Файл: Ozbekiston respublikasi oliy va orta maxsus talim vazirligi.doc
ВУЗ: Не указан
Категория: Не указан
Дисциплина: Не указана
Добавлен: 02.12.2023
Просмотров: 685
Скачиваний: 13
ВНИМАНИЕ! Если данный файл нарушает Ваши авторские права, то обязательно сообщите нам.
14
Ko‘rinib turgandek, “tasavvuf” va “sufiy” istilohi islom zuhuridan ancha oldin paydo bo‘lgan bo‘lsa-da, tasavvuf diniy-ma’rifiy ta’limoti va tariqatlari islom davrida dunyoga keldi.
Tasavvuf ilmining mohiyatini istilohdan qidirishda ham ma’no yo‘q emas. Mohiyat otda ham ma’lum darajada aks etadi. Biroq ilmning maqsadi, vazifalari boyib, o‘zgarib borishi ham tabiiy. Shuning uchun tasavvuf ilmi pog‘onalaridagi mohiyatni biror bir istiloh bilan bog‘lashdan ko‘ra, qaysi mutafakkir uni qanday tushunganligi va qanday tashviq etganligi haqida fikr yuritish samaraliroq bo‘lishi mumkin.
Hazrat Alisher Navoiy uni shunday sharhlaganlar:
Tasavvuf – rizo ahlidan yaxshi axloq,
Erur istilohoti zebu takalluf.
Tasavvuf emas zuhdu taqvoyu toat –
Ki anda riyo yo‘l topar betavaqquf.
Erur mahz taqvoyu, lekin riyosiz,
Ubudiyat sarfu ayni talattuf.
Ne el qavlu fe’lig‘a andin taaddi,
Ne haq amru nahyig‘a andin tasarruf.
O‘zin o‘yla beixtiyor aylabonkim,
Ne qolib taraddud anga, ne taassuf –
Qilib Haq vujudida mahv o‘z vujudin,
Navoiy, muni bil tariqi tasavvuf.
Demak, Navoiyning anglatishicha, insonning o‘zdan kechishi – g‘olib keluvchi nafs ustidan g‘alaba qilish, nafsini idora qilish ma’nolariga yaqin. Bu esa ko‘pchilik tasavvur etadigan asketizm - “tarki dunyo” ma’nosini bildirmaydi.
Xullas, muxtasar fikr shundan iboratki, “Tasavvuf inson va insoniylik ustida bahs yuritadi. Islomning bosh g‘oyasi va asosini tushuntirib beradi. Kishiga uning o‘z nafsi borasidagi eng zarur ma’lumotlarni, boshqa insonlar bilan munosabatlaridagi eng muhim ijtimoiy odobni, banda bilan Rabbi orasidagi bog‘lanishda unga foyda va zarar beradigan narsalarni o‘rgatish orqali Islomning mohiyatini anglatadi. Shunga asosan bir tomondan fiqh ilmiga, boshqa jihatdan tibbiyot ilmiga o‘xshaydi. Zero, ilohiy hukmlarni qalbga bayon etishda fiqh ilmini esga soladi. Shu bilan birga ruhiy burhonlarni bayon etib, lozim bo‘lgan dorilar va eng muhim chora-tadbirlarni tavsiya qilib, ma’siyat pardalari ila qoplangan xasta nafslarni davolaydi va haqli ravishda qalbiy yoxud nafsoniy tibbiyot nomini oladi. Bu ilm shuning uchun ham TASAVVUF deya nomlangan. Zero, bu kalima tazkiya (aybdan oqlash, oqlash) va tasfiya (soflashtirish, poklash) ma’nosidadir. Shu haqiqat sababli har bir kishi tasavvufiy hayotdan ko‘p miqdorda nasibasini olishi kerak, deb o‘ylayman.”15
Shunday qilib, o‘zining g‘oyaviy yo‘nalishi jihatidan yaxlit oqim bo‘lmay, bir necha tariqatlar (qodiriya, mavlaviya, kubraviya, chishtiya, Yassaviya, naqshbandiya va b.) ko‘rinishda rivojlangan tasavvuf ta’limoti boshlang‘ich davrida yirik ekstazchi so‘fiylar Mansur Halloj, Fariduddin Attor, Jaloliddin Rumiylar faoliyati vositasida birgina borliq, vohid, boshlang‘ich, yagona haqiqat, birgina mohiyat borki, u ham bo‘lsa Haq, ya’ni Xudodir, degan mazmunda yoyilgan bo‘lsa, keyinroq, Imom G‘azzoliy, Xoja Ahmad Yassaviylar davriga kelib tasavvufda Xudo bilan birlashib ketish g‘oyasi ilgari suriladi. Musulmon renessansining faol rivoji davrida Markaziy Osiyo, Yaqin va O‘rta Sharq mamlakatlarida keng tarqalgan, o‘z davriga nisbatan ilg‘or oqim bo‘lgan naqshbandiya tariqati asl mohiyatiga ko‘ra, tasavvufdagi asketizm, ya’ni tarkidunyochilikni keskin rad etdi.
Режа:
Қуръони каримда тасаввуф сўзи учрамайди. Исломнинг асоси 5 рукнда акс этади: иймон, намоз, рўза, закот, ҳаж. Фарз-Қуръони каримда зикр этилган. Суннат-Ҳадиси шарифда қайд этилган. Вожиб-амалга оширса савоб бўлади. Тасаввуф фарз амали ҳисобланмайди, суннат даражасига кўтарилган, шариат маълум маънода зоҳирий ҳисобланади. Ботиний илм шариатдан сўнг келади. Шариатнинг якунидан, тариқатнинг бошланишидан тасаввуф бошланади. Тасаввуф арабча "суффа" сўзидан олинган бўлиб, зоҳирий маъноси "туя жунидан тўқилган хирқа", "чакмон" маъносида келади. Айрим олимлар бунинг маъносини соф, мусаффо сўзи билан боғлайдилар. Чунки тасаввуфга покланиш илми деб қаралади. Инглиз олими Ричард Никольсон тасаввуфга берилган 72 та таърифни йиққан ва уларнинг ҳеч бири тўла эмас эканлигини англатган. Тасаввуфга таъриф берганлар уни илм деб эмас, балки аҳлоқ деб таърифлайдилар. Ғарб олимлари эса тасаввуфни Оллоҳ билан тўғридан-тўғри мулоқот қилишни мақсад қилган инсонга имкон берувчи исломий таълимотлар йиғиндиси деб қарайдилар.
Намоз мўминнинг меърожидир. Қалбнинг суви, зикридир. Тасаввуф Олоҳнинг зикрини ёд этиш, дилнинг вазифаси-зикр қилиш. Зокир-шукур қилувчи. Тасаввуф илми-покланиш илми. Тасаввуф илм сифатида инсоннинг маънавий оламини ислоҳ этадиган, бузилган қалбларнинг муолажаси учун энг таъсирли бўлган, инсонни ҳақиқатлар атрофига тўплайдиган, қалбни поклаш учун зарур бўлган фойдали мусулмон илмидир. Демак, тасаввуф покланиш илми бўлса, уни иккига ажратиб ўрганишади. Бири - тазкия (айбни оқлаш, оқланиш), иккинчиси - тазвия (покланиш, тарбияланиш).
Тазкиянинг ўзини икки турини аниқлашади: мақбул (қабул қилинган тазкия), марбуд (рад қилинган тазкия).
Тасаввуф Қуръондан сув олган, бўлмаса қуриб қолади.
Тасаввуфнинг пайдо бўлиш ўрни, яъни ватани ҳақида турли хил қарашлар мавжуд. Улардан биринчиси тасаввуфнинг ватани ислом деб қарашдир ва тасаввуф дастлаб исломий ўлкаларда ислом дини пайдо бўлгандан кейин вужудга келган таълимотдир деб қараш. Бу фикр барча мусулмон мутасаввифлари томонидан қабул қилинган. Иккинчи
фикр тасаввуфнинг ватани арабда эмас, ажамда, яъни араб истилосига қадар мусулмон бўлмаган ўлкаларда ислом динига очиқ қаршилик қилишга ботинмай, тасаввуф орқали ўз норозиликларини ифодалашдир. Бу қараш тарафдорлари асосан насроний эътиқодли европалик олимлар бўлиб, улар тасаввуф исломдан аввалги эътиқодлардан ўзлаштириб олинган деган фикрни илгари сурадилар.
Tasavvufning nazariy asosini tashkil etuvchi vujuduyun ta’limotiga ko‘ra: “Xudo jahonning tashqarisida mavjud bo‘lgan bir sabab yoki koinotdan xorijdagi sirli kuch bo‘lmay qoladi. Bunda xudo butun olam bilan immanent (bir-biridan ayrilmas)dir.”16
Demak, Alloh taoloni tanishbutun olamning mohiyatini anglashga harakat qilish demakdir. Bunday intilishlar esa har bir alohida olingan shaxsning axloqiy va ma’rifiy kamolotiga ijobiy ta’sir ko‘rsatadi.
Islomiy ilmlarning har biri biror aniq masalani o‘rganadi. Aqoid ilmi to‘g‘ri e’tiqodni ta’rif etadi va o‘rgatadi. Tafsir ilmi Qur’oni karimni tushunish va tushuntirishga asoslanadi. Fiqh ilmi insonlar o‘rtasidagi muomala va huquqni nizomga soladi. Kalom ilmi Qur’oni karimdan noto‘g‘ri hukm chiqaruvchilarga raddiya beradi. Hadis ilmi Payg‘ambarimiz (s.a.v.)dan kelgan so‘z va rivoyatlarning sahih va sahih emasligini ajratib beradi, izohlaydi. Tasavvuf ilmi esa insonning axloqan kamolotga erishuvini ta’minlaydigan bir ilmdir.
Tasavvufdagi eng muhim masalalardan biri – inson mavzusidir. Ammo ta’limot insonning jismoniy, biologik tuzilishi bilan emas, ko‘proq uning ruhiy tuzilishi, tabiati bilan qiziqadi. Ma’lumki, inson ikki moddiy borliq – badan va ruhdan iborat bo‘lib, badani bilan u qariyb hayvondan farq qilmaydi. Uning insoniy tomonini ruhiy tuzilishi tashkil etadi. Inson badani go‘zal yoki xunuk, yo mo‘‘tadil bir ko‘rinishga, shaklga ega bo‘ladi va barcha jonsiz predmetlar singari ma’nosiz bo‘ladi. Badanga ma’no-mazmunni ruh kiritadi va ruh insonning ko‘zlarida, yuz ifodasida, ovozida namoyon bo‘ladi. Ruh insonning botin olami, ichki dunyosi ham deyiladi. Ruhning boy yoki qashshoqligi inson tabiatini belgilaydi. Ichki ma’naviy dunyosi boy insonning tabiati go‘zal bo‘ladi. Chunki boy ruhiyat badanni pok va chiroyli amallar qiladigan qilib, chiroyli va mazmunli holatlarga solib tarbiyalaydi.
Tasavvuf inson vujudiy va ruhiy garmoniyasi, mutanosibligi, uning butun tabiat bilan ham uyg‘unlikda bo‘lmog‘i, kamolotga intilmog‘i lozimligini muhokama etar ekan, bevosita ijtimoiy masalalar talqiniga kirishadi. Tasavvufni qiziqtirgan bu masalalar – Ma’rifat, Komil inson, Muhabbatdir.
3-мавзу. Tasavvuf ta’limotining ilk nazariyotchilari
Режа:
Ислом тасаввуфининг вужудга келиши ҳижрий II асрга (милодий XI аср) тўғри келган бўлса ҳам, бу вақтга қадар исломнинг тарқалиши муносабати билан тасаввуфга муносабат ҳам шакллана борди. Айниқса, Саодат ва Уламойи Рошидин давридан кейин уммавийлар даврида нафақат жисмоний курашлар, балки қарашлар ўртасидаги зиддиятлар ҳам кескинлашди. Бу даврдан халифалик диний ва таълимий характерда эмас, балки наслий сулола тарзида тараққий эта борди.
Халифа Усмон давридаёқ Қуръони каримнинг ёзувга кўчирилиши, саҳобалар томонидан ҳадисларнинг жамлана бориши тасаввуф тараққиётига ҳам ўз таъсирини кўрсатди. Ҳадислар асосан 2 усул билан-иснод ва қиёс усуллари билан саҳиҳлиги (ишончлилиги) аниқланадиган бўлди. Саҳиҳ ҳадисларни тўплаш бўйича Абу Ханифа, Молик, Аҳмад ибн Ханбал, Абу Абдуллоҳ Бухорий ва Термизийларнинг фаолияти эътиборлидир. Ҳали сўфий сўзи урф бўлмай туриб, тасаввуфнинг айрим зоҳирий белгилари обидлар, зоҳидлар ва тақводорлар фаолиятида кўринади. Обидлик мақомида ибодат қилишга кўпроқ эътибор берилган бўлса, зоҳид дунё лаззатларидан ўзини парҳез қилиш орқали тасаввуф аҳлига яқинлашган. Зоҳидлар умуман дунёни эмас, балки дунё лаззатларини тарк этиш орқали қалбларни тозаламоқчи бўлганлар. Тақводорларнинг (муттақийн ўзаги тақво) ёлғиз Оллоҳнинг зикри ва Қуръонда кўрсатилган амалларни бажариш орқали ўзларини соф тутишни ният қилганлар.
Ҳалол ва ҳаромга муносабатда уларнинг қарашлари ўртасида фарқ сезилади. Аҳмад ибн Ханбалнинг таснифига кўра зоҳидликнинг 3 мартабаси белгиланади:
Обидлар Қуръони каримда ҳалол дейилганларни ҳалол дейдилар. Зоҳидлар Қуръони карим ва ҳадиси шарифда ҳалол дейилганларни ҳалол дейдилар. Тақводорлар эса Қуръони карим ва ҳадиси шарифда ҳаром дейилмаганларни ҳалол дейдилар.
Айрим манбаларда тасаввуф адабиётининг илк намояндалари сифатида Робия ал-Адавия (713/718-801) келтирилади. Басрада туғилади. Унинг қатор ҳикоятлари, ривоятлари, асарлари бор.
Ҳижрий II асрдан бошлаб сўфийликка асос бўлган зоҳидлик ҳаракати кучайди. Зоҳидлар мазҳаб айирмаларидан ўзларини йироқ тутдилар. Чунки мазҳабчиликда сиёсий даъво (халифалик) манфаати бор эди. Сўфийлар эса моддий манфаатлардан ўзларини йироқ тутдилар. Илк мутасаввифлар сифатида кўзга кўринган Ҳасан Басрий, Иброҳим Адҳам, Шаҳид Балхий каби алломалар йўллари зоҳир бўлади. Айни мана шу даврда бир қанча илк тариқий бўлинишлар: азракитлар, сифрийлар, ибодийлар, муржийлар каби йўллар кўзга ташланади. Илк йўналишлар сифатида жаъбарийлик, мўътазийлик каби қарашлар пайдо бўлди. Нисбатан кенгроқ илдиз отган мўътазийлилик унинг асосчиси бўлган Восил ибн Ъата таълимотидан илдиз олган. Мўътазийлар (узоқлашиш, кетиш) тарафдорлари ҳокимият даъвосида юрган уммавийлардан узоқлашганлар. Восилнинг "Фи-т-тавҳид вал-ъадл" ("Оллоҳнинг бирлиги ва адолат") асарида акс этган. Демак, тавҳид таълимоти мўътазийлилик билан боғланади. Шунингдек, бу йўналиш ёки оқим бошқа диний қарашларга ҳам муносабатда ўзини эркин тутади. Шундан келиб чиққан ҳолда айрим овруполик назариётчилар тасаввуф неоплатинизмдан озиқ олган деган фикрни илгари суради. Неоплатинизм машҳур олим Платиннинг "Тўққизликлар" китобида (асл номи "Энеида") акс этган бўлиб, дунёни 5 бирлик асосида тушунтиради: бирлик, ру, қалб, материя, моддий дунё кўриниши. Унинг таълимотига кўра, инсоннинг борлиқдаги мақсади руҳни жисмоний жасаддан озод қилиб, илоҳий ҳаётга йўллашдир. Айни мана шу таълимотнинг тасаввуф билан умумий нуқталари борлиги учун сўфийлик неоплатинизмдан олинган деган нотўғри қараш шаклланган.
Тасаввуф тараққиётида бир қанча йўналишларни кузатиш мумкинки, уларнинг айримлари тариқатланиш назариясига асос бўлган.
Инсоннинг ўзи устидан назоратини кучайтиришга қаратилган бу таълимотга Абу Абдуллоҳ Харис Муҳосибий асос солган (вафоти 857). Унинг "Ар-риоятий ҳуқуқи Оллоҳ" ("Оллоҳнинг ҳуқуқларига амал қилиш") асарида бу таълимотнинг асоси 62-боб орқали кўрсатиб берилган. Муҳосиб-ўзини кўрсатиш.
Мана шу таълимотни ёйганлардан яна бири Зуннун Мисрий (860) ҳисобланади. Унинг асарларида ниё ва риё (садоқат ва мунофиқи) ҳақида баҳс юритилади.
IX асрда Нишопурда маломатийлик кучайган бўлиб, унинг вакиллари Абу Ҳафз Ҳаддод, Абу Усмон Хирий асарларида маломатийлик таълимотининг назарий асослари кўрсатиб берилган. Айни мана шу давр тасаввуфнинг мантиқий асосланиш даври ҳисобланади. Бу оқимнинг кўзга кўринган вакилларидан бири Абулқосим Жунаид Ҳаззоз бўлиб, унинг "Саййиддуд тоифа" ("Ҳамма тоифалар ҳожаси") ва "Тобус ул-фуқаро" ("Турфа фуқаролар") китобларида тасаввуфнинг мантиқий асосланиши кўрсатиб берилган.
Ислом тасаввуфини мантиқан асослаш зоҳидлик кучайган IX асрда камлик қилар эди. Шунинг учун ҳам унинг қуръоний асосларини белгилаш мутасаввифлар олдида турган жиддий муаммолардан бири эди. Абу Язид (Боязид) Тайхур Бистоний асарларида фано ва тариқат тушунчалари Қуръони карим асосида кўрсатиб берилди.
Жунаид Боғдодийнинг асарлари нафақат халифалик ҳудудида, балки хорижда ҳам машҳур бўлди. Форсда унинг таълимотини эгаллаб, бу йўлни давом эттирганлардан бири Мансур Ҳаллож ҳисобланади (чархчи, ип йигирувчи бўлган). Мансур Ҳаллож узоқ сафарлардан сўнг Боғдодга келганда уни 8 йил давомида зиндонда сақлашади ва ниҳоят 922 йилда ўлимга ҳукм этилади. "Анал-Ҳақ"нинг вужудга келиши Мансур Ҳаллож таълимоти билан боғлиқ. Бу таълимотда азал ва сурат, тажалли, ҳулул, ҳува-ҳува, вали ҳамда лоҳут ҳақидаги қарашлар жамланган. Мансур Ҳалложга нисбат берилган "Китобу-т-тавосил" юқорида тилга олинган назарий тушунчалар 27 ривоят ва 400 дан ортиқ нақллар орқали тушунтириб берилади. Мансур Ҳалложга нисбат бериладиган бадиий асарлар, рубоий ҳам талайгина.
Мана шу даврда тасаввуфнинг руҳоний, илмий ва амалий асослари шаклланди. Руҳоний асос бўйича тасаввуфда шариат, тариқат, маърифат ва ҳақиқат босқичларига эришиш 7 мақом орқали кечади:

2-мавзу. Tasavvufning islomiy manbalari va taraqqiyot omillari
Режа:
-
Тасаввуф исломий манбалари. -
Тасаввуф тараққиётига таъсир кўрсатган илмий-маънавий омиллар. -
Тасаввуфнинг луғавий маъноси ва истилоҳий моҳияти. -
Тасаввуфнинг пайдо бўлиш ўрни, вақти ва тарқалиш географияси.

Илк мутасаввифлар фаолияти. Тасаввуф адабиётининг вужудга келиши. -
Тасаввуф адабиётининг истилоҳлари ва жанрлари. -
Тасаввуфда зуф ва тақво. -
Тасаввуфда иборат мақоми. Ҳалол ва ҳаромга муносабатнинг шаклланиши.
Ислом тасаввуфининг вужудга келиши ҳижрий II асрга (милодий XI аср) тўғри келган бўлса ҳам, бу вақтга қадар исломнинг тарқалиши муносабати билан тасаввуфга муносабат ҳам шакллана борди. Айниқса, Саодат ва Уламойи Рошидин давридан кейин уммавийлар даврида нафақат жисмоний курашлар, балки қарашлар ўртасидаги зиддиятлар ҳам кескинлашди. Бу даврдан халифалик диний ва таълимий характерда эмас, балки наслий сулола тарзида тараққий эта борди.
Халифа Усмон давридаёқ Қуръони каримнинг ёзувга кўчирилиши, саҳобалар томонидан ҳадисларнинг жамлана бориши тасаввуф тараққиётига ҳам ўз таъсирини кўрсатди. Ҳадислар асосан 2 усул билан-иснод ва қиёс усуллари билан саҳиҳлиги (ишончлилиги) аниқланадиган бўлди. Саҳиҳ ҳадисларни тўплаш бўйича Абу Ханифа, Молик, Аҳмад ибн Ханбал, Абу Абдуллоҳ Бухорий ва Термизийларнинг фаолияти эътиборлидир. Ҳали сўфий сўзи урф бўлмай туриб, тасаввуфнинг айрим зоҳирий белгилари обидлар, зоҳидлар ва тақводорлар фаолиятида кўринади. Обидлик мақомида ибодат қилишга кўпроқ эътибор берилган бўлса, зоҳид дунё лаззатларидан ўзини парҳез қилиш орқали тасаввуф аҳлига яқинлашган. Зоҳидлар умуман дунёни эмас, балки дунё лаззатларини тарк этиш орқали қалбларни тозаламоқчи бўлганлар. Тақводорларнинг (муттақийн ўзаги тақво) ёлғиз Оллоҳнинг зикри ва Қуръонда кўрсатилган амалларни бажариш орқали ўзларини соф тутишни ният қилганлар.
Ҳалол ва ҳаромга муносабатда уларнинг қарашлари ўртасида фарқ сезилади. Аҳмад ибн Ханбалнинг таснифига кўра зоҳидликнинг 3 мартабаси белгиланади:
-
Авом зуфти-ҳаромни тарк қилиш. -
Хослар зуфти-ҳаромдан ҳам бошқасини тарк қилиш. -
Сиддиқлар зуфти-барчасини тарк қилиш ва Аллоҳга бағишлаш.
Обидлар Қуръони каримда ҳалол дейилганларни ҳалол дейдилар. Зоҳидлар Қуръони карим ва ҳадиси шарифда ҳалол дейилганларни ҳалол дейдилар. Тақводорлар эса Қуръони карим ва ҳадиси шарифда ҳаром дейилмаганларни ҳалол дейдилар.
Айрим манбаларда тасаввуф адабиётининг илк намояндалари сифатида Робия ал-Адавия (713/718-801) келтирилади. Басрада туғилади. Унинг қатор ҳикоятлари, ривоятлари, асарлари бор.
Ҳижрий II асрдан бошлаб сўфийликка асос бўлган зоҳидлик ҳаракати кучайди. Зоҳидлар мазҳаб айирмаларидан ўзларини йироқ тутдилар. Чунки мазҳабчиликда сиёсий даъво (халифалик) манфаати бор эди. Сўфийлар эса моддий манфаатлардан ўзларини йироқ тутдилар. Илк мутасаввифлар сифатида кўзга кўринган Ҳасан Басрий, Иброҳим Адҳам, Шаҳид Балхий каби алломалар йўллари зоҳир бўлади. Айни мана шу даврда бир қанча илк тариқий бўлинишлар: азракитлар, сифрийлар, ибодийлар, муржийлар каби йўллар кўзга ташланади. Илк йўналишлар сифатида жаъбарийлик, мўътазийлик каби қарашлар пайдо бўлди. Нисбатан кенгроқ илдиз отган мўътазийлилик унинг асосчиси бўлган Восил ибн Ъата таълимотидан илдиз олган. Мўътазийлар (узоқлашиш, кетиш) тарафдорлари ҳокимият даъвосида юрган уммавийлардан узоқлашганлар. Восилнинг "Фи-т-тавҳид вал-ъадл" ("Оллоҳнинг бирлиги ва адолат") асарида акс этган. Демак, тавҳид таълимоти мўътазийлилик билан боғланади. Шунингдек, бу йўналиш ёки оқим бошқа диний қарашларга ҳам муносабатда ўзини эркин тутади. Шундан келиб чиққан ҳолда айрим овруполик назариётчилар тасаввуф неоплатинизмдан озиқ олган деган фикрни илгари суради. Неоплатинизм машҳур олим Платиннинг "Тўққизликлар" китобида (асл номи "Энеида") акс этган бўлиб, дунёни 5 бирлик асосида тушунтиради: бирлик, ру, қалб, материя, моддий дунё кўриниши. Унинг таълимотига кўра, инсоннинг борлиқдаги мақсади руҳни жисмоний жасаддан озод қилиб, илоҳий ҳаётга йўллашдир. Айни мана шу таълимотнинг тасаввуф билан умумий нуқталари борлиги учун сўфийлик неоплатинизмдан олинган деган нотўғри қараш шаклланган.
Тасаввуф тараққиётида бир қанча йўналишларни кузатиш мумкинки, уларнинг айримлари тариқатланиш назариясига асос бўлган.
Инсоннинг ўзи устидан назоратини кучайтиришга қаратилган бу таълимотга Абу Абдуллоҳ Харис Муҳосибий асос солган (вафоти 857). Унинг "Ар-риоятий ҳуқуқи Оллоҳ" ("Оллоҳнинг ҳуқуқларига амал қилиш") асарида бу таълимотнинг асоси 62-боб орқали кўрсатиб берилган. Муҳосиб-ўзини кўрсатиш.
Мана шу таълимотни ёйганлардан яна бири Зуннун Мисрий (860) ҳисобланади. Унинг асарларида ниё ва риё (садоқат ва мунофиқи) ҳақида баҳс юритилади.
IX асрда Нишопурда маломатийлик кучайган бўлиб, унинг вакиллари Абу Ҳафз Ҳаддод, Абу Усмон Хирий асарларида маломатийлик таълимотининг назарий асослари кўрсатиб берилган. Айни мана шу давр тасаввуфнинг мантиқий асосланиш даври ҳисобланади. Бу оқимнинг кўзга кўринган вакилларидан бири Абулқосим Жунаид Ҳаззоз бўлиб, унинг "Саййиддуд тоифа" ("Ҳамма тоифалар ҳожаси") ва "Тобус ул-фуқаро" ("Турфа фуқаролар") китобларида тасаввуфнинг мантиқий асосланиши кўрсатиб берилган.
Ислом тасаввуфини мантиқан асослаш зоҳидлик кучайган IX асрда камлик қилар эди. Шунинг учун ҳам унинг қуръоний асосларини белгилаш мутасаввифлар олдида турган жиддий муаммолардан бири эди. Абу Язид (Боязид) Тайхур Бистоний асарларида фано ва тариқат тушунчалари Қуръони карим асосида кўрсатиб берилди.
Жунаид Боғдодийнинг асарлари нафақат халифалик ҳудудида, балки хорижда ҳам машҳур бўлди. Форсда унинг таълимотини эгаллаб, бу йўлни давом эттирганлардан бири Мансур Ҳаллож ҳисобланади (чархчи, ип йигирувчи бўлган). Мансур Ҳаллож узоқ сафарлардан сўнг Боғдодга келганда уни 8 йил давомида зиндонда сақлашади ва ниҳоят 922 йилда ўлимга ҳукм этилади. "Анал-Ҳақ"нинг вужудга келиши Мансур Ҳаллож таълимоти билан боғлиқ. Бу таълимотда азал ва сурат, тажалли, ҳулул, ҳува-ҳува, вали ҳамда лоҳут ҳақидаги қарашлар жамланган. Мансур Ҳалложга нисбат берилган "Китобу-т-тавосил" юқорида тилга олинган назарий тушунчалар 27 ривоят ва 400 дан ортиқ нақллар орқали тушунтириб берилади. Мансур Ҳалложга нисбат бериладиган бадиий асарлар, рубоий ҳам талайгина.
Мана шу даврда тасаввуфнинг руҳоний, илмий ва амалий асослари шаклланди. Руҳоний асос бўйича тасаввуфда шариат, тариқат, маърифат ва ҳақиқат босқичларига эришиш 7 мақом орқали кечади:
-
Тавба. -
Вараъ. -
Зуҳ. -
Фақр. -
Сабр. -
Таваккул. -
Ризо.