Файл: Ozbekiston respublikasi oliy va orta maxsus talim vazirligi.doc

ВУЗ: Не указан

Категория: Не указан

Дисциплина: Не указана

Добавлен: 02.12.2023

Просмотров: 698

Скачиваний: 13

ВНИМАНИЕ! Если данный файл нарушает Ваши авторские права, то обязательно сообщите нам.

9-мавзу. Тасаввуф ва бадиий ижод масалалари.

Режа:

  1. Тасаввуф тимсолларининг бадиий ижодга кўчиши.

  2. Юсуф Хос Ҳожибнинг “Қутадғу билиг” достонида Қуръоний мавзулар талқини. Адиб Аҳмад Югнакийнинг “Ҳибату-л-ҳақойиқ”ида Ҳадис шарҳлари.

  3. Қиссайи Юсуф” сюжети асосида ёзилган достонларда тасаввуфий талқинлар. Пайғамбарлик қиссалари тарихидан.

  4. Хожа Аҳмад Яссавий илк турк мутасаввифи сифатида.

  5. 5.Яссавий мактаби шоирлари ижоди.

  6. Шайх Нажмиддин Кубро бадиий ижоди. Кубровийлик йўлидаги рисолалар.

  7. Кубровийлик ва бадиий ижод. Паҳлавон Маҳмуд рубоийларида кубровийлик анъанлари.

  8. Қаландарийлик адабиётининг шаклланиши. “Қиссайи Машраб” манқабаси.

  9. Мабдаи нур”да Румий анъаналари. Достоннинг таркиби ва рамзийлик олами.

Яссавийлик тариқати Хожа Аҳмад Яссавий номи билан боғлиқ бўлиб, у жаҳрийлик деб ҳам юритилади. Чунки тариқатнинг асосида ошкора тантанали ибодат ва жаҳр мажлислари асосида тариқат кенгайган. Бу тариқатнинг назарий манбалари сифатида муаллифи маълум бўлмаган "Фақрнома" ва "Маслаку-л-орифин" каби асарлар туради ёки келтирилади. Уларда яссавийлик йўли, тариқат одоби, шаклланиш мақомлари, пир-мурид муносабати тариқат масканлари каби масалалар акс этган. Тариқат маскани сифатида хонақоҳ ва зовия белгиланган ва маълум бўлишича Султони Орифин томонидан ўз даврида хонақоҳ қурдирган. Кейинроқ бу хонақоҳ XIV асрда Амир Темурнинг яссия зиёрати туфайли кенгайтирилиб таъминланган.

Хожа Аҳмад Яссавий тариқат соҳиби сифатида хориждаям машҳур бўлган яссавийлик асосида, кейинроқ бектошийлик, абдорлик каби силсила ва тариқатлар вужудга келган.

Яссавийлик тариқати ХХ аср бошларига қадар Марказий Осиёда мавжуд бўлган, хорижда эса Шарқий Трукистон (ҳозирги Туркия) ҳудудларида шу кунда ҳам амалда эканини тасдиқловчи манбалар бор. Яссавийлик нафақат тариқат сифатида, балки адабий мактаб сифатида ҳам тараққий этган. Бу йўналишда ўнлаб ижодкорларни, ҳикмат муаллифларини келтириш мумкин: Ҳаким Сулаймон ота, Қул Убайдий, Азим Хўжа Эшон девони ҳикмат соҳиблари сифатида адабиётдан ўрин олган.

Хожа Аҳмад Яссавий ижоди дастлаб унинг шогирдлари томонидан давом эттирилган бўлса, XVI аср бошларига келиб Яссавий мактаби шоирлари саройга қадар кўтарилади.

ХХ аср бошларида эса мустақил адабий мактаб соҳиблари сифатида ўз фаолиятини давом эттирмоқда эдилар. Бу ҳақда бизга яссавийликдан тарихий манбалар бўлган. "Маслаку-л-орифин", "Жавоҳиру-л-аброр", "Самироту-л-машоиқ" сингари манбаларида хабар берилган.


ХХ аср бошларида Хожа Аҳмад Яссавий ижоди тариқат йўлини илмий жиҳатдан асосланишга қаратилган. Фуод Кўпрулу, Абдурауф Фитрат, Абдураҳмон Саъдий сингари олимлардан тадқиқот ва мақолалари эълон қилинган.

Фитрат фикрича, 3 та мактаб яратилган:

  1. Яссавийлик мактаби.

  2. Навоий мактаби.

  3. Амир Умархон мактаби.

Адабиётларда ҳикмат жанрнинг пайдо бўлишини Яссавий номи билан боғлаш мумкин. Ҳикматлар 4 байтли бўлган. Баъзиларда 1,2,3-мисралари қофияланган, баъзиларида 4 мисра ҳам қофияланган бўлади. Яссавий 4 мисрани танлаган, чунки халққа етиши осон бўлган. Яссавий ибодат адабиёти яратади. "Маслаку-л-орифин" Яссавий ҳақида маълумот берувчи ягона манба.

"Девони ҳикмат" муаллифи Яссавий эканлиги тўлиқ маънода тўғри эмас.

Фитратнинг "Яссавий мактаби шоирлари тўғрисида текширишлар" номли мақоласи бор. Яссавийлик тўғрисида сўнгги манба ҳисобланади.

Фуод Кўпрулу 1918 йилда "Турк адабиётида мутасаввиф шоирлар" номли асар ёзади. Бу асар:

  1. Яссавийликгача бўлган даврни ўрганади.

  2. Х. А. Яссавийни тарихий ҳаёти ҳақида маълумот беради.

  3. Яссавийнинг манқабавий ҳолати ҳақида маълумот беради. Манқабавий ҳаёт-бу у ҳақида эшитилган ҳаёт.

  4. Турк адабиётида яссавийлик нима эканини кўрсатиб беради.

  5. Яссавийликнинг адабий таъсири масаласида маълумотлар беради ва Юнус Эмро Яссавий таъсирида вужудга келган шоир эди, деб аниқ кўрсатиб беради.

Кубравийлик тариқати. Марказий Осиёдаги тасаввуф тариқатларида бўлган кубровийлик тариқатининг вужудга келиши Шайх Нажмиддин Кубро (1145-1221) фаолияти билан боғлиқ. Нажмиддин Кубро ва кубровийлик тариқати ҳақида Доро Шукуфнинг "Сохинату-л-авлиё", Ризоқулихон Хидоятнинг "Риёзу-л-орифин", Хожи Халифанинг "Туҳфату-л-фуқаро", Абдураҳмон Жомийнинг "Нафақату-л-улус", Алишер Навоийнинг "Насойиму-л-муҳаббат" номли тазкираларда тилга олинган. Нажмиддин Кубронинг асл исми Аҳмад бинни Умар бўлиб, Хива яқинида туғилган. Шунинг учун айрим манбаларда Хивиқий ёки Хоразмий нисбаси ҳам қўшиб айтилади. Ул зотни Абул Жаноб Валиталош, Тамматул Куборо, Нажмиддин каби нисбалар билан улуғлайдилар. У кишининг пирлари ҳақида гап кетганда асосан уч ном тилга олинади: Шайх Рўзбейхон Насрий, Аммор Ёсир, Исмоил Қасрий.

Ш. Н. Куброни қуйидаги машҳур шайхларга пирлиги, устозлиги ҳақида маълумот бор. Мажидиддин Боғдодий, Сайфиддин Баҳорзий, Садиддин Хамовий, Рукниддин Олоуддавла, Фаридиддин Аттор, Шайх Бухорий воситасида Н. Куброга боғланади.



Кубровийлик тариқатининг асослари сифатида Кубронинг "Рисолаи илоҳои", "Фавоих ул-жамоа", "Усули ашара" асарлари кўрсатилади. Кубро таълимотида ҳам хонақоҳ тариқат маскани ҳисобланади. Кубровийликда Жунаид Боғдодийнинг саҳв (ҳушёрлик) йўли давом эттирилган. Бунда хоразмлик шайх Боязид Бистонийнинг сукра (беҳудлик) йўлини инкор этади. Кубро инсон ва илоҳиёт руҳини ўрганишда олами суғро (кичик олам), яъни инсон олами ва олами кубро илоҳиёт мутлақ руҳ олами каби тушунчаларни фарқлайди. Олами суғро ҳам олами кубронинг таркибида экани айтилади. Инсон тариқат йўлида тараққий этиб, илоҳий сифатларни ўзлаштириши мумкин. Лекин "Рахим" ва "Раҳмон" сифатларини ўзлаштира олмайди.

Руҳоний кечинмалар талқинида латоиф назариясига асос солган. Бу қоидага кўра онг ва туйғу, руҳ ва жисм, латиф, нозик жиҳатлар билан туташтирилган. Уларни ажратиб, алоҳида тарбиялаб бўлмайди. Сўфий раёзатлар машқлар давомида латиф жиҳатларни тарбиялаб бориш керак. Фалак талқинида доира назариясини ихтиро қилган. Бунда доира фалак тимсоли. Ундаги доғлар моддий дунё белгиси, нуқталар эса инсонларни англатади. Буларнинг ҳаммаси марказдаги бош нуқта ваҳдатга интилади.

"Усули ашара" китобида сўфий тарбиясида муҳим бўлган 10 та талаб кўрсатилади. Булар:

  1. Тавба

  2. Зуҳд

  3. Таваккул

  4. Қаноат

  5. Узлат

  6. Зикр

  7. Таважжуҳ

  8. Сабр

  9. Муроқаба

  10. Ризо

Н. Кубро бадиий ижод билан ҳам шуғулланган бўлиб, бизгача форс тилида битилган 24 рубоийси етиб келган. Бу асарлар рубоий жанрининг барча талабларига жавоб беради. Уларнинг мавзулари азалий руҳ хусусияти, ҳақиқий борлиқ, доимий ўзгаришдаги хилқат ва комилликка интилаётган инсондан иборат. Бу рубоийлар Бертельс томонидан тўпланган ва рус тилида шарҳ қилинган. Уларнинг насрий таржималари Нажмиддин Комилов, Матназар Абдулҳаким ва бошқалар томонидан амалга оширилган.

Қаландарийлик адабиёти. Қаландарийлик тариқатига муносабатда айрим манбаларда тариқат йўли, айрим манбаларда эса силсила ва иоифа сифатида тавсия қилинади. Қаландарийлик нисбатан кейинроқ вужудга келган тариқатлардан бўлиб, бу сулук йўли айрим жиҳатлари билан яссавийликка, маломатийликка, айрим жиҳатлари билан эса нақшбандийликка боғланади. Қаландарийлик ҳақида маълумот берувчи манбалардан бири "Нафоҳоту-л-унс" асарида Урфий Шерозийнинг муносабати билан бир ривоят нақл қилинади. Пирга мурожаат қилган муридлар "Бизга қаландарийлик йўлини ўргатинг. Зоҳидлик кўп узоқ экан", тарзида фикр айтадилар. Қаландарийлик Кичик Осиёда абдоллик (дарвеш) номи билан давом этди. Яссавийлик ва нақшбандийлик тариқатидаги солихлар орасида қаландарийлик тариқат йўли сифатида қабул қилинганда кўпчиликни ташкил этади. Қаландарийликнинг назарий асослари Абдураҳим Бухорийнинг "Рисолаи одоби тариқ" асарида, Исҳоқ Боғистонийнинг "Қаландари тазкираи" асарида, номаълум муаллифнинг "Рисолаи қаландарий" асарларида акс этган.


Қаландарийлик ХVII асрга келиб, мустақил тариқат сифатида шаклланди ва унинг юзага келишида шоир Бобораҳим Машраб фаолияти эътиборлидир. Бу жиҳатдан Машрабга нисбат берилган "Моддаи нур" ("Нурнинг бошланиши") асари аҳамиятлидир. Бу асар мовлоно Жалолиддин Румийнинг "Маснавийи маънавий" китобининг дастлабки 3 дафтарига туркий шарҳ сифатида яратилган.

ХVII асрдан кейин қаландарийлик мустақил тариқат сифатида Марказий Осиё ва Ҳиндистонда, Кичик Осиё ва Хуросонда кенг тараққий этди.

Қаландарийлик назмида оламнинг 4 томонида 4 рукн, яъни 4 пир бор. Улар Абдулкарим, Абдулраҳим, Абдулраззоқ, Абдулваҳҳоб халифаларидир. Қаландарийлик кўпроқ мусофирлар ва дарвешлар ўртасида кенг ёйилди. Улар нафақат китобларга, балки ўзи билан бирга бўлган сафар анжомларига рамзий маъно бердилар. Хусусан, хирқа, куло, асо (ҳасса), качкул каби ашёларга рамзий маъно берилди. Қаландарийлик тазкираси ҳисобланган Исҳоқ Боғистоний асарида нафақат Машрабнинг ҳаёт йўли, қаландарлик сифати, балки уларнинг йўлига кирган 40 қаландар ҳақида ҳам маълумот берилади. Бу каби маълумотлар Мажзуф Намангонийнинг "Тазкирату-л-авлиё" асарида ўзига хос тарзда давом эттирилган ва ХIХ асрлардаги қаландарийлик тариқатининг ҳолати ҳақида маълумотлар берилди.

10-МАВЗУ:Поэтика фанининг назарий асослари

РЕЖА:

1. «Бадоеъ ус-саноеъ» поэтика қонуниятлари ҳақидаги асар

2. Мумтоз адабиётнинг бадиий асоси. Бадиий сўз табиати.

3. «Фунун ул-балоға» асарининг назарий аҳамияти.

Таянч иборалар: «Девону луғотит турк», «Қутадғу билик», «Ҳибат ул-ҳақойиқ», Фаробий шарҳлари, Сайфи Саройи, Жомий «Силсилатуз-заҳаб», «Баҳористон», Алишер Навоий «Хамса», «Ҳайрат ул-аброр», сўз таърифи, Атоуллоҳ Ҳусайнийнинг «Бадоеъ ус-саноеъ», «Фунун ул-балоға».
Мумтоз адабиётнинг бадиий асоси. Бадиий сўз табиати. Инсон сифатининг юксала бориши Сўз билан еканлиги. «Девону луғотит турк», «Қутадғу билик», «Ҳибат ул-ҳақойиқ» асарлари таркибида ҳам бадиий сўз ҳақидаги қарашлар акс етганлиги.

Форобийнинг машҳур араб тилида ёзилган асар­лари ва шарҳларида, Низомий Арузий Самарқандий­нинг форс тилидаги «Нодир ҳикоятлар»и, Сайфи Саройи («Гулистони бит-туркий») ва Абдураҳмон Жомийнинг («Силсилатуз-заҳаб», «Баҳористон» (8-равза) асарларида айтилган мулоҳазалар мумтоз адабиёцҳуносликда бадиий сўз санъат сифатида қадрланганлигини кўрсатади.

Алишер Навоийнинг «Хамса»си муқаддимасида ва «Ҳайрат ул-аброр» достонида сўз таърифига алоҳида боб бағишланганлиги. Навоий шеъриятида поетик санъатлар шоирнинг езгу мақсадлари, естетик идеали­ни бадиий ифода етиш учун восита бўлиб хизмат қилганлиги. Навоийнинг бадиий асарда шакл ва мазмун масалаларига муносабати. Шоирнинг «Муҳо­камат ул-луғатайн» асарида туркий тилнинг бадиий асар яратишдаги имкониятлари хусусида билдирган фикрлари.


Атоуллоҳ Ҳусайнийнинг «Бадоеъ ус-саноеъ» асари поетика қонуниятлари шарҳи ва талқинига бағишлан­ганлиги. Асар таркиби ва мазмун-мундарижаси. Асарда Алишер навоийнинг бадиий санъатлар бора­сида ўткир билимдонлигини тасдиқловчи воқеалар баёни. «Бадоеъ ус-саноеъ»нинг ўзбек тилига ўгирили­ши. Атоуллоҳ Ҳусайнийнинг бадиий санъатларга оид олти муаллиф асарларини қиёслаб ўрганиб ёзган бу китоби ҳанузга қадар асосий манбаъ ва қўлланма бўлиб, унинг таржимасини ҳам йирик олим А. Рустамов маҳорат ва санъаткорлик Билан амалга оширгандир.

Замондош олимларнинг Навоийнинг бадиий маҳорати ҳақида ёзган асарлари муҳокамаси.

«Фунун ул-балоға» асарининг назарий аҳамияти. Турк тилидаги адабиёцҳуносликка оид манбалар орасида сўз санъати ва унинг хусусиятлари­га доир нисбатан йирик манба Шайх Аҳмад Тарозийнинг «Фунун ул-балоға» асаридир. Рисола беш қисмдан иборат бўлиб, адабий тур ва жанрлар, аруз илми, қофия, шеър санъатлари ва муаммо илмига бағишланган. ХВ асрнинг И-ярмида яратилган бу манба мумтоз адабиёцҳуносликнинг мавжуд кўпгина соҳаларини ўз ичига олганлиги учун ҳам мумтоз адабиёцҳуносликнинг юқорида номлари зикр қилинган бўлимларини ўрганиш баробарида мурожаат қилинади.

Асар ҳақидаги дастлабки маълумот Бобурнинг «Рисолаи аруз»ида учраши. Асарнинг Мирзо Улуғбек­ка бағишланганлиги. Унинг «Латойифи Тарозий» деб ҳам аталиши, 840-ҳ., 1436/37 м. йилда ёзилганлиги.

Муаллифнинг араб ва форс тилларини яхши билганлиги, асардаги мисоллар Қуръони Каримдан тортиб ўзига замондош шоирлар ижодидан ҳам келтирилганлиги. Муаллифнинг ўз ижодидан ҳам мисоллар келтирганлиги.

«Фунун ул-балоға» мумтоз адабиётдаги айрим мунозарали масалаларга аниқлик киритиши нуқтаи назаридан ҳам аҳамиятли еканлиги. («Гул ва Наврўз» достонининг муаллифи масаласида.)

11-МАВЗУ: ХVII XIX АСРЛАР ФАЛСАФИЙ-МАЪРИФИЙ ПОэТИКАСИ НАМОЙАНДАЛАРИ ИЖОДИ, УНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ

РЕЖА:

1. Нақшбандия тариқати ва унинг пайдо бўлиши.

2. Нақшбандия тариқатининг тўрт тамал асоси.

3. Шариат, тариқат, ҳақиқат ва маърифат ҳақида тушунча.

4. Тариқатнинг Абдухолиқ Гиждувоний ишлаб чиққан 11 асоси.

5. Нақшбандия тариқатининг энг машҳур шаҳобчалари.

6. Мумтоз шеъриятдаги тасаввуфий руҳнинг ҳозирги давр ўзбек шеъриятидаги ўзига хос кўринишлари.