилади.

ХХ аср бошларида эса мустақил адабий мактаб соҳиблари сифатида ўз фаолиятини давом эттирмоқда эдилар. Бу ҳақда бизга яссавийликдан тарихий манбалар бўлган. "Маслаку-л-орифин", "Жавоҳиру-л-аброр", "Самироту-л-машоиқ" сингари манбаларида хабар берилган.

ХХ аср бошларида Хожа Аҳмад Яссавий ижоди тариқат йўлини илмий жиҳатдан асосланишга қаратилган. Фуод Кўпрулу, Абдурауф Фитрат, Абдураҳмон Саъдий сингари олимлардан тадқиқот ва мақолалари эълон қилинган.

Фитрат фикрича, 3 та мактаб яратилган:

  1. Яссавийлик мактаби.

  2. Навоий мактаби.

  3. Амир Умархон мактаби.

Адабиётларда ҳикмат жанрнинг пайдо бўлишини Яссавий номи билан боғлаш мумкин. Ҳикматлар 4 байтли бўлган. Баъзиларда 1,2,3-мисралари қофияланган, баъзиларида 4 мисра ҳам қофияланган бўлади. Яссавий 4 мисрани танлаган, чунки халққа етиши осон бўлган. Яссавий ибодат адабиёти яратади. "Маслаку-л-орифин" Яссавий ҳақида маълумот берувчи ягона манба.

"Девони ҳикмат" муаллифи Яссавий эканлиги тўлиқ маънода тўғри эмас.

Фитратнинг "Яссавий мактаби шоирлари тўғрисида текширишлар" номли мақоласи бор. Яссавийлик тўғрисида сўнгги манба ҳисобланади.

Фуод Кўпрулу 1918 йилда "Турк адабиётида мутасаввиф шоирлар" номли асар ёзади. Бу асар:

  1. Яссавийликгача бўлган даврни ўрганади.

  2. Х. А. Яссавийни тарихий ҳаёти ҳақида маълумот беради.

  3. Яссавийнинг манқабавий ҳолати ҳақида маълумот беради. Манқабавий ҳаёт-бу у ҳақида эшитилган ҳаёт.

  4. Турк адабиётида яссавийлик нима эканини кўрсатиб беради.

  5. Яссавийликнинг адабий таъсири масаласида маълумотлар беради ва Юнус Эмро Яссавий таъсирида вужудга келган шоир эди, деб аниқ кўрсатиб беради.


Кубравийлик тариқати. Марказий Осиёдаги тасаввуф тариқатларида бўлган кубровийлик тариқатининг вужудга келиши Шайх Нажмиддин Кубро (1145-1221) фаолияти билан боғлиқ. Нажмиддин Кубро ва кубровийлик тариқати ҳақида Доро Шукуфнинг "Сохинату-л-авлиё", Ризоқулихон Хидоятнинг "Риёзу-л-орифин", Хожи Халифанинг "Туҳфату-л-фуқаро", Абдураҳмон Жомийнинг "Нафақату-л-улус", Алишер Навоийнинг "Насойиму-л-муҳаббат" номли тазкираларда тилга олинган. Нажмиддин Кубронинг асл исми Аҳмад бинни Умар бўлиб, Хива яқинида туғилган. Шунинг учун айрим манбаларда Хивиқий ёки Хоразмий нисбаси ҳам қўшиб айтилади. Ул зотни Абул Жаноб Валиталош, Тамматул Куборо, Нажмиддин каби нисбалар билан улуғлайдилар. У кишининг пирлари ҳақида гап кетганда асосан уч ном тилга олинади: Шайх Рўзбейхон Насрий, Аммор Ёсир, Исмоил Қасрий.

Ш. Н. Куброни қуйидаги машҳур шайхларга пирлиги, устозлиги ҳақида маълумот бор. Мажидиддин Боғдодий, Сайфиддин Баҳорзий, Садиддин Хамовий, Рукниддин Олоуддавла, Фаридиддин Аттор, Шайх Бухорий воситасида Н. Куброга боғланади.

Кубровийлик тариқатининг асослари сифатида Кубронинг "Рисолаи илоҳои", "Фавоих ул-жамоа", "Усули ашара" асарлари кўрсатилади. Кубро таълимотида ҳам хонақоҳ тариқат маскани ҳисобланади. Кубровийликда Жунаид Боғдодийнинг саҳв (ҳушёрлик) йўли давом эттирилган. Бунда хоразмлик шайх Боязид Бистонийнинг сукра (беҳудлик) йўлини инкор этади. Кубро инсон ва илоҳиёт руҳини ўрганишда олами суғро (кичик олам), яъни инсон олами ва олами кубро илоҳиёт мутлақ руҳ олами каби тушунчаларни фарқлайди. Олами суғро ҳам олами кубронинг таркибида экани айтилади. Инсон тариқат йўлида тараққий этиб, илоҳий сифатларни ўзлаштириши мумкин. Лекин "Рахим" ва "Раҳмон" сифатларини ўзлаштира олмайди.

Руҳоний кечинмалар талқинида латоиф назариясига асос солган. Бу қоидага кўра онг ва туйғу, руҳ ва жисм, латиф, нозик жиҳатлар билан туташтирилган. Уларни ажратиб, алоҳида тарбиялаб бўлмайди. Сўфий раёзатлар машқлар давомида латиф жиҳатларни тарбиялаб бориш керак. Фалак талқинида доира назариясини ихтиро қилган. Бунда доира фалак тимсоли. Ундаги доғлар моддий дунё белгиси, нуқталар эса инсонларни англатади. Буларнинг ҳаммаси марказдаги бош нуқта ваҳдатга интилади.

"Усули ашара" китобида сўфий тарбиясида муҳим бўлган 10 та талаб кўрсатилади. Булар:

  1. Тавба

  2. Зуҳд

  3. Таваккул

  4. Қаноат

  5. Узлат

  6. Зикр

  7. Таважжуҳ

  8. Сабр

  9. Муроқаба

  10. Ризо

Н. Кубро бадиий ижод билан ҳам шуғулланган бўлиб, бизгача форс тилида битилган 24 рубоийси етиб келган. Бу асарлар рубоий жанрининг барча талабларига жавоб беради. Уларнинг мавзулари азалий руҳ хусусияти, ҳақиқий борлиқ, доимий ўзгаришдаги хилқат ва комилликка интилаётган инсондан иборат. Бу рубоийлар Бертельс томонидан тўпланган ва рус тилида шарҳ қилинган. Уларнинг насрий таржималари Нажмиддин Комилов, Матназар Абдулҳаким ва бошқалар томонидан амалга оширилган.



Қаландарийлик адабиёти. Қаландарийлик тариқатига муносабатда айрим манбаларда тариқат йўли, айрим манбаларда эса силсила ва иоифа сифатида тавсия қилинади. Қаландарийлик нисбатан кейинроқ вужудга келган тариқатлардан бўлиб, бу сулук йўли айрим жиҳатлари билан яссавийликка, маломатийликка, айрим жиҳатлари билан эса нақшбандийликка боғланади. Қаландарийлик ҳақида маълумот берувчи манбалардан бири "Нафоҳоту-л-унс" асарида Урфий Шерозийнинг муносабати билан бир ривоят нақл қилинади. Пирга мурожаат қилган муридлар "Бизга қаландарийлик йўлини ўргатинг. Зоҳидлик кўп узоқ экан", тарзида фикр айтадилар. Қаландарийлик Кичик Осиёда абдоллик (дарвеш) номи билан давом этди. Яссавийлик ва нақшбандийлик тариқатидаги солихлар орасида қаландарийлик тариқат йўли сифатида қабул қилинганда кўпчиликни ташкил этади. Қаландарийликнинг назарий асослари Абдураҳим Бухорийнинг "Рисолаи одоби тариқ" асарида, Исҳоқ Боғистонийнинг "Қаландари тазкираи" асарида, номаълум муаллифнинг "Рисолаи қаландарий" асарларида акс этган.

Қаландарийлик ХVII асрга келиб, мустақил тариқат сифатида шаклланди ва унинг юзага келишида шоир Бобораҳим Машраб фаолияти эътиборлидир. Бу жиҳатдан Машрабга нисбат берилган "Моддаи нур" ("Нурнинг бошланиши") асари аҳамиятлидир. Бу асар мовлоно Жалолиддин Румийнинг "Маснавийи маънавий" китобининг дастлабки 3 дафтарига туркий шарҳ сифатида яратилган.

ХVII асрдан кейин қаландарийлик мустақил тариқат сифатида Марказий Осиё ва Ҳиндистонда, Кичик Осиё ва Хуросонда кенг тараққий этди.

Қаландарийлик назмида оламнинг 4 томонида 4 рукн, яъни 4 пир бор. Улар Абдулкарим, Абдулраҳим, Абдулраззоқ, Абдулваҳҳоб халифаларидир. Қаландарийлик кўпроқ мусофирлар ва дарвешлар ўртасида кенг ёйилди. Улар нафақат китобларга, балки ўзи билан бирга бўлган сафар анжомларига рамзий маъно бердилар. Хусусан, хирқа, куло, асо (ҳасса), качкул каби ашёларга рамзий маъно берилди. Қаландарийлик тазкираси ҳисобланган Исҳоқ Боғистоний асарида нафақат Машрабнинг ҳаёт йўли, қаландарлик сифати, балки уларнинг йўлига кирган 40 қаландар ҳақида ҳам маълумот берилади. Бу каби маълумотлар Мажзуф Намангонийнинг "Тазкирату-л-авлиё" асарида ўзига хос тарзда давом эттирилган ва ХIХ асрлардаги қаландарийлик тариқатининг ҳолати ҳақида маълумотлар берилди.


5-мавзу. Ислом тасаввуфи тариқатлари.

Марказий Осиёда тасаввуф тариқатлари

Режа:

  1. Тариқат сўзининг луғавий-истилоҳий маънолари.

  2. Тариқат назариясининг шаклланиши.

  3. Яссавийликнинг вужудга келиши ва назарий манбалари.

  4. Кубровийлик тариқати ва унинг тараққиёти.

  5. Хожагон тариқати ва унинг яратилишида Абдухолиқ Ғиждувоний фаолияти.

  6. Нақшбандийлик таълимоти ва унинг янгиланиши (мужадиддийлик).

  7. Қаландарийлик таълимоти.


"Тариқ" сўзининг луғавий маъноси "йўл" бўлиб, тариқат йўллар, йўналишлар маъносини билдиради. Тасаввуфда "Суллик ат-тариқ" ("йўлни ўташ") тушунчаси мавжуд бўлиб, у шариатдан кейин ўтиладиган босқич сифатида тушунилади. Тасаввуфда тариқатланиш исломдаги мазҳабланиш жараёнидан кескин фарқ қилиб, сўфий ўз қалбини поклаб, Оллоҳга етишиш йўлида маълум бир пир, муршид раҳнамолигида муайян йўлни ўташ керак бўлади. Мана шу маънавий йўл тасаввуфда тариқат деб юритилади. Тариқатланиш жараёни IX асрдан бошлаб мавжуд бўлиб, турли хил тариқатланиш услубларини тавсия этганлар. Тариқат ҳақни англаш йўллари сифатида тушунилар экан, дастлабки тариқатланиш жараёнини ўзида акс эттирган асар Хужвийрининг "Кашфу-л-маҳжуб" деб номланган асари ҳисобланади. Бу асарда муаллиф мақбул кўрилган ўн тариқат ва мардуд қилинган икки тариқатни кўрсатади.

Мақбул (қабул қилинган) тариқатлар:

  1. Мухосибийлик

  2. Маломатийлик (кассарийлик)

  3. Тайфурийлик

  4. Жунайдийлик

  5. Нурийлик

  6. Саҳлийлик

  7. Ҳакимийлик

  8. Харразийлик

  9. Хафифийлик

  10. Сайарийлик

Марбуд (рад қилинган) тариқатлар:

  1. Хулумийлик

  2. Халложийлик


Бундан ташқари XIV асрда Ал-Воситийнинг "Тиряқу-л-муҳибин" асарида ўз давридаги ўн тариқат кўрсатилиб, уларнинг қаторига билолийлик ва увайсийлик ҳам қўшилади. Кўринадики, XIV асрга қадар тариқатланиш жараёни амалга оширилган бўлса ҳам тариқатланиш назарияси ва тамойиллари тўла шаклланмаган эди. Мавжуд рисола ва тазкира муайян бир ёки бир неча тариқатларни англатиш билан чекланиб қолган. Шунга қарамай, тасаввуф тарихида тариқатланиш жараёни асосан XVI-XVII асрларга қадар давом этганини кузатиш мумкин.

Ғарб олимлари орасида тасаввуф тариқатлари таснифи билан жиддий шуғулланган Жорж Тремингэм "Ислом тасаввуф тариқатлари" китобида тариқатларни асосий ва ҳосила ҳамда оилавий тариқатларга ажратади. Асосий тариқатларни белгилашда ҳудудий таснифни асос қилиб олган ҳолда бир неча мактабларни қайд этади: Боғдод (Ироқ) мактаби: сухравардийлик, рафоийлик, қадирийлик; Миср ва Мағриб мактаби: шазалийлик; Эрон, турк ва ҳинд мактаблари: кубровийлик, яссавийлик, мавлавийлик, хожагон-нақшбандийлик, чиштийлик ва бошқалар.


Инглиз олими ҳосила ёки оилавий тариқатлар сифатида рўзбехонийлик, ҳизолийлик каби тариқатларни кўрсатади. Шу билан бирга тариқат сўзини европаликларга таниш бўлган "орден", "бротстьво" тушунчалари орқали талқин қилади.

Марказий Осиёда тасаввуф тариқатлари X-XI асрлардан бошлаб шаклланиш даврига кирган бўлиб, умуман тасаввуфнинг тарқалиши ва тараққиёти Хожа Юсуф Хамадоний номи билан боғлиқ. Хожа Юсуф таҳсил муносабати билан Бухорога келган ва шу ерда муқим қолиб, хонақоҳ қурдириб фаолиятини давом эттирган. Х. Ю. Хамадонийнинг Абдулқодир имомбей ва Ғаззолийлар ҳақида суҳбатларида маълумот беради. Шайхнинг Бухородаги хонақоҳи Хуросон каъбаси номини олган ва бизга қадар "Рутбату-л-ҳаёт" ("Ҳаёт мартабаси") асосий асари етиб келган.

Айтишларича, Шайх Хамадонийнинг 4 халифаси унинг фаолиятини давом эттирган. Улар: Хожа Абдуллоҳ Баррахий, Хожа Ҳасан Андоҳий, Хожа Аҳмад Яссавий, Хожа Абдухолиқ Ғиждувоний.

Марказий Осиёда тасаввуф тариқатларининг вужудга келиши Хожа Аҳмад Яссавий ва Абдухолиқ Ғиждивоний фаолияти билан боғлиқ. Юсуф Хамадоний таълимотида тариқатланиш кескин акс этмайди. Фақатгина Хожа Аҳмад Яссавий билан Абдулхолиқ Ғиждивонийнинг турли ҳудудлардаги фаолияти ва мана шу ҳудудлар шароитидан келиб чиқиб иш кўриши натижасида яссавийлик ва хожагон тариқатлари шаклланган.

Naqshbandiya tariqatining XU asrda Samarqandda faoliyat ko‘rsatgan yirik murshidi, temuriy podshohlarning katta nufuzga ega bo‘lgan ma’naviy rahnamosi Xoja Nosuriddin Ubaydulloh Ahrori Vali (q.s.) inson dilining taalluqli bo‘lishi xususida o‘zining ma’rifiy fikrlarini bayon etadi.

Insondagi barcha yuksak xislat va fazilatlari uning qalbi holatiga bog‘liq bo‘lib, qalbning qo‘riqchisi aqldir. Aql yaratilishda malakutiy, ya’ni farishtasifat bo‘lib, nuroniy va pokiza tabiati bilan qalb uyini nopoklikdan muhofaza qilib turadi. Agar inson xilqatini tashkil etuvchi to‘rt unsur mutanosibligi buzilib, tanda illat paydo bo‘lsa - buning natijasida nurdan iborat bo‘lgan aql xira tortadi. Qo‘riqchisi sust bo‘lgan qalb uyiga esa nosog‘lom tafakkur yo‘l topadi. Mirzo Abdulqodir Bedil “CHor unsur” asarida insonda uch quvvat – jismoniy quvvat, aql-idrok quvvati va ruhiy quvvat mujassam bo‘lsagina, u oliy maqsadga erisha oladi, deb ta’lim beradi.

Go‘dak ulg‘aya borgan sari o‘zi yashayotgan olamni, atrof-muhitni yaxshiroq idrok etar ekan, aqli kamolga etganda uni dunyoga keltirgan ota-onasini, ularning fazilatlarini, ixlosu e’tiborlarini chuqurroq his etadi va ularga mehr qo‘yadi. Farzandi uni tushunganini, qadrlaganini va mehr qo‘yganini ko‘rish ota-onaning oliy maqsadlaridan biri. Butun olamlarning yaratuvchisi bo‘lmish Parvardigori oliyning insonni mehr bilan yaratishdan maqsadi ham unga o‘zini tanitish, undan buyuk ixlos va sadoqat ko‘rishdan iboratdir. Shu ma’noda, xususan, Qur’oni Karimning “Vaz-z-zoriyot” surasi, 56-oyati karimasida shunday marhamat qilinadi: “Mo xalaqtul jinna val insa illa liya’buduni” (Mazmuni: “Men jinlarni va odamlarni o‘zimga ibodat qilishlari uchungina yaratdim”)19. Demak, muvaqqat hayot berilgan inson ham o‘zini mehr bilan parvarishlagan ota-onasiga qanchalik vafo va sadoqat ko‘rsatsa, uning uchun butun olamlarni yaratgan, hayot va rizq bergan, to‘g‘ri yo‘l va ilm bergan, azaldan mavjud va abadiy bor bo‘lgan Parvardigori olamga undan-da buyuk va ta’rifga sig‘mas sadoqat va muhabbat namunasini ko‘rsatmog‘i lozim. Binobarin, aqli kamolot darajasida bo‘lgan etuk insonlarning oliy maqsadlari ham muhabbat, qurbat edi. Bu muhabbat ko‘zni quvontiruvchi go‘zal ko‘zaga emas, balki uni yasagan ko‘zagarga, qalbga zavq-shavq beruvchi mukammal olam ashyolariga emas, balki ularni buyuk hikmat va betimsol san’at bilan yaratgan Yaratguchiga yo‘nalgan edi. Pokiza muhabbat esa ibodatlarning eng afzalidir.