Файл: Ozbekiston respublikasi oliy va orta maxsus talim vazirligi.doc
ВУЗ: Не указан
Категория: Не указан
Дисциплина: Не указана
Добавлен: 02.12.2023
Просмотров: 703
Скачиваний: 13
ВНИМАНИЕ! Если данный файл нарушает Ваши авторские права, то обязательно сообщите нам.
Таянч сўз ва иборалар: Баҳоуддин Нақшбандни, Муҳаммад Бобо Самосий, Абдухолиқ Ғиждувоний, Хожа Убайдуллоҳ Аҳрор, Боязид Бастомий, Ҳуш дар дам, Назар бар қадам, Сафар дар ватан, Хилват дар анжуман, Бозгашт, Нигоҳдошт, Ёддошт, Вуқуфи замон, Вуқуфи ададий, Вуқуфи қалбий.
Ер юзида энг кенг тарқалган тариқатлардан бири нақшбандиядир. Асосчиси Баҳоуддин Нақшбанд (1389 в.е.) бўлиб, Бухоро яқинидаги Қасри Орифон қишлоғида дунёга келган. Баҳоуддин Нақшбандни ёшлигида Хожагон тариқати шайхларидан Муҳаммад Бобо Самосий маънавий фарзандликка қабул қилди. Бир муддат кейин Самосий унинг тарбиясини Амир Кулолга топширди. Шу билан бирга Баҳоуддин Нақшбанднинг ҳақиқий шайхи - «увайсийлик» йўлк. орқали тарбиялаган Абдухолиқ Ғиждувоний (! »») в. е.) ҳисобланади. Бир муддат Самарқандда яшаб, у ердаги шайхларнинг суҳбатлари ва таважжуҳларига мушарраф бўлди. Амир Кулолдан халифаликни олгач, Қосим шайх, Халил ота ва Мавлоно Ориф каби яссавий шайхларининг ҳузурида кўп йиллар қолиб, улардан илму файз олишга муяссар бўлди. Икки маротаба ҳажга бориб келган Баҳоуддин Нақшбанд, ҳаётининг охирги йилларини Бухорода ўтказди. Ислом оламида жуда катта обрў-еътиборга ега бўлган Нақшбандиянинг ҳаёти маноқибларга тўла бўлиб, бугунгача унинг ҳаёти маноқибларга тўла бўлиб, бугунгача унинг ҳаёти ва тариқатини ифодаловчи жуда кўплаб асарлар битилган. Шулардан, Мавлсчо Али Сафийнинг «Рашаҳоту айнил ҳаёт» рисоласи нақшбандия тариқати шайхлар ҳақида кенг маълумот беради. Нақшбандиянинг силсиласи икки бошқа-бошқа шахобчалари орқали ҳазрати Али ва ҳазрати Абу Бакрга бориб етади. Машойих силсиласига қараганда, бу тариқат бошқа баъзи тариқатлар билан алоқадор еканлиги ва шунга кўра ўша даврда фарқли номлар билан аталгани маълум бўлади. Чунончи, ҳазрати Абу Бакрдан Боязид Бастомийга қадар сиддиқия, Бастомийдан Абдулхолиқ Қиждувонийга қадар тайфурия, Ғиждувонийдан Баҳоуддин Нақшбандга қадар хожагония, Нақшбанддан Хожа Убайдуллоҳ Аҳрорга қадар нақшбандия, Хожа Убайдуллоҳ Аҳрсрдан Имом Раббонийга қадар нақшбандияйи-аҳрория, Имом Раббонийдан Шамсиддин Мазҳарга қадар нақшбандияйи-мужаддидия, Шамсиддин Мазҳардан Мавлоно Холиди Бағдодийга қадар нақшбандийяйи-мазҳарийя, Холиди Багдодийдан кейин еса нақшбандияйи-холидия дея тилга олинган. Бу тариқатнинг силсиласидан бўлган Абдулхолиқ Ғиждувоний билан Аҳмад Яссавийнинг шайхлари Юсуф Ҳамадонийдир.
Нақшбандийлик асосан Ғиждувонийдан кейин Осиё заминида жуда тез ва кенг тарқалди. Ҳатто яссавия тариқатидан ҳам кучлироқ нуфузга ега бўла бошлади. Имом Раббоний даврида Ҳиндистон ва атрофида кенг ёйилди. Фотиҳ Султон Муҳаммадхон даврида Хожа Убайдуллоҳ Аҳрорнинг халифаси Мулла Илоҳий воситасида Истамбулга ҳам етиб борди. ХВИИИ асрда Мавлоно Холид Багдодийнинг ғайрати билан усмонли давлатида кенг тарқалиб, енг фаол ҳаракатга айланди. Ҳатто усмонли подшоҳларидан Султон Ваҳдиддиннинг ҳам холидия тариқатига мансуб бўлганлиги ривоят қилинади. Истамбулнинг ўзидаёқ 65 та нақшбандия даргоҳларининг мавжудлиги, бу тариқатнинг Истамбул ва Онадўли заминида қай даражада кенг тарқалганини кўрсатмоқда. ХИХ асрда нақшбандиянинг Онадўлида яна ҳам кенг тарқалишига машҳур олим ва мутасаввиф Аҳмад Зиёвиддин Кумушхонавий (1893 в.е.) улкан ҳисса қўшди.
Нақшбандия аҳли суннат еътиқодига амал қилувчи тариқат бўлиб, хафий зикрга асосланган. Зоҳиран кўзга ташланадиган ҳатти-ҳаракатлардан йироқ, суҳбат ва робитага кучли еътибор беради. Кўпчилик билан қилинадиган нақшбандия зикрига «Хатми хожагон» дейилади. Бу зикрга тариқатга кирмаганлар қатнашишлари таъқиқланади. Нақшбандияда тариқатга кирган дарвиш ушбу шартларга амал қилиши арт: тавба қилиш, пайгамбаримизнинг суннатларига қатъий амал қилмоқ, шариатга зид бидъатлардан қочиш, диний масалаларда қулайликлардан воз кечиб, қийинига, яъни тақвони кучайтиришга амал қилиш, зулм ва ноҳақлик қилмаслик, қарзини тўлаш, розилик сўраш, қазо намозларини ўқиш, Аллоҳни ҳар лаҳзада зикр қилиш.
Нақшбандия тариқати қуйидаги тўрт тамал асос устига қурилган:
1. Шариат билан зоҳирни поклаш.
2. Тариқат билан ботинни поклаш.
3. Ҳақиқат билан қурби илоҳийга еришмоқ.
4. Маърифат ила Аллоҳга еришмоқ.
Бундан ташқари яна ўн бир асос тамойил ҳам борки, нақшбандия тариқатига кирган ҳар бир дарвиш бу жиҳатларга риоя қилиши талаб қилинади. Абдулхолиқ Ғиждувоний ишлаб чиққан дея ривоят қилинган бу асослар қуйидагилардир:
1. Ҳуш дар дам; «ҳуш» - ақл, «дам» еса нафас дегани. Ҳуш дар дам нафас олиб чиқаришда ҳушёр бўлиш, гафлатга тушмаслик, ҳар лаҳза Аллоҳни еслаш демакдир. Нафас. олиб, чиқаришдаги «ҳе» овози, «ҳувият» (моҳият, инсоннинг ўзлиги)нинг «ҳе»сига далолат етишини доимо хотирда тутиш керак. Яъни ҳар нафас олиш-чиқариш чогида Аллоҳни зикр қилиш, агар гафлатга тушса, истигфор айтиш демакдир.
2. Назар бар қадам : солик қаерда бўлишидан қатъий назар, юраётганида оёқ учига қараб юриши керак. Токи қалб кўзи ва назари бўлмагур манзараларга қарашдан халос бўлгай. Маънавий сафарда рўпара келадигаи таҳликалар тезда ошиб ўтилади. Бу тамойил - камтар бўлиш ва ҳолига шукр қилишни ўзида мужассам етади.
3 Сафар дар ватан : соликнинг ёмон ахлоқдан яхши хулққа, башарий сифатлардан илоҳий сифатларга йўналиши демакдир. Дарвиш бир муршиди комил топмагунга қадар баданан (жисмонан) саёҳат қилишини билдиради. Нақшбандийлар фикрича, сайру сулук чогида соликни умидсизликка тушириб, қийинчилик келтириб чиқаргани учун мурид муршиди комил топгач саёҳат қилмаслиги мақсадга мувофиқдир. Бу тамойил сайру сулук мартабаларини босиб ўтишни ўзида мужассам етади.
4. Хилват дар анжуман : зоҳиран халқ билан, ботинан Ҳақ билан бирга бўлиш демакдир. Солик моддий борлиги билан халққа аралашиб, турли башарий ва ижтимоий фаолиятларда қатнашиб, ҳаёт талаб қилаётган амалларни ижро етаётиб, қалбан доимо Алоҳнинг ҳузурида еканини, Уни бир лаҳза бўлсада, есдан чиқармаслигидир. Бу ҳол доимий зикр маъносини ҳам билдириб, зикрда еришиладиган енг охирги босқич-мақомдир. Баҳоуддин Нақшбанд нақшбандиянинг тамалини «хилват дар анжуман» ташкил етишини таъкидлаган. «Хилватда шуҳрат бор, шуҳратда еса офат бор» дея нақшбандияда хилватга кўп рағбат кўрсатилмайди. Шу боис бу тариқатда суҳбат ва халқ билан аралашиб, уларнинг дардларига шерик бўлиб, Ҳақ розилиги йўлида халққа хизмат қилиш муҳим ўрин тутади: «...У зотни поклайдиган ишилар бордирки, уларни на тижорат ва на олди-сотди Оллоҳни зикр қилишдан, намозни тўкис адо етишдан ва закотни (ҳақдорларга) ато етишдан машгул қила олмас» (Нур - 24:37) ояти ушбу ҳолга ишора қилмоқда.
5. Ёд кард : еслаш, зикр етиш, яъни Аллоҳни зикр етиб, мосиводан кўнглини узиш; нақшбандияда бу зикрнинг усули қуйидагичадир: мурид ўзини ҳузур ичра шайхининг кўнгли рўпарасида тасаввур қилиб, кўзи-оғзини ёпади, тилини танглайига ёпиштириб, тишларини бир-бирига жипслаб, нафас олмай, хоксорлик билан қалбан калимаи тавҳидни зикр қилади. Бир нафас олиб-чиқаришда уч дафъа зикр етишга уринади. Бу зикрни нафй ва исбот шуури билан қилиши керак.
6. Бозгашт: зикр қилиб бўлгач, «илоҳи анта мақсуди ва ризока матлуби» (Аллоҳим, мақсадим сенсан, талабим-истагим сенинг ризолигингдир) дейди маъносини ҳам ўйлайди. Шу зайлда нафй ва исбот зикрининг маъноси ва файзи қалбга нақш етилиб, кўнгил мосиводан алоқасини узади.
7. Нигоҳдошт : қалбдаги фикр ва хотираларни муроқаба қилиш демакдир. Нафй ва исбот зикрининг маъносини ўйлаб, кўнглига мосивони киритмасликка ҳаракат қилади. Шу ҳолни икки соат ёки ундан кўп сақлай олган кишининг қалбига бошқа хотиралар ортиқ кирмайдиган ҳолга келади.
8. Ёддошт: ҳар лаҳза Ҳақдан хабардор бўлиш демакдир. Нигоҳдоштнинг бир поғона юқорисидир.
9. Вуқуфи замон : солик ҳар лаҳза ўз ҳолидан хабардор бўлиши, вақтидан унумли фойдаланиши, шукр, тавба- истиғфор етиши, шунга кўра ҳатти-ҳаракат қилиши демакдир•
10. Вуқуфи ададий: мурид, шайх берган зикр вазифасининг саноғига риоя қилиши демакдир. Зикрдан назарда тутилган маъно ҳосил бўлгач, саноғи муҳим бўлмаса ҳам, фарз ибодатларида бўлганидек, зикрда ҳам шахс ўзини муайян саноғ ва вақт билан қайд остига олиши, ҳаётининг тартиб-интизомли бўлишида муҳим аҳамият касб етиши аниқ.
11. Вуқуфи қалбий: қалбнинг Ҳақдан хабардор бўлиши демакдир. Бу мартабада кўнгил Аллоҳдан бошқа ҳеч нарсани ўйламайди. Шуҳуд ва вусул мартабасига еришганларнинг ҳоли шундай. Вуқуфи қалбий айни вақтда зикрнинг енг юқори поғонаси демакдир.
Нақшбандия тариқатининг енг машҳур шаҳобчалари: аҳрория, мазҳария, мужаддидия ва холидия. Мужаддидиянинг асосчиси Имом Раббоний, Ибн Арабийнинг «ваҳдати вужуд» фалсафасини танқид қилиб, «ваҳдати шуҳуд»ни ёқлаб чиққан. Сунний ақидага зид келмейдиган тасаввуфий тушунчага ега бўлган Имом Раббонийнинг енг машҳур асари «Мактубот» туркчага илк бор Мустақимзода Сулаймон Саъдиддин томонидан ўгирилган ва Истанбулда нашр етилган. Бу асар бугун ҳам нақшбандия тариқати аҳли севиб ўқийдиган асарлардандир.
Учинчи босқич маломатийлиги сифатида танилган ва «ваҳдати вужуд»нинг қаттиқ тарадори бўлган маломиййи-нурия тариқати ҳам нақшбандия тариқатининг шахобчаси сифатида еътироф етилган.
12-МАВЗУ: TASAVVUF TA’LIMOTINING UMUMINSONIY AHAMIYATI VA ZAMONAMIZDAGI MAVQEI
Tasavvuf – islom olamida keng tarqalgan, O‘rta va YAqin SHarq mamlakatlari madaniyati tarixida chuqur iz qoldirgan diniy-ma’rifiy oqimdir. Bu ta’limot asosida koinot, koinotdagi va undan tashqaridagi butun borliq – mavjudot- bitta va yagona, aql tushuna olmas darajada azaliy, ko‘rib va his qilib bo‘lmas darajada qudratli Zot tomonidan yaratilgan; yaratilmishlarning eng a’losi – inson; ana shu hamma maxluqot bag‘oyat go‘zal bir tarzda bir-biriga uyg‘unlashtirilgan, mazmunidagi yangi tafakkur tarzi yotadi. Demak, Alloh taoloni tanish butun olamning mohiyatini anglashga harakat qilish demakdir. Bunday intilishlar esa har bir shaxsning axloqiy va ma’rifiy kamolotiga ijobiy ta’sir ko‘rsatadi.
Jamiyat kishisining sog‘lom ma’naviy tafakkuri pokiza va samimiy muhitda shakllanadi. Insoniyatga taqdim etilgan barcha dinlar shu maqsadnigina nazarda tutib yoyilgan. Bu jarayonda diniy-ma’rifiy, falsafiy-ma’naviy ta’limotlar, yo‘nalishlar, uyushmalar yuzaga kelgan. Ana shu mafkuraviy muhitning asosiy e’tiborini inson omili tashkil etgan va asosiy kuch-qudrat shaxs tarbiyasi masalasiga qaratilgan. Biz “shaxs ma’naviy kamoloti masalasiga qaratilgan” demadik, chunki ko‘pgina ta’limot va uyushmalar bu masalaning ijobiy natijasiga erishish uchun xizmat qila olmaganlar. Buning natijasida esa ba’zan jamiyatlar hayotida islom dini targ‘ib etgan pok e’tiqod – ahli sunna val-jamoa yo‘lidan chalg‘ib ketish hodisalari ham sodir bo‘lgan. Xususan, tasavvuf ma’rifiy oqimining ba’zi yo‘nalishlari haqida ham bunday fikrlarni bildirish mumkin. O‘zining insoniyat tarixidagi evolyusion taraqqiyotida katta bir davrni qamrab turgan bu ta’limotni bilishga qiziqmaslikning ham imkoni yo‘q.
Xo‘sh, milliy mafkuramizning asosiy maqsadlaridan biri bo‘lmish barkamol shaxs tarbiyasi uchun chuqur diniy-ma’rifiy ta’limotlar qay darajada zarur?
Tasavvuf ta’limoti islom shariati singari butun bashariyat – inson farzandlari tushunib, amal qilishi lozim bo‘lgan qonun-qoidalar majmuimi yoki u ilm ahlining maxsus dasturimi?
Xullas, tasavvuf va uning jamiyatimizdagi o‘rni va ahamiyati xususida chuqurroq o‘ylab ko‘rish lozim.
Ma’lumki, tasavvuf islom dini kirib borgan barcha sharq mamlakatlarida inson fikri – mushohadasi darajasida va jamiyat ma’naviy taraqqiyotiga bog‘liq holda turli suluklar shaklida rivojlangan, ijtimoiy-siyosiy hayotga, ilm-fan taraqqiyotiga ta’sir ko‘rsatgan.
Tasavvufning eng birinchi namoyandasi, ta’bir joiz bo‘lsa, piri – payg‘ambarimiz Muhammad (s.a.v.) bo‘lganlar. Chunki ul zoti oliy insoniyatga “Go‘zal xulqlarni kamolga etkazish uchun” yuborilganlar. Shu narsa muhimki, bashariyatga nozil etilgan barcha dinlar, ularning eng oxirgisi va mukammali bo‘lmish islom ham shariat vositasida insonda go‘zal xulqni tarbiyalaydi. Tasavvuf esa tariqatlar vositasida ana shu go‘zal xulqni bosqichma-bosqich oliy kamolot darajasiga etkazadi. Barcha tariqatlar silsilalarining sarhalqasi payg‘ambarimiz (a.) ekanliklarining ma’nosi shundandir. Shu boisdan ham tasavvuf ta’limoti ijodkori bo‘lmish payg‘ambarimiz (a.) joriy etgan shariat va sunnatga rioya qilishda qusurli bo‘lgan tariqat yoki suluk, yoki Shayx – tasavvuf yo‘lida deb sanalmaydi.
SHariat va tariqat o‘rtasidagi munosabat inson jismi va ongli hayoti rivojidagi bog‘liqlikka o‘xshaydi. Iymon kalimasi til va quloq vositasida insonda faqat idrok orqali fahmlanadigan ko‘ngil uyi borligi, uni bo‘m-bo‘sh qoldirmaslik lozimligidan ogoh etadi. Ibodat esa inson jismoniy va ruhiy salomatligining garovi sifatida unga ko‘rkamlik, poklik nurini baxsh etadi. Xuddi shunday islomning keyingi uch rukni ham inson jismini illatlardan xalos etadi, qalbiga va ruhiga osoyishtalik baxsh etadi. Ana shu darajaga etgachgina, tasavvuf yo‘liga qadam qo‘yish uchun ehtiyoj paydo bo‘ladi, shundagina tariqat “eshigini qoqish” mumkin bo‘ladi.
Boshqacharoq aytsak, tariqatga kirmayoq, islom shariati talablarini sidqidildan to‘kis bajarib yurgan inson – madaniyati va ma’naviyati etuk shaxs bo‘lib shakllanishi mumkin. Ammo yuksak insoniy sifatlarga ega bo‘lgan shu musulmon o‘zining YAratguchi egasi sifatlarini chuqurroq idrok etishni, uning mo‘‘jizalarini ko‘rishni, hikmatlarini tushunishni istasa – tariqatga kiradi. Shu boisdan ham qadimda shariat ommaviy ravishda majburiy ta’lim turi sifatida o‘rgatilgan (inson boshqa maxluqotdan farq qilishi lozimligi uchun), tariqat peshvolari esa o‘zlarini jamiyatdan chetga tortganlar. Ularni uzoq dasht-cho‘llarga, g‘orlarga, chillaxonalarga shariat vositasida kamolot pillapoyasiga qadam qo‘ygan xos tolibi ilmlargina izlab borishgan. Shuning uchun ham ular “eshon”, ya’ni “ular”, biz emas, bizdan, jamiyatdan uzoqdagilar, deb atalganlar. Tasavvufda kamolga etgan Shayxlar ilmlarini pinhon tutishga uringanlar, murid tarbiyasidan ko‘ra ko‘proq o‘zlarining botiniy ahvollaridan muntazam xabardor bo‘lishga intilganlar. Shayxi naqshbandiy Xoja Ubaydulloh Ahrori Vali (q.s.) “Volidiyya” asarida yozishlaricha, tariqatning eng baland darajalariga, oriflikka etgan Shayx kichik bir xato qilib qo‘ysa, o‘zining shu baland maqomidan yana eng quyi – solih darajasiga tushib qoladi. Shu jihatdandir, mashhur sufiy Junayd Bag‘dodiy o‘ttiz yil davomida minbarga chiqib tasavvuf mavzusida ma’ruza aytishdan bosh tortgan. Umuman, barcha tasavvuf Shayxlari odam yig‘ib peshvolik qilish niyatida bo‘lmay, aksincha, sokin go‘shalarda, xilvatda ahli dil bilan suhbatda bo‘lganlar, ularning tarbiya vositasi ham, ta’lim vositasi ham asosan suhbat bo‘lgan.